Account

Posts of ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

newest first

#3677Photo

⚡️ПРЕЗИДЕНТГА ТАҚДИМОТ — ЧОРВАЧИЛИК БЎЙИЧА! ЧОРВАЧИЛИКДА ОЗУҚА ТАҚЧИЛЛИГИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВА ГЎШТ ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ Президент Шавкат Мирзиёев чорвачилик учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш, яйловлардан самарали фойдаланиш ва чорва маҳсулдорлигини оширишга қаратилган таклифлар билан танишди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 12,5 миллион бош қорамол, 23 миллион бош қўй-эчки ва 125 миллион бош парранда боқилмоқда. Йилига 48 миллион тонна озуқа етиштирилаётган бўлса-да, бу мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қопламаяпти. Маълумотларга кўра, бир бош қорамол учун йилига 6,5 тонна озуқа талаб этилади. Амалда эса бу кўрсаткич 4 тоннадан ошмаяпти. Озуқа харажатлари гўшт етиштириш таннархининг 30 фоизини ташкил қилмоқда. Озуқа етиштириш ҳажми кескин оширилади Тақдимотда озуқа етиштириш ҳажмини 2027 йилда 64,5 миллион тоннага, 2030 йилга бориб эса 90 миллион тоннага етказиш режалари белгиланди. Бунинг учун: 2030 йилгача 200 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилади. 2027 йилда 50 минг гектарда ишлар бошланади. Озуқабоп экинлар ҳосилдорлиги гектарига 350 центнердан 500 центнерга оширилади. Такрорий экин экиш, серҳосил навлар ва замонавий агротехнологиялар кенгайтирилади. Чорвачилик ерларидан фойдаланиш космик мониторинг орқали назорат қилинади. 1 миллион гектар яйловга дронлар орқали уруғ сепилади Яйловлар маҳсулдорлигини ошириш ҳам устувор вазифалардан бири этиб белгиланди. 2030 йилгача республика бўйича 1 миллион гектар яйловда дронлар ёрдамида озуқабоп экинлар уруғини сепиш режалаштирилган. Қашқадарё вилоятининг саккизта туманида эса қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли озуқабоп экинларни етиштириш йўлга қўйилади. 100 дан ортиқ озуқа марказлари ташкил этилади Ҳудудларда 100 дан ортиқ озуқа марказлари ва шохобчалари очилади. Улар озуқани йирик ҳажмда харид қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва аҳолига узлуксиз етказиб бериш билан шуғулланади. Бу, айниқса, қорамолларнинг 87 фоизи боқилаётган аҳоли хонадонларини сифатли ва арзон озуқа билан таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Тадбиркорларга субсидия ва имтиёзлар берилади Озуқа етиштиришни кенгайтириш учун қатор молиявий рағбатлантириш чоралари таклиф этилди: «Пивот» суғориш тизими учун субсидия ҳар гектарга 2,5 миллион сўмдан 4 миллион сўмга оширилади. Камида 10 гектар ерни суғоришда қайта тикланувчи энергия ускуналари харажатларининг 50 фоизигача қисми қопланади. 500 гектардан ортиқ ерни ўзлаштириб, замонавий суғориш тизимини жорий этган тадбиркорларга 100 минг куб метргача сув сиғимига эга ҳавзалар қуриб бериш таклиф қилинди. Озуқа марказлари ва озуқабоп экинлар етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. 2027 йилдан Қашқадарё вилоятида тажриба тариқасида аҳоли хонадонларидаги чорва учун озуқа харид қилиш харажатларининг 10 фоизини субсидиялаш таклиф этилди. Импорт уруғлар ўрнини маҳаллий навлар эгаллайди Ҳозирда озуқабоп экинлар уруғига бўлган эҳтиёжнинг 95 фоизи импорт ҳисобига қопланмоқда. Ушбу қарамликни камайтириш мақсадида Қашқадарёда Миср олимлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва уруғчилик марказларини ташкил этиш режалаштирилган. Маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли навлар яратилади. Қорамолнинг тирик вазни 550 килограммга етказилади. Чорва наслини яхшилаш учун сунъий уруғлантириш, юқори генетик қийматга эга эмбрионларни кўчириб ўтказиш технологияларини кенг жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, йирик чорвачилик хўжаликлари билан аҳоли хонадонлари ўртасида кооперация йўлга қўйилади. Тақдимотдаги чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида қорамолларни сўйишга топширишдаги тирик вазнини амалдаги 250–350 килограммдан 450–550 килограммга етказиш ҳамда қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш имконияти яратилиши қайд этилди. Президент соҳада барқарор ўсишни таъминлаш учун озуқа базасини мустаҳкамлаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, илм-фан ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг: 👉 @RESPUBLIKA_FERMERLARI Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз: 👉 @RespublikaFermerlari

