Account

Posts of SHERLAR

newest first

#7244Text

*ЎРГАН БИРОДАР* Йиқилсанг туришни ўрган биродар. Йиғласанг кулишни ўрган биродар. Синовлар сабрингни синаган маҳал, Қаддинг тик тутишни ўрган биродар. Юрган йўлларингда чиқса тиканлар, Қадрингга тупрса дўстман деганлар, Кўпайса ортингдан ғийбат қилганлар, Сабр ила кутишни ўрган биродар. Борига шукур де, яшама нолиб, Сенда бор неъматга зор қанча ғариб, Яшама дунёда, дунё аҳтариб, Шукур ҳам қилишни ўрган биродар. Китоб узатсалар қўлинг тортасан, Телефон ўлгурдан қачон ортасан? Илмсиз, мақадга қачон етасан? Билмасанг, билишни ўрган биродар. Айтилган сўзинг бу, отилган ўқдир, Лафзи йўқ кишини, ғурури йўқдир, Ўйлаб гапир кейин фойдаси йўқдир, Сўзингда туришни ўрган биродар. Аллоҳ яратганку инсонни онгли, Сен не ишлар қилдинг соҳта иймонли, Зотингни мақтама, бўлса ҳам шонли, Одамдек бўлишни ўрган биродар. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views4,350−61%vs avg
Forwards—
Reactions36
Comments—
#7242Text

*ЗЎРДАН ЗЎРИ ЧИҚАДИ ДЎСТИМ* Зўрдан зўри чиқади дўстим, Арслондан шер чиқади дўстим. Зўрман дема ўзингдан кетиб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Ўйлама куч, билагимда деб, Ҳайбатим бор юрагимда деб, Катта кетиб, қолмагин панд еб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Амал тегса кимингдир сабаб, Тутма ўзинг киборли санаб, Кўрпангни оёққа қараб, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Дунё ўзи беш кунлик синов, Ким пиёда, ким минар улов, Ҳаволанма мақтаса биров, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Келишгансан алпдир қоматинг, Давринг келиб кўрсанг роҳатинг, Ҳаддингни бил, кулса омадинг, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. Борида бил неъмат қадрини, Ўзгартир бу турмуш тарзини, Кўрган билар ҳаёт дарсини, Сендан зўри чиқади дўстим. Зўрдан зўри чиқади дўстим. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views10,400−6%vs avg
Forwards—
Reactions40
Comments—
#7240Text
Views12,200+10%vs avg
Forwards—
Reactions49
Comments—
#7239Text

*ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛЯПТИ* Оқибатдан устунми фойда? Ёлғон бисёр, фойда бор жойда, Менсимайди ўзича бойда, Одамларга нима бўляпти? Бир бирига меҳр сўндими? Сабр тугаб, қаҳр тўлдими, Ўртадаги ишонч ўлдими? Одамларга нима бўляпти? Топталса ёш қизлар номуси, Кимдир сотар ўлим оғуси, Вахший асли, одамдек туси, Одамларга нима бўляпти? Ит мушукдек, бўлса жигарлар, Бир бирини урса жигарлар, Бир уйда ёт юрса жигарлар, Одамларга нима бўляпти? Ишқни эрмак билиб йигит қиз, Андишани унутар эссиз, Увол севги, увол бўлса ҳис, Одамларга нима бўляпти? Дўст деганинг қадринг билмаса, Ортдан ғийбат қилиб тинмаса, Танимайди фойданг тегмаса, Одамларга нима бўляпти? Ким ота ким онага зордир, Ким бир эт-у, тирноққа зордир, Кимга шундай неъмат уволдир, Одамларга нима бўляпти? Замон эмас, ўзгарган одам, Ўзгарганку одамийлик ҳам, Ўзинг инсоф бер қодир Эгам! Одамларга нима бўляпти? ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views13,600+23%vs avg
Forwards—
Reactions64
Comments—
#7238Text

