🚨 БАНКОМАТДА «ЁРДАМ» БЕРИШ БАҲОНАСИДА МИЖОЗЛАРНИНГ ПУЛИНИ ЎҒИРЛАГАН ГУРУҲ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази маълумотига кўра, банкоматдан фойдаланаётган фуқароларга «ёрдам» бериш баҳонасида уларнинг банк карталаридан пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди.
💳 Маълум бўлишича, фирибгарлар мижозларга ёрдам бераётгандек кўриниб, карталарнинг PIN-кодларини билиб олган ва 21 та ҳолатда пул маблағларини яширин равишда ечиб олган.
❗️ БАНК КАРТАНГИЗНИ ФИРИБГАРЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!
▪️ Карта PIN-кодини ҳеч кимга айтманг;
▪️ Банкоматда PIN-кодни киритаётганда клавиатурани қўлингиз билан тўсинг;
▪️ Нотаниш шахсларнинг «ёрдам» бериш таклифларига эҳтиёткорлик билан ёндашинг;
▪️ Банкоматдан фойдаланишда муаммо юзага келса, банкнинг расмий алоқа марказига мурожаат қилинг.
Эсда тутинг: банк картангиз ва PIN-кодингиз хавфсизлигига бефарқ бўлманг!
Манба: ИИВ Киберхавфсизлик маркази
👉 @qulay_banklar