Account

Posts of QÖQONJONIM.UZ | Rasmiy

newest first

#17975Photo

Тошкентда сомсапазнинг сомсалари мусодара қилинди Тошкентда давлат рўйхатидан ўтмасдан сомса сотган фуқаро жаримага тортилиб, унинг 140 минг сўм нақд пули ва 26 дона сомсаси мусодара қилингани ҳақидаги хабар тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. Албатта, қонун олдида ҳамма тенг, солиқ тўлаш ва санитария қоидаларига риоя қилиш — тартиб асоси. Бироқ, мана шундай ҳолатларда одамларда табиий савол туғилади: Тирикчилик учун кўчада сомса сотиб, кунига 100-150 минг сўм топаётган оддий меҳнаткашга нисбатан бундай қатъий чоралар тезкорлик билан қўлланилганда, нега миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилаётган ёки ноқонуний қурилишлар билан шаҳар қиёфасини бузаётган «катта балиқлар» масаласида худди шундай тезкорлик ва қатъиятни доим ҳам кўрмаймиз? Оддий фуқаро ўзини ўзи банд қилиб, давлатдан ёрдам сўрамай рўзғор тебратаётган экан, унга жарима солиш ва топган 140 минг сўмини олиб қўйиш ўрнига, жойида тушунтириш бериб, рўйхатдан ўтишига кўмаклашиш адолатлироқ бўлмасмиди? Сиз бу ҳолатга қандай қарайсиз? Қонун ижроси тўғри таъминландими ёки бу оддий халққа нисбатан ҳаддан ташқари қаттиққўлликми? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг! Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views525−42%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h256
4 h481
7 h525
  1. After 1 hour256
  2. After 6 hours525
  3. Total to date525
#17974Video

⚠️ ҚЎҚОНДА ҚЎЛБОЛА МЎРИ ВА ТАҚИҚЛАНГАН ҚОЗОНЛАР ИНСОН ҲАЁТИГА ХАВФ СОЛМОҚДА Куз-қиш мавсумида иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, қўлбола мўрилар ва техник талабларга жавоб бермайдиган қозонлар ис газидан заҳарланиш хавфини оширади. Қўқон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошлиғи Азамат Азимов бу борада аҳолини огоҳлантирди. Мутахассис маълумотига кўра, айрим Remeha, Vaillant русумли иситиш қозонлари эҳтиёт қисмлар кўринишида олиб кирилиб, жойларда қўлбола усулда қайта йиғилган. Уларнинг тутун чиқариш тизимида махсус мўрилар ўрнига полиэтилен ва канализация қувурларидан фойдаланилган ҳолатлар ҳам аниқланган. Бундай уланмаларнинг носозлиги оқибатида ис гази хонадон ичига тарқалиши, инсонлар заҳарланиши ва фожиали ҳолатлар тез тез шаҳримизда содир бўлмоқда. Маълум қилинишича, хавфли ускуналарни тарқатиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар аниқланиб, вилоят прокуратураси томонидан қонуний чоралар кўрилган. ФВБ мутахассиси фуқароларни иситиш қозонлари, мўри ва вентиляция тизимларининг техник ҳолатига жиддий эътибор қаратишга чақирди. Эслатиб ўтамиз: ис гази рангсиз ва ҳидсиз бўлиб, инсон ҳаёти учун ўта хавфли. Иситиш ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилиш ҳар бир хонадоннинг муҳим масъулиятидир. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views696−24%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h343
4 h532
6 h696
  1. After 1 hour343
  2. After 6 hours696
  3. Total to date696
#17973Video

Она тилини асраш — ҳар кунги бурчимиз! Ўзбек тилини асраш, унинг қадр-қиммати ва мақомини ўз ўрнига қўйиш — ҳар биримиз учун ҳар кунги муҳим вазифа бўлиши керак. Бола ўқиш ва ёзишни, аввало, ўз она тилида ўрганиши керак. Менинг ҳаётий кузатишларимга кўра, бола бошқа тилда таълим олганда, унинг фикрлаш ва билимни ўзлаштириш жараёнига маълум қийинчиликлар қўшилиши мумкин. Айниқса, бола ўз она тилида мустаҳкам савод чиқармасдан туриб, бошқа тилда таълим олиши унинг имкониятларини тўлиқ намоён этишига тўсқинлик қилиши мумкин. «Боламнинг ақли яхши эди, шунинг учун уни рус ёки инглиз тилида таълим берадиган мактабга бердим. Ҳозир ҳам ақли жойида-ку», дейишингиз мумкин. Ҳа, албатта, шундай бўлиши мумкин. Лекин ишонинг, шу қобилиятли болангизни ўзбек мактабига берганингизда, эҳтимол, унинг салоҳияти янада яхшироқ очиларди. Бошқа тилда таълим олиб, яна икки чет тилини ўрганган бола ўз она тилида ҳам пухта савод чиқарганида, янада кўпроқ тилни мукаммал ўзлаштириши мумкин эди. «Она тилида ўқишни бошлаган бола уч-тўртта тилни ҳам яхши ўргана оладими?» деб сўрашингиз мумкин. Ҳа, албатта, бўлади! Мен бундай инсонларни бир нечтасини биламан. Она тили масаласи фақат бизнинг миллатимизга хос муаммо эмас. Бу масала бошқа халқлар учун ҳам долзарб. Шуни унутмаслигимиз керак: тил билиш — бу восита, холос. У инсоннинг қадр-қиммати ёки жамиятдаги мақомини белгиламайди. Баъзи бировлар тил билишни ақл ва билим мезонидек кўрсатишади. Ваҳоланки, рус ёки инглиз тилида равон гапирадиган, аммо ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган инсонлар ҳам бор. Бошқа тилни билишни ўз она тилини билишдан устун қўйиш — аста-секин ўз тилимиз ва миллий қадриятларимизнинг қадрини туширишга олиб келади. Бошқа тилларни ўрганайлик, уларни ҳурмат қилайлик, лекин ўз она тилимизни ҳеч қачон иккинчи ўринга туширмайлик! Она тили — бу шунчаки мулоқот воситаси эмас. У миллатнинг ўзлиги, тафаккури ва маънавий илдизидир. Қўқонжоним Экофаоллари Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views758−17%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h261
4 h505
8 h758
  1. After 1 hour261
  2. Total to date758
#17972Video

⚡️ ТОШКЕНТДА 122 НАФАР ХОРИЖИЙ ФУҚАРО ИШТИРОКИДАГИ ИККИТА НОҚОНУНИЙ CALL-МАРКАЗ ФОШ ЭТИЛДИ Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида иккита ноқонуний Call-марказ фаолияти аниқланди. «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасида ўтказилган тадбирда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари фуқаролари бўлган 122 нафар шахс аниқланди. Текширув жараёнида 18,5 минг АҚШ доллари, 116,5 миллион сўм, 67 та ноутбук, 569 та мобиль телефон, 6 та Wi-Fi қурилмаси, 3 та сунъий йўлдош алоқа қурилмаси, 5 та компьютер, 3 та планшет ҳамда хорижий мобиль операторларга тегишли 1000 дан ортиқ SIM-карта ашёвий далил сифатида олинди. Маълум қилинишича, мазкур марказлар орқали Европа ва Шарқий Осиё мамлакатлари фуқароларига нисбатан онлайн-фирибгарлик схемалари амалга оширилган. Жумладан, сохта ҳаволалар ва вирусли дастурлар орқали фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, 64 895 USDT миқдоридаги криптоактивларнинг ноқонуний айланмаси ҳам фош этилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунбузарликка қарши курашиш ва киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги тезкор тадбирлар давом этмоқда. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views717−21%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h413
8 h717
  1. After 6 hours717
  2. Total to date717
#17971Photo

ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга қамалди Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ДХХ раисининг собиқ ўринбосари, 2024 йилнинг декабридан 2026 йилнинг мартига қадар Хизматнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғайратулло Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда журналист Исмат Хушев ўз кўрсатувида хабар берди. Ғайратулло Ёзиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 234-моддаси (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан айбли деб топилган. Шунингдек, жиноий гуруҳ таркибида ДХХ раиси собиқ ўринбосари, полковник Алижон Ашуров товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айблови билан 17 йилга, ДХХ бошқарма бошлиғи, полковник Музаффар Нурбоев ҳужжатларни қалбакилаштириш, қийноққа солиш, суд ишларига аралашиш, талон-тарожлик билан 17 йилга, полковник Темур Шорисқиев товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айби билан 16,5 йилга, худдин шундай айблов билан полковник Гончар Узоқов 16,5 йилга, полковник О. Абдуллаев 15 йилга, полковник Сухроб Сайфитдинов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноий гуруҳ аъзолари Валиев, Ўроқов, Бойсариев ва Шокировлар озодликни чеклаш, жарима ва ахлоқ тузатиш жазоларига ҳукм қилинган. Ғайратилла Ёзиев бошчилигидаги мазкур жиноий гуруҳ иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидлан тергов қилинган, судланувчилар шу йилнинг баҳорида ҳибсга олинган. Ашуров, Сайфутдинов, Узоқов ва Шорисқиевларга оид Корея иши доирасидаги 90 миллион долларлик бошқа жиноят иши бўйича шу йилнинг 17 сентябирда Бектемир тумани суди узоқ йиллик қамоқ жазоларини эълон қилган. Процессуал қонунчиликка кўра, мазкур шахсларга нисбатан белигланган жазолар қўшилса, қамоқ муддати яна-да узайиши мумкин. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views1,100+21%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
10 h713
27 h1,100
  1. After 24 hours1,100
  2. Total to date1,100
#17970Video

Бир неча йиллардан буён 16-мактаб кўчасида (Тошҳовуз кўчаси) ўқувчи болалар, маҳалла аҳолиси ва йўловчилар ахлат уюмлари ёнидан ўтиб келишмоқда. «Калвак» ва «Шалдрамоқ» маҳаллалари ҳудудлари кесишган жойда (собиқ «Истиқлол» МФЙ ҳудуди) чиқинди ташлаш учун белгиланмаган жойга ахлат ташлаш муаммоси юзага келган. Бу ҳолат маҳалла аҳолисининг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда. Аҳоли ушбу муаммони қандай ҳал қилиш борасида чора тополмаётгани маълум бўлди. Бугун ушбу масала юзасидан Экологик партия раҳбарияти, Экология қўмитаси инспекцияси ва маҳалла раислари муаммоли ҳудудга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот ўтказишди. «Шалдрамоқ» ва «Калвак» МФЙ раислари муаммони ҳал этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, уни тез орада бартараф этишга ваъда беришди. Бундай муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш юртимиз ободлиги, атроф-муҳит мусаффолиги ва фарзандларимиз келажаги учун ниҳоятда муҳимдир! Қўқонжоним Экофаоллари. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views919+1%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#17968Text

