🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃 28.11.2026. +13°+8°☁️ ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! 🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин. https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramPosts of Sherobod muslim_uz
БУГУН САЛОВАТ АЙТДИНГИЗМИ? 🌷САЛОВАТЛАР 📿Соллаллоҳу алайҳи васаллам Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ 🕋Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад 🕌Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака ҳамидум мажид 🌺Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака ҳамидум мажид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 🌸«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий) Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. ✅Бугун Саловат айтдингизми? https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 14 h | 4,160 |
| 25 h | 5,610 |
- After 24 hours5,610
- Total to date5,610
Forwarded from Samandar Pulatov
2026/1448 Ҳ. Yil TAQVIMI (Sherobod tumani vaqti bilan) Assalomu alaykum! Xijriy 1448-yil Jumadus soniy oyining 17-kuni Namoz Vaqtlari 🌅Bomdod 06:30 ☀️ Quyosh 07:10 ☀️Peshin 13:00 🌇Asr 15:50 🌆Shom 17:30 🌃Xufton 19:10 Saharlik - 05:30 Iftorlik. - 17:28 https://t.me/sherobod_muslim
Open in Telegram АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🕌ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ 🕋ВА БАРОКАТУҲ 🌙ЖУМА айёмингиз🕊️ муборак!💐 🕊️Жума — ҳафтанинг султони, дуолар ижобат бўладиган, ниятлар чароғланадиган, қалблар янгиланадиган фазилатли кундир. 🌺Бу тонгда нафақат кўзларингиз, балки қалбингиз ҳам уйғонсин. Ниятларингиз соф, сўзларингиз ҳалол, амалларингиз савобли бўлсин. Ҳар бир дуоингиз осмонга кўтарилсин ва Аллоҳнинг меҳри ила қайтарилсин.🤲 🕋Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад!🌺 “Жума кунида бир соат борки, банда У зотдан бирор яхшилик сўраса, албатта берилади”, — деган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ушбу муборак соатда биз ҳам бир-биримиз учун яхшилик дуоларини аямайлик. https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramЖУМА КЕЧАСИ САЛОВАТНИ КЎП АЙТИНГ! Алҳамдулиллаҳ, барча ҳамду санолар Аллоҳ таолога хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ﷺ салавоту саломлар бўлсин. Азиз биродарлар! Жума кечаси — қалбимизни Расулуллоҳ ﷺ муҳаббати билан янада обод қилиш учун гўзал фурсатдир. Бу кеча ва жума куни Пайғамбаримизга салавотни кўпайтиришга одатланайлик. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кунларингизнинг энг афзали — жума кунидир. Бас, ўша куни менга салавотни кўп айтинглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади». (Абу Довуд ривояти, 1047.) Бугунги амалимиз: Ишларимизни бироз тўхтатиб, қалбдан салавот айтайлик: Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина Муҳаммад. Салавотни фақат тилда эмас, муҳаббат ва ихлос билан айтайлик. Расулуллоҳ ﷺ нинг суннатларига эргашишга ҳам ҳаракат қилайлик. Эй Аллоҳим! Қалбларимизни Расулинг Муҳаммад ﷺ муҳаббати билан тўлдир. Бизга у зотнинг суннатларига эргашишни ва қиёматда шафоатларига сазовор бўлишни насиб эт. Омин! Жума кечасини ғафлатда ўтказманг. Бугун тилингиз салавот билан, қалбингиз Расулуллоҳ ﷺ муҳаббати билан банд бўлсин. https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ — У СИЗГА ИШОНИБ ТОПШИРИЛГАН! Алҳамдулиллаҳ, барча ҳамду санолар Аллоҳ таолога хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ﷺ салавоту саломлар бўлсин. Азиз биродарлар! Омонат фақат бировнинг пули ёки буюми эмас. Сизга ишониб айтилган сир, вақтинча топширилган мол, сақлаш учун берилган нарса ва зиммангиздаги масъулият ҳам омонатдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради». (Нисо сураси, 58-оят.) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатга хиёнат қилиш мунофиқлик аломатларидан биридир». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.) Бугунги амалий насиҳат: Сизга биров ишониб топширган нарсани асранг. Унинг сирини тарқатманг, молини рухсатсиз ишлатманг, зиммангиздаги вазифани суиистеъмол қилманг. Одамлар кўрмаса ҳам, Аллоҳ кўриб турганини унутманг. Дуо Эй Аллоҳим! Бизни омонатдор, ишончга лойиқ ва масъулиятини адо этадиган бандаларингдан қил. Қалбимиздан хиёнатни узоқ эт. Омин! Ишончни қозониш осон эмас, уни йўқотиш эса бир лаҳза. Омонатни асранг — бу иймон ва виждон синовидир. https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramХотин кишининг одоби. Хотин киши эри кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» (афандим, хўжайин) каби сўзлар билан қарши олади. Эрининг уст кийимини ечиб олади, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров кабул қилиб олади. Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради. Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади. Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам кетолмайди. Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради. Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди. Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади. Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди. Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди. Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди. Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди. Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади. Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди. Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради. https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramНАЖОТ – НАМОЗДА Бугунги давримиз ғала-ғовур, фитна-фасод, шовқин-сурон, уруш-тўполон, ғавғо-жанжал, ваҳимаю ташвишларга тўлиб кетди. Кимдан сўраманг, фақат ҳаётдан нолийди. Айниқса, Ғарб кишилари, ҳаётлари моддий жиҳатдан анча тўкис бўлишига қарамай, уларга нимадир, нималардир етишмаётгандай. Ўзларича ўзларига чора ахтаришмоқда. Чораки, “демократия” номи остида ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, фоҳишабозлик, бир жинсли никоҳ... Афсуски, уларнинг бу чоралари биргина натижа беряпти. У ҳам бўлса, ўзини-ўзи ўлдиришдир. Психологлар дунёларга сиғмай кетаётган кишига йога билан шуғулланишни тавсия этишмоқда. Америкалик руҳшуносларга кўра, аёллар ҳар куни бир соат тўқиш билан шуғулланиши асабий тарангликларга, ғам ва қайғуларга қарши энг яхши чора эмиш. Лекин ҳамма ҳам бу ишни уддалайвермаслиги уларнинг эътиборидан четда қолганга ўхшайди. Хўш, нима қилиш керак? Агар бир киши сизга: “Ҳар куни сенга 24 та олтин танга бераман. Шундан 1 тасини мен учун сарфлайсан. Қолганини ўзинг биласан” деса, албатта, бундай таклифни бажонидил қабул қиласиз, шундайми? Буюк Раббимиз ҳам бизга бир суткада 24 соат олтиндан қиммат бўлган умр сармоясини беминнат берди. Бунинг эвазига ҳеч бўлмаганда бир соатни ибодатга айириб, намоз ўқишимизни буюрди. Қуёш билан мусобақалашгандек тонг отмасдан уйғониб, покланиб, Аллоҳга ибодат қилиш, зикр ва тасбеҳлар айтиш, илтижолар қилиш қанчалик завқли-мароқли... БОМДОД вақтининг ифорини туйишнинг гашти бўлакча... Бундай ибодат ёлғончи ва ўткинчи дунёга қарши кийилган мустаҳкам зирҳдир. Куннинг серташвиш онларида, яъни ПЕШИН вақтида тирикчиликни бироз четга суриб, Набий алайҳиссалом “Кўзимнинг нури” (Имом Насоий ривояти) ва “Диннинг устуни” (Имом Дайламий ривояти), дея таърифлаган намоз сари чоғланамиз. Ибодатни адо этгач, ич-ичимиздан руҳий енгилликни туямиз. Дунё ҳаётининг бир кунлик йўлида “АСР” деб аталмиш “бекат”да тўхтаб, яна бироз тин оламиз-да, ожиз банда эканлигимизни, “Дунёда гўё ғариб ва йўловчи каби эканлигимиз” (Имом Бухорий ривояти)ни эсга олиб, Холиқ таолодан абадий саодатни умид қилиб, муножот айлаймиз. Қош қорайгач, яна ихлос билан қиблага юзланамиз. Қуёш ботиши билан кунимиз ҳам поёнига етиши, вақти-соати келиб умримиз ҳам ниҳояланишини эслаб, ШОМ намозига қулоқ қоқамиз. Кунимиз билан дунёмиз ҳам тун бағрига ғарқ бўлган онларда, ўлимнинг иниси бўлган уйқуга ётишдан олдин яна бир бор жойнамоз устида туриб, гўё кунлик ҳисобот топширгандек кун давомида билиб-билмай қилган гуноҳларимиз учун истиғфор айтиб, чарчоқларни унутиб, меҳрибон ва раҳмли Раббимизнинг раҳмат уммонига ўзимизни отиб, ХУФТОН намозини адо этамиз. Бир кунда барчаси жамланса ҳам бир соатдан ошмайдиган, инсонга ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик, ором ва оройиш берадиган энг мукаммал чора бу – НАМОЗдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)» (Раъд сураси, 