Account

Posts of PHARMCLUB.UZ

newest first

#1997Photo
Views3100%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#1996Photo

🔴 🟦🟦🟦 ❗️Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги вазифалар юклатилди 🏢 Президентимизнинг янги Фармонига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) этиб қайта номланди. 📆 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Агентликка қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилади: 💫 нодавлат тиббиёт ташкилотлари тармоғини ривожлантириш, уларнинг соғлиқни сақлаш тизимига интеграциясини таъминлаш, илғор тиббий технологияларни жорий этиш борасида уларни қўллаб-қувватлаш; 💵 тиббиёт ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар (кейинги ўринларда – инвестиция)ни жалб этиш, ДХШ ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш; ✅ давлат тиббиёт ташкилотларини стратегик ривожланиш дастурлари асосида бошқарувга беришда иштирок этиш; ➡️ соғлиқни сақлаш тизимида “ягона дарча” тамойили асосида маҳаллий ва хорижий инвесторларга консалтинг ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлаш; 📋 соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг мастер режасини ишлаб чиқишга ва уни такомиллаштириб боришга кўмаклашиш. 🏢 Шунингдек, Агентлик таъсисчилигида акциядорлик жамияти шаклидаги “Health Invest” компанияси (кейинги ўринларда – Компания) ташкил этилади. ➡️ Агентлик қошида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси фаолияти йўлга қўйилади. 📌Агентлик директорига соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади ҳамда унинг зиммасига соғлиқни сақлаш соҳасида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар юклатилади.

Open in Telegram
Views635+105%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1987Video

🔴 Фармацевтика соҳасида инвестиция ва технологиялар трансфери масалалари муҳокама қилинди 📌 2026 йил 5 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва “Asia Pharm Group” ҳамда “Novamed Pharmaceuticals Pvt Ltd” компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. ✅ Учрашувда Ўзбекистонда замонавий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, жумладан, “Tashkent Pharma Park” (BioPharma City) фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги ва рақобатбардош дори воситаларини маҳаллийлаштириш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. ✅ Шунингдек, ҳамкорлик доирасида қўшма корхоналар ташкил этиш, контракт асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, халқаро сифат стандартларини жорий этиш ва маҳсулотларни экспорт бозорларига чиқариш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. ✅ Хорижий компания вакиллари маҳаллий бозорда ҳали ишлаб чиқарилмаган, импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратаётганликларини таъкидлаб, Ўзбекистон фармацевтика бозорининг юқори ўсиш суръатлари ва инвестициявий жозибадорлигини қайд этдилар. ✅ Учрашув якунида томонлар фармацевтика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, технологиялар трансфери ва кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишларида мулоқотларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Open in Telegram
Views480+55%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1986Photo
Views410+32%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1985Photo
Views589+90%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1984Photo
Views394+27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1983Photo
Views251−19%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1982Photo
Views189−39%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1981Photo
Views182−41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1980Photo
Views139−55%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1979Photo
Views129−58%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1978Photo
Views127−59%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—