Account

Posts of РевиZorro

newest first

#2269Photo
Views356−73%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#2268Photo
Views1,550+18%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#2263Photo
Views1,370+4%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#2259Photo

Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси майда тошли қайноқ асфальтобетон қоришма олиш учун etender.uzex.uz порталида бошланғич нархи 1,777,745,356.38 UZS бўлган танлов эълон қилган. 👉 https://etender.uzex.uz/lot/526076 жами 2310.29 тонна асфальт олиниши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорининг 4-бандига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганган ва портал маълумотномасини танловнинг "Техник топшириқ" файлида алова қилган. ПҚ-4812-сон қарорининг 4-бандида давлат харидлари учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) new.cooperation.uz ёки Ишлаб чиқарувчилар экотизими порталларида мавжуд бўлмаган тақдирдагина портал маълумотномаси асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади деб айтиб ўтилган. Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан танлов хужжатларида илова қилинган 869351-сонли маълумотномада эса маҳсулот параметрлари асосида қидирув амалга оширилди ва жами 143 та актив оферта мавжудлиги аниқланди." деб кўрсатилган. Бундай маълумотнома олингандан кейин "etender.uzex.uz"га танлов қўйиш эмас new.cooperation.uz ёки Ишлаб чиқарувчилар экотизими порталларидан савдо қилиш керак эди. Бу танлов ПҚ-4812-сон қарорининг 4-бандига зид бўлмоқда деб хисоблаймиз! Биз эса кузатишда давом этамиз! Қани танлов якунланиб шартнома ғазначиликка қабул қилинар эканми??? @RevizorUz

Open in Telegram
Views1,270−3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#2239Photo

Forwarded from QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi Murotjon, Murodjon Azimov Qarshi UZB UZ

Беш йиллик фаолият: ўзгаришлар, натижалар ва янги марралар Муротжон Азимовнинг Қашқадарё вилояти ҳокими сифатидаги фаолиятига 5 йил тўлди Бугун, 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунда Муротжон Бердиалиевич Азимовнинг Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида иш бошлаганига 5 йил тўлди. 2021 йилнинг айнан шу куни вилоят раҳбарлигини қабул қилиб олган Муротжон Азимов учун ўтган беш йил Қашқадарёнинг улкан иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги муҳим давр бўлди. Бу йиллар давомида давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг вилоятимиздаги ижросини таъминлаш, уларнинг самарасини ҳар бир маҳалла ва хонадонга етказиш устувор вазифа сифатида белгиланди. Хусусан, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш борасида тизимли ишлар олиб борилди. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва туризм соҳаларидаги ислоҳотлар, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бошқарув жараёнларида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жойлардаги муаммоларни бевосита ўрганиш, масъуллардан аниқ натижа ва шахсий масъулиятни талаб қилиш амалиётига устувор аҳамият берилди. Айниқса, ҳудудларни бир хил ёндашув асосида эмас, балки ҳар бир туман ва маҳалланинг мавжуд имкониятлари, муаммолари ва ривожланиш нуқталаридан келиб чиқиб тараққий эттиришга эътибор қаратилди. Бу эса жойлардаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди. Албатта, ҳудуд тараққиёти бир кунлик ёки бир йиллик меҳнат билан таъминланмайди. Бу изчиллик, қатъият, жамоавий саъй-ҳаракат ва, энг муҳими, халқ манфаатларини устувор билишни талаб этади. Бугун Қашқадарё олдида янги тараққиёт марралари, улкан имкониятлар ва амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар турибди. Эришилган натижалар эса бу йўлдаги ишларнинг мантиқий давомини таъминлаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Бердиалиевич Азимовни ушбу сана билан самимий табриклаймиз. У кишига мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли фаолиятида куч-ғайрат ва муваффақиятлар, воҳамиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларида улкан зафарлар тилаймиз! Қашқадарёнинг равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги ишларингиз бардавом бўлсин! 📱Gov.uz| 📱Telegram| 📱YouTube| 📱FB|📱Instagram| 📱X

Open in Telegram
Views1,980+51%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—