​Пулни ким берган ва воқеа аслида қандай кечган? “Айва Бургерс” бўйича расмий муносабат Аввалроқ “Қўқонжоним” саҳифаларида Қўқон шаҳридаги “Ayva Burgers” умумий овқатланиш тармоғининг собиқ оператори мурожаати асосида материал эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарияти таҳририятга расмий муносабат ҳамда ўрганишга оид фото- ва видеоматериалларни тақдим этди. Тақдим этилган маълумотлар ва қўшимча изоҳларга кўра, ушбу материаллар ва тасвирларни эълон қилишдан мақсад — корхонанинг ўз позициясини асослаш ва ҳолатга ойдинлик киритишдир. Раҳбарият вакилларининг таъкидлашича, ходима мижознинг гапи сабабли ёки шунчаки мижоз тарафини олиб ишдан бўшатилмаган; балки иш жараёнида йўл қўйилган хизмат камчиликлари ва меҳнат интизоми билан боғлиқ ҳолатлар кетма-кет йиғилиб, 23 ноябрь кунги вазият якуний нуқта бўлган. Раҳбарият томонидан келтирилган асосий ҳолатлар қуйидагилардан иборат: Корхона маълумотига кўра, мижоз телефон орқали буюртма берган, бироқ буюртма ўз вақтида расмийлаштирилмаган ва филиалга етказилмаганлиги сабабли келишмовчилик юзага келган. Раҳбарият ходиманинг шахсий таклифни рад этганини тўғри деб баҳоласа-да, буюртмани назоратсиз қолдириш, мулоқотдаги сусткашлик ва хизмат жараёнидаги камчиликларга эътибор қаратади. Шунингдек, мижоз кейинчалик ноўрин гаплари учун узр сўрагани ва ходимадан узр сўраш талаби шахсий таклиф рад этилгани учун эмас, балки буюртма ва хизмат кўрсатишдаги камчилик билан боғлиқ бўлгани қайд этилган. Тақдим этилган камера тасвирларида (жумладан, 8, 17, 18 ва 23 ноябрь кунлари қайд этилган лавҳаларда) иш вақтида ухлаб қолиш ва сусткашлик ҳолатлари акс этгани, бу ҳолатлар бўйича аввал ҳам оғзаки огоҳлантиришлар берилгани билдирилган. Раҳбарият маълумотига кўра, ходимага аввал 684 000 сўм (ҳисобланган 683 333 сўм), 25 ноябрь куни эса қолган қисми — 1 560 000 сўм тўлаб берилган ва жами 2 243 333 сўм (тахминан 2 244 000 сўм) ҳисоб-китоб қилинган. Маблағ олингани юзасидан ходима томонидан ёзилган тилхат ҳамда уни расмийлаштириш жараёни акс этган фотосурат тақдим этилган. Гарчи ходима таҳририятга қолган маблағларни маҳалла профилактика инспектори олиб берганини билдирган бўлса-да, корхона раҳбари пулларни ўзи берганини ва ҳеч ким олиб бермаганини маълум қилди. Профилактика инспектори ҳам буни тасдиқлади — якунда пулни корхона раҳбарининг ўзи тўлаб бергани аниқланди. Шунингдек, корхона томонидан телефон аудиоёзувлари, видеокузатув материаллари ва буюртмалар тарихи мавжудлиги қайд этилган. “Қўқонжоним” таҳририяти мазкур ҳолат юзасидан томонлар келтирган важлар, тақдим этилган материаллар ва аниқланган тафсилотларни жамоатчиликка очиқ етказади. Меҳнат муносабатлари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда иш интизомига оид масалалар қонунчилик доирасида ваколатли органлар томонидан холисона баҳоланиши лозимлигича қолади. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views938+3%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#17966Video

Хазонларни ёқманг! Кузда тўпланган хазонларни ёқиш ҳавонинг жиддий ифлосланишига сабаб бўлади. Ўсимлик қолдиқлари ёнганда атмосферага PM2.5 ва PM10 майда заррачалари, углерод оксиди, азот оксидлари ҳамда бошқа зарарли бирикмалар ажралиб чиқади. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бош мутахассиси Алишер Худойбердиевнинг таъкидлашича, айниқса, йирик шаҳарларда шамолсиз кунлари тутун ҳавода тўпланиб, ифлосланиш даражасини оширади. Хазонларни ёқиш нафақат инсон саломатлиги ва ҳаво сифатига, балки тупроқ унумдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли ўсимлик қолдиқларини ёқиш ўрнига уларни белгиланган тартибда йиғиш ва чиқариш тавсия этилади. Агар сиз ҳам хазон ёқиш ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига қуйидаги алоқа каналлари орқали хабар беришингиз мумкин: Телефон: (71) 207-07-70 (5015#) Қисқа рақам: 11-57 Telegram-бот: @ecogovuz_bot Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views1,330+46%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#17959Photo

