40 йиллик Super Mario ўйини 1 миллиард сўмдан қимматга сотилди Болалигимизда телевизорга улаб ўйнайдиган Nintendo ўйинларини эслайсизми? Денди дейишарди бизда. Қувурлар орасидан югуриб, танга йиғадиган, қўзиқорин еб катталашадиган машҳур Марионичи? Так вот, Ана шу Super Mario Bros. ўйинининг 1985 йилда чиқарилган нусхаси АҚШдаги аукционда 96 875 долларга, яъни тахминан 1 миллиард 160 миллион сўмга сотилди. Бу ҳақда 25 ноябрь куни UPI ахборот агентлиги хабар берди. Энг қизиғи, ўйин янги эмас. Унинг қутиси аввал очилган ва картридждан фойдаланилган. Лекин қутиси, қўлланмаси ва сотув пайтидаги бошқа жиҳозлари сақланиб қолган. Коллекционерлар бундай ҳолатни complete-in-box, яъни тўлиқ тўпламли ўйин деб аташади. Нега ишлатилган ўйин бунча қиммат? Гап шундаки, бу Nintendo Entertainment System учун ишлаб чиқарилган Super Mario Bros. ўйинининг энг биринчи партиясига мансуб нодир нусха. 1985 йилда Nintendo АҚШ бозорига кириб келганида ўйин қутиси махсус хира стикер билан ёпилган. Кейинчалик компания қадоқлаш усулини ўзгартирган. Шунинг учун дастлабки партияга мансуб, қутиси ва барча жиҳозлари сақланган нусхалар коллекционерлар учун катта тарихий қийматга эга. Аукцион ташкилотчиси Heritage Auctions маълумотига кўра, ушбу нусха сақланиш ҳолати бўйича ўн баллик тизимда 9,0 балл олган. У қутиси очилган ўйинлар орасидаги энг қиммат сотув бўйича рекорд ўрнатди. Лекин аукционда янада қимматроқ Mario ҳам бор эди. 1986 йил бошларида ишлаб чиқарилган, қутиси умуман очилмаган бошқа бир нусха 131 250 долларга, яъни тахминан 1 миллиард 570 миллион сўмга сотилди. 2026 йил июнида Super Mario Bros.нинг бошқа бир очилмаган нусхаси 3 миллион долларга сотилган эди. Демак, ўйиннинг қанчалик қимматлиги фақат унинг номи билан эмас, қайси партиядан экани, қадоқланиши, сақланиш ҳолати ва нодирлиги билан белгиланади. Бир вақтлар болалар шунчаки телевизорга улаб ўйнаган картриджлар энди санъат асарлари, тарихий тангалар ва антиквар буюмлар каби аукционларда сотилмоқда. Хуллас, уйингизда эски Nintendo ёки Dendy ўйинлари сақланиб қолган бўлса, ташлаб юборманг. Балки болалигингиздаги Марио ҳозир уйингиздаги энг қиммат буюмдир. 😂 🌟@nurbekalimov
Open in Telegram
Alimoff
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @alimoff_reklama_bot Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 19, 2026 | 5,063 |
| Nov 20, 2026 | 5,105 |
| Nov 21, 2026 | 5,540 |
| Nov 22, 2026 | 8,110 |
| Nov 23, 2026 | 4,945 |
| Nov 24, 2026 | 4,450 |
| Nov 25, 2026 | 3,090 |
| Nov 26, 2026 | 1,365 |
Most viewed this month
- 01Views8.11KForwards—Reactions—Comments—
- 02Views6.1KForwards—Reactions—Comments—
- 03Views5.54KForwards—Reactions—Comments—
- 04Views5.52KForwards—Reactions—Comments—
Latest posts
Нетаньяху учун хавфли тергов бошланиши мумкин. Исроил парламенти биринчи қадамни ташлади Исроил парламенти 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми сабабларини мустақил текшириш ҳақидаги қонун лойиҳасини дастлабки овоз беришда маъқуллади. 