Account

Posts of Олий Маъҳад | Расмий

newest first

#51516Photo

#янгиликлар ⭐️ТИИ РЕКТОРИ УЙҒУН ҒАФУРОВ ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ РАДИКАЛЛАШУВНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАНДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ 🌟25 ноябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Интернет орқали радикаллашув: муаммо ва ечимлар» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 😄 Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, диний таълим муассасалари раҳбарлари, олимлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди. 👥️Конференцияда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳам маъруза билан қатнашиб, бугунги рақамли муҳитда диний мазмундаги ахборотларнинг ишончлилигини аниқлаш, сунъий интеллект воситалари орқали яратилаётган материалларга танқидий ёндашиш ва ёшларни ишончли илм манбаларига таяниб фикр юритишга ўргатиш масалаларига алоҳида тўхталди. 🤩Ректор ўз маърузасида диний таълимда асрлар давомида шаклланган устоз, китоб ва талаба ўртасидаги анъанавий муносабатларнинг беқиёс аҳамиятини таъкидлади. Онлайн таълим муайян қулайликлар яратиши мумкинлигини эътироф этган ҳолда, у устоз билан бевосита мулоқот, одоб-ахлоқ ва маънавий тарбиянинг ўрнини тўлиқ боса олмаслигини қайд этди. "Бизда қадимдан шаклланган учлик бор: устоз, китоб ва талаба. Мана шу учлик бўлмаса, таълимда етарли натижага эришиш қийин. Онлайн таълим айрим ҳолатларда қулай имконият яратади. Аммо диний таълимда устоз билан бевосита мулоқот, одоб-ахлоқ ва маънавий тарбиянинг ўрнини тўлиқ алмаштира олмайди", — деди Уйғун Ғафуров. 🔺Шунингдек, маърузачи буюк алломалар асарларини асл манбалар асосида ўрганиш, хатмул кутуб анъанасини тиклаш, ёшларни ишончли илм манбаларига таяниб хулоса чиқаришга ўргатиш муҳимлигини таъкидлади. 🔺Анжуманда интернет орқали тарқалаётган сохта диний даъватлар, радикал ғоялар ва манипулятив ахборотларга қарши курашишда диний-маърифий муассасалар ҳамда илмий-тадқиқот марказлари ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этилди. 🔸Мазкур конференция диний таълим сифати, ёшларнинг ахборот саводхонлиги ва рақамли маконда соғлом диний дунёқарашни шакллантириш борасидаги долзарб вазифаларни муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлди. ©️ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views498−38%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#51513Photo

#Бинар_дарс #Фан_ойлиги 🗣 Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Познание причин ниспослания” мавзусида бинар дарс ташкил этилди ⭐️ Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ўрталарида илмий ҳамда таълим йўналишидаги ҳамкорликларни такомиллаштириш мақсадида бир қатор ўқув ва маънавий тадбирлар, машғулотлар амалга оширилмоқда. Мазкур машғулотлардан бири инновацион дарс шаклларидан бўлган бинар дарслар алоҳида аҳамият касб этади. 💬 Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар ва тиллар” кафедраси доценти (PhD) Нозима Ибрагимова ҳамда Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси "ISESCO" кафедраси доценти (PhD) Нигора Ҳакимовалар ҳамкорлигида “Познание причин ниспослания” мавзусида бинар дарс ўтказилди. 🟢 Дарсда академиянинг "Исломшунослик" рус гуруҳи йўналишидаги 2-курс 109-гуруҳ талабалари иштирок этди. Уларга Жалолиддин Суютийнинг "Ал-итқон фи улум ил-Қуръан" асари асосида Қуръон илмларидаги сабаби нузул тушунчаси, турлари ва бу мавзу доирасидаги турли ёндашувлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мавзу доирасидаги турли илмий ёндашувлар Қуръони каримдаги оятлар билан мисоллар асосида тушунтирилди. 📕 Дарс интерактив усуллар, савол-жавоб ва муҳокамалар асосида ташкил этилди. Бу талабаларнинг мавзуга қизиқишини ошириб, мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди. Дарс сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 📌 “Қуръон қироати ва илмлари” фан ойлиги доирасида ўтказилган бундай бинар дарслар талабаларнинг Қуръон илмларига бўлган қизиқишини ошириш, фанлар ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлаш ва таълим сифатини янада юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга. ©️ “Ижтимоий фанлар ва тиллар” кафедраси 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views1,110+39%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h631
4 h1,110
  1. After 1 hour631
  2. After 6 hours1,110
  3. Total to date1,110
#51507Photo