*СЕНИ ТИНГЛАСАЙДИМ ЯНА ВА ЯНА* Овозинг эшитсам, яйрар вужудим, Яйрар жисм-у, жоним, яйрайди тана, Ўзгача янграйди тилингда исмим, Сени тингласайдим, яна ва яна. Тонгда эсган майин саболарнимас, Ишқ куйи таратган наволарнимас, Ёнингдан жилмайин ҳар он, ҳар нафас, Сени тингласайдим, яна ва яна. Кулдириб гўзалим гулдек юзингни, Қулоғинг шивирлаб айтсам сўзимни, Кўзларингдан узмай сира кўзимни, Сени тингласайдим, яна ва яна. Чиройи беқиёс санамлар қолиб, Атрингни хаттоки гулдан қизғониб, Мен учун аталган меҳрингга қониб, Сени тингласайдим, яна ва яна. Овозинг танийман хатто тушимда, Мен сени севганман бир кўришимда, Сочларингни силаб ҳар кун ҳушимда, Сени тингласайдим, яна ва яна. Сен билан ҳаётим нурларга тўлар, Сен бўлсанг ёнимда армонлар ўлар, То тирикман умрим сўнгига қадар, Сени тингласайдим, яна ва яна. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views14,800+34%vs avg
Forwards—
Reactions54
Comments—
#7237Text

*БИРОВНИНГ ҚЎЛИГА ҚАРАТИБ ҚЎЙМА* Ғурурим номардга талатиб қўйма, Бошим эгиб ерга қаратиб қўйма, Ўзингдан ўзгага зор этма Роббим! Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Дунё топсам минмай кибр отини, Ҳавас қилмай дейман бой ҳаётини, Лек, ори бор бўлган йигит зотини, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Беш кунлик дунё бу, ўтади дарров, Ким бурда нонга зор, амалдор биров, Келсада бошимга галма-гал, синов, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Тўрт мужжам соғлом, қувватда билак,  Оилам деб, тинмаса кўксимда юрак, Йигитга энг оғир шу бўлса керак, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Ризқи бор дунёга келган инсонни, Қозони қайнасин ҳар хонадонни, Борига қаноъат қилган ҳар жонни, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! Ҳалолдан топайин нонимни илло, Эгри йўлда эмас, тўғри йўлда то, Ҳар кимнинг ўзига берсин, аввало, Бировнинг қўлига қаратиб қўйма! ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views21,400+93%vs avg
Forwards—
Reactions73
Comments—
#7236Photo
Views19,000+72%vs avg
Forwards—
Reactions44
Comments—
#7233Text
Views24,600+122%vs avg
Forwards—
Reactions48
Comments—
#7226Text

«АЁЛЛАРНИ СЕВИНГ ЭРКАКЛАР» Хаяжонга тўлиб юраклар, Дилда тўла ажиб тилаклар, Қулоғига айтмай эртаклар, Аёлларни севинг эркаклар. Озор бериб ранжитманг сира, Мехр беринг азобдан кўра, Ширин сўзни аяманг сира, Аёлларни севинг эркаклар. Аёлларни севинг эркаклар, Қулоғига айтмай эртаклар. Кўзлар порлаб, ёниб юраклар, Аёлларни севинг эркаклар. Суйиб яшанг султони бўлиб, Суянгувчи қалқони бўлиб, Дардларининг дармони бўлиб, Аёлларни севинг эркаклар. Бахт порласин унинг юзидан, Хавас қилсин унга малаклар, Ёш оқмасин асло кўзидан, Аёлларни севинг эркаклар. Гуллар тўшанг келса пойига, Хурматини қўйинг жойига, Ахир жаннат унинг пойида, Аёлларни севинг эркаклар. Бузманг сира ҳаёлингизни, Ҳақ йўлдаги қарорингизни, Севинг фақат аёлингизни, Аёлларни севинг эркаклар. ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views32,600+194%vs avg
Forwards—
Reactions95
Comments—
#7223Text

#ПРЕМЬЕРА 🔥Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... Таърифинг ёзай деб келганларга айт, Қошингда шамолдай елганларга айт, Фақат тўрт фасл бор деганларга айт, Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... Келдингу кўнглимда боғлар гуллади, Қаршимда қор эриб тоғлар гуллади, Кўксимда минг йиллик доғлар гуллади, Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... Ёритиб юбординг зулматларимни, Кўкларга кўтардинг хурматларимни, Оширдинг дунёга ҳимматларимни, Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... Жамолинг ўйласам тугамайди ўй, Минг турфа гуллардан ифори хушбўй, Булоқдек покизам юзлари хушрўй, Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... Борсан ҳаётимда бўлмайди қусур, Ризқимга баракам умримга ҳузур, Гоҳо ранжитаман кечиргин узур, Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... Сўзларинг қайғудан ҳимоят менга, Қадрингга етмаслик жиноят менга, Ўзинг яратгандан иноят менга, Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... Таърифинг ёзай деб келганларга айт, Қошингда шамолдай елганларга айт, Фақат тўрт фасл бор деганларга айт, Сен менинг бешинчи фаслимсан ёрим... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views31,300+183%vs avg
Forwards—
Reactions94
Comments—
#7219Photo

«ЎЗБЕКИСТОНИМ» Хушбўй ифор сочар чаман, гулзоринг, Мадхингни куйлагай жилға, анхоринг, Кўзларим қувнатар мовий осмонинг, Таърифинг айтмоққа ожиз забоним, Тангрим назар қилган Ўзбекистоним! Тўрт фаслинг бахорми, серқуёш ўлкам? Шаффоф хаволаринг тўлдирар ўпкам, Сийратинг ўктамдир, савлатинг кўркам, Табиат сийлаган жаннатмаконим, Тангрим назар қилган Ўзбекистоним! Бешигим тебратган Онамсан ўзинг, Бошимда парвона Отамсан ўзинг, Бунчалар сахийсан, хотамсан ўзинг, Равнақинг йўлида берайин борим, Тангрим назар қилган Ўзбекистоним! Буюк аждодлардан меросимдирсан, Кўнглим ардоғида эъзозимдирсан, Юксакка чорлаган парвозимдирсан, Довруғи бу олам аро достоним, Тангрим назар қилган Ўзбекистоним! Мехмондўст эл борми, асли бу элдек? Сўзга нўноқроғи шеър ёзар мендек, Ўзига бек асли, азалдан ўзбек, Миллатим ғурурим, миллатим шоним, Тангрим назар қилган Ўзбекистоним! ✍Абдумуталиб Эргашалиев Улуғ айём мустақиллигимизнинг 35-йиллиги муборак бўлсин! https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views37,600+240%vs avg
Forwards—
Reactions74
Comments—
#7211Text

«ЁЛҒОНЧИНИ СЕВМАЙИН» Сўранг не сўрасангиз, Борлиғимни берайин. Фақат, мени алдаманг, Ёлғончини севмайин. Яралаб рост сўзингиз, Алдамасин кўзингиз, Пок тутинг сиз ўзингиз, Ёлғончини севмайин. Сизни севиб куймайин, Суйманг майли суймайин, Пушаймонлар бўлмайин, Ёлғончини севмайин. Ишқнинг уволи ёмон, Қайтар дунё, бегумон, Душман, сўнги пушаймон, Ёлғончини севмайин. Сизга фойдам тегмаса, Эсламайсиз бўлмаса, Эрмак бўлмайин росса, Ёлғончини севмайин. Севдим, бўлманг хатойим, Кўриб турар Худойим! Қабул бўлиб дуойим, Ёлғончини севмайин. Кўнглим оғрисин майли, Рост сўзингиз туфайли, Армоним бўлинг майли, Ёлғончини севмайин. Ёлғоннинг умри қисқа, Учманг, ўткинчи хисга... ✍Абдумуталиб Эргашалиев Қўшиқ ва идея учун муаллиф рухсатини олинг(руҳсатсиз қилинган қўшиқлар қонунан жавобгарликка тортилади) https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views38,600+249%vs avg
Forwards—
Reactions104
Comments—
#7205Audio

