⚠️Қишки тиним даврига боғларни қандай тайёрлаш керак? 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in TelegramPosts of PETROCHEM AGRO OFFICIAL
👨🔬 КУЗГИ БУҒДОЙ УЧУН ФОСФОР НИМА САБАБДАН МУҲИМ? Буғдойдан юқори ҳосил олишга замин куз фаслида яратилади. Айниқса, майсалаш ва тупланиш даврида фосфор (P) элементи ўсимликнинг ривожланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. ФОСФОРНИНГ 5 ТА МУҲИМ ВАЗИФАСИ: ✅Илдиз тизимини ривожлантиради — сув ва минерал озиқа элементларининг самарали ўзлаштирилишига ёрдам беради. ✅Тупланишни яхшилайди — ён новдалар ва келгусида маҳсулдор пояларнинг шаклланишини таъминлашга ёрдам беради. ✅Совуққа чидамлиликни оширишга ёрдам беради — углеводлар алмашинуви ва ўсимликнинг қишлашга физиологик тайёрланишида иштирок этади. ✅ Энергия алмашинувини таъминлайди — АТФ таркибига кириб, ҳужайраларнинг бўлиниши ва ўсишида муҳим вазифани бажаради. ✅ Ҳосилдорлик учун замин яратади — маҳсулдор поялар ва бошоқларнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. 🧪 НИМА УЧУН АЙНАН НОЯБРЬ ОЙИДА ФОСФОР МУҲИМ? Тупроқ ҳарорати пасайиши билан илдизларнинг физиологик фаоллиги ва фосфорни ўзлаштириш қобилияти сусаяди. Ўзбекистоннинг карбонатли ва ишқорий тупроқларида эса фосфор кальций билан бирикиб, ўсимлик қийин ўзлаштирадиган шаклларга ўтиши мумкин. Демак, тупроқда фосфор етарли бўлса ҳам, ўсимликда унинг физиологик етишмовчилиги кузатилиши мумкин. ⚠️ ФОСФОР ЕТИШМАСЛИГИНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ: ➡️Ўсиш ва тупланишнинг секинлашиши; ➡️ Илдиз тизимининг суст ривожланиши; ➡️Баргларнинг тўқ яшил тусга кириши; ➡️Айрим ҳолларда баргларда бинафша ёки қизғиш ранг пайдо бўлиши. 🧪Кузги буғдойда фосфор етишмовчилигининг олдини олиш, илдиз тизимини ривожлантириш ва тупланиш жараёнини яхшилаш мақсадида: ▶️EKO PZN ▶️EKO AMAFOSS ўғитларидан фойдаланишни тавсия этамиз. 🔔УНУТМАНГ! Фосфорли ўғитнинг самарадорлиги фақат унинг миқдорига эмас, балки шакли, қўллаш муддати, жойлаштирилиши ва ўсимликнинг уни ўзлаштира олишига ҳам боғлиқ. 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in TelegramАссалому алайкум. Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин! 😎😎😎😎😎😎 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram⚡️ДИҚҚАТ! ОМБОРЛАРИМИЗГА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ПРЕПАРАТЛАРИМИЗ ЕТИБ КЕЛДИ! 😎😎😎😎😎😎 📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06 📞Пахта ва Ғалла бўйича Агроном маслаҳати: +998(77)299-00-06 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram🕌 Кунларнинг султони Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН! 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram🌾 СИФАТЛИ ҲОСИЛ — СОҒЛОМ УРУҒДАН БОШЛАНАДИ! 📈 Буғдой етиштиришдаги энг муҳим агротехник тадбирлардан бири — уруғларни экишдан олдин дорилашдир. ✅ Уруғларни тўғри танланган препаратлар билан дорилаш: ➡️ Уруғ ва тупроқ орқали тарқаладиган айрим замбуруғли касалликлардан ҳимоя қилади. ➡️ Ниҳолларнинг соғлом униб чиқишига шароит яратади. ➡️ Илдиз тизими ва ёш ниҳолларни касалликлар таъсиридан асрашга ёрдам беради. ➡️ Экиннинг дастлабки ривожланиш босқичидаги йўқотишларни камайтиришга хизмат қилади. ✔️ Видеодаги натижага эътибор беринг! Дориланган ва дориланмаган уруғлардан ўсиб чиққан буғдой ниҳолларининг ривожланишида сезиларли фарқ кузатилмоқда. 👨🌾 Тавсиямиз: Буғдой экишдан олдин уруғларни сифатли, рўйхатдан ўтган ва экин учун тавсия этилган препаратлар билан белгиланган меъёрда дориланг! 🔔НИМА УЧУН БУҒДОЙ УРУҒИНИ ЭКИШДАН ОЛДИН ДОРИЛАШ МУҲИМ? ⬆️⬆️ Буғдой уруғини дорилаш ҳақида билиб олинг! 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram18-НОЯБР — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН! Юртимиз осмони доимо мусаффо, байроғимиз доимо баланд бўлсин! 