Account

Posts of Раҳмон Али | Минбар

newest first

#9413Video

От сеники бўлди, аммо кўнгил сеники эмас Мен ҳам кўрдим. Кўриниб турибдики, отни сотиб олган фуқаро ўзига тўқ хонадон эгаси. Обуначилар отни сотиб олиб, эгасига қайтариб беришни мақсад қилишган. Лекин отни сотиб олган фуқаро уни эгасига қайтариб сотиш фикридан қайтган. Нима бўлганда ҳам, отни сотиб олган инсонда инсонийлик ҳис-туйғуси йўқ, деб ўйлайман. Отни кўрдинг, эгасини қанчалик яхши кўришини ҳам кўрдинг. Отни эгаси ҳам муҳтожлик сабабли уни сотди. Сен эса айнан шу муҳтожликдан фойдаланиб, отни сотиб олдинг. Тўғри, энди от сеники. Лекин бу от сенга отлик қилишига шахсан мен ишонмайман. Отни сотган инсонни қалбидан қандай ҳис-туйғулар ўтаётганини пул билан ўлчаб бўлмайди. Мени таклифим: пулингни ол-да, отни эгасига қайтар. Жуда пулинг кўп бўлса, пулини олмасдан ҳам қайтарсанг, савоб бўлади. Чунки отни сотган инсон отсотар эмас. У ўзи меҳр қўйиб, парваришлаб катта қилган отини муҳтожлик сабабли сотишга мажбур бўлди. 📝@r_kholmirzayev

Open in Telegram
Views2,000−26%vs avg
Forwards—
Reactions59
Comments—
#9412Video
Views2,160−20%vs avg
Forwards—
Reactions44
Comments—
#9410Video

Жиноятчига жазо, жабрланувчига адолат қани? Мени шахсий фикрим, баъзи инсонларга бу қийноқлар ҳам кам. Ўша қийноқлар бекор қилинганидан кейин ҳам кўча-кўйда безорилар, жиноят содир этиб, тиржайиб чиқиб келаётганлар орамизда йўқ эмас. Баъзан ўша қийноқларга қарши бўлсам-да, барибир шундай қийноқларга муносиб жиноятчилар ҳам бор-да. Энди тасаввур қилинг: фарзандингизни кимнингдир эркатойи машинасида уриб ўлдириб қўйди. Устидан ёзмаган жойингиз қолмади. Аммо ҳалиги эркатой пул ва таниш-билишлари кўплиги сабабли уй қамоғи билан чекланиб қоляпти. Шундай ва шунга ўхшаш ҳолатларда сиз ўша эркатойга қандай жазо берилишини истаган бўлардингиз? Видеодан мақсад битта — эски даврни ёмонлаб, янги раҳбарларнинг кўзига яхши кўриниш. Мен бошқа мақсадни кўрмадим. Шундай ваҳший жиноятчилар борки, уларга бу қийноқлар ҳам кам. Ҳатто ўлим жазоси ҳам камлик қилади. Шундай қийналишини хоҳлайсизки, ҳатто “ўлмай турсин”, деб юборасиз. Чунки ўлим билан у қийноқлардан осонгина қутулиб қолади. Ўлдирмай, қийнашларини истайсиз. 📝@r_kholmirzayev

Open in Telegram
Views2,170−20%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#9409Text
Views2,070−24%vs avg
Forwards—
Reactions39
Comments—
#9407Video
Views2,150−21%vs avg
Forwards—
Reactions32
Comments—
#9405Video
Views2,300−15%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—
#9403Photo
Views2,900+7%vs avg
Forwards—
Reactions60
Comments—
#9402Video

Яқинда бир мактаб ўқитувчиси ишдан бўшатилган эди. Вақт ўтиб, у яна ишга қайтиш учун Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига ҳамда ички ишлар органларига арз қилибди. Энди бу масала судда кўриб чиқилади. Энг қизиқ томони, синфхона ўқувчилардан ремонт учун йиғилган пул ҳисобидан таъмирланган бўлишига қарамай, ўқитувчи жиҳозларни юлиб олиб кетган. Қандай қилиб, бу ҳолатда ўқитувчининг хулқ-атворини била туриб, бошқарма бундай ходимани яна ишга қайтаришни қўллаб-қувватлаши мумкин? Қолаверса, собиқ ўқитувчи айнан ўша синфни беришни талаб қилиб, ишга қайтишни талаб қилаётгани қанчалик тўғри? Ҳусниддин ака, бу қайси мактабингиз? Бўшатган ўқитувчингиз сизга ҳам нимадир а?.. Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу ҳолат юзасидан нима дейди? Бошқарма масъулларидан расмий муносабат кутиб қоламиз. 📝@r_kholmirzayev

Open in Telegram
Views2,890+6%vs avg
Forwards—
Reactions34
Comments—
#9401Text

Тадбиркор ўзига ажратилган ер майдони жорий йилнинг сентябрь ойида бошқа бир тадбиркорга бериб юборилганини билиб қолади. Ҳайратда қолган тадбиркор ҳужжатларини олиб, ҳокимликка боради. Ҳокимлик юристи эса иккинчи томондан ҳам ҳужжатларни тақдим этишни сўрайди. Иккала томоннинг ҳужжатларини солиштириб чиққач, юрист биринчи тадбиркорнинг ҳақлигини айтиб, иккинчи томоннинг ҳужжатлари ҳеч қандай юридик кучга эга эмаслиги, бир сўз билан айтганда, ҳожатхонага ишлатиб юборса ҳам бўлади, деган мазмунда жавоб беради. Энди эса ҳокимликнинг расмий баёноти кутилмоқда. Кўрамиз, бу сафар баёнотда қандай “ҳақиқатлар” баён қилинар экан. Айтишларича, кеча бу ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилган эмиш. Аммо икки тадбиркор чақиртирилиб, ҳужжатларга кўр-кўрона имзо қўйган, масъуллар иштирокида юзлаштирилмаган, воқеага ойдинлик киритилмаган. Хўш, бундай вазиятда ҳокимлик матбуот котибаси қайси манбаларга таяниб, холис ва тўғри баёнот беради? Баёнот ҳақиқатга мос бўлиши учун, аввало, икки тадбиркорнинг важлари тингланиб, ҳужжатлар ўрганилиб, улар масъуллар иштирокида юзлаштирилиши керак эмасми? 📝@r_kholmirzayev

Open in Telegram
Views2,860+5%vs avg
Forwards—
Reactions23
Comments—
#9400Text
Views2,780+2%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#9399Text
Views2,760+2%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#9398Text
Views2,820+4%vs avg
Forwards—
Reactions33
Comments—
#9397Text
Views2,770+2%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#9396Text

Бизнинг ҳокимликдаги матбуот хизматини “Газетачилар” оталиққа олганми, дейман. Ким матбуот котиби бўлмасин, барибир ҳаммаси битта илдизга бориб тақалади-эй! Бизни шаҳарда матбуот соҳасини ҳам ўйин қилиб, таниш-билишчилик майдонига айлантириб юборишди. Бир жойда она-бола, бошқасида эр-хотин, яна бирида эса шогирдлар ёки собиқ ходимлар. Хуллас, лавозимлар алмашади, аммо таниш-билишчилик тизими ўзгармайди. Яна имтиҳон масаласини администрация ҳал қилади, дейишади. Қаергадир бориб, суҳбатдан ўтиб келишади. Наҳотки, суҳбат ўтказаётганлар мен билган оддий нарсаларни ҳам билмасалар?! Ёки бу суҳбатлар шунчаки расмиятчилик учун ўтказиладими? Иложи йўқми, умуман, бизнинг шаҳарга ёт бўлган ходимни ишга олишни? Таниш-билишлардан чарчадик-ку! Қачонгача таниш-билишчилик, устоз-шогирдчилик орқали лавозимлар эгалланади? 📝@r_kholmirzayev

Open in Telegram
Views6,310+132%vs avg
Forwards—
Reactions41
Comments—
#9395Video
Views2,930+8%vs avg
Forwards—
Reactions52
Comments—