Нефтчи ва водийнинг бошқа клублари ўйинларини телевизор орқали кўриб туриб, бир нарсани хулоса қилиш мумкин: куз-қиш мавсумида водийда ҳаво сифати тобора ёмонлашиб бормоқда. Эътибор берган бўлсангиз, Фарғонадаги футбол учрашувлари трансляциясида майдон, футболчилар ва ҳатто тўпнинг ўзи ҳам анча хира кўринади. Буни баъзан туман ёки трансляция сифати билан боғлашимиз мумкин. Аммо гап оддий табиий туманда эмас, ҳаводаги тутун ва смогнинг кўриниш масофасига таъсир қилаётганида. Атмосферадаги майда ифлос заррачалар ҳавони хиралаштириб, футбол трансляцияларидаги тасвирнинг ҳам тиниқлигини пасайтиради. Афсуски, ҳозирча бу муаммога жамоатчилик етарлича эътибор қаратмаяпти. Ваҳоланки, PM2.5 — инсон саломатлиги учун айниқса хавфли бўлган майда заррачалар билан ифлосланиш даражаси жуда юқори кўрсаткичларга етиши мумкин. Буни ҳатто оддий электромобиллардаги ҳаво сифати датчиклари орқали ҳам кузатиш мумкин. Яъни муаммони сезиш учун махсус лаборатория ёки мураккаб ускуналар шарт эмас. Бу ҳолатнинг асосий сабабларидан бири сифатида газ таъминотидаги узилишлар ва кўмирдан фойдаланишнинг ортиб бораётганини ҳам кўриш керак. Йилдан-йилга Фарғонада газ таъминоти пасайиб, хонадонлар, мактаблар, шифохоналар ва турли ташкилотлар кўмир ёқишга ўтаётгани сари ҳаво ифлосланиши янада кучаймоқда. Афсуски, бугун бу муаммо водийнинг деярли барча шаҳарларига хос бўлиб бормоқда. Тарихда бунга ўхшаш ҳолат Буюк Британияда ҳам кузатилган. «Туманли Альбион» иборасининг оммалашувига саноатлашув даврида кўмир ёқиш натижасида юзага келган кучли смог ҳам сабаб бўлган. Айниқса, Лондонда кўмир тутуни ва об-ҳаво шароити туфайли ҳафталаб давом этадиган заҳарли туманлар кузатилган. Кейинчалик тоза ҳаво бўйича қатъий чоралар кўрилиши ва кўмирдан фойдаланиш чекланиши натижасида вазият сезиларли даражада яхшиланган. Биз ҳам бу масалага жиддий қарашимиз керак. Газ таъминотидаги муаммоларни оммавий равишда кўмир ёқиш ҳисобига ҳал қилиш аҳоли саломатлиги ва экология учун янада катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Иситиш тизимларини модернизация қилиш, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва PM2.5 ифлосланишини доимий назорат қилиш зарур. Акс ҳолда, ноябрдан мартгача водий аҳолиси ҳар йили тутун ва смог ичида яшашга мажбур бўлади. Футбол трансляцияларида майдонни тиниқ кўра олмаётганимиз — муаммонинг фақат кўзга ташланаётган бир белгиси, холос. Энг катта хавф эса биз ҳар куни шу ҳаводан нафас олаётганимиздир. Экология — бу шунчаки туман ёки об-ҳаво масаласи эмас. Бу бизнинг ва фарзандларимизнинг саломатлиги масаласи! Алишер Қосимов Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views1,120+23%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
57 h1,090
68 h1,120
  1. Total to date1,120
#17958Photo