*ТОЖИК ҚИЗ* Лаблари шаккарми, ё боли бор? Ой каби юзларида ҳоли бор, Сўзлари ширин тожик қизларин, Сочлари узун, зар рўмоли бор. Қоп қора қошлари қалингина, Салом берар кулиб майингина, Юракдан уради бир кўришда, Аҳволим бўлдику тайингина. Чиройли, чиройли бунча чиройли? Кетворган қомати, юзлари ойли. Ўзбекча гапирса шеваси гўзал, Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли. Ярашган дўппию, атлас-у, адрас, Ҳуснига сулувлар қилишар ҳавас, Одоби ҳуснидан чиройли бўлган, Тожик қизларига таърифлар етмас. Дил бердим ақл-у, ҳушимни олди, Кун-у, тун-у, хатто тушимни олди, Кулиб қараб бир нималар дея, Тожик қиз мендан балога қолди. Чиройли, чиройли бунча чиройли? Кетворган қомати, юзлари ойли. Ўзбекча гапирса шеваси гўзал, Оҳ, тожик қизлари бунча чиройли. ✍️Абдумуталиб Эргашалиев Тайёр қўшиқ сотилади https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views48,900+342%vs avg
Forwards—
Reactions121
Comments—
#7203Text
Views57,300+418%vs avg
Forwards—
Reactions177
Comments—
#7200Text

🔥Онам билан... Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ, Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ, Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ, Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан.... Дуосидан қўлим ойни тутиб турар, Эшигимда бахтлар навбат кутиб турар, Ютқазмайди кўнглим доим ютиб турар, Омадларнинг энг яхшиси Онам билан... Болам деса юраккинам дарддан ҳоли, Буколмайди қаддимни ҳеч ғам шамоли, Бошим баланд мағрурликда тоғ мисоли, Савлатларнинг энг яхшиси Онам билан... Топганимга минг барака берар худо, Беҳудага қайғурмайман чекиб нидо, Борликлари бойлигимга жоним фидо, Давлатларнинг энг яхшиси Онам билан... Тиззасига бошим қўйсам яйрар таним, У бор мени енголмайди ҳеч бир ғаним, Оҳ ёнимда туришлари бахтим маним, Рағбатларнинг энг яхшиси Онам билан... Турли туман гап-сўзларни тинглар қулоқ, Давраларга чорлайдилар яқин - йироқ, Сўзлашаман ҳамма билан дўстлар бироқ, Суҳбатларнинг энг яхшиси Онам билан.... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views55,500+401%vs avg
Forwards—
Reactions124
Comments—
#7194Text

#ПРЕМЬЕРА 🔥Мен сизни яшириб қўяман Она... Ғамлар тополмайди изингизни ҳам, Алам ёшлолмайди кўзингизни ҳам, Дардлар эшитмайди сўзингизни ҳам, Мен сизни яшириб қўяман Она... Бу телба дунёнинг ёмонларидан, Қалби муз юзлари сомонларидан, Кексалик келгувчи томонларидан, Мен сизни яшириб қўяман Она... Ажинлар тушмасдан жамолингизга, Қарилик етмасдан камолингизга, Оқ сочлар тегмасдан рўмолингизга, Мен сизни яшириб қўяман Она... Қўлингиз асолар тутмасдан туриб, Умр вужудингиз ютмасдан туриб, Рози бўлишингиз кутмасдан туриб, Мен сизни яшириб қўяман Она... Ҳамонки бағрингиз ғамлардан паноҳ, Улғайдим барига гувоҳман, гувоҳ, Сизни асрамаслик энг катта гуноҳ, Мен сизни яшириб қўяман Она... Жисмингиз оқизмай йиллар сойига, Ўраб райҳонларга, гулга, шойига, Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига, Мен сизни яшириб қўяман Она... Кўнглимнинг энг гўзал кўркам жойига, Мен сизни яшириб қўяман Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views54,900+396%vs avg
Forwards—
Reactions137
Comments—
#7193Audio
Views51,500+365%vs avg
Forwards—
Reactions94
Comments—
#7192Text

