“Ким Мендан сўрайдики...” Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Раббимиз табарока ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига нозил бўлади ва: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам”, дейди”, дедилар» (Муттафақун алайҳ). Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан 📚 Telegram • Youtube • Facebook • Instagram • Twitter
Open in Telegram
oqibat.uz
Гурлан туман "Усмон Саид бобо" жоме масжидининг расмий телеграм канали Мурожатлар учун✍️ @savolllar_uchun 📚 Тоха сураси 132- оят وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 23, 2026 | 1,470 |
| Nov 24, 2026 | 1,350 |
| Nov 25, 2026 | 907 |
| Nov 26, 2026 | 529 |
Most viewed this month
- 01Views1.47KForwards—Reactions1Comments—
- 02Views1.38KForwards—Reactions2Comments—
- 03Views1.32KForwards—Reactions—Comments—
- 04Views1.17KForwards—Reactions2Comments—
Latest posts
НАРХ ЎЙИНИ #нарх ❓ 2300-САВОЛ: Ички туризм соҳасида ишлайман, одамларни табиат қўйнига саёҳатга олиб чиқамиз. Ҳозирда бошқа сайёҳлик фирмалари ўзаро тил бириктириб, саёҳатлар учун энг паст нарх чегарасини белгилашмоқда ва ундан арзон хизмат кўрсатмасликка келишиб олишмоқда. Бу иш шаръан жоизми? Яна бир тадбиркор рақобатчиларини синдириш мақсадида « Мендаги нархдан арзонини ҳеч ким таклиф қила олмайди» деб видео мурожаат қилмоқда. Шу йўл билан топган пули ҳалолми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Фиқҳ китобларимизда баён қилинадики, ҳақ олиб хизмат кўрсатувчиларнинг нархни ошириш учун ўзаро тил бириктириши дуруст эмас. Чунки улар бирлашса, нарх қимматлашади, бирлашмаса, ҳар бири мижозни қўлдан бой бермасликка ошиқади ва нарх арзонлашади. Фирмаларнинг энг паст нархни белгилаб, ундан арзон қилмасликка келишиб олиши ҳам шу ҳукмда. Бунда ҳам нарх сунъий равишда ушлаб турилади. Шариатга кўра, нарх эркин рақобат билан белгиланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларни қўйинглар, Аллоҳ уларнинг баъзисини баъзисидан ризқлантиради», деганлар (Имом Муслим ривояти). “Фиқҳул буюъ” китобида айтилади: وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَ فِي حُكْمِ الِاحْتِكَارِ مَا شَاعَ فِي أَسْوَاقِنَا الْيَوْمَ مِنْ أَنَّ أَصْحَابَ صَنْعَةٍ وَاحِدَةٍ أَوْ تُجَّارَ سِلْعَةٍ وَاحِدَةٍ يُكَوِّنُونَ جَمْعِيَّةً (cartel) تَتَحَكَّمُ فِي أَسْعَارِ تِلْكَ السِّلَعِ، وَبِمَا أَنَّهُمْ لَيْسَ بَيْنَهُمْ مُنَافَسَةٌ فِي الْأَسْعَارِ فَإِنَّ النَّاسَ لَا يَبْقَى لَهُمْ خِيَارٌ إِلَّا بِأَنْ يَشْتَرُوا تِلْكَ السِّلَعَ بِتِلْكَ الْأَسْعَارِ الْمُرْتَفِعَةِ الَّتِي اتَّفَقَتْ جَمْعِيَّةُ التُّجَّارِ عَلَيْهَا، فَيَحْصُلُ بِذَلِكَ ضَرَرٌ مِثْلُ ضَرَرِ الِاحْتِكَارِ “Бугунги кунда бозорларимизда кенг тарқалган ҳолат ҳам эҳтикор (монополия) ҳукмида бўлади. Бунда бир соҳадаги ишлаб чиқарувчилар ёки бир турдаги мол савдогарлари уюшма (картель) тузадилар ва бу уюшма ўша маҳсулотлар нархини ўз измида тутади. Улар ўртасида нарх бўйича рақобат бўлмагани сабабли одамларнинг ўша молларни савдогарлар уюшмаси келишиб олган баланд нархларда сотиб олишдан бошқа иложи қолмайди. Шу тариқа монополия зарари каби зарар юзага келади”. Шунинг учун бундай келишувга қўшилиш жоиз эмас. Агар ваъда берилган бўлса ҳам у шаръан эътиборга олинмайди. Иккинчи саволга келсак, арзон нарх қўйишнинг ўзи жоиз, бу орқали топилган пул ҳалол. Аммо бунда қуйидаги уч нарсадан сақланиш керак: – Зарар этказиш нияти. Мақсад мижозга яхши нарх бериш бўлса, бу савобли иш. Бировни синдириш, даромадини қасддан қирқиш нияти эса гуноҳ. – Ёлғон реклама. “Мендан арзон ҳеч ким қилолмайди” деган гап рост бўлиши керак. – Монополия вужудга келтиришни кўзлаш. Аввал жуда арзон сотиб, рақобатчилар бозордан кетгач, нархни кескин кўтаришни мақсад қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Open in Telegram#Muslim_podcast 📱 ISLOMDA SUNNAT TO'YI BORMI?