Ёзганим "Ишқ хати", дард эмас, Мен сизни сўзда ҳам севаман. Ишқимга баҳорлар шарт эмас, Мен сизни кузда ҳам севаман! Майлига, юрагим ҳапқирсин, Тирамоҳ тиғини ботирсин, Тилларанг япроқлар гапирсин, Мен сизни кузда ҳам севаман! Сентябр - сабримни оловлар, Октябр - отимни жиловлар, Ноябр - қошимни қировлар, Мен сизни кузда ҳам севаман! Майлига бағрингиз тош бўлсин, Камина ишқ ичра бош бўлсин, Ёмғирлар кўзимга ёш бўлсин, Мен сизни кузда ҳам севаман! ✍Ўлмасбек Самарқандий. 🎧 Орзимурод Хамроев. @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramPosts of Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿
Forwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
Kechagi kun taassurotlari Muhim24.uz nigohida. @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramZahmatlarda shaʼnimni, Yillab yiqqan odamman. Gapi rostdir, gʼanimni, Changdan chiqqan odamman... @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramЯратган Роббим эрта тонгдан-оқ салкам 8 миллиарддан кўпроқ бандасига БУГУН ни туҳфа этди ва унга ўзи истагандек жило берди. Азизим, интиҳо топаётган кундан асло нолиманг! Зотан, бу Яратганга шак келтирмоқ билан баробардир. Шукур қилинг! Кўнгилга таскин бергувчи биргина жумла билан БУГУН ни кузатиб қўйинг. ЭРТАГА ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ! Тунингиз осуда ўтсин қадрдоним! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in Telegram22 ноябр -Халқаро ўғил фарзандлар куни! ЎҒЛИ БОРНИНГ Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг, Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг. Шижоати, жасорати ёниб тургай, Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг! "Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар, Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар, Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар, Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг! Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида, Бир ифтихор порлаб турар дил ичида, Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида, Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг! Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб, Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб, "Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб, Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг! Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар, Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар, Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар, Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг! Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз, Бу дунёда қоладиган нишонангиз, Кексайганда бошингизда парвонангиз, Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramСуратлар кечадан қолган хотира, Ўтган ширин дамлар аксидир, асли. Тоғлар, қизғалдоқлар... осмон бокира, Манзара топилгай йилнинг тўрт фасли. Улфатлар, дўстлар-у, қизлар жонона, Майли истаганча яйранг ва жўшинг. Кун келиб, кеч бўлиб қолмасин яна, Онангиз билан ҳам суратга тушинг! Бизни instagram да ҳам кузатинг! 👇👇👇👇 https://www.instagram.com/ulmasbek_samarqandiy?knvt=Mm9ncG9yam8wemh6 @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramБУГУН ХАЛҚАРО САЛОМЛАШИШ КУНИ! Дунё халқлари турфа тилларда саломлашадилар: Hello Привет Намасте Бонжу... Улар қанчалар жарангдор ва чиройли бўлмасин, биз учун Ассалому алайкум демоқ гўзалдир! Бу сўз узоқ умр тиламоқ демакдир! Бу сўз икки елкага айтилувчи илоҳий бир каломдир. Янги кунингизни яқинларингизга узоқ умр тилаш билан бошланг. Ассалому алайкум! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in Telegram#Хайрли_тун Асло кўнглингизга тушмасин бир гард, Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг. Бироз қийнаса ҳам танингизни дард, Мен касал эмасман, соғман, деб айтинг. Яхшилар сўзини ёмонга йўйманг, Ташвишлар олдида қайғурманг, куйманг, Қадрингизга арзон баҳолар қўйманг, Қирда юрсангиз ҳам тоғман, деб айтинг. Ҳаётнинг завқини тотинг, улгуринг, Нафратни изламанг, муҳаббат кўринг, Майли қирққа киринг, элликка киринг, Ёримнинг ишқида доғман, деб айтинг. Майли ярим йўлда синсин тақангиз, Кир бўлса парво ҳам қилманг ёқангиз, Гарчи тугаса ҳам сўнгги чақангиз, Шаънингиз улуғлаб шоҳман, деб айтинг. Тунингиз хайрли бўлсин! Аллоҳга омонатсиз! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in Telegram20 ноябр - Халқаро болалар куни! Тезроқ катта бўлсам дейсан, Дунёларни кўрсам дейсан, Тоғ-тошларда юрсам дейсан, Каттармоққа шошма болам! Не бор сенга алам-дардда, Кўпроқ қолгин шу бекатда, Катталарнинг дарди катта, Каттармоққа шошма болам! Ўйнаб қол шу маъволарда, Суз беғубор дарёларда, Ҳеч маъни йўқ дунёларда, Каттармоққа шошма болам! Қувончларга оч қучоғинг, Бўлсин осмон овунчоғинг, Дунё - сенинг ўйинчоғинг, Каттармоққа шошма болам! Билиб қолма, армонлигин, Тақдир иши ғирромлигин, Эртакларнинг ёлғонлигин, Каттармоққа шошма болам! Бу кунларнинг пойини ўп, Қадрин билгин кетмай ўтиб, Болаликни қумсайсан кўп, Каттармоққа шошма болам! Устун бўлур ким дунёга, Зиёси йўқ, тун дунёга, Улгурасан, дун-дунёга, Каттармоққа шошма болам! Бахт қўшиғин куйлаб қолгин, Яйраб қолгин, қувнаб қолгин, Тўйиб-тўйиб ўйнаб қолгин, Каттармоққа шошма болам! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
⚡️19 НОЯБР - ХАЛҚАРО ЭРКАКЛАР КУНИ! Осон деб ўйламанг, эркак зотига, Бир умр мунғайиб ўтиши мумкин. Ногоҳон минса у, ғазаб отига, Шайтонни бўғзидан тутиши мумкин! Азалдан подшога берилмас буйруқ, Эркакнинг эркидан бўлинг эҳтиёт! Эҳтимол, аёлдек қирқта жони йўқ, Лек, сабри саналса қирқ мингдан зиёд! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
#Bayroğimiz_35_yoşda 🎧 Dilniyoz Ğafforov @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
#yurtim_bayroği #bayroq_35_yil "Ўзингники, ўзингга, ой кўринар", дейдилар, Не бўлмасин барибир, бой кўринар, дейдилар. Ҳилпираб турса агар, мингта юртнинг маёғи, Бир чиройли кўринар, Ўзбекистон байроғи! Асрлар ичра кетган, илдизингдан айланай, Ўн иккита маржоний, юлдузингдан айланай. Жилваранг жамолингдан аримайди ҳеч чирой, Мана ўттиз беш йилки, нур сочади янги ой. Айтчи қандай сеҳринг бор, яшайсан дил оҳида, Нега сени қучоқлаб, йиғлайдилар гоҳида?! Минг йилдирки жойинг бор, юракларнинг қўридан, Нега Кубро қизғонган, сени ёвлар қўлидан?! Нега ғолиблар сени елкасида тутгайлар, Дунёга ўт тушса гар, ўтдан олиб ўтгайлар! Алп йигитлар тиз чўкиб, ўпиб қўяр юзингдан, Ҳаммани мафтун этган, айланайин ўзингдан! Сен тинч юртнинг тимсоли - байроқ бўлиб ҳилпира, Сен баридан бошқача, бойроқ бўлиб ҳилпира! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
#Дўппи Бошингиздан тушмасин ҳеч, биродарим, Миллат нақши сизга жуда ярашади. Амриқода кўриб қолса, битта- ярим, "Oh Uzbek" деб ҳавас билан қарашади. Париж, Лондон, Римда кийинг, ҳайрат ила, Сураткашлар атрофингиз ўрашади. Маҳаллага кийиб чиқинг шу ондаёқ, "Ким ўлди?" деб секингина сўрашади. Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
Adabiyot darsi emas, Meni Vatan shoir qildi! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
⚡️ Бугун Халқаро талабалар куни! ТАЛАБАЛИК ДАВРОН ЭКАН! Ҳар лаҳзаси имкон экан, Унутилмас бир он экан, Йиллар ўтиб, энди билдим, Талабалик даврон экан! Ишқ деб кўзлар ёшланиши, Юракларнинг тошланиши, Муҳаббатнинг бошланиши, Талабалик даврон экан! Ширин орзуларни қучган, Гоҳо ёнган, гоҳо ўчган, Хаёлларим олиб учган, Талабалик осмон экан! Жонлар берай ҳар онига, Тўлиб, илму-урфонига, Катта Ҳаёт осмонига, Талабалик нарвон экан! Ким контракт тўлаб толса, Ким кечикиб дарсдан қолса, Ким бюджетда илм олса, Талабалик арзон экан! Ёди дилдан кетмайдиган, Ҳеч нарсага етмайдиган, Ёзсак тугаб битмайдиган, Талабалик достон экан! Тўрт йил кўнгиллар чоғ бўлса Ёшлик бизга ҳамроҳ бўлса, Агар умр бир боғ бўлса, Талабалик бўстон экан! Бўйсунмас дил амримизга, Итоат йўқ измимизга, Аллоҳ берган умримизга, Талабалик эҳсон экан! Улаб тунларни-кунларга, Етиб келдик бугунларга, Минг афсуски, ким-кимларга, Талабалик армон экан! Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
Ассалому-алайкум, Эй юраги нақшилар. Қутлуғ бўлсин янги тонг, Салом сизга яхшилар! Бугун омад ёр бўлсин, Қаддингиз виқор бўлсин, Ёмонлар ҳам бор бўлсин, Салом сизга яхшилар! Сизга талпинар юрак, Сиздан ҳам меҳр керак, Тилимда эзгу тилак, Салом сизга яхшилар! Ассалому алайкум! Ноябрнинг ўн еттинчи тонги муборак бўлсин! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
Ё Роббим! Бизларга бугун тақсимлаган хайринг, ҳидоят бирла берган нуринг, улашган раҳматинг, берган ризқинг учун Ўзингга ҳамду-санолар бўлсин! Хайрли тун қадрдоним ! Аллоҳга омонатсиз! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in TelegramForwarded from O‘lmasbek SAMARQANDIY
⚡️БУГУН ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ! Assalomu alaykum ! Sizga kuningiz fayzli o‘tishini tilayman! 🇺🇿 Привет! Я желаю вам хорошего дня!🇷🇺 Greetings! I wish you a good day!🇬🇧 Grüße! Ich wünsche dir einen schönen Tag!🇩🇪 Сәлем! Сізге жақсы күн тілеймін!🇰🇿 Салам! Мен сага жакшы күн каалайм! 🇦🇿 Salamlar! Sizə xoş gün arzulayıram! 🇪🇬 Ассалому алайкум! Ман ба шумо рӯзи хуб мехоҳам! 🇹🇲 Salutations! Je vous souhaite une bonne journée!🇫🇷 Selamlar! İyi günler dilerim! 🇹🇷 인사말! 좋은 아침이에요! 좋은 하루 보내길 바래! 🇰🇷 Дунё халқлари ўртасидаги дўстлик ва тотувлик, бағрикенглик абадий бўлсин! @Samarqandiy777 @Samarqandiy77
Open in Telegram