Савдолашиш суннат. Лекин, бу суннатни суиистеъмол қилманг.
Масалан мол қўй бозорида ёки қайси бозорда бўлса хам суннат деб сотувчини эзиб соатлаб олдида туриб олиб кам бериб баъзида зўравонлик қилиб савдо қилиш зулмдан бошқа нарса эмас‼️ Баъзан нарсанинг сўралган нархидан ортиқроқ бериш хам диндан.
Ва албатта сотишда ҳам имкон қадар бозордан қиммат қилиб юбормай инсоф билан арзонроқ сотиш хам яхши амал хисобланади
Одамларнинг холис дуосини олиш у қадар қиммат турмайди, аслида.
Гадойга бериб дуо оламан деб ўйламанг. Уларнинг кўпи балки сиздан кўра кўпроқ топадилар.
Халол мехнат қилиб ризқ қидириб юрганлар бор. Уларнинг кўпи кунлик ризқларини аранг топадилар. Шуларнинг кўнглини олинг. Масалан, минг сўмлик иш хақи учун икки минг берасиз. Беш минг сўм сўраган мусофир аравакашга саккиз минг сўм берасиз. Қарабсизки, дунёда унинг учун сиздан яхши одам йўқ. Ичидан дуо қилади.
Ишингиздаги муваффақиятларингиз балки шундайларнинг дуосидандир..
👉 @Qorgon_chorva каналига обуна бўлинг ва улашинг❗