#Янгиликлар ⭐️ ТАЛАБАЛАР ТАРИХИЙ МЕРОС ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИЛАР 📝 Тошкент ислом институти талабалари учун миллий тарихга ҳурмат, аждодлар меросига эҳтиром ва тарихий хотирани мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон тарихи давлат музейига маърифий ташриф ташкил этилди. 🔸Ташриф давомида талабалар юртимизнинг кўп асрлик тарихи, бой маданий мероси, қадимий давлатчилик анъаналари ҳамда аждодларимиздан қолган моддий ва маънавий бойликлар билан яқиндан танишдилар. 🔸Музейнинг археология, нумизматика, этнография ва бошқа йўналишларга оид экспозициялари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, қадимий меҳнат қуроллари, археологик топилмалар, турли даврларга мансуб тангалар, кулолчилик ва заргарлик буюмлари, амалий санъат намуналари ҳамда тарихий ҳужжатлар уларнинг эътиборини тортди. 🔸Айниқса, милоддан аввалги IV–V асрларга мансуб бронза сак эчкиси, Темурийлар даврига оид ёдгорликлар ва халқимизнинг миллий урф-одатлари, кийиниш маданиятини акс эттирувчи этнографик ашёлар алоҳида қизиқиш билан кузатилди. 🔸Маърифий ташриф талабаларнинг тарихий билимларини бойитиш, миллий ўзликни англаш, аждодлар меросига ҳурмат ва Ватан тарихига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди. 🟢 Зеро, ўз тарихини билган, аждодлар меросини қадрлаган ва миллий қадриятларга содиқ ёшлар юртимиз келажагининг мустаҳкам таянчидир. ©️Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views1,030+29%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h306
2 h925
4 h1,030
  1. Total to date1,030
#51501Photo

#Янгиликлар #Президент_мактуби 🇺🇿 “Президент мактуби – ёш авлод учун ҳаёт мактаби ва масъулият сабоғи” ⭐️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга парвози давомида набираси Шавкатбекка йўллаган мактубида илгари сурилган фикрлар мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев томонидан 2-курс талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди. ✉️ “Президент мактуби – ёш авлод учун ҳаёт мактаби ва масъулият сабоғи” мавзусидаги давра суҳбатларида давлат раҳбарининг мактубида акс этган ҳаётий қарашлар, болалик хотиралари, президентлик масъулияти, вақтнинг қадри, ёш авлоднинг келажаги ва жамият олдидаги бурч каби муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди. 🔸 Хусусан, инсоннинг ҳаётдаги ўрни, билим олишга интилиши, вақтни қадрлаши, ота-она ва устозларга ҳурмат, ҳалоллик, масъулият ҳамда эл-юртга садоқат каби фазилатларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. 🔸Мактубдаги фикрлар ёшларни ҳаётга теран назар билан қарашга, ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишга ва уларга эришиш йўлида изчил ҳаракат қилишга ундаши таъкидланди. 👨‍👩‍👧‍👦 Муҳокама жараёнида талабалар ҳам мактубдан олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, ундаги ўгитларнинг бугунги ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 🟢 Бундай маънавий-маърифий суҳбатлар талабаларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва келажак олдидаги масъулиятини янада чуқурроқ англашига хизмат қилади. ©️Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views1,040+30%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h574
3 h951
4 h1,040
  1. After 1 hour574
  2. After 6 hours1,040
  3. Total to date1,040
#51500Photo
Views1,080+35%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h771
3 h1,080
  1. After 1 hour771
  2. Total to date1,080
#51494Photo

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафар давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views981+23%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h750
4 h981
  1. Total to date981
#51493Photoedited

#TANLOV #55_YILLIK #IJODIY_LOYIHA 🎥 IJODKORLIK VA MAHORATINGIZNI NAMOYON ETING! «MA’HADNING 55 YILLIGIGA TUHFA» IJODIY VIDEOROLIKLAR TANLOVI E’LON QILINADI! 🌙 Imom Buxoriy nomidagi Toşkent islom institutida «Dekabr — Arab tili va baloğat fan oyligi» doirasida «Ijtimoiy fanlar va tillar» kafedrasi tashabbusi bilan talabalar örtasida «Ma’hadning 55 yilligiga tuhfa» nomli ijodiy videoroliklar tanlovi ötkaziladi! 🌙 Yarim asrdan ziyod vaqt mobaynida yurtimiz va butun islom olami uçun yetuk ulamolar, mudarrislar hamda ma’naviyat fidoyilarini tarbiyalab kelayotgan ilm dargohining 55 yillik qutluğ yubileyiga siz ham o‘z ijodiy işingiz bilan munosib tuhfa qöşing! 📌 TANLOVNING ASOSIY ŞARTLARI Tanlovda iştirok etuvçi talabalar tomonidan tayyorlanadigan videoroliklar mazmunan boy, tarixiy ma’lumotlarga asoslangan, ta’sirçan va kreativ yondaşuvda bo‘lishi lozim. Videolavhalarda quyidagi yo‘nalişlar yoritilişi talab etiladi: 🔹 Ma’hadning şonli tarixi — ta’lim muassasasining taşkil topişi, rivojlaniş bosqiçlari, tarixiy davrlardagi faoliyati va taraqqiyot yo‘li. 🔹 Maşhur bitiruvşilar va ustozlar — ma’hadni tamomlab, ilm-fan, din va jamiyat rivojiga munosib hissa qöşgan taniqli bitiruvçilar, allomalar hamda ustozlarning hayoti va faoliyati. 🔹 Erişilgan yutuqlar — ta’lim, ilmiy-tadqiqot, xalqaro hamkorlik va ma’naviy-ma’rifiy sohalarda qo‘lga kiritilgan natijalar. 🔹 Qiziqarli faktlar va noyob ma’lumotlar — keng jamoatçilikka unçalik ma’lum bo‘lmagan tarixiy voqealar, muhim sanalar, raqamlar va ma’had tarixiga oid o‘ziga xos ma’lumotlar. 🎬 TEXNIK TALABLAR Videorolik davomiyligi kamida 3 daqiqa bölişi lozim. Tasvir va ovoz sifati talab darajasida bölişi kerak. Ssenariy izçilligi, mazmuniy yaxlitlik va nutq ravonligiga alohida e’tibor qaratiladi. Tarixiy ma’lumotlar işonçli manbalarga asoslanishi lozim. Işda ijodiy yondaşuv, o‘ziga xos ğoya va mahorat namoyon etilişi zarur. 🏆 ĞOLIBLARNI TAQDIRLAŞ Tanlov işlari hakamlar hay’ati tomonidan mazmun-mohiyati, tarixiy ma’lumotlarning işonçliligi, ijodiy yondaşuvi, ta’sirçanligi va texnik ijrosi asosida baholanadi. Eng munosib deb topilgan videoroliklar mualliflari fan oyligi yakunida maxsus diplomlar hamda qimmatbaho esdalik sovğalari bilan taqdirlanadi. 📅 Videoroliklarni taqdim etişning oxirgi muddati: 12-dekabr. 🌟 AZIZ TALABALAR! Bu — şunçaki tanlov emas, balki o‘z iste’dodingiz, bilim va notiqlik mahoratingizni namoyon etiş, media ijodkorligingizni sinovdan o‘tkaziş hamda sevimli ilm dargohingizning 55 yillik şonli tarixini kelajak avlodlarga yetkaziş imkoniyatidir! 💡 Kreativ ğoyangizni tarixiy haqiqat, işonçli manbalar va yuksak mahorat bilan uyğunlaştiring. Ma’had tarixiga bağişlangan eng yaxşi ijodiy tuhfa muallifi aynan siz bo‘ling! 🤲Barça iştirokçilarga ijodiy parvoz va omad tilaymiz! 📖 Ilm dargohiga muhabbat — uning şonli tarixini e’zozlash, bugungi yutuqlarini qadrlaş va kelajak avlodlarga yetkazişda namoyon böladi! 💬 Murojaat va tayyorlangan videoroliklarni yuboriş uchun: @abdurahimturaqulov ©️ «IJTIMOIY FANLAR VA TILLAR» KAFEDRASI 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views794−1%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h305
2 h794
  1. After 1 hour305
  2. Total to date794
#51487Video

#Янгиликлар #ХалқароАнжуман 📝ТИИ ДОЦЕНТИ ХАЛҚАРО ШАРИАТ УЛАМОЛАРИ ФОРУМИДА МОДЕРАТОР СИФАТИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА 🔺 Айни кунларда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 21-Халқаро Шариат уламолари форуми (ISSF 2026) бўлиб ўтмоқда. 🌐 Мазкур нуфузли халқаро анжуман доирасида ўтказилаётган биринчи илмий сессияда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Исломий молия кенгаши раиси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси доценти Саиджамол Масайитов модератор сифатида иштирок этмоқда. 💻 Илмий сессия мавзуси: «Шариат нуқтаи назаридан шартноманинг ҳуқуқий талаблари ва кўзланган мақсади» (Muqtada al-‘Aqd and Maqsud al-‘Aqd in the Perspective of Shariah). 🟢 Сессия давомида исломий молиявий шартномаларнинг ҳуқуқий моҳияти, уларни тузишдан кўзланган мақсадлар, шунингдек, шартномаларнинг Шариат меъёрлари ва талабларига мувофиқлиги билан боғлиқ долзарб фиқҳий масалалар муҳокама қилинмоқда. ⭐️ ТИИ доцентининг мазкур халқаро илмий сессияга модераторлик қилиши Ўзбекистон вакилларининг халқаро ислом молияси соҳасидаги илмий мулоқотларда фаол иштирок этаётгани, шунингдек, миллий илмий салоҳиятнинг халқаро миқёсда намоён бўлаётганини англатади. ©️ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views590−26%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#51477Photo
Views599−25%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#51467Photo

#Хабар #Қуръон_мусобақаси 📖 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИГА 7 МЛН СЎМГАЧА ПУЛ МУКОФОТИ ВА ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР ТОПШИРИЛДИ 🗓 Бугун, 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. ✅ Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 🗣 Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан табриклади. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди. 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб, маъҳад совғаларидан ташқари Муфтий ҳазратлари номларидан ҳам қўшимча муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди. 🌍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди. 📊 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги сифатида тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашди. Беллашувда иштирокчиларнинг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати синовдан ўтказилди. ⚖️ Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб борди. 🏆 Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар: Ҳифз йўналиши бўйича: 🥇 1-ўрин: Абдулҳай Ҳасанов (101-гуруҳ талабаси) ва Муҳаммад Амин Мусаев (304-гуруҳ талабаси); 🥈 2-ўрин: Шукруллоҳ Абдуллаев (404-гуруҳ талабаси); 🥉 3-ўрин: Билолиддин Иброҳимжонов (202-гуруҳ талабаси). Тиловат йўналиши бўйича (модул таълим талабалари ўртасида): 🥇 1-ўрин: Зоҳиджон Номонов; 🥈 2-ўрин: Абдулбоқий Аҳмедов; 🥉 3-ўрин: Билолиддин Қамардинов. 🎁 Ҳар икки йўналиш ғолибларига Муфтий ҳазратлари номларидан: ▪️ 1-ўрин учун — 7 миллион сўм; ▪️ 2-ўрин учун — 5 миллион сўм; ▪️ 3-ўрин учун — 3 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, маъҳад ва ҳомийлар томонидан ғолиб ҳамда совриндорларга iPad, планшет, чангютгич ва шарбат чиқаргич каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. ✨ Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади. ©️ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views561−30%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#51466Photo

#Мақола ⛽️ Бир лаҳзалик эътиборсизлик бир умрлик пушаймонга айланмасин! 📃 Баъзан инсон ўзига берилган энг катта неъмат — ҳаёт ва саломатликнинг қадрига фақат уни йўқотиш хавфи туғилганда етади. Айниқса, газ ҳидига нисбатан бепарволик қилиш, «Ҳеч нарса қилмайди», «Озгина ҳид келяпти, ҳозир ўтиб кетади», деб хотиржам юриш ўта хавфлидир. ⛽️Газ ҳиди — оддий ҳид эмас, балки инсон ҳаётига таҳдид солаётган жиддий огоҳлантиришдир! Ачинарлиси, айримлар газ ҳидини сезса ҳам, унинг сабабини аниқламасдан, мутахассис чақирмасдан, хавфсизлик чораларини кўрмасдан юраверади. Баъзилар эса газ сизиб чиқаётган хонада чироқни ёқиш, электр жиҳозларини ишга тушириш ёки ўчириш каби ўта хатарли ҳаракатларга қўл уради. 🤬Бундай бепарволикнинг оқибати эса портлаш, ёнғин, заҳарланиш ва бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлиш билан тугаши мумкин... 🔻 Батафсил сайтимизда.... 📃 Суфиев Жаъфархон, ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жомеъ масжид имом хатиби 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views55−93%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#51465Video
Views563−30%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#51455Photo
Views661−17%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#51445Photo

#Хабар #Қуръон_мусобақаси 📖 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИГА 7 МЛН СЎМГАЧА ПУЛ МУКОФОТИ ВА ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР ТОПШИРИЛДИ 🗓 Бугун, 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. ✅ Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 🗣 Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан табриклади. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди. 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб, маъҳад совғаларидан ташқари Муфтий ҳазратлари номларидан ҳам қўшимча муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди. 🌍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди. 📊 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги сифатида тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашди. Беллашувда иштирокчиларнинг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати синовдан ўтказилди. ⚖️ Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб борди. 🏆 Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар: Ҳифз йўналиши бўйича: 🥇 1-ўрин: Абдулҳай Ҳасанов (101-гуруҳ талабаси) ва Муҳаммад Амин Мусаев (304-гуруҳ талабаси); 🥈 2-ўрин: Шукруллоҳ Абдуллаев (404-гуруҳ талабаси); 🥉 3-ўрин: Билолиддин Иброҳимжонов (202-гуруҳ талабаси). Тиловат йўналиши бўйича (модул таълим талабалари ўртасида): 🥇 1-ўрин: Зоҳиджон Номонов; 🥈 2-ўрин: Абдулбоқий Аҳмедов; 🥉 3-ўрин: Билолиддин Қамардинов. 🎁 Ҳар икки йўналиш ғолибларига Муфтий ҳазратлари номларидан: ▪️ 1-ўрин учун — 7 миллион сўм; ▪️ 2-ўрин учун — 5 миллион сўм; ▪️ 3-ўрин учун — 3 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, маъҳад ва ҳомийлар томонидан ғолиб ҳамда совриндорларга iPad, планшет, чангютгич ва шарбат чиқаргич каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. ✨ Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади. ©️ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views681−15%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#51442Photo

#Маънавият #Ёшлар #Илм #Тарбиявий_аҳамият 🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ЁШЛАРГА САМИМИЙ МАКТУБИ — ИЛМ, МАЪРИФАТ ВА ЮКСАК МАҚСАДЛАР САРИ ДАЪВАТ 📝 «Суюкли набираим Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб» — Президентимизнинг бир набирасига йўллаган самимий меҳр ва насиҳатлари орқали бутун мамлакат ёшларига қаратилган ҳаётий ўгитлари, ишонч ва эзгу тилакларини мужассам этган мурожаатдир. 🇺🇿 Давлатимиз раҳбари мактубда ёш авлоднинг билимли, маърифатли, иродали ва Ватанга садоқатли инсонлар бўлиб камол топиши учун зарур бўлган муҳим ҳаётий тамойилларни баён этган. 🔺Айниқса, илм олиш ва тафаккурни бойитиш ҳақидаги қуйидаги фикрлар алоҳида эътиборга молик: «Илм-маърифат ўрганишга сидқидилдан ҳаракат қил! Чунки билим ва тафаккур битмас-туганмас бойликдир». 🔺Шунингдек, ёшликда эгалланган билимнинг умр давомида инсонга ҳамроҳ бўлиши таъкидланиб, мутолаа, хорижий тилларни ўрганиш, илм-фан янгиликларини кузатиш ва доимий изланишга чақирилади. 🔸 Мактубда бугунги замонавий технологияларга муносабат масаласи ҳам ўрин олган. Президентимиз ёшларга гаджетлар ва сунъий интеллектдан унумли фойдаланиш, бироқ уларга қарам бўлиб қолмасликни тавсия этади. Бу, айниқса, билим олиш ва мустақил фикрлаш жараёнида рақамли имкониятлардан оқилона фойдаланиш муҳим бўлган бугунги даврда долзарб аҳамиятга эга. 🗯 Мурожаатда буюк аждодларимиз меросига муносиб ворис бўлиш масаласига ҳам алоҳида урғу берилган. Муҳаддислар султони Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва Маҳмудхўжа Беҳбудий каби алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси ёш авлод учун юксак ибрат намунаси сифатида келтирилади. 🔸 Президентимиз вақтнинг қадри, меҳнатсеварлик ва қатъият ҳақида ҳам муҳим ўгитларни беради: «Ҳар куни билим олишга, янги кўникма ва тажриба орттиришга ҳаракат қил! Бирор ишга қўл урсанг, уни албатта охирига етказгин. Бугунги ишни асло эртага қолдирма!» 🔸Шунингдек, муваффақиятсизликлардан тўғри хулоса чиқариш, қийинчиликлар олдида тушкунликка тушмаслик ва сабр-ирода билан олға интилиш комиллик сари муҳим қадам экани таъкидланади. ✉️ Мактубнинг яна бир муҳим жиҳати — инсонни улуғлайдиган маънавий фазилатларга берилган эътибордир. Мардлик, орият, ватанпарварлик, ҳалоллик, камтарлик, меҳнатсеварлик ва олижаноблик каби хислатларни асраб-авайлаш ҳар бир ёшнинг ҳаётий мезони бўлиши лозимлиги уқтирилади. ⭐️ Тошкент ислом институти талабалари учун ҳам ушбу мактубдаги фикрлар муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Зеро, бўлажак диний соҳа мутахассиси нафақат чуқур диний билимга, балки кенг дунёқараш, юксак ахлоқ, замонавий тафаккур ва юрт олдидаги масъулият туйғусига ҳам эга бўлиши зарур. 🔸Буюк алломаларга муносиб ворис бўлиш, илмни ҳаёт мезонига айлантириш, вақтни қадрлаш ва эл-юрт корига ярайдиган инсон бўлиб камол топиш — мактубдаги асосий ҳаётий даъватлардандир. 💬 Мактубни тўлиқ ўқинг, ундаги ўгитлар ҳақида мушоҳада юритинг ва ўз олдингизга янада юксак мақсадлар қўйинг! 📨 Мактубни тўлиқ ўқиш ©️ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views1,190+49%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#51435Photo

#Янгиликлар ⭐️ ХУСУСИЙ ТАРТИБДА ДИНИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ 🔺 Тошкент ислом институтида Ахборот ва мураббийлик соатлари доирасида 1-курс талабалари иштирокида «Хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари: назарий асослари ва амалий жиҳатлари» мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди. 🤩 Тадбирга соҳа эксперти сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси мутахассиси Фарруҳ Элмирзаев таклиф этилди. 🔸Учрашувнинг асосий мақсади — 1-курс талабаларига диний таълим соҳасидаги амалдаги қонунчилик талабларини етказиш, хусусий тартибда ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳуқуқий жавобгарлик ҳамда унинг ижтимоий-маънавий оқибатлари юзасидан аниқ тушунча бериш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришдан иборат бўлди. 👨‍👩‍👧‍👦Давра суҳбатида институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш. Бадиев, бўлим ходими Р. Олтинбоев ҳамда 1-курс талабалари қатнашди. 🔸Мутахассис ўз чиқишида амалдаги қонунчилик нормалари, хусусий тартибда диний таълим беришнинг олдини олиш чора-тадбирлари ва ушбу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик масалаларига батафсил тўхталди. Мавзу доирасидаги назарий қоидалар амалий ва ҳаётий мисоллар орқали очиб берилди. 🔸Шунингдек, суҳбат давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон қонунчилик механизмининг амалий жиҳатлари ҳақида талабаларга атрофлича маълумот берилди. 🔸Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқот чоғида талабалар хусусий диний таълим, шунингдек, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш тартиби ҳамда ҳуқуқий оқибатларига оид ўзларини қизиқтирган саволларга экспертдан асосли ва батафсил жавоблар олдилар. 💬 Бундай профилактик тадбирлар талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сергаклигини ошириш, қонунга итоаткорлик кайфиятини мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашга хизмат қилади. ©️Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views1,090+36%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#51430Photo

#Талабалик #Модуль_таълим 🎓 ТАЛАБАЛИК ЁШ ТАНЛАМAЙДИ: МОДУЛЬ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАЛАБАЛАРИ «ҲУМО АРЕНА»ДА ⭐️ Тошкент ислом институтида таҳсил олаётган талабалар учун таълим жараёни нафақат илм ва тажриба, балки унутилмас хотиралар ва ёрқин таассуротлар манбаидир. 🔸Шу мақсадда институтнинг модуль таълим тизимида таҳсил олаётган талабалари учун Тошкент шаҳридаги замонавий спорт мажмуаларидан бири — «Ҳумо Арена»га маданий-маърифий ташриф ташкил этилди. 🔸Ташриф давомида иштирокчиларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими А. Арипов ҳамроҳлик қилди. 🔸Эътиборлиси, тадбирда модуль таълим тизимида таҳсил олаётган имом-хатиб ва имом ноиблар ҳам фаол иштирок этди. Кундалик масъулиятли хизматлари билан бир қаторда илм олаётган тингловчилар учун ҳам талабалик муҳитини ҳис этиш, ўзаро мулоқот қилиш ва институт ҳаётида фаол иштирок этиш имконияти яратилди. ⭕Ташриф давомида иштирокчилар «Ҳумо Арена»нинг замонавий меъморий қиёфаси, яратилган шарт-шароитлари ва имкониятлари билан танишдилар. Айниқса, муз майдони билан танишув уларда катта қизиқиш уйғотди. ⭕Зеро, талабалик — ёш эмас, балки илмга интилиш, ўз устида ишлаш ва янги билимлар сари дадил қадам ташлашдир. 🔸Бундай тадбирлар ёшидан қатъи назар, илм йўлини танлаган инсонларни бирлаштириб, уларда ҳамжиҳатлик, институтга дахлдорлик ва фахр туйғуларини мустаҳкамлайди. 💬Мазкур ташриф иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаб, институт ҳаётидаги яна бир унутилмас хотирага айланди. ©️Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views1,130+41%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#51420Photo

#xabar #fatvo #anjuman #istanbbul 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ФАТВО АНЖУМАНИДА НУТҚ СЎЗЛАБ, МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР    📍Туркияда бўлиб ўтаётган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусидаги халқаро маслаҳат йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари долзарб мавзуда маъруза қилдилар. 🗣Муфтий ҳазратлари ўз нуқтларида дунёда таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлигини таъминлаш тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омили экани, фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши, рақамли асрда интернет орқали тарқатилаётган илмсиз ва асоссиз фатволарнинг олдини олиш ниҳоятда зарурлигини қайд этдилар. 💬Шунингдек, маърузадаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жумладан, Миср Фатво уйининг «Имом Қарофий» мукофотига сазовор бўлган Фатво маркази фаолияти, унинг иш услублари ва тажрибалари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. ⏺Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фатво идоралари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. Айниқса, фатво ҳайъатлари тасдиқлаган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернет тармоғида фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш кабилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 @oliymahad – диний-маърифий канал! 📱Youtube📱Facebook📱Instagram

Open in Telegram
Views1,190+49%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—