Account

Posts of ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

newest first

#43414Photo

«Кўп яшанг» дейиш тўғрими ёки «Умрингиз баракали бўлсин»? Халқимизда бир-бирига яхшилик соғинганда, раҳмат айтганда «Кўп яшанг», «Бор бўлинг» дейиш одат тусига кирган. Аммо бу ибора динимиз тавсия этган гўзал дуолар мезонига қанчалик мувофиқ? Аслида, шунчаки узоқ умр кўришнинг ўзи инсон учун ҳамиша ҳам фойдали бўлавермайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кексайиб, кучдан қолиб, бировга муҳтож бўлиб ожизланиб қолишдан ва қариликнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраганлар. Узоқ умр фақат у хайрли ва баракали бўлсагина гўзалдир. Суннатга мувофиқроқ ва афзалроқ дуолар: «Кўп яшанг» дейишнинг ўрнига мана бундай мазмунли дуоларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир: ⏺«Умрингиз хайрли ва баракали бўлсин!» ⏺«Аллоҳ сизни офиятда қилсин!» ⏺«Умрингиз ибодат билан гўзал ўтсин!» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Инсонларнинг энг яхшиси ким?» деб сўрашганида, у зот: «Умри узоқ ва амали гўзал бўлгани», деб жавоб берганлар (Имом Термизий ривояти). Шунинг учун дуо қилганимизда нафақат умрнинг узоқлигини, балки унинг баракаси, хайри ва соғлик-офиятда бўлишини сўраш суннатга энг мувофиқ йўлдир. • Манба: Имом Бухорий («Паноҳ сўраш» китоби), Имом Термизий Сунани Термизий. ✨ Тилимизни гўзал дуоларга ўргатайлик... ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди? ЖАВОБ: 👇👇 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/43412

Open in Telegram
Views10,900−38%vs avg
Forwards—
Reactions105
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h6,840
4 h10,900
  1. After 6 hours10,900
  2. Total to date10,900
#43413Video
Views8,660−51%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h5,870
4 h8,660
  1. After 6 hours8,660
  2. Total to date8,660
#43412Photo
Views9,950−44%vs avg
Forwards—
Reactions34
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h7,680
5 h9,950
  1. After 6 hours9,950
  2. Total to date9,950
#43411Photo

АЛЛОҲ СИЗНИ СЕВАДИ ВА ЎЗИГА ЧОРЛАЙДИ Бу дунёда онадан кўра меҳрибонроқ, фарзандини фидокорлик билан севадиган бошқа бир инсонни топиш қийин. Она ўз боласини дунёнинг бор бало-қазоларидан, ўтдан-сувдан асрашга, унга келадиган озорни ўз устига олишга ҳар лаҳзада тайёр туради. Бироқ, оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳ таолонинг Ўз бандасига бўлган муҳаббати бутун дунёдаги оналарнинг меҳридан ҳам бир неча баробар устун ва чексиздир! Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асирлар олиб келинди. Уларнинг орасида ақлдан озиб, боласини излаётган бир аёл бор эди. У аёл асирлар орасидан бир гўдакни топиб олиши билан уни бағрига босди ва эмиза бошлади. Шунда Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан сўрадилар: — «Мана шу аёл ўз боласини оловга ташлашига ишонасизларми?» Саҳобалар: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, у бунга ҳеч қачон рози бўлмайди!» — деб жавоб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: — «Аллоҳ таоло бандаларига мана шу аёлнинг ўз боласига бўлган меҳридан ҳам кўра меҳрибонроқдир!»(Имом Бухорий ривояти). Инсон гоҳида адашади, гуноҳ қилади, Аллоҳни унутиб дунё матоҳларига боғланиб қолади. Лекин Раҳмон бўлган Зот бандасидан юз ўгирмайди. ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими? ЖАВОБ:👇👇 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/34267

Open in Telegram
Views10,800−39%vs avg
Forwards—
Reactions101
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h8,410
5 h10,800
  1. After 6 hours10,800
  2. Total to date10,800
#43410Video
Views11,300−36%vs avg
Forwards—
Reactions55
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
4 h9,710
7 h11,300
  1. After 6 hours11,300
  2. Total to date11,300
#43409Photo
Views15,800−11%vs avg
Forwards—
Reactions132
Comments—
#43408Photo

ҚОН ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИБ ҚЎЙИБМАН @Shayx_Hazrat CАВОЛ: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқиб қўйибман, икки соатдан кейин қон текканини эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади. “قلت: فَإِن أصَاب يَده بَوْل أَو دم أَو عذرة أَو خمر هَل ينْقض ذَلِك وضوءه؟ قَالَ: لَا وَلَكِن يغسل ذَلِك الْمَكَان الَّذِي أَصَابَهُ. قلت: فَإِن صلى بِهِ وَلم يغسلهُ؟ قَالَ: إِن كَانَ أَكثر من قدر الدِّرْهَم غسله وَأعَاد الصَّلَاة وَإِن كَانَ قدر الدِّرْهَم أَو أقل من قدر الدِّرْهَم لم يعد الصَّلَاة”. Мен “Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?”, дедим. “Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди”, деди. Яна мен “Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлсачи?”, дедим. “Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бўлса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди”, деди. Мабсути Сарахсий. Валлоҳу аълам. ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими? ЖАВОБ:👇👇 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/34267

Open in Telegram
Views17,800+1%vs avg
Forwards—
Reactions102
Comments—
#43407Video

Forwarded from Исломий Совғалар😍

📚 Уйингизда Қуръон бўлса, энди Сийрат ҳам бўлсин… ✨Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺни қанчалик яхши кўрсак ҳам, ҳаётларини ҳақиқатан қанчалик биламиз? Кўпчилигимиз у зотни яхши кўрамиз, аммо кундалик ҳаётимизда у зотнинг сабрлари, меҳрлари, кечиримлиликлари ва суннатларидан етарлича баҳраманд эмасмиз. 🌿 «Саодат асри қиссалари» — бу шунчаки китоб эмас. Бу ҳар бир саҳифасида Расулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббатингизни янада орттирадиган, кўзга ёш келтирадиган, қалбни юмшатадиган бебаҳо асардир. 📚 4 жилдлик тўлиқ тўпламда Пайғамбаримиз ﷺнинг туғилишларидан то вафотларигача бўлган муборак ҳаётлари таъсирчан ва бадиий услубда баён қилинган. 🤲 Бу китобни: ✔️ Ўзингиз учун олинг. ✔️ Фарзандларингизга мерос қилинг. ✔️ Ота-онангизга энг қимматли ҳадя сифатида тақдим этинг. Чунки дунёда энг яхши инсон ҳақидаги энг яхши китоблардан бири ҳар бир мусулмон хонадонда бўлиши керак. 💰 Нархи: 380 000 сўм 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати — БЕПУЛ! 📞Буюртма учун: +998906700070 📲Telegram: @Shukurullo_uzb 🛒Бугун буюртма беринг. Балки айнан шу китоб ҳаётингиздаги энг фойдали харидлардан бири бўлар.

Open in Telegram
Views14,100−20%vs avg
Forwards—
Reactions45
Comments—
#43406Video
Views15,600−12%vs avg
Forwards—
Reactions62
Comments—
#43405Video
Views20,000+13%vs avg
Forwards—
Reactions118
Comments—
#43404Video
Views20,800+18%vs avg
Forwards—
Reactions68
Comments—
#43403Photo

МИСВОКНИНГ АҚЛБОВАР ҚИЛМАС ХУСУСИЯТЛАРИ Арок дарахти шохчаларидан тайёрланадиган мисвокнинг фойдалари, шифобахш хоссаларини қадимда яхши билишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар розияллоҳу анҳу ҳамда Ибн Қайюм мисвокнинг ўттиздан ортиқ фойда ва хусусиятларини санаб ўтишган. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз: 1. Мисвок Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асло тарк этмаган суннатлари. 2. Аллоҳнинг розилигига эриштиради. 3. Оғиздаги бадбўйларни хушбўйлаштиради. 4. Тишларнинг чириши ва дарз кетишининг олдини олади. 5. Милкларни мустаҳкамлаб, қонаши ва йиринглашини йўқотади. 6. Оғиз сувини юмшатади, балғамни кўчиради, овозни тиниқлаштиради, нутқ талаффузини енгиллаштиради. 7. Ошқозон фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазмига ёрдам беради. 8. Юрак, меъда, кўз асабларини мустаҳкамлайди. 9. Кўзни равшан, назарни ўткир қилади, кўз оғришини тўхтатади. 10. Уйқуни қочириб, юзни гўзаллаштиради, кексайишни кечиктиради. 11. Ўлимдан бошқа кўплаб хасталикларга даво бўлади. 12. Фаришталарни мамнун-хурсанд, шайтонни хафа қилади. 13. Ҳасанотларни кўпайтиради. 14. Хотирани кучайтиради, заковатни орттиради, зеҳнни очади. 15. Шаҳодат калимасини эслаттиради, ёдга туширади. 16. Жон беришни осонлаштиради. 17. Иймон билан кетишга сабаб бўлади. 📚«Мўминнинг меърожи» китобидан. ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими? ЖАВОБ:👇👇 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/34267

Open in Telegram
Views23,600+34%vs avg
Forwards—
Reactions180
Comments—
#43402Photo

СУРРОГАТ ОНАЛИК ЖОИЗМИ? @Shayx_Hazrat CАВОЛ: Синглимнинг 9 йилдан бери фарзанди йўқ, 3 марта ЭКО қилди, лекин бўлмади. Ҳозир соғлиги ҳам жойида эмас. Синглимнинг 2 тайёр эмбриони музлатилган, клиникада турибди. Мен опаси суррогат она бўлиб, синглимга боласини туғиб берсам бўладими? Пул ишлаб олиш ва бошқа ғайр мақсад учун эмас, синглимга куйинганим учун шу йўлни танламоқчиман. Лекин Исломда мумкин бўлса агар. 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади. Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ. Чунки ушбу амалиётда эркак билан бачадони ижарага олинган аёлнинг ўртасида никоҳ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни васф қилиб шундай деган: ﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ * إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ * فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ﴾ (المؤمنون: 5 – 7) яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Кимки шундан ўзгани истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминун сураси, 5-7 оятлар). Агар никоҳ бўлган тақдирда (масалан, ўша аёл эркакнинг иккинчи хотини бўлса) ҳам мазкур амалиёт ҳалол бўлмайди. Чунки бу насабларни чалкашишига олиб келади. Шу ва бундан бошқа омилларни ҳисобга олиб, замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 милодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам. ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими? ЖАВОБ:👇👇 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/34267

Open in Telegram
Views20,000+13%vs avg
Forwards—
Reactions193
Comments—
#43401Photo
Views17,300−2%vs avg
Forwards—
Reactions72
Comments—
#43400Video

