#ТЕЗКОР ☄️Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича жазолар кучайтирилмоқда Сенат 21-ялпи мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Қонунни маъқуллади. Мақсад — инсон ҳаётини асраш ва хавфли қоидабузарликларнинг олдини олиш. Нималар ўзгаради? 🔹 Маст ҳолда рул бошқариш. Такроран содир этилса, 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Бундай ҳолатлар 2024-йилда 11 994 та, 2025-йилда 13 521 та бўлган. 🔹 Вояга етмаганга рул топшириш. Янги 261³-модда киритилади. Оғир оқибатлар учун 3 йилгача, одам ўлими ҳолатида 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Маъмурий тартибда 50 БҲМ жарима ёки 15 суткагача қамоқ назарда тутилган. 🔹 Тезликни ошириш. • 40 км/соатдан ортиқ — 25 БҲМгача • 60 км/соатдан ортиқ — 45 БҲМгача • 80 км/соатдан ортиқ — 65 БҲМ ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан 6 ойга маҳрум қилиш 🔹 Йўл безорилиги, дрифт ва ноқонуний автопойгалар учун ҳам жавобгарлик кучайтирилади. Қонуннинг асосий мақсади — фақат жазолаш эмас, ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш ва йўлларда инсон ҳаётини сақлаб қолиш. 💁♂️Йўлда эҳтиёт бўлинг — ҳаёт бир марта берилади! 🔹Каналга обуна бўлинг ⤵️ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🌐 @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇 https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 1,130 |
| 4 h | 2,080 |
| 6 h | 4,270 |
- After 1 hour1,130
- After 6 hours4,270
- Total to date4,270