⚡️ 🎙 Ekspert: Rahimberdi domla Rahmonov – Toshkent shahar “Xo‘ja Alambardor” masjidi imom-xatibi Mazkur podcast O‘zbekiston Respublikasi Din ishlari bo‘yicha qo‘mitasining 2026-yil 9-noyabrdagi 03-07/8700-sonli xulosasi asosida tayyorlandi. Telegram • Youtube • Facebook • Instagram • Twitter
Open in TelegramАс Cалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун пайшанба 26-ноябр 2026 й. 16- жумадус соний 1448 й. Бошлаган янги кунингиз хайрли бўлсин! Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:⬇️⬇️ Telegram | Youtube | Facebook | Instagram| Twitter Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!
Open in Telegram#Видео #азон 📹 Ҳар бир фарз намозига азон айтиш шартми? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Open in TelegramНАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ #нафл ❓ 2299-САВОЛ: ундуз куни ва кечаси ўқиладиган бир қанча нафл намозлар бор. Шу намозларни жамоат бўлиб ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Нафл намозлардан фақатгина таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ундан бошқа нафл намозларни одамлар бир-бирини чақириб, кўпчилик билан жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ саналади. Агар муқтадийлар учта ёки ундан кам бўлса, макруҳ бўлмайди. Мўътабар фатво китобларидан бири “Фатавои Оламгирийя”да: “Имомдан ташқари уч киши бўлса, макруҳ эмас, тўрт киши бўлса, макруҳ бўлади”, дейилган. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Жамоат бўлиб нафл ўқиш маҳбуб амал ҳисобланмайди. Чунки саҳобаи киромлар Рамазондан бошқа вақтда жамоат бўлиб нафл ўқишмаган”, деганлар. Демак, Рамазон ойидаги таровиҳ намозидан ташқари бошқа нафлларда одамлар тўпланиб, жамоат бўлиб нафл ўқишлари макруҳ саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Open in TelegramИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА #ақида ❓ 2298-САВОЛ: Биламизки, Исо алайҳиссалом ўлмаганлар, қиёматга яқин Дажжолни ўлдириш учун тушадилар ва шундан кейин бир муддат яшагач, ҳақиқий ўлимни тотадилар. Исо алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўладиларми ёки пайғамбар сифатида тушадиларми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Исо алайҳиссалом қиёматга яқин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат ўлароқ, у зотга ўринбосар бўлиб тушадилар ва у зот олиб келган шариат бўйича ҳукм юритадилар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам энг охирги пайғамбар бўлиб, у зотдан кейин пайғамбар келмайди. Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи ақоиди Насафий” номли китобда бу борада қуйидагиларни айтганлар: “Агар “Ҳадисда у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ривоят қилинган-ку?” деб савол берилса, бунга жавобан биз айтамизки: “Ҳа, лекин у зот Муҳаммад алайҳиссаломга эргашадилар. Чунки у кишининг шариатлари насх (бекор) қилинган. Шунинг учун у зотга ваҳий ҳам тушмайди ва янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди. Исо алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари бўладилар. Энг саҳиҳ сўз шуки, у зот одамларга имом бўлиб намоз ўқиб берадилар ва Маҳдий у кишига иқтидо қилади. Чунки Исо алайҳиссалом ундан афзалдирлар, шу боис у зотнинг имомлик қилишлари муносиброқдир”. Аллома Исмоил Ҳаққий Бурсавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотамун-набиййин (пайғамбарларнинг сўнггиси) эканликларига у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари путур етказмайди. Чунки “хотамун-набиййин” бўлишнинг маъноси – у зотдан кейин ҳеч кимга янги пайғамбарлик берилмаслигидир... Исо алайҳиссалом у зотдан олдин пайғамбар бўлганлар. У киши (охирзамонда) тушган вақтларида фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатлари асосида, у зотнинг қиблаларига юзланиб намоз ўқиган ҳолда, у зотнинг умматларидан бири сифатида тушадилар. Шу боис у зотга ваҳий ҳам тушмайди, янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари бўладилар” (“Руҳул баён” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Open in Telegram🇺🇿 Фатво маркази уламолари Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро форумда иштирок этмоқда 🌍 Айни кунларда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ислом молияси бўйича Шариат олимларининг XXI халқаро форуми — ISSF 2026 бўлиб ўтмоқда. 🇺🇿 Мазкур нуфузли халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларидан Саиджамол домла Масайитов, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов, Саййидаҳмад домла Сайдаралиев, Абдулвоҳид домла Аҳмадалиев ва Аббосхон домла Қосимовлар иштирок этиб, халқаро миқёсдаги илмий муҳокамалар ва тажриба алмашувларида фаол қатнашмоқдалар. 📚 Жорий йилги форум «Замонавий ислом молияси амалиётини шартноманинг ҳуқуқий оқибатлари (Муқтазол-ақд) ва кўзланган мақсадлари (Мақсудул-ақд) нуқтаи назаридан танқидий таҳлил қилиш» мавзусига бағишланган. Анжуманда исломий молиявий шартномаларнинг шаръий асослари, уларнинг ташқи шакли ва асл моҳияти ўртасидаги мутаносиблик, молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқишда шариат мақсадларини ҳисобга олиш, шунингдек, ислом молиясида тартибга солиш ва назорат механизмларини такомиллаштириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда. 🤝 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Исломий молия кенгаши раиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Саиджамол домла Масайитов форумнинг биринчи илмий сессиясида модератор сифатида иштирок этдилар. 🌐 Ўзбекистонлик уламоларнинг бундай нуфузли халқаро илмий анжуманда иштирок этиши ва унда модераторлик қилиши мамлакатимизда ислом молияси соҳасини ривожлантириш, халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий молиявий муносабатларга оид шаръий билим ва тажрибани бойитишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Open in TelegramConnections
Similar channels
nasiحat'chi@nasihatdaReligion4.63K
Fargoniy.uz | Расмий канал!@fargoniyuzReligion4.63K
Шайх Ёрқинжон Фозил|Расмий канали@yorqinjonfozilReligion4.6K
Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨@ramazonReligion4.89K
Аt-Tavfiq.uz | Jidda.uz@at_tavfiquzReligion4.9K
Shukurulloh Domla Ma'ruzalari | Muhlislari✔️@shukurulloh_domlaReligion4.27K
Akrom Malik@akrommalikuzReligion4.23K
ShariatUZ@shariatuzReligion5.32K