Account

Posts of Нурли йўл | Расмий канал 🌙

newest first

#13011Photo
Views358−78%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h317
6 h358
  1. After 6 hours358
  2. Total to date358
#13010Photoedited
Views702−56%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h205
3 h431
5 h577
8 h702
  1. After 1 hour205
  2. After 6 hours577
  3. Total to date702
#13009Photo
Views585−63%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h218
7 h585
  1. After 1 hour218
  2. After 6 hours585
  3. Total to date585
#13008Video
Views1,520−4%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h344
24 h1,520
  1. After 1 hour344
  2. After 24 hours1,520
  3. Total to date1,520
#13007Photo
Views882−45%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
12 h546
27 h882
  1. After 24 hours882
  2. Total to date882
#13006Text
Views906−43%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
15 h745
25 h906
  1. After 24 hours906
  2. Total to date906
#13005Text

Мўмин бўлиш осонми? ​Шариат талабларини ўрганишга киришган ҳар бир инсон дастлаб унда кўплаб тақиқлар ва чегараларни кўради. Шунда кўнгилда табиий бир савол туғилади: аслида Исломда тақиқлар кўпми ёки рухсатлар? Бу чекловлар инсонни эркинлигидан маҳрум қилиш учунми ёки унинг ўз фойдасигами? ​Бу борада чуқур тафаккур қилмаган кишига шариатнинг қайтариқлари жуда кўп ва мураккабдек туюлади. Аслида эса бу варақ четидаги ҳошияга қараб, қоғознинг бутун бошли оқлигини кўрмай қолишдек гап. Бир четдаги ҳошияни кўриб, «бунда қизил чизиқлар кўп экан» дейиш жоҳиллик бўлса, унинг мусаффо оқлигини кўра олиш оқилликдир. ​Жоҳил одамга «авратингни ёп, ўғирлик қилма, ёлғон гапирма, ҳалол бўл» дейилса, буни ўз эркинлигига тажовуз деб билади: «Эх, ҳамма нарса мумкин эмас эканда, эркинлигим чекланар эканда», дейди. Ҳолбуки, у масаланинг иккинчи томонини ва эркинликнинг асл маъносини унутади. Нафснинг ҳар бир хоҳишига кўр-кўрона эргашиш эркинлик эмас, балки ўша хоҳишларнинг қулига айланишдир, бугун бир нарсани истаса, эртага бошқасини тусайди, бу занжирдан халос бўлиш мушкул. Ҳақиқий эркинлик эса инсоннинг ўз нафсини бошқара олиши, ўткинчи ҳою-ҳавасларга асир бўлмаслигидир. ​Қолаверса, шариат сиздан номаҳрамлардан кўзингизни тийишни талаб қилаётган бир вақтда, қолган барча эркаклардан ҳам сизнинг аёлингиз ва яқинларингиздан кўзларини тийишни талаб қилмоқда. Сизга бировнинг моли, жони ва обрўсига тажовуз қилишни тақиқлаш баробарида, бошқаларнинг ҳам сизнинг молингиз, жонингиз ва шаънингизга тажовуз қилишини ман этиб, сизни ҳимоя остига олмоқда. ​Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзини ислоҳ қилсагина, умумий фаровонликка эришилади. Ислом жамияти айнан шу тамойил асосида ишлайди. Энди бир ўйлаб кўринг: бу сизнинг эркинлигингизни чеклашми ёки сизни ва шаънингизни асрашми? ​Баъзи инсонлар: «Шариатнинг талабларига розимиз, барчаси бизнинг фойдамизга эканини тушунамиз, бироқ айрим буйруқларни бажариш жуда оғирда», дейишади. Ҳолбуки, Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: ​«Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламас» (Бақара сураси, 286-оят). ​Бизнинг тоқатимиз ва имкониятимиз чегарасини ўзимизданда яхшироқ билувчи Зот – яратган Эгамиз бандасига тоқатидан ортиқ вазифа юкламаслигини айтиб турсаю, бизнинг «бунга кучим етмайди, бу жуда қийин» дейишимиз қанчалик тўғри бўлади? ​Тўғри, ҳамма нарса бир кунда, бир лаҳзада осон бўлиб қолмайди. Ҳатто илк иймон ва шариат аҳкомлари ҳам инсон қалбида босқичма-босқич, сабр билан илдиз отган. Қийинчилик туюлганда ортга чекиниш эмас, балки кичик қадамлар билан давом этиш ва Аллоҳдан тавфиқ сўраш муҳим. Чунки асосийси – қалбдаги муҳаббатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шундай деганлар: ​«Сизлардан бирортангиз мен ота-онасидан, фарзандларидан ва барча инсонлардан суюклироқ бўлмагунимча мўмин бўла олмайди» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). ​Муҳаббатнинг энг биринчи шарти – суюкли Зотнинг ихтиёрига мослашмоқ, У рози бўладиган ишларни бажармоқдир. Қачонки биз «Мен Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўраман» деган даъвомизни сабр ва амалий қадамлар билан ҳақиқатга айлантирсак, шариатнинг ҳар бир талаби ва таъқиқи биз учун оғир юк эмас, балки Роббимизнинг розилигига элтувчи энг гўзал йўлга айланади. ​Ана шунда мўмин бўлиш машаққатли бир синов эмас, балки энг ҳузурбахш ва осон саодат эканини қалбдан ҳис этамиз. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Open in Telegram
Views945−41%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#13002Video
Views1,350−15%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
46 h1,320
66 h1,350
  1. Total to date1,350
#13001Video
Views2,230+40%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
49 h2,140
67 h2,230
  1. Total to date2,230
#12999Text