🇺🇿 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram🐛 ЗАРАРКУНАНДАЛАР ҚИШДА ҚАЕРДА ЯШИРИНАДИ? Кузда боғ тинчиб қолгандек кўринади. Барглар тўкилади, дарахтлар дам олиш даврига ўтади. Аммо зараркунандалар йўқолиб кетмайди — улар қишни ўтказиш учун хавфсиз жой излайди. Кўплаб ҳашаротлар ва уларнинг тухум ёки личинкалари дарахт пўстлоғи ёриқларида, қуриб қолган шохларда, тўкилган барглар орасида ва тупроқнинг юқори қатламида қишлаб қолиши мумкин. Масалан, айрим мевахўр зараркунандалар личинка ҳолатида пўстлоқ ости ёки дарахт танасидаги ёриқларда яширинади. Шираларнинг айрим турлари эса тухумларини ёш новда ва куртаклар яқинига қўяди. Ўргимчаккана тухумлари ҳам шохлар ва куртаклар атрофида қишлаб қолиши мумкин. Тўкилган баргларни боғда қолдириш ҳам хавфли. Улар орасида зараркунандалардан ташқари турли касаллик қўзғатувчилари ҳам сақланиб қолади. Баҳор келиши билан улар яна фаоллашиб, янги барг ва новдаларга ўтиши мумкин. Эски, қуриб қолган ва зарарланган шохлар ҳам зараркунандалар учун қулай бошпана ҳисобланади. Шунинг учун кузги санитар кесиш вақтида бундай шохларни олиб ташлаш муҳим. Айрим зараркунандалар эса тупроқда қишлайди. Улар дарахт тагидаги тупроқ ёки ўсимлик қолдиқлари орасида совуқ мавсумни ўтказиб, баҳорда яна ер юзига чиқади. Шунинг учун кузда боғни тозалаш оддий тартиб учун эмас, келаси йилги ҳосилни ҳимоя қилиш учун қилинадиган муҳим профилактикадир. Бу даврда: ➡️ тўкилган баргларни йиғиш; ➡️ қуриб қолган ва касалланган шохларни кесиш; ➡️ дарахт танасидаги эски пўстлоқларни эҳтиёткорлик билан тозалаш; ➡️ боғда қолган чириган меваларни йиғиш; ➡️ дарахт атрофидаги тупроққа ишлов бериш каби ишлар келгуси мавсумда зараркунандалар сонини камайтиришга ёрдам беради. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, зараркунандалар қишда йўқолмайди, фақат яшириниб олишади. Шу боис уларни баҳорда кўпайиб кетгандан кейин эмас, куздаёқ назорат қилиш муҳимдир. 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram❓ Баргларда чизиқлар қандай ҳосил бўлади? Уни нима чизади? Ва экинларга қандай таъсири бор? ➡️Видео давомида ушбу саволларга жавоб олишингиз мумкин! 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram🕌 Кунларнинг султони Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН! 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in TelegramАзот, фосфор ва калий моддаларининг ўсимликларга қандай таъсири борлигини билиб олинг! 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram❔ Кузда боғга гўнг солиш тўғрими? Ҳа, куз фаслида боғга гўнг солиш мумкин ва кўп ҳолатда бу жуда фойдали. Лекин энг муҳими — қайси дарахтга, қачон ва қандай миқдорда беришни билиш. Кузда солинган органик ўғит қиш давомида секин парчаланади, тупроқ структурасини яхшилайди ва баҳорга келиб озуқа моддаларининг ўсимлик учун қулай шаклга ўтишига ёрдам беради. Айниқса олма, нок, ўрик, шафтоли, гилос, олхўри, анор ва бошқа мевали дарахтлар учун яхши чириган гўнг фойдали ҳисобланади. Энг муҳим қоида — янги, ачимаган гўнгни дарахт илдизига тўғридан-тўғри солмаслик керак. Чунки у илдизни куйдириши, тупроқда аммиак миқдорини ошириши ва дарахтга зарар етказиши мумкин. Шунинг учун фақат яхши чириган гўнг ёки компост ишлатиш мақсадга мувофиқ. Гўнгни дарахт танасига яқин эмас, балки шохлар проекцияси бўйлаб, яъни илдизларнинг фаол қисми жойлашган ҳудудга тарқатиш керак. Ёш дарахтлар учун миқдор камроқ, катта ва ҳосилга кирган дарахтлар учун эса кўпроқ берилади. Оддий амалиётда: — ёш дарахтларга 10–15 кг — ўрта ёшдаги дарахтларга 20–30 кг — катта ҳосилдор дарахтларга 40–50 кг гача яхши чириган гўнг бериш мумкин. Бу меъёрлар тупроқ унумдорлиги ва дарахт ҳолатига қараб ўзгариши мумкин. Гўнг солингандан кейин уни тупроқнинг юқори қатламига енгил аралаштириб қўйиш керак. Агар ҳаво қуруқ бўлса, кейинчалик нам тўплаш суғориши ҳам фойдали бўлади. Кузда гўнг солишнинг фойдаси: ✅тупроқ унумдорлигини оширади; ✅ тупроқ структурасини юмшатади; ✅намликни ушлаб туришга ёрдам беради; ✅фойдали микроорганизмлар фаоллигини оширади; ✅ баҳорги ўсиш учун озуқа захираси яратади. Кузда боғга гўнг солиш тўғри, лекин фақат яхши чириган органик ўғитни меъёрда ва илдизга тўғридан-тўғри тегизмасдан бериш керак. Тўғри озиқланган дарахт — кучли илдиз, соғлом ўсиш ва мўл ҳосил демакдир. 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in TelegramАссалому алайкум. Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин! 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram🌾Агар сиз ҳам буғдой эккан бўлсангиз, юқорида санаб ўтилган хато ва камчиликларга йўл қўйманг! 🌾Agar siz ham buğdoy ekkan bölsangiz, yuqorida sanab ötilgan xato va kamçiliklarga yöl qöymang! 😎😎😎😎😎😎 📞Call center:+998(95)515-00-70 👤Менежер:+998(77)255-00-04 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram🕌 Кунларнинг султони Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН! 📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Open in Telegram