🌀Онагинам бўлсалар,
Ёнларига борардим,
Суҳбатлашиб кун бўйи,
Вақтимни чоғ қилардим
Иш~иш деб югурибман,
Мол~у дунё тўплабман,
Онамнинг дийдорини,
Доим ортга сурибман
Билмабманки, онажон,
Лаҳзалик меҳмонлигинг,
Қоврилди~ку танда жон,
Доимо меҳмонлигинг
Қўмсайман кўп сўзларинг,
Кулимсираб боқишинг,
Йўлда интизор бўлиб,
Мени кўп кутишларинг
Кечиргин, онажоним,
Кўзингга нур бўлмадим,
Жавдираб боққанингда,
Дармонинг бўлолмадим
Эшикдан кирганимда,
Мўлтираб боқар эдинг,
Умидда порлаб кўзинг,
Шифолар излар эдинг
Кечир мени, онажон,
Фарзандлик қилолмадим,
Менга бўлганингда зор,
Ёнингда қололмадим
Энди вақтим топганда,
Сен йўқсан~да, онажон!
Байрамларда гул билан,
Йўқлолмайман, онажон!
Бу дард сира кетмайди,
Юрагим тарк этмайди,
Сенсиз ўтган бу умрим,
Сира ҳам татимайди
Онаси бор инсонлар,
Ҳавасим чексиз сизга,
Қилмасдан кўп баҳона,
Онангизга борингиз
Олингиз иккита нон,
Ё бўлмаса ширинлик,
Ҳеч бўлмаса ширин сўз,
Дийдор олиб борингиз!
Билсангиз оналар ҳеч,
Қўлингизга қарамас,
Болалар дийдоридан,
Оналар сира тўймас
Йиғиштиринг ишингиз,
Онангиз томон боринг,
Сўнгра пушаймонларда,
Менингдайин қолмангиз
Онангизга мендан ҳам,
Саломлар етказингиз,
Кулчадай юзларидан,
Бир ўпиб ҳам қўйингиз!
Оналар меҳри чексиз,
Баҳоси йўқ уларнинг,
Оналар қалби офтоб,
Нурларин поёни йўқ
Нодира Яҳёева
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?