Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 2,560 |
| 7 h | 5,760 |
- After 1 hour2,560
- After 6 hours5,760
- Total to date5,760
Hours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 2,560 |
| 7 h | 5,760 |
#коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги 🛑 Коррупция - Давлат ва жамият тараққиётининг энг катта кушандаси. ❕ Пенсия жамғармаси коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига қаршидир! Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 4,960 |
| 7 h | 7,180 |
➡️ Энди муддатидан олдин пенсияга чиқмоқчи бўлсангиз Пенсия жамғармасига боришингиз шарт эмас. Сизга пенсия "проактив" шаклда тайинланади. ✔️ Маълумки, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишсиз деб эътироф этилган шахсларга умумий белгиланган ёшдан 2 йил аввал ёшга доир пенсия тайинланади. 🚶🏻♂️➡️Авваллари фуқаро ишсиз деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига пенсия тайинланиши учун мурожаат қилар эди. ⌨️ Янги тартибга кўра: 1️⃣ дастлаб фуқаро my.gov.uz порталидан ишсиз деб эътироф этилиш учун онлайн ариза юборади; 2️⃣ агар фуқаро Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишсиз деб эътироф этилса, ушбу маълумотнома Пенсия жамғармасига электрон юборилади. 🚀 Шундан сўнг Пенсия жамғармаси томонидан фуқарога муддатидан олдин пенсия тайинланиши "проактив" шаклда кўриб чиқилади ва бу ҳақида фуқарога СМС-хабарнома юборилади. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига мувофиқ жорий этилди. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 4 h | 6,790 |
| 8 h | 8,330 |
#коррупцияга_қарши_курашиш_ойлиги 🛡 Коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув-семинар ўтказилди. ➡️ Пенсия жамғармаси тизимида 1–30 ноябрь кунлари “Ҳалол хизмат – ишончли пенсия” шиори остида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди. ➡️Онлайн семинарда Пенсия жамғармасининг тизим ходимлари иштирок этди. Ўқув-семинар давомида коррупциянинг олдини олиш, ходимларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ➡️Шунингдек, семинарда коррупциявий ҳолатларнинг келиб чиқишига шароит яратиши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда ҳар бир ходимнинг шахсий масъулиятини ошириш муҳим экани таъкидланди. ✅ Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳалоллик муҳитини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг пенсия тизимига бўлган ишончини янада ошириш — Пенсия жамғармаси фаолиятининг устувор вазифаларидан биридир. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 12 h | 5,830 |
| 26 h | 9,130 |
🇺🇿 🇲🇾 Ўзбекистон ва Малайзия Давлат пенсия жамғармалари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ✈️ Айни кунларда Пенсия жамғармаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация пенсия таъминоти бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф доирасида делегация вакиллари Малайзиянинг Ходимлар жамғарма фонди (Employees Provident Fund — EPF) фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, EPF вакиллари билан учрашув ўтказилиб: 🔵EPFнинг ваколатлари, бошқаруви ва институционал тузилмаси; 🔵пенсия маблағларини инвестиция қилиш стратегияси; 🔵шариат тамойилларига мувофиқ инвестициялар; 🔵инвестиция хатарларини аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тизими; 🔵пенсия маблағларини узоқ муддатли ва самарали бошқариш каби масалалар муҳокама қилинди. ✈️ Ўзаро мулоқот давомида EPF мутахассислари инвестиция стратегиясини шакллантириш ва хатарларни бошқариш бўйича EPFда қўлланилаётган амалий ёндашувлар ҳақида маълумот берди. Мазкур ташриф Малайзиянинг пенсия маблағларини бошқариш ва инвестиция қилиш соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда келгусида ушбу тажрибадан Ўзбекистон пенсия тизимини такомиллаштиришда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга хизмат қилади. 🤝 Якунда икки давлат мутахассислари томонидан келгусида ҳам ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 18 h | 8,640 |
| 26 h | 10,000 |
💬 Пенсия таъминотида қандай ўзгаришлар бўлади? 📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарори билан пенсия хизматларида янги қулайликлар яратилмоқда. Янги ўзгаришларга кўра: 🔘 айрим пенсиялар проактив шаклда — фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз тайинланади; 🔘 “Менинг пенсиям” хизмати орқали пенсияга чиқишга яқин қолган фуқароларга хабарнома юборилади; 🔘 2027 йилдан бошлаб Пенсия жамғармаси томонидан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар қабул қилинмайди. Батафсил инфографикада танишишингиз мумкин. 💬 Янги ўзгаришлар бўйича кейинги постларимизда ҳам маълумотлар бериб борамиз. Бизни кузатиб боринг. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. 🔵Шахсий қабуллар давомида пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. Қуйида эътиборингизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг шахсий қабул кунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилади: Атаджанов Муродбек Бекберганович Ижро этувчи директор 🗓 Сешанба куни, соат 14:00–16:00 Турсунов Зоҳидхўжа Орифович Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари 🗓 Душанба–Жума, соат 15:00–17:00 Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович Ижро этувчи директор ўринбосари 🗓 Чоршанба–Пайшанба, соат 11:00–13:00 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй. 🔖 Қўшимча маълумот учун: 1271, 71-202-12-71 (ички рақам: 709 масъул: Б.Хасанов) Lotin yozuvida öqiş 👉 На русском #Пенсияжамғармаси #шахсийқабул #очиқмулоқот Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram❓ Келажакда сизга пенсия тайинланишида муаммоли ҳолатлар бўлишини истамайсизми? 👋 Ундай бўлса, Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашиб, қуйидаги тавсияларга бугунданоқ амал қилишингизни сўраб қолади: ➖ Иш стажларингиз рақамлашганини доимий текшириб боринг. ➖ Агар меҳнат дафтарчангизда ёки бошқа маълумотларда хато бўлса, ҳозирдан тузатиш чораларини кўринг. ➖ Ҳужжатларингизни электрон шаклда сақланг — бу келажакда пенсияга чиқишни осонлаштиради. ➖ Агар иш стажингиз етарли бўлмаса, ихтиёрий ижтимоий солиқни тўлаш имкониятини кўриб чиқинг (бу орқали стаж тўплаш мумкин). Lotin yozuvida öqiş 👉 На русском языке Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram🫥 Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида йўлга қўйилган онлайн хизматлардан фойдаланинг ⏺ Пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш ⏺ "SMS-Пенсия" хизматига уланиш ва рақамни ўзгартириш ⏺ Пенсия тайинлаш учун ариза бериш ⏺ Пенсия жамғармаси ҳисобида туриши тўғрисида маълумотнома олиш ⏺ Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари манзил маълумотлари ⏺ Пенсия беришни тўхтатиб туришга ариза бериш ⏺ Тўланган пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома олиш ⏺ Пенсия Қонунининг моддалари бўйича ҳисоботни шакллантириш ⏺ Тайинланган пенсия маълумоти 🔵 Маълумот учун, мазкур хизматлардан my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланиш мумкин. _______ 🫥 Онлайн-сервисы запущены Пенсионным фондом на портале my.gov.uz ⏺ Перевод пенсионных выплат в наличную денежную форму ⏺ Подключение к услуге "SMS-Пенсия" и смена номера ⏺ Подача заявления на назначение пенсии ⏺ Выдача справки о нахождении на учете Пенсионного фонда ⏺ Адресная информация территориальных отделений Пенсионного фонда ⏺ Подача заявления на приостановление выплаты пенсии ⏺ Выдача справки о размере выплаченных пенсий ⏺ Формировка начислений на основании статьи Пенсионного Закона ⏺ Информация о назначенной пенсии 🔵 Для информации, этими услугами можно воспользоваться после регистрации на портале my.gov.uz. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ — ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ ВА МИЛЛИЙ ИФТИХОРИМИЗ! Пенсия жамғармаси жамоаси барча юртдошларимизни 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги билан самимий табриклайди! Тинчлик, фаровонлик, миллий анъаналарга садоқат ва ёруғ келажакка интилишни ўзида мужассам этган бу муқаддас байроқ халқимизни муштарак қадриятлар ва улуғ мақсадлар атрофида бирлаштиради. Байроғимиз доимо баланд бўлиб, Ўзбекистоннинг куч-қудрати ва бирдамлиги рамзи бўлиб қолсин. Халқимизнинг ғурур-ифтихори, орзу умидининг рамзи бўлган муқаддас байроғимиз юксакларда абадий ҳилпираб турсин. Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram🇺🇿 2026 йилнинг январь-октябрь ойларида 253 505 нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланди. 🔍 Батафсил инфографикада Lotin yozuvida öqiş _______ 🇺🇿 В январе–октябре 2026 года 253 505 гражданам назначены пенсии. 🔍 Подробнее в инфографике. #янги_тайинланган_пенсиялар Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X
