❗️Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш ўзгаради Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган таклифлар билан танишди. Тақдимотда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтилиши маълум қилинди. Бунда ташкил этилган корхоналарнинг барқарор фаолият юритиши, яратилган иш ўринларининг доимийлиги ва тадбиркорлар товар айланмасининг ўсиши асосий мезон бўлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга меҳнат муносабатларини тартибга солиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда давлат меҳнат назоратини яхшилаш бўйича таклифлар киритишни топширди. Telegram | Instagram | Facebook
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 5,720 |
| 3 h | 7,280 |
- After 1 hour5,720
- Total to date7,280