Open in Telegram
Views4,330−47%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—
#3675Attachment

Forwarded from Komoliddin Ikromov

No text

Open in Telegram
Views4,760−42%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h1,860
2 h3,280
4 h3,970
8 h4,760
  1. After 1 hour1,860
  2. After 6 hours4,760
  3. Total to date4,760
#3672Photo
Views9,150+12%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
21 h8,640
25 h9,150
  1. After 24 hours9,150
  2. Total to date9,150
#3671Photo

🔥 Атиги 7 дақиқада iPhone 18 Pro ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг! «Агробанк» фермер ва деҳқонлар ўртасида катта сўровнома бошлади! Энг қизиғи, сўровномада иштирок этганлар ўртасида жами 104 та қимматбаҳо соврин ўйналмоқда! 🎁 СОВРИНЛАР: 📱 1 та iPhone 18 Pro 📱 3 та Samsung Galaxy A26 🔋 50 та Powerbank 👕 50 та «Агробанк» бренди остидаги кийимлар тўплами ИШТИРОК ЭТИШ ЖУДА ОСОН! Атиги 7 дақиқа вақт ажратинг! Сизга қандай қишлоқ хўжалиги техникаси кераклиги, кредит ва лизинг шартлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг. Бу нафақат соврин ютиб олиш имконияти, балки фермерлар эҳтиёжини ўрганиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшиш имконияти ҳамдир! 👇 ҲОЗИР ИШТИРОК ЭТИНГ! Омадингизни синаб кўринг! 👉 @agrotexnikabot 📢 Фермер ва деҳқон танишларингизга ҳам улашинг! Балки навбатдаги iPhone 18 Pro айнан сизга ёки яқинларингизга насиб қилар! 🍀 👉 @agrotexnikabot

Open in Telegram
Views6,230−24%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
22 h6,070
24 h6,230
  1. After 24 hours6,230
  2. Total to date6,230
#3670Photo
Views4,880−40%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3665Video

Forwarded from Неъмат Ишчанов

Хурматли республика фермерлари манда таклиф бор. Республика бўйича хар бир туман фермерлари номидан камида 1-2 фаол фермер 25-26-27 ноябрдаги кўргазмага фермерлар вакили сифатида келса. Шу ерда "Мустақил фермерлар уюшмаси"ни ташкил этиш бўйича маслахат қилиб, қарор қабул қилинса. Кейин энг долзарб масалалар бўйича гаплашиб олинса.           Масалан: 1.Кластерлар монополияси: Низом-қоидалари бўйича айнан пахта тўқимачилик кластери қандай бўлиши керак? 2. УзРТСБда пахта маҳсулотларини савдоси: Нега тенглик йўқ? Ким нима учун биржа савдоларига чекловлар қўйяпди? 3. Шартномалар: Фючерс, форвард, спот ва тўғридан тўғри шартномалар қонун-қоидалар бўйича қандай бўлиши керак? Хозирлиқча шу масалаларни ечиш учун саволларга қонунлар ва қоидалар асосида жавобларни топиб, барча республика фермерлари номидан, яъни « Мустақил фермерлар уюшмаси» номидан энг юқори давлат органларига расмий ва ижтимоий тармоқлар орқали "очиқ" хат чиқаришни таклиф қиламан.

Open in Telegram
Views11,800+44%vs avg
Forwards—
Reactions183
Comments—
#3664Photo
Views10,700+31%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3663Video
Views10,700+31%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#3660Video
Views13,800+69%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#3659Video
Views8,100−1%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3658Video
Views8,600+5%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3657Video
Views8,270+1%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3656Video
Views6,770−17%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3655Video
Views6,480−21%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#3653Photo
Views11,600+42%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—