ҚАЗО НАМОЗЛАРГА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ? #қазо ❓САВОЛ: Ўткан ҳафтада ёки ўткан куни қазо бўлган намозларга қандай ният қилинади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо бўлган намознинг вақти аниқ бўлса, “фалон кунги фалон намозни қазосини ўқишни ният қилдим” дейди. Аммо куни номаълум бўлса “охир қазо қилган фалон намозни масалан, Бомдод ёки Пешинни ўқишни ният қилдим” дейди. Бу ҳақда Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китобларида бундай деганлар: لَوْ نَوَى أَوَّلَ ظُهْرٍ عَلَيْهِ أَوْ آخِرَ ظُهْرٍ عَلَيْهِ جَازَ وَهَذَا هُوَ الْمَخْلَصُ لِمَنْ لَمْ يَعْرِفْ الْأَوْقَاتَ الْفَائِتَةَ أَوْ اشْتَبَهَتْ عَلَيْهِ яъни: “Қазо намозга ният қилишда “Биринчи қазо бўлган Пешин намозини ёки охирги қазо бўлган Пешин намозини ўқишни ният қилдим” дейди. Мана шундай ният қилиш қазо намозини аниқ вақтини билмайдиган ёки иккиланиб қолган кишилар учун ечим ҳисобланади”. Валлоҳу аълам! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Open in Telegram
Views2,460+55%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#12998Photo
Views1,290−19%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#12997Video
Views1,630+2%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#12995Text
Views2,770+74%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#12994Photo
Views1,340−16%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#12993Video
Views1,650+4%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#12991Text

ИНСОНИЙЛИК  ҚИЙМАТИ Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди: «Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!» Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади. Намозингизда хушъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади. Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди. 📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Open in Telegram
Views1,400−12%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#12990Text

Аллоҳ таологина биладиган илмлар Аллоҳ таоло Қуръони каримда Луқмон сураси 34-оятида марҳамат қилади: «Албатта, қиёмат соатининг илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир». Ушбу оятда Аллоҳ таоло фақат Ўзигагина хос бўлган ғайбий илмларни баён қилмоқда. Улар бешта: 1. Қиёматнинг қачон бўлиши. Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таоло на бир фариштага ва на бир пайғамбарга билдирган. Тўғри, пайғамбарлар қиёмат яқинлашганининг айрим аломатларини хабар берганлар, аммо унинг айнан қачон содир бўлишини ёлғиз Аллоҳ таоло билади. 2. Ёмғирнинг қачон ёғиши. Ҳозирги кунда айрим мутахассислар турли воситалар ёрдамида ёмғир ёғиш вақтини аломат ва белгилар асосида тахмин қилишлари мумкин. Аммо сабаблар асосида айтилган бундай хулосалар ғайб илми ҳисобланмайди ва доимо ҳам тўғри чиқавермайди. Чунки улар гумон ва тахминга асосланади, ҳақиқий илмни ифодаламайди. Буни ўзлари ҳам тасдиқлайди. 3. Бачадондаги нарса. Яъни, онанинг қорнидаги фарзанднинг жинси ва ҳолатини ёлғиз Аллоҳ таоло билади. Ҳозирги технологиялар ёрдамида боланинг ўғил ёки қизлиги унинг хилқати шакллангандан кейингина маълум бўлади. Қолаверса, айрим ҳолларда бу воситалар ҳам хатога йўл қўйиши кузатилади. 4. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Яхши иш бўладими ёки ёмон иш — банда эртаси куни нима қилишини аниқ била олмайди. Баъзан яхшилик қилишни ният қиладию, билмасдан ёмонлик қилиб қўяди. Баъзан эса ёмонликни кўзлаб, натижада яхшилик содир этади. 5. Ҳеч ким қаерда ўлишини билмас. Баъзан киши бир жойда оғир ҳолатга тушиб: «Мана шу ерда жон бераман», деб ўйлайди. Аммо тақдир тақозоси билан умуман хаёлига келмаган жойда ажали билан юзма-юз келади. Ривоят қилинишича, ўлим фариштаси Сулаймон алайҳиссалом ҳузурларидан ўтиб кетар экан, у зот билан ўтирган кишилардан бирига диққат билан қараб қолади. Ҳалиги киши Сулаймон алайҳиссаломдан: — Бу ким? — деб сўрайди. — Бу ўлим фариштаси, — деб жавоб берадилар. Шунда у: — У мени олдимга келганга ўхшайди, — дейди ва Сулаймон алайҳиссаломдан уни шамолга миндириб Ҳинд диёрига олиб боришларини сўрайди. Ул зот унинг илтимосини бажо келтирадилар. Кейин ўлим фариштаси Сулаймон алайҳиссаломга шундай дейди: — Мен унга тикилиб қараганимнинг сабаби таажжубдан. Чунки мен унинг жонини Ҳинд диёрида олишга буюрилган эдим, у эса сизнинг ҳузурингизда эди. Инсон учун ўзига энг яқин бўлган нарсалар — унинг касби ва оқибатидир. Киши ўзига дахлдор ишларни билолмас экан, бошқаларга тааллуқли нарсаларни билмаслиги янада аъён бўлади. Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَفَاتِيحُ الْغَيْبِ خَمْسٌ». ثُمَّ قَرَأَ: ﴿إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ﴾ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғайбнинг калитлари бештадир», — дедилар ва: «Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир…» оятини ўқидилар. Ривоят қилинишича, халифа Мансур тушида ўлим фариштасини кўриб, ундан умри қанча қолганини сўрайди. Фаришта унга беш бармоғини кўрсатади. Таъбирчиларнинг бири буни беш йил, бошқаси беш ой, яна бири беш кун деб таъбир қилади. Шунда Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: — Бу оятга ишорадир. Бу беш илмни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, — деб жавоб беради. «Тафсири Насафий» китоби асосида 📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Open in Telegram
Views1,250−21%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#12989Video
Views1,860+17%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—