Китоблар менинг дунёқарашимни кенгайтираётгани бор гап. Бу дунёқараш менга қанчалик фойда беради, буниси ҳали аниқ эмас, лекин у ростан ҳам кенгаймоқда.
Open in TelegramPosts of Prizma
Бир куни битта блогер, трендга чиққан мавзу бўйича ўз муносабатини рулда кетаётган вақтида сёмка қилмаган экан — ўлиб қопти.
Open in TelegramБола деган биратўла магазинга бориб нарса опкелоладиган даражада бўлиб туғилса экан.
Open in TelegramЎзимни излаб мошинада кўчага чиққандим. Яндекс шу мусиқани ҳамрох қилди. Ярим тундаги бўм-бўш шаҳар кўчаларида секин ҳайдаб кетаётганингда, қанақадир бошқачароқ таъсир қиларкан.
Open in TelegramЭфиопияда эшак билан хўкиз севишиб қолишганини аниқлашибди олимлар. Сизлар эса бир-биримизга тўғри келмаймиз деб таслим бўлаяпсизлар. Нима фарқиларинг бор эшак билан молдан? Улар эплаяпти, демак сизлар ҳам уддалайсизлар, таслим бўлманглар.
Open in TelegramТасаввур қилинг, эрталабдан бошлаб ён қўшнингиз бола-чақаси билан йўқ бўлиб қолди. Жамиятнинг қайсидир қисми, маҳалланинг бутун бир бўғини йўқолиб қоляпти. Газнинг хиди меъёрдан ошиб кетганда сигнал чиқарадиган датчиклар бор-ку, ўшани газчилар ҳар бир хонадонга кириб ўзлари қўйиб кетишлари учун бюджетдан пул бергиси келмайдими давлатни? Ёки у нарсанинг ҳам фойдаси йўқмикан? Ташқарида 2026 йил.
Open in TelegramТурмушга чиқишга ошиқаётган қиз аслида номаълум тақдир томон ошиқаётган бўлади. Машҳурликка интилаётган ўсмир машҳурлик ҳақида ҳеч вақо билмайди. Ташлаган ҳар қадамимизга маъно берадиган нарса ўша қадам ҳақида ҳеч нарсани билмаслигимиздир. (с)Мавжудликнинг чидаб бўлмас енгиллиги Тўйга ошиқаётган қиз аслида оила масъулияти ва рўзғорнинг тугамас ғалваларига эмас, чиройли оқ кўйлак, висол онлари ва бахтли лаҳзалар ҳақидаги хаёлига шошади. Қарсакларни орзу қилаётган ўсмир машҳурликнинг руҳий босими ва шахсий эркинликдан маҳрум бўлиш нималигини билмагани учун ҳам унга талпинади. Ҳаётнинг бутун адолатсизлиги ва айни пайтда гўзаллиги ҳам — олдинда нима кутаётганини кўра олмаслигимизда. Агар ташлайдиган ҳар бир қадамимизнинг аниқ оқибатини ва барча машаққатларини олдиндан юз фоиз билганимизда, балки жойимиздан силжишга ҳам юрагимиз довламасди. Инсонни ҳаракатга келтирувчи энг катта куч — бу номаълумликка бўлган умид. Кино кўраётганимизда кимдир спойлер қилиб қўйса — ўша кинони кўргимиз келмай қолади. Биз фильм сўнггигача ўзимиз симпатия билдирган қаҳрамонларнинг ижобий финалини кутамиз, гарчи ҳаммаси тескарисига ишора қилсада биз сўнгги лахзагача умидвор бўламиз. Ҳаётимиз ҳам шунақа нарса.
Open in TelegramСоат ўн иккидан ўтди. Айни дамда мени давлатларни қандай бу даражада текис чегаралаб чиқишгани қизиқтиряпти. Линейкада ўлчашганмикан?
Open in TelegramЯндекс Allplay’ни сотиб олишдан мақсад, барибир ўзининг энг катта рақобатчисини йўқ қилиб юбориш бўлганмикан деб ўйлаб қолдим. Allplay катта платформа эди, аудиторияси Ўзбекистонда энг каттаси эди. Ҳозир телевизорда кирсам ишламаяпти экан. Телефонда аккаунтимга кираман десам кириш учун смс код келмади. Энг қизиғи Яндекс уларни сотиб олган пайти Антимонополия қўмитасига уни бозорда иштирокчи сифатида олиб қолишга ваъда берганди. Қўмитадагилар бир ҳол-аҳвол сўраб қўйишса бўлармиди?
Open in TelegramБу сериал ёқди. Зумерлар учун ҳали эртароқдир, лекин милениалларнинг айни кўрадиган вақти деб ўйлайман. Қисқача таништирув тақриз: https://t.me/kinopub_uz/697
Open in TelegramКичкина бўлиб қолган киймингга сиғиш (агар онкологиядаги палатада ётган бўлмангиз албатта) жуда гўзал ҳис, мен сизга айтсам.
Open in TelegramМутолаада энг кўп ўқилган икки китоб шулар экан. Ярим миллион мартадан. Сизлар эса маркетингга ишонмайсизлар, нима бу иккиси маркетинг бўлмай?:)
Open in Telegram