28-оят), деб марҳамат қилган. Намоз ўқиган одам руҳан тетик бўлади, Руҳан тетик бўлган одам ҳар қандай ташвишу муаммони ҳеч қийинчиликсиз енгиб ўта олади. Нобель мукофоти лауреати, инглиз ёзувчиси Бернард Шоу: «Мусулмонларнинг намози 2000 йилларга келиб дунёдаги энг машҳур профессор-шифокорларнинг рецептидан жой олади...” деган эди. Ҳа, бизнинг намозимиз нафақат инсоннинг соғлигига, айни пайтда руҳиятига ҳам кони фойдадир. ✍🏼Толибжон НИЗОМ https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🌤 Гўзал тонгни соғ-саломатликда кутиб олиш бахтини берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Бугунги кунингиз хонадонингизга тинчлик-омонлик, касб-корингизга эса барака олиб келсин. Қалбингиз ҳамиша иймон нури билан мунаввар бўлсин! 📿Кунлик тонгги зикр: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганда ушбу дуони ўқир эдилар: «اللَّهُمَّ إِنِّи أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا» «Аллоҳумма инний асъалука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан». Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан фойдали илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман». (Имом Ибн Можа ривояти) ✨ Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин! ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 50 h | 6,220 |
| 67 h | 6,420 |
- Total to date6,420
• Мен қанча дўстларни кўрдим, лекин тилни тийишдан афзалроқ дўст кўрмадим. • Не-не бойликларни кўрдим, лекин қаноатдан афзалроқ бойликни топмадим. • Қанча яхшиликларни кўрдим, лекин насиҳатдан яхшироғини учратмадим. • Қанчадан-қанча таомларни кўрдим, аммо сабрдан лаззатлироғи учрамади. Шундай экан, сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас, сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас!.. ✍🏼Шамс Табризий https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramЭй нафсим! Сени сен қилган мен бўламан. Мени мен қилган сен бўласан. Ё бирга кетайлик, ёки йулимдан қочгин, мен Хаққа етай! ✍🏼Мавлоно Румий https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ОРАСИДА АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ! Алҳамдулиллаҳ, барча ҳамду санолар Аллоҳ таолога хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ﷺ салавоту саломлар бўлсин. Азиз ота-оналар! Ота-онанинг фарзандларидан бирига кўпроқ меҳр кўрсатиб, бошқасини эътиборсиз қолдириши болалар қалбида оғриқ ва бир-бирига нисбатан ҳасад уйғотиши мумкин. Бир фарзандни мақтаб, бошқасини доимо камситиш ҳам адолатдан эмас. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ адолатга ва эҳсон қилишга буюради». (Наҳл сураси, 90-оят.) Расулуллоҳ ﷺ бир саҳобадан фарзандларига берган ҳадяларида адолатли бўлишни талаб қилиб, шундай деганлар: «Аллоҳдан қўрқинглар ва фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.) Бугунги амалий насиҳат: Фарзандларингизга меҳрда, эътиборда ва совға-саломда адолатли бўлишга ҳаракат қилинг. Бирини бошқасининг олдида камситманг. Ҳар бирининг қалби борлигини унутманг. Эй Аллоҳим! Оилаларимизга меҳр-оқибат, фарзандларимиз ўртасига аҳиллик бер. Бизга адолатли ота-она бўлишни насиб эт. Фарзандларимизни бир-бирига меҳрибон қил. Омин! Фарзандларингизга қолдирадиган энг гўзал мерослардан бири — улар ўртасидаги адолат ва меҳр-оқибатдир. https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramҲАЙВОНГА РАҲМ ҚИЛИШ ҲАМ ИЙМОНДАНДИР Алҳамдулиллаҳ, барча ҳамду санолар Аллоҳ таолога хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога ﷺ салавоту саломлар бўлсин. Азиз биродарлар! Баъзан инсон ўзидан ожиз бир жонзотни кўриб, унга бепарво ўтиб кетади. Оч қолган ҳайвон, сувсиз қолган мушук ёки азобланаётган қуш — булар ҳам Аллоҳ яратган жонзотлардир. Расулуллоҳ ﷺ бир аёл мушукни қамаб, унга овқат-сув бермагани ва уни озод ҳам қилмагани сабабли азобга дучор бўлганини хабар берганлар. Бошқа бир ҳадисда эса чанқаган итга сув берган киши Аллоҳнинг мағфиратига эришгани айтилган. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.) Бугунги амалий насиҳат Кўчада сувсиз ёки оч қолган ҳайвонни кўрсангиз, имконингиз бўлса, унга ёрдам беринг. Ҳеч бир жонзотни бекорга қийнаманг. Болаларингизга ҳам ҳайвонларга раҳм қилишни ўргатинг. Дуо Эй Аллоҳим! Қалбларимизга раҳм-шафқат сол. Бизларни Сен яратган ҳар бир жонзотга меҳрибон бўладиган бандаларингдан қил. Омин! Раҳм-шафқат фақат инсонларга эмас. Аллоҳ яратган ҳар бир жонзотга меҳр билан муносабатда бўлайлик. Отабек Қаюмов https://t.me/sherobod_muslim
Open in Telegram🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 🕌ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿 🕋ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун 25 ноябр, чоршанба +20° +12°🌨️ Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма! ✍️Жалолиддин Румий 🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга хайрли бўлсин! АЛЛОҲИМ, сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилсин! Кунингиз хайрли - баракали ўтсин! https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramҲар бир егулик таомнинг ўзига хос лаззати бўлгани каби, Аллоҳга қасамки ҳар бир солиҳ амалнинг лаззати ҳам ўзгачадир. Номаҳрамдан кўзни тийишнинг лаззати бошқача бўлса, ростгўйликнинг лаззати бошқадир. Кишиларнинг оғирини енгил қилишнинг лаззати бошқа бўлса, тоат ибодатларнинг лаззати ўзгача. Ҳазрат Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий 🍃 Ибодат лаззати. Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен 50 йил Аллоҳга ибодат қилдим,аммо уч нарсани тарк қилгунимга қадар ибодат лаззатини тополмадим; — Одамларни рози қилишни тарк қилдим,натижада ҳақни суйлашга қодир бўлдим. — Фосиқлар билан суҳбат қуришдан воз кечиб,солиҳларнинг суҳбатига эришдим. — Оҳират лаззатини топиш учун дунё лаззатидан юз ўгирдим». 🍃 Роббим барчамизга ибодатдан халоват ва лаззат топишни насиб этсин.. https://t.me/sherobod_muslim
Open in Telegram✍ ОНАЛАР ХАКИДА… 1️⃣ Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. 2️⃣ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳхам уларнинг хҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. 3️⃣ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! 4️⃣ Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! 5️⃣ Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. 6️⃣ Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. 7️⃣ Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқ олганини эсингдан чиқармагин! https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramДунё фонийдир. Барча унда мусофир. Яхши ният яхшиликларни келтиради. Сабаби ниятлар қадар – неъматлар берилади. Шундай экан қалбингизни эзгуликларга тўлдиринг. Шунда Аллоҳ ишингизни ўнглайди. 🌷Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹 Аслида бахт-саодат ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят «Ҳикматлар чашмаси” дан 🌸Бошланган янги кун хайрли ўтсин!🤲🏻🌺 https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramУйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари: 🔹 Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас. 🔹 Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради. 🔹 Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради. Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради. 🔹 Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради. Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми? Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин!🤲🏻 https://t.me/sherobod_muslim
Open in TelegramИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Эй, фарзанд! Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади: «Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар. Фаришталар уларга шундай дейдилар: «Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!» Эй, фарзанд! Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради». Бу суранинг фазилати кўп. Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: “Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди: «Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради: У қандай амал эди? Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта. Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади? Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”. Эй, фарзанд! Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки: “Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”. Имом Ғаззолий “Эй фарзанд” китобидан. https://t.me/sherobod_muslim
Open in Telegram