СЕВИШ... Аллоҳни севиш… Аллоҳ севганни севиш… Аммо уни қандай севамиз? Яна ҳам тўғрироғи севгимизни қандай исботлаймиз? «Сени жуда севаман, Яратган Эгам! Сизни жуда яхши кўраман, эй Аллоҳнинг расули!» деймизми? Бу даъво исбот талаб қилмайдими? Аллоҳ ва Расул нурига парвона ошиқлар каби бўлишимиз керак эмасми? Бу ишқ насими эсмаган кўнгиллар хазонга айланмайдими? Уни севиш… Ота-она, бола-чақа, мол-дунё ва ҳатто ўзимиздан ҳам ортиқроқ даражада севиш. Бу севги билан иймоннинг чўққисига эришмоқ ва коинот сарварига уммат бўлмоқ… Уни севиш… У севилгач, Унинг барча яратиқлари ҳам севилади. У севганлар ҳам севилади. Ва бу севги амал дафтаримизга ибодат бўлиб ёзилади… Уни севиш… Унга кўнгил бериш… Унда Уни топиш, Уни билиш ва Унда Унинг зарраси бўлиш… Менликдан воз кечиш… Иккилик йўлини тарк этиб, бирлашиш, бирлик йўлига равона бўлиш… Ишқдан телба бўлиш… Ёниб-қовжираш… Фақат У билангина мавжуд бўла олиш… У билан борлиқ моҳиятига етиш. Уни билиш… Уни англаш билан ҳамма нарсани англаш… Уни топиш… Уни топган ҳамон ҳамма нарса топилади. Усиз ҳеч нарса бўлмайди. У билан бутун борлиқ мавжуд. "Гулнинг гуллари" китобидан @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramPosts of Rahimjon Ali
Ишқ дарди ғариб танамдаги жон бўлғай, Дард чекса киши ахийри инсон бўлғай. Шайх Нажмиддин Кубро қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramҚАМИШ ПОЯСИ Бир жонбахш илоҳий куй орзусида най ясамоқчи эдим қамиш поясидан. Токи хотираси қайтсин руҳимнинг -- шивирласин вужудга оҳанг. Токи қамишнинг ӯйилган бир жуфт кӯзидай, қабоғи йиртилсин юмуқ қалбимнинг. Токи найсон ёмғиридай майин томчилаб, уйғотсин кӯксимдаги садаф ичра муртакни... Бироқ аён бӯлди уқувсизлигим -- қамиш пояси бармоғимни кесиб, томирим тилиб, хун билан тӯлдирди дил ҳовучини. ...Алҳол қӯл етмас фалакни истаган руҳимни эмас, тупроққа йиқилган танамни ӯйлаб, бӯйра тӯқияпман ӯша қамишдан. Оёғим остига тӯшайман уни. Авлиёхон Эшон @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramНамоз Аллоҳнинг ҳовлисидир, ким у ерга кирса, Аллоҳнинг базми, зиёфати ва меҳмондорчилиги кирган бўлади. Аллоҳ таоло ҳузурида туриш, сажда ва руку қилишда Унинг зиёфати бор. Қуръон каримни қироат қилишида Унинг базми бор. Сано ва ташаҳҳудда ҳам ажойиб меҳмондорчилиги бордир. Ҳаким ат Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramТавба манзили – Аллоҳни изловчилар ва унга интилувчиларнинг энг аввалги манзилидир. Бу манзилга етишиш шарафига муяссар бўлган бандалар Аллоҳнинг буйруқларига сўзсиз итоат этувчи, унинг ман этган нарсаларидан ҳеч иккиланмай тийилувчи бўлиб қолади. Бундай қалб соҳиблари эзгу амалларни беихтиёр бажарадиган, ёмон ишлардан сақланадиган бўлишади. Ҳаким ат Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramЮз шайтоннинг инсонга қиладиган фасодидан нафснинг инсонга қиладиган фасоди ёмонроқдир. Ҳаким ат Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramОмир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдида Расули Акрам зикр қилинсалар, йиғлайверарди йиғлайверарди, ҳатто кўз ёши тугаб қоларди. @rahimjon_aliy
Open in TelegramХОТИМА Қўлингни бер — Чўққилар бағрига чопамиз, Юксакка талпинган қирлардан, Навқирон тонгларни топамиз. Қўлингни бер — Умримиз гуллайди яқинда, Қўрқмагин- Биз ҳатто қодирмиз Атиргул ясашга чақиндан. Қўлингни бер — Зулматнинг кўзини ўямиз, Юксакда тонгларнинг мавжини Юракка оқизиб қўямиз… Раҳимжон Али @rahimjon_aliy
Open in TelegramForwarded from Rahimjon Ali
Бир кун шундай уйга кўчиб ўтаман ва у ерда Сен билан ёлғиз ҳаёт кечираман... @rahimjon_aliy
Open in TelegramИшқ бир ҳасратдир... 🥀 Ҳожар онамиздек бир гўдак билан чўлларда Аллоҳга омонат яшамоқдир.🌹 Ишқ ишончдир... Иброҳим Халилуллоҳдек энг севганини энг севганига икром қилмоқдир!🪷 Ишқ ҳаёдир... Oдам Атодек гуноҳлардан уялиб, қирқ йил осмонга қарай олмасдан йиғлаб, авф сўрамоқдир.🌴 Ишқ фидойиликдир... Яъқуб алайҳиссалом каби Аллоҳга қилган биргина хатоси учун энг суйганининг фироқида ҳижронда яшамоқдир.🍃 Ишқ фидокорликдир... Худдики бор давлатини дин учун фидо қилган Хадича онамиздек.☀️ Ишқ рашкдир... Худдики Оиша онамиздек, вафот этган бўлсалар ҳам севганларини Хадича онамиздан қизғаниб кўз ёш тўккандек.🌷 Ишқ кечиришдир... Юсуф алайҳиссаломдек ўзига мингларча xиёнатларга севги билан жавоб бергандек.🪷 Ишқ йиғламоқдир... Танимайдиган умматининг гуноҳлари учун йиғламоқ каби. Ишқ Аллоҳ учун мўминни севмоқдир...🪴 Худдики севимлиси Ҳамзанинг жигарини суғуриб олган Ваҳшийдан мўмин бўлгани учун нафратланмаган Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек!!!🔥 @rahimjon_aliy
Open in TelegramМушкулингизнинг қандай ечилиши ҳақида ўйлаб ўзингизни қийнаманг! Эсланг! Зеро, ғор аҳли ҳам нажот ва кушойиш уларга узоқ уйқу шаклида келишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Баъзан Аллоҳнинг нажоти сиз кутган, сиз ўйлаган йўлдан эмас, ҳатто сизнинг хаёлингизга ҳам келмаган, тасаввурингизга ҳам сиғмайдиган йўллар орқали келиши ҳам мумкин. Шундай экан, мушкулингизнинг қандай ечилишини эмас, уни ечувчи Зотнинг қудратини ўйланг ва сўранг! Зеро, Раббимиз энг гўзал тадбир қилувчи Зотдир. Абдулҳодий Юсуф @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramДиний вазифаларингни адо этмай туриб, яхши ва фойдали инсон бўлмай туриб, жаннатни даъво қилма! Ҳақ таолога лойиқ банда бўлмасдан, Унинг лутфу карами ва эҳсонига ноил бўлмасдан туриб, Сулаймон мулкини (салтанатини) талаб этма. Модомики, ҳар бир ишнинг ниҳояси ажалдир ва ўлим бир кун келиб ёқангдан тутажак, ҳеч бир инсон қалбининг озорланишини истама! Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramБир мусулмон ҳақида ўзинг исбот қила олмайдиганинг туҳматни гапирма. Қиёмат кунида: «Агар ростгўй бўлсангиз ҳужжатингизни келтиринг!»* дейилса: "Мен шундай эшитгандим, одамлар шундай дейишарди", - деган гапинг сенга фойда бермайди. Муҳаммад Мухтор Шинқитий ҳазратлари * Намл сураси, 64- оят. @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramИШҚНИНГ СИРИ Ишқнинг сири жаҳаннамдан қўрқмаслик ва жаннатни орзу қилмасликдир. Ишқнинг сири раҳмоний нафаснинг бир парчаси бўлишдир. Ишқнинг сири асл ватанга қайтишдир. Ишқнинг сири соф тавозе хазинасидир. Ишқнинг сири оламларга раҳмат бўлган Султонимиз, Ҳазратимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзаллигини кўриш ва ҳис қилишдир. Ишқнинг сири ишқни Жаноби Ҳақнинг жамоли воситасида ўрганишдир. Ишқнинг сири сув ўрнига ташналикни излашдир. Ишқнинг сири очликнинг таомимизга айланишидир. Ишқнинг сири Аллоҳдан Аллоҳга яқинликни сотиб олишдир. Ишқнинг сири қусурларимизни англаб етишдир. Ишқнинг сири Роббимизнинг бизга бўлган севгиси туфайли бор эканимизни билишдир. Ишқнинг сири ҳар нарсани Унинг нури билан кўришдир. Ишқнинг сири ҳам ошиқ, ҳам маъшуқ бўлишдир. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramЖанозамни орқасидан тошлар отинг, Аёғимдин тутуб судраб, гўрга элтинг. Ҳаққа қуллуқ қилмадинг деб янчиб тепинг, Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано. Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramКимнидир Аллоҳ учун севиш, минг марта "Аллоҳ" дейишдан кўра қониқарли зикрдир! Шамс Табризий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramБУЮКЛАР... Бани Абслик бир киши Мадоин бозорига кириб кўп нарсалар сотиб олди. Сўнг юкларини кўтартириш учун ҳаммол қидирди. Шу пайт у бозорда турган бир кишига кўзи тушди ва унга: "Аллоҳ сенга раҳм қилсин, мени юкларимни кўтаришиб юбор"- деди. У инсон келиб унинг юкларини кўтаришиб бирга кетди. Улар ҳар сафар одамлар тўпланган жойдан ўтсалар одамлар ҳаммолга қараб: "Ассаламу алайка я Абу Абдуллоҳ"- дейишар эди. Абслик киши шаҳар аҳлининг барчасига таниш бўлган, машҳур инсонлар самимий кўришаётган, эҳтиром қилиб унга салом айтишаётган бу ҳаммолдан жудаям таьжубланди. У ҳаммолдан: "Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен кимсан?"- деб сўради. Ҳаммол: "Мен Аллоҳнинг қулларидан бир қулман"- деб жавоб берди. Улар яна бир тўда инсонлар олдидан ўтишди. Аввалгидек яна унга: "Ассаламу алайка я Абу Абдуллоҳ"- дея салом айтишди. Киши жамоьатдаги кишиларнинг биридан: "У ким?"- деб сўради. Унга: "Бу киши Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий, Росулуллоҳ ﷺ нинг соҳиби ва Мадоиннинг Амири"- дейилди. У уялганидан сочлари тикка бўлиб кетди ва: "Аллоҳ сизга раҳм қилсин, сизни танимабман. Юкларимни беринг ўзим кўтараман"- деди. Салмон розияллоҳу анҳу: "Аллоҳга қасамки манзилинга етказмагунимча йўқ"- деди. Ибу Уяйна айтади: "Ким ўзини бошқадан яхши деб ҳисобласа, батаҳқиқ кибр қилибди" 📖 Сияру Заҳабий 1/546. ------------ Салмон Форсий 33 ёки 36 хижрийда Усмон розияллоху анҳунинг хулофоти даврида Мадоинда вафот этган. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин! @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramШундай қалб эгалари борки, сен у жойда бўлиш учун борингни беришга тайёр бўласан.🌹🌹🌹 Шамс Табризий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Open in TelegramТоким танимда жоним қолгунча Қуръоннинг қулиман, Ҳазрати Муҳамммад соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлининг тупроғиман. Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Open in Telegram#Обуначимиздан_мактуб Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Бало, касалликлар келса, шикоят қиламиз. Вазиятлар, сенга аслида азият берган қусур, ғам-ташвиш берди, деганларинг — инсонлар сабабчилар, холос. Сен сабабчиларни юборгани Ундан эканлигини билмаяпсан, чунки сен шу идрокдасан. Айбдор излаймиз, нега? Масъулиятдан чиқиш учун, дунё ўйинларига кириш учун. Зеҳнимиз (онг) дунёни чин деб кўрсатамиз, чунки зеҳн кўрган нарсасига таъриф ва маъно беришни истайди. Иммунитет кучли бўлса, сен соғломсан. Сен эса ҳали дунё билан бандсан, ундаги инсонлар билан, сабаблар билан. Иммунитет зикрдадир, билмаяпсан. Зикр иммунитетни оширади. Ҳа, витамин едими Юнус? Йўқ, оч қолди кўп, лекин зикрда. Зикрсиз қолганида, балолар ила синалди. У билан зикр қилсак, ҳеч нарса бўлмайди, деганимизми? Балолар ила синовдан янада қувватланиб ўтишидир, янада ажойиб. Бандаси аввало бир исм қўйиб олади ва шикоят қилади. "Ҳикоят ҳам шикоятдир", дейди Топтиқ Эмро ҳазратлари. Аслида, сени мусибатларинг, бало билан синалганларинг — ҳаммаси эшикма-эшик юришларинг бир эшик олдига келишинг учун эди. Эшикка келдинг ниҳоят. Эшикдан киришинг нима? Ибодатни кўпайтиришинг, саждада бўлишинг, зикрда ўтиришинг учун эди. Кейин ўзинг қуриб олган дунёнгда йўқ бўласан. Ваҳоланки, бу ҳикоялардан олдин ҳам бор эдинг, кейин ҳам бор бўласан. Г. @Rahimjon_Aliy
Open in Telegram