🥩 Ўзбекистон энг кўп мол гўштини Ҳиндистондан импорт қилмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонга 12 та давлатдан қиймати 597,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 132 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 минг тоннага ёки 17,7 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар:
🇮🇳 Ҳиндистон — 55,9 минг тонна;
🇧🇾 Беларус — 31,9 минг тонна;
🇰🇿 Қозоғистон — 31,7 минг тонна;
🇵🇰 Покистон — 5,4 минг тонна;
🌍 бошқа давлатлар — 7,1 минг тонна.
🇺🇿 ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!👇
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy