🗣️ Жейми Каррагер «Спортинг» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги учрашув ҳақида: «Нега улар доим ўз оёқларига ўзлари болта урадилар? Мураббий сифатида Почеттино дарвозабоннинг хатоси ёки Тилеманснинг ўйин охиридаги аҳмоқона подкатидан кейин нима ҳам қила оларди? 2:1 ҳисобидаги ғалаба жамоа учун жуда муҳим натижа бўлиши мумкин эди. У ҳакамлар томонидан ҳақсизликка учраганини ва «Манчестер Юнайтед» ғалабага лойиқ бўлганини ҳис қилади. Ҳар бир ўйин қандайдир ақлбовар қилмас воқеаларга айланиб кетмоқда. Оддий, шунчаки 1:0 ҳисобида ғалаба қозонадиган ёки 1:1 ҳисобида дуранг ўйнайдиган, ҳеч қандай фавқулодда воқеалар содир бўлмайдиган учрашувлар йўқ. Доимий тарзда хаос, ақлбовар қилмас воқеалар. Бу ҳақда суратга олинадиган ҳужжатли фильм ажойиб бўлади, шундай эмасми?» Ҳаммаси шу фильм учун бўлсая? ✍️ psevdoekspertfoot
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 809 |
| 4 h | 1,210 |
- After 1 hour809
- Total to date1,210