Forwarded from Исломий Совғалар😍

📖 Уйингизда шундай Қуръон борми? Кўпчилигимиз Қуръон ўқишни яхши кўрамиз. Аммо ҳарфлари майда бўлгани учун узоқ ўқиш қийинлашади, айниқса ота-онамиз ёки катта ёшдагилар учун. 🌿 Энди эса бу муаммога ечим бор! ✨ Катта ўлчамдаги “Қуръони Карим” (Рангли Тажвид) ✅ Ҳарфлари жуда катта ва равшан. ✅ Ҳар бир тажвид қоидаси алоҳида рангларда берилган. ✅ Ён қисмида “Тафсири Баён” изоҳлари жойлашган. ✅ Машҳур Мадина босмаси (Усмон Тоҳа хати). ✅ Сифатли қалин қоғоз ва узоқ йил хизмат қиладиган муқова. 🤲 Бу шунчаки китоб эмас. Бу ҳар куни ўқиладиган, ҳар бир ҳарфи учун савоб ёзиладиган, фарзандларингизга мерос бўлиб қоладиган энг қимматли ҳадядир. 🎁 Ота-онангизга, ҳожи ота-оналарга ёки яқин инсонга бундан қимматли совға топиш қийин. 📐 Ўлчами: 50 × 35 см ⚖️ Оғирлиги: 5.5 кг 💰 Нархи: 2 490 000 сўм 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати — БЕПУЛ! 📞 Буюртма учун: +998906700070 📲 Telegram: @Shukurullo_uzb 📚 Тўплам китоблар: @Toplam_kitob ⚠️ Кечиктирманг! Бу Қуръонни бир марта харид қилсангиз, йиллар давомида ўзингиз ва оилангиз учун фойдаси ва савоби давом этади. Бугун буюртма беринг. 🤲

Open in Telegram
Views16,900−4%vs avg
Forwards—
Reactions63
Comments—
#43399Video
Views18,200+3%vs avg
Forwards—
Reactions61
Comments—
#43398Photo

Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг. «Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади. Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади. Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар. 🤲 Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин... ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими? ЖАВОБ:👇👇 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/34267

Open in Telegram
Views34,700+96%vs avg
Forwards—
Reactions153
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
64 h34,300
67 h34,700
  1. Total to date34,700
#43397Video
Views21,100+19%vs avg
Forwards—
Reactions74
Comments—
#43396Photo

🌀САБРНИ ГЎДАКДАН ЎРГАНДИМ «Масжидга кетаётган эдим. Бир хонадон ичкарисидан она-боланинг бақир-чақир овози қулоғимга чалинди. Она боласини урар, болакай эса тинимсиз додлар эди. Тўсатдан эшик очилиб, бояги болакай ўзини ўқдек ташқарига отди. У гўё онасининг зулмидан қутулгандек эди. Она ҳам болани жазолаш учун эшикни ичкаридан қулфлаб олди. Болакай бир муддат йиғлаб турди. Кейин ўнгга боқди, сўлга боқди. Зеро, унга қайриладиган ҳеч ким йўқ эди. Борадиган жой тополмаган болакай яна онасининг остонасига қайтиб келди. Бироқ эшик ҳамон қулф эди. Ноилож қолган болакай ёноғини совуқ остонага қўйганча, йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолди. Орадан бир оз вақт ўтди. Нимадир юмуш билан эшикни очган она жигарпорасини ўша забун ҳолатда кўрди. Онанинг юраги бардош беролмади, ўзини боласининг устига отди. Дилбандини бағрига босиб, ўпар ва йиғлаганча шундай дерди: — Суюклигим, мендан аразлаб қаерларга кетдинг? Мендан бошқа ким ҳам сени ўз ҳимоясига оларди?! Мен сенга айтганимни қил, демаганмидим?! Она боласини қучоқлаган кўйи уйига олиб кириб кетди. Субҳоналлоҳ! Агар банда ҳам худди шу болакайдек ўз Мавлоси (Азза ва жалла)нинг остонасида сабр билан кутганида борми, Аллоҳ албатта унга раҳмат эшикларини очарди! Тўсиб турган пардаларни кўтариб, бандасини Ўзига яқинлаштирар ва уни суюкли дўстларидан қилиб қўярди». 😢(Бу воқеани ҳикоя қилаётган Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳнинг соқолларидан кўз ёшлари томчилаб оқарди). ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ✅ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ КАНАЛИ ИШОНЧЛИ ВА РАСМИЙ МАНБА: ✔️ ❓САВОЛ: Aёлга нафақа бериш деганда эри аёлига ишлаб топаётган пулидан бериб туриши ҳам кирадими? ЖАВОБ:👇👇 👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/34267

Open in Telegram
Views24,600+39%vs avg
Forwards—
Reactions244
Comments—
#43395Video
Views21,200+20%vs avg
Forwards—
Reactions73
Comments—