Open in Telegram💻 Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни осон амалга оширинг. ✅ Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилди. ✅ Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. ⚡️ Барчаси тез, осон ва жуда қулай. ↪️ Маълумот учун: Ушбу қулайлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 сентябрдаги ПҚ-355-сон Қарорига мувофиқ жорий этилди. Lotin yozuvida öqiş 🔍 На русском языке Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram📊 2026 йил 1 ноябрь ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 398,6 минг нафарни ташкил қилмоқда. 🔍 Батафсил инфографикада. Lotin yozuvida öqiş ________ 📊 По состоянию на 1 ноября 2026 года численность пенсионеров Пенсионного Фонда составляет 4 398,6 тыс. человек. 🔍 Подробнее в инфографике. #статистика #пенсионерлар #ҳудудлар_кесимида Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram😊 Энди ишламайдиган ота-онангиз ёки фарзандларингизга ҳам стаж шакллантиришга ёрдам беришингиз мумкин. ✈️ 2027 йил 1 январдан бошлаб расмий даромадга эга бўлган шахслар ишламайдиган оила аъзолари иш стажига эга бўлиши учун ҳар ойда ихтиёрий равишда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 12 фоизи миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. ✅ Бу орқали ишламайдиган оила аъзоси иш стажига эга бўлади ва келажакда муаммосиз пенсияга чиқади. 👍 Бугунги оилавий ғамхўрлик — эртанги ижтимоий ҳимояга айланиши мумкин. Батафсил инфографикада танишишингиз мумкин. 🔍 Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram📖 Пенсия саводхонлиги Махсус иш стажи - халқ хўжалигининг муайян тармоқларида, касблар ва лавозимларда қонунчиликка мувофиқ имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган меҳнат фаолиятининг давомийлиги. Lotin tilida öqiş ___________ 📖 Пенсионная грамотность Cпециальный стаж - продолжительность трудовой деятельности, дающей право на льготное пенсионное обеспечение в соответствии с законодательством, в определенных отраслях народного хозяйства, профессиях и должностях. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram✅ Меҳнат дафтарчангиздаги маълумотлар хато киритилган бўлса, уларни онлайн тузатишингиз мумкин! 💻 Ягона миллий меҳнат тизимида фаолиятингиз тўғрисидаги маълумотлар нотўғри киритилгани ёки Сизнинг иштирокингизсиз тузилган меҳнат шартномалари мавжудлигини пайқадингизми? ✅ Бундай ҳолатларни my.gov.uz орқали ҳал қилиш имконияти бор. Қайси ҳолларда ариза бериш мумкин? ✔️Сиз ишламаган ташкилотлар шартнома тузган бўлса; ✔️Сизнинг хабарингизсиз ва розилигингизсиз маълумот киритилган бўлса; ✔️Меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар нотўғри акс эттирилган бўлса. Бу қандай амалга оширилади? 🔢my.gov.uz порталига киринг; 🔢“Ягона миллий меҳнат тизимидаги фаолият тўғрисидаги маълумотларни таҳрирлаш” хизматини танланг; 🔢Керакли маълумотларни тўлдиринг ва ариза юборинг. 🗓 Ариза 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул. ❗️Унутманг: Меҳнат стажингиз ва фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги келгусида пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар учун жуда муҳимдир! 🔍 Lotin tilida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram🧑🏻🦽Ногиронлик пенсияси тайинланиши учун ҳеч қаерга мурожаат қилишингиз шарт эмас. ✅ Бугунги кунда ногиронлик пенсиялари Пенсия жамғармаси томонидан проактив (фуқароларнинг мурожаатисиз) тайинланмоқда. 👨🏻🦽➡️Яъни ногиронлиги бўлган шахсларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгилангандан сўнг Пенсия жамғармаси ушбу маълумотларни электрон равишда олиб, ногиронлик пенсиясини автоматик тайинлаб беради. Бунинг натижасида, ушбу тоифа шахслар уларга пенсия тайинланиши учун Пенсия жамғармасига боришлари талаб этилмайди. 📲 Пенсия тайинланганлиги тўғрисида уларнинг номида бўлган телефон рақамларига СМС хабар юборилади. 📤 Телефон рақами йўқ ёки номида бўлмаган пенсионерларга бу ҳақида почта хизмати орқали хабар етказилади. 🔍 Lotin tilida öqiş 🔍 На русском языке Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram🎉 Бугун, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Пенсия жамғармасида раҳбарият ҳамда барча ходимлар иштирокида байрамона руҳда йиғилиш ташкил этилди. 🖥 Тадбир давомида касаба уюшмаларининг ходимлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат жамоасида соғлом муҳит ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди. 🎉 Шунингдек, жамоа аъзоларига самимий байрам табриклари ва эзгу тилаклар билдирилди. 👉 Lotin yozuvida öqiş Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Open in Telegram