#ПРЕМЬЕРА 🔥Чарчамадим... Озоринг ошиб кетган дамлардан чарчамадим, Аламлардан кўздаги намлардан чарчамадим, Чарчадим дунё иши мадоримни қуритса, Лек шунда ҳам сен берган ғамлардан чарчамадим... Ошиғингга бахт эмас дард беришни танладинг, Юрагига армондан гард беришни танладинг, Сени дея жонимни гаровларга қўйсам мен, Шунда ҳам имкон эмас шарт беришни танладинг... Ситамларингга хўп хўп дейишдан чарчамадим, Минг ҳайдадинг минг мартта, келишдан чарчамадим, Бўлди мени тинч қўйинг сиздан чарчадим дейсан, Лек шунда ҳам мен сени севишдан чарчамадим... Ғуруримни кўзимдан узоқларга отган мен, Андуҳлардан кўксимни заҳга бериб ётган мен, Бу ишқнинг бозорида олганим дард изтироб, Лекин сенга меҳримни энг арзонга сотган мен... Йилларки соғинчингни ютишдан чарчамадим, Шамоллардан ифоринг тутишдан чарчамадим, Сенку менсиз бахтлардан чарчаб кетгандирсан лек, Мен келар деб йўлингни кутишдан чарчамадим... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views48,500+338%vs avg
Forwards—
Reactions99
Comments—
#7191Audio

*ЗЎР БЎЛИБ КЕТАМИЗ* Йўқчилик йигитга синов дегани, Шукур дейман ноним бордир егани, Ҳали бизларга бир давр келади, Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа. Йигит ризқи доим кўчада бўлар, Тиним билмаганлар роҳатин кўрар, Ният яхши бўлса ортиғин берар, Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа. Билакда куч тўла, мия ғич ақл, Муҳими ҳаракат, ишонч ва сабр, Ҳалол бўлиб доим, бўлмасак бахил, Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа. Ота онам қилиб турсалар  дуо, Ишларим ўнгидан келар доимо, Ҳаракат қилганга беради Ҳудо! Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа. Йигит кўрки, лафзи, сўзи биландир, Дадил қадам босган изи биландир, Йигитни омади ўзи биландир, Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа. Виждонни унутмай, иймондан кечмай, Юрган тўғри йўлдан сира адашмай, Адо этар фарз-у, қарзни унутмай, Зўр бўлиб кетамиз, Ҳудо ҳохласа. ✍Абдумуталиб Эргашалиев https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views44,900+306%vs avg
Forwards—
Reactions92
Comments—
#7190Text

🔥Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... Юракни озорлаб тўймайди фироқ, Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ, Мен нени хоҳласам эришдим бироқ, Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... Дилимга ҳаваслар тўлдирди дунё, Гуллатди гоҳида сўлдирди дунё, Бўлмаган ишимни бўлдирди дунё, Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... Эсласам кўзимда пайдо бўлар нам, Ичимни ёритмас ёқилса ҳам шам, Ҳамма нарсам бору ҳаётда эркам, Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... Ишқимни сойларга сўзлаб ўтяпман, Висолинг ҳаёлда кўзлаб ўтяпман, Йилларки кечалар бўзлаб ўтяпман, Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... Мени суйганларга менинг хушим йўқ, Оҳ сени кўрмаган бирор тушим йўқ, Қўлимда нима бор бунга ишим йўқ, Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... Бахтлиман деб қўяр гоҳида тилим, Инкор қилаверар барчасин дилим, Борлиги қувончим бўлган севгилим, Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... Юракни ҳар кеча қийнайди фироқ, Манзиллар яқину кўнгиллар йироқ, Мен нени хоҳласам эришдим бироқ, Меники бўлмаган фақат сен қолдинг... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... https://t.me/+PBE4iXYSD3NPX6fl Ⓜ️anba: @sherlar         ⭐#like_boss👇

Open in Telegram
Views48,700+340%vs avg
Forwards—
Reactions170
Comments—