25 ноябрь куни Кнессетда 65 депутат тергов ўтказишни ёқлаб, 50 депутат қарши овоз берди. Энг қизиғи, бош вазир Биньямин Нетаньяху бундай мустақил терговга узоқ вақтдан буён қарши чиқиб келади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Нега разведка ҳужумни олдиндан аниқлай олмади? Нега чегара мудофааси ишламади? Ҳукуматга қандай огоҳлантиришлар берилган? Энг муҳими, бу муваффақиятсизлик учун ким жавобгар? Мухолифат айнан шу саволларга жавоб топиш учун мустақил давлат тергов комиссиясини тузишни талаб қилмоқда. Нетаньяху эса тергов ўтказишга умуман қарши эмаслигини билдирган. Лекин у комиссия аъзоларини парламент сиёсатчилари танлайдиган, тергов ваколатларини эса ҳукумат белгилайдиган бошқа механизмни таклиф қилган. Мухолифат бунга қарши. Уларнинг фикрича, ҳукуматнинг ўзи текширилиши керак бўлган бир пайтда, терговчиларни айнан ҳукуматга яқин сиёсатчилар белгилаши комиссия мустақиллигига шубҳа туғдиради. Нетаньяху тарафдорлари эса мухолифат таклиф қилаётган комиссия холис текширув ўтказиш ўрнига сиёсий рақибларни жавобгар қилиш воситасига айланишидан хавотирда. Масалан, транспорт вазири Мири Регев мухолифат таклифини танқид қилиб, комиссия ҳақиқатни аниқлаш ўрнига Исроил ҳарбийларини нишонга олишини айтган. Нетаньяху учун сиёсий муаммолар шу билан тугамаяпти. 25 ноябрь куни Кнессет бош вазирлик муддатини чеклаш ва коррупция бўйича жиноий айблов эълон қилинган сиёсатчиларнинг бош вазир лавозимини эгаллаш имкониятини чеклашга қаратилган яна бир қонун лойиҳасини ҳам дастлабки босқичда қўллаб-қувватлади. Бундай чеклов Нетаньяхуга бевосита таъсир қилиши мумкин. Чунки у коррупцияга оид учта жиноят иши бўйича судланмоқда. Нетаньяху айбловларни рад этади. У телевизион мурожаатида мазкур ташаббусни сиёсий рақибни йўқ қилиш воситаси деб атади ва демократик давлатларда бундай амалиёт бўлмаслигини таъкидлади. Бу ерда қизиқ сиёсий вазият юзага келган. Нетаньяху ҳали ҳам Исроил бош вазири, аммо ҳукуматни вақтинча бошқариб турибди. Парламентда эса унинг рақиблари қонунчилик ташаббусларини илгари суряпти. Айзенкот янги ҳукумат тузишга ҳаракат қилмоқда, лекин бунинг учун зарур коалиция ҳали шаклланмаган. 7 октябрь терговининг сиёсий аҳамияти ҳам айнан шунда. Агар мустақил комиссия тузилса, у фақат армия ва разведканинг хатоларини эмас, балки ҳужумдан олдинги ҳукумат қарорларини ҳам ўрганиши мумкин. Исроилдаги сиёсий кураш энди фақат ким янги ҳукумат тузиши ҳақида эмас. У 2023 йил 7 октябрдаги тарихий хавфсизлик муваффақиятсизлиги учун жавобгарлик қандай аниқланиши масаласига ҳам бориб тақалмоқда. 🌟@nurbekalimov
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 1,030 |
| 4 h | 2,190 |
- After 1 hour1,030
- Total to date2,190
🔥 САРИҚ ҲАФТА давом этмоқда! 2-кун таклифларини қўлдан бой берманг! Texnomart'да сизни янги КЎЗ ТЕГМАСИН нархлар ва техникаларга 80% гача чегирмалар кутмоқда! Акция 30 ноябрьгача давом этади. Ҳар куни янги маҳсулотлар ва янги чегирмалар! Таклифларни ўтказиб юбормаслик учун янгиликларни кузатиб боринг. Кўрсатилган маҳсулотларга чегирмалар фақат 27.11.2026 куни амал қилади. Акция доирасидаги товарлар сони чекланган. ❗️1 мижозга -1 техника! 👉 Акция тафсилотлари 📞 71-209-99-44 Сайт | Телеграм |Манзил | Реклама
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 1,700 |
| 5 h | 2,380 |
- After 6 hours2,380
- Total to date2,380
Корхоналардан чиқаётган зарарли ташламалар қандай ўлчанади? Ва бу неча пул туради? Кўпчилик завод ва корхоналардан ҳавога чиқаётган тутун ва ташламалар қандай назорат қилинишига қизиқади. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимидаги «Экологик мониторинг миллий маркази» бу ўлчов ишларини шартнома асосида амалга оширади. Жараён оддий тилда тушунтирилганда 5 босқичдан иборат: 1. Корхона марказга расмий хат ва техник топшириқ (манбалар сони, ёқилғи тури) юборади. 2. Марказ ўрганиб чиқиб, ўