Account

Posts of QURAN.UZ

newest first

#25198Text

Қуръони Карим дунё маданиятининг асосидир Инсонларни бахтга етакловчи қонунларнинг барчаси яхшилик ва ёмонлик тушунчаларининг устига қурилади. Қуръон инсонларни хайрга чақиради, ёмонликдан узоқлаштиради. Шахсни ва жамиятни ҳар қандай таҳликадан асрайди ва саодатга етказади.  Бақара сурасининг 195-оятида: "Аллоҳ йўлида (бойликларингиздан) сарфлангиз ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз! (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради" деб буюрилади. Бу нафсни тарбиялаш борасида энг қатъий дастур саналади. Ҳар ким нафсини таҳликага ташламайдиган йўлларга мурожаат этмоғи лозим. Қиёмат сурасининг 14-оятида: "Балки, (у кунда) инсон (аъзолари) ўзининг зарарига гувоҳлик берувчидир" дейиш билан инсонинг ўз нафси устида гувоҳ экани сабабли ўз нафсининг маънавий ҳимоячиси бўлиши ва турли таҳликалардан кўриклаши лозимлиги билдирилади. Қиёмат куни қилган амаллари учун ўз аъзолари гувоҳ бўлади. Давоми… @quranuz

Open in Telegram
Views2,090−63%vs avg
Forwards—
Reactions56
Comments—
#25196Photo
Views3,490−38%vs avg
Forwards—
Reactions47
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h2,450
5 h3,490
  1. After 6 hours3,490
  2. Total to date3,490
#25195Video
Views3,910−31%vs avg
Forwards—
Reactions87
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
4 h3,160
7 h3,910
  1. After 6 hours3,910
  2. Total to date3,910
#25194Photo
Views5,730+2%vs avg
Forwards—
Reactions135
Comments—
#25190Text

Қалб хотиржамлиги нимада? Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу гал айрим сабабларга кўра сафарим чўзилиб кетди. Мана, келганимга ҳам тўққиз ойдан ошиб қолди. Шаҳарнинг кенг ва ёруғ кўчаларидан бирида юриб боряпман-у, аммо хаёлим уйимда, ёлғиз қолган қизларимда. Улардан хавотирланиб, уларга бирор нарса бўлдимикин, улар соғ-омон юришганмикин, дея ўйлаб кетяпман. Шу пайт хаёлимни бир фикр чулғаб олди: «Эй Абдуллоҳ! Бу нимаси? Агар қизларинг учун қайғурадиган акалари ёки ҳимоя қиладиган боболари бўлганида, хавотирланармидинг? Йўқ, хавотир олмас эдинг, ҳатто ўйламасдинг ҳам. Шундай экан, уларни ҳимоя қилувчи Зот Аллоҳ таоло бўлса-ю, сен нега қайғурасан! Қандай хавотир олишинг мумкин?!» Агар мен ҳозир уларнинг ёнида бўлганимда, бордию, Аллоҳ таоло уларнинг тақдирига қандайдир мусибатни битиб қўйган бўлса, мен нима қила олардим? Буларни ўйлаб борар эканман, ич-ичимдан қандайдир хотиржамликни ҳис қила бошладим… Давоми… @quranuz

Open in Telegram
Views6,000+7%vs avg
Forwards—
Reactions146
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
23 h5,870
26 h6,000
  1. After 24 hours5,870
  2. Total to date6,000
#25187Photo
Views5,220−7%vs avg
Forwards—
Reactions69
Comments—
#25185Photo
Views7,830+39%vs avg
Forwards—
Reactions150
Comments—
#25181Text

Қуръондан энг биринчи нозил бўлган оят ҳақида Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг келиши энг аввал ўнгидан келувчи тушлар орқали бўлган. Кўрган тушлари худди тонг ёришишидек бўлиб кўринарди. Сўнг у кишига ёлғизлик чиройли кўрсатилди. У киши Ҳиро ғорига борар ва бир неча кун ибодат қилардилар. Озуқаларини ҳам олардилар. Озиқлари тугаса, Хадичанинг олдига келиб яна олиб кетардилар. Охири шу ерда у кишига ҳақ келди. Бир фаришта келиб: «Ўқи» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Мен ўқишни билмайман» дедим. Кейин фаришта мени ушлаб қисди, ҳаттоки қийналдим, сўнг мени қўйиб юбориб: «Ўқи», деди. Мен яна: «Мен ўқишни билмайман» дедим. У яна мени иккинчи марта қаттиқ сиқди, ҳаттоки қийналиб кетдим, сўнг қўйиб юбориб: «Ўқи», деди. Мен яна: «Ўқишни билмайман» дедим. У мени ушлаб учинчи марта сиқди, ҳаттоки қийналиб кетдим, сўнг қўйиб юборди ва: «Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни лахта қондан яратган, ўқи, сенинг Роббинг карамлидир, У қалам билан таълим бергандир». (Алақ 1-5) оятларини ўқиди…. Давоми… @quranuz

Open in Telegram
Views6,120+9%vs avg
Forwards—
Reactions135
Comments—
#25177Photo
Views9,390+67%vs avg
Forwards—
Reactions151
Comments—