Account

Posts of Sergeli City

newest first

#1822Video

Forwarded from Imarat

РАСМИЙ МУРОЖААТ Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар ва қадрли мижозлар! «Imarat Development» компанияси атрофида сўнгги вақтларда тарқалаётган гап-сўзларга қисман ойдинлик киритмоқчиман. Сўнгги бир ой давомида бир гуруҳ шахслар томонидан «Imarat Development» компаниясини мендан тортиб олиш мақсадида турли йўллар билан менга босим ўтказиб келинмоқда. Мен уларга компанияни ҳеч кимга бермаслигимни, таъсисчилар сафидан чиқмаслигимни ва энг муҳими, мижозларимиз олдидаги барча мажбуриятларимни бажариб, уйларини охиригача қуриб топширишимни қатъий таъкидладим. Шундан сўнг менга нисбатан босимлар янада кучайди. Ўзим ва оиламнинг шаънини булғаш, мени қаматиб юбориш, ҳаттоки ўлим билан таҳдид қилиш ҳолатларига дуч келдим. Менга чет элга чиқиб кетиш, ижтимоий тармоқлардан йўқолиш талаблари қўйилди. Офисим эса менга нотаниш шахслар билан тўлдирилиб, ўз иш жойимга, ҳатто ўзим раҳбарлик қилиб келган қурилиш лойиҳаларига боришим ҳам тақиқланди. Менга маълум бўлган маълумотларга кўра, ушбу шахслар компанияни учинчи шахсларга сотиб юборишни, мижозларимизга тегишли бўлган, қуриб битказилган тайёр уй-жойларни банкка гаровга қўйиб, кредит олишни режалаштиришган. Бундай вазиятда мен жим туролмасдим! Шу сабабли, ҳатто жонимни хавф остига қўйиб бўлса-да, мижозларим олдидаги ваъдаларимни бажаришга ва компанияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдим. Менга нисбатан амалга оширилган босимлар, таҳдидлар ва компанияни эгаллаб олишга қаратилган, деб ҳисоблаётган ҳаракатлар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий аризалар киритдим. Ҳозирда ушбу ҳолатлар ўрганилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини кутмоқдаман. Бир нарсани барчангизга қатъий ваъда қилиб айтаман: Мен мижозларимни ҳам, қурилиш лойиҳаларимни ҳам ташлаб, ҳеч қаерга кетмайман! Ишонаманки, тез орада вазият қонуний тартибда ҳал этилиб, айбдорларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади ва «Imarat Development» компанияси ўз фаолиятини тўлақонли давом эттиради. Ҳозирча тергов ва суриштирув ишларига халақит бермаслик мақсадида менга таҳдид қилаётган шахсларнинг исм-шарифларини ошкор қила олмайман. Аммо тегишли органлар томонидан ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилгач, жамоатчиликка барчаси ҳақида батафсил маълумот бераман. Қадрли мижозларим! Сизларнинг ишончингиз мен учун ҳар қандай бойликдан устун. Мен сизларга берган ваъдамдан қайтмайман. Лойиҳаларимиз, албатта, қурилади! Уйларингиз, албатта, топширилади! Бу оғир ва синовли кунларда мени қўллаб-қувватлашингиздан умидворман. «Imarat Development»ни ҳеч кимга бермаймиз! Ҳақиқат ва адолат қарор топишига ишонаман.

Open in Telegram
Views4,000+5%vs avg
Forwards—
Reactions197
Comments—
#1817Video
Views6,410+69%vs avg
Forwards—
Reactions34
Comments—
#1816Video
Views6,410+69%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#1814Video
Views7,460+96%vs avg
Forwards—
Reactions44
Comments—
#1811Video
Views7,110+87%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#1810Video
Views7,980+110%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#1803Video
Views5,240+38%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—