ҚЎҚОНДА 50-АВТОБУС ҲАЙДОВЧИСИНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ ЙЎЛОВЧИЛАР ЭЪТИРОЗИГА САБАБ БЎЛДИ «Қўқонжоним» ахборот таҳририятига Қўқон шаҳридаги 50-йўналиш автобуси ҳайдовчисининг йўловчилар билан муомаласи ва транспорт воситасини бошқариш тартиби юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаат муаллифининг билдиришича, ҳайдовчи автобусни кескин тормоз билан бошқаргани оқибатида йўловчилар салонда бир неча бор қаттиқ силкинган. Шунингдек, ҳайдовчининг телефонда гаплашгани ва йўловчиларнинг эътирозларига қўпол муносабатда бўлгани айтилмоқда. Мурожаатда келтирилишича, йўловчилар билан юзага келган тортишувдан сўнг ҳайдовчи автобусни Янги бозорнинг ўрта дарвозаси олдида тўхтатиб, транспорт воситасидан тушиб четга бориб аразлаб ўтириб олиб қарийб 10 дақиқа давомида ҳаракатни давом эттирмаган. Таъкидлаш жоизки, жамоат транспорти ҳайдовчиси нафақат йўл ҳаракати қоидаларига, балки йўловчилар хавфсизлиги ва хизмат маданияти талабларига ҳам қатъий риоя қилиши шарт. Айниқса, автобусда кекса ёшли инсонлар, болалар ва бошқа йўловчилар борлигини инобатга олганда, ҳайдовчининг ҳар бир ҳаракати масъулият талаб қилади. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда тегишли масъул ташкилотлардан муносабат кутиб қоламиз. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views1,020+12%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
58 h986
66 h1,020
  1. Total to date1,020
#17956Video

Қўқонда ҳайдовчи олифталарча автомобилига қўлбола усулда ясалган давлат рақами ўрнатганлиги аниқланди Қўқон шаҳрида ўтказилган тунги рейд тадбири давомида давлат рақами белгиси қўлбола усулда ясалган Gentra русумли автомобил аниқланди. Маълум қилинишича, Хавфсиз ва соғлом юрт лойиҳаси доирасида ўтказилган рейд вақтида йўл четида турган автомобилнинг давлат рақами ЙПХ ходимларида шубҳа уйғотган. Текширув давомида ҳайдовчи автомобилнинг ҳақиқий давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, ўрнига қўлбола рақам белгисини ўрнатгани маълум бўлган. Бунга сабаб эса рақамдаги 40 ҳудуд кодини кичикроқ шаклда кўрсатиш истаги бўлган. Ҳозирда автомобил вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган, қўлбола рақам белгиси эса экспертизага юборилган. Эслатиб ўтамиз, давлат рақам белгиларини қалбакилаштириш, ўзгартириш ёки бошқа транспорт воситасига тегишли рақам билан ҳаракатланиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views966+6%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
59 h941
67 h966
  1. Total to date966
#17953Photo
Views836−8%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
59 h812
68 h836
  1. Total to date836
#17952Video

Фарғонада дарахтларни ноқонуний кесган корхонага 4 млрд сўмдан ортиқ санкция қўлланилди Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси Экoполиция ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати аниқланди. Маълум қилинишича, Фарғона шаҳридаги Шодлик МФЙ ҳудудида жойлашган «А.С.» хусусий корхонаси томонидан 26 туп Эльдор қарағайи тегишли рухсатномасиз кесилган. Ҳолат юзасидан ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, ўсимлик дунёсига 810 миллион 480 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Шунингдек, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 56-моддасига асосан, корхонага нисбатан 4 миллиард 52 миллион 400 минг сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилган. Ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун Фарғона вилояти прокуратурасига юборилган. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views862−5%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#17949Photo
Views967+6%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#17948Photo
Views840−8%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#17947Video
Views888−2%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#17946Photo
Views926+2%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#17945Photo

Олтиариқ туманига янги ҳоким тайинланди Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Жаҳонгир Жуманов 1982 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтининг тармоқлар иқтисодиёти йўналиши бўйича магистратурасини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида вилоят молия тизими ҳамда вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган. 2021–2024 йилларда Фурқат тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. Тайинловга қадар эса Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган. Янги ҳоким олдида Олтиариқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилма муаммоларини ҳал этиш каби муҳим вазифалар турибди. Жаҳонгир Жумановнинг Олтиариқ тумани ҳокими сифатидаги фаолиятида амалга ошириладиган ишлар ва натижалар “Қўқонжоним” таҳририяти ва жамоатчилик эътиборида бўлади. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views939+3%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#17943Photo

Фарзанди 35 минг долларга баҳоланганда ёхуд ота-оналик мақомига доғ туширган Фарғонадаги мудҳиш савдо Инсон зоти учун фарзанддан азиз, ундан қимматлироқ неъмат борми? Асрлар давомида халқимиз "болам" деб яшаган, топганини фарзандининг оғзига тутган, керак бўлса, унинг тирноғига зиён етмаслиги учун жонини фидо қилишга тайёр турган. Аммо бугунги кунда шундай мудҳиш воқеалар қулоққа чалинмоқдаки, эшитиб ёқа ушлайсан, киши ўз пушти камаридан бўлган, Фарғонада ҳали тили ҳам чиқмаган гўдакни нақд пулга — 35 минг АҚШ долларига сотишга уринган ота-оналар пайдо бўлди. Яқинда Сўх туманида фош этилган жиноят бутун жамоатчиликни ларзага солди. Аниқланишича, А.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи В.Қ. ўзаро тил бириктириб, 2024 йилда туғилган — эндигина тетапоя бўлаётган кичик фарзандини моддий манфаат эвазига пуллашга қарор қилишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушбу қўштирноқ ичидаги "ота-она" болани махсус харидорга 35 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу воқеага шунчаки бир жиноий иш, қуруқ рақамлар ёки навбатдаги суд ҳукми сифатида қараб бўлмайди. Бу — маънавий таназзулнинг, инсонийлик қиёфасини йўқотишнинг энг тубан кўринишидир. Одатда жиноятчилар ўзгаларнинг мол-мулкига кўз олайтиради, фирибгарлик қилади. Лекин ўз жигарбандини, вужудининг бир парчасини бозорга солиш — нафақат қонунларимизга, балки инсоният табиатига, ҳатто ҳайвонот оламидаги инстинктларга ҳам зид бўлган ваҳшийликдир. Ахир 2024 йилда туғилган гўдак нимани ҳам тушунарди? У ўзини дунёга келтирган, ҳимоя қилиши керак бўлган энг яқин инсонлари томонидан "нархланганини", аллақандай қоғоз пулларга алмаштирилаётганини қаердан билсин?! Ота-она учун фарзанд тақдири, унинг келажаги, кимнинг қўлига тушиши, эртага нима кунларни кўриши наҳотки 35 минг доллар олдида заррача аҳамиятсиз бўлиб қолган бўлса? Қонун устувор ва жазо муқаррар, аммо... Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг ҳукми билан ушбу шахслар одам савдоси жиноятини содир этганликда айбли деб топилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Албатта, адолат қарор топди, жиноятчилар қонун олдида жавоб берди. Гўдакнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бироқ бу ўринда бошқа оғриқли саволлар туғилади. Нега бундай ҳолатлар рўй бермоқда? Одамлар онгида пулга бўлган ҳирс шу даражада кучайиб кетдимики, улар учун оналик меҳри, оталик ғурури, виждон ва ор-номус каби тушунчалар шунчаки бўш сўзларга айланиб қолдими? Иқтисодий қийинчилик, етишмовчилик ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда фарзанд сотиш учун баҳона бўла олмайди! Ҳалол меҳнат билан рўзғор тебратаётган, бир бурда нонини боласи билан баҳам кўраётган миллионлаб оилалар олдида бундай кимсаларнинг қилмишини оқлаб бўлмайди. Узоқ йиллик қамоқ жазоси уларнинг жисмоний эркинлигини чеклар, аммо ўз фарзандини сотган ота-онанинг виждон азоби (агар уларда виждон қолган бўлса) умрбод таъқиб қилиши шубҳасиз. Бу воқеа нафақат ўша оила, балки бутун жамиятимиз учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак. Зеро, фарзандга меҳр сўнган, инсон қадри пул билан ўлчана бошлаган жойда таназзул бошланади. Telegram | Facebook

Open in Telegram
Views9120%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—