#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
⚡️❗️Ижтимоий тармоқларда “Equinox” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги акс этган видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни ма’лум қиламиз.
Ҳолат юзасидан мас’ул ходимлар томонидан тегишли чоралар кўрилиб, ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда чора кўрилди ҳамда у билан тушунтириш-профилактика ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, ҳайдовчи ҳаракат давомида қувиб ўтиш қоидаларини бузган, шунингдек, автомобил салонидаги йўловчиларнинг тана қисмларини автомобил ойнасидан ташқарига чиқариб ҳаракатланишига шароит яратиб берган.
Барча ҳайдовчилардан қувиб ўтиш қоидаларига қат’ий риоя қилишларини, транспорт воситасини бошқаришда йўловчилар хавфсизлигини та’минлашларини сўраймиз дейилади хабарда
📱👉 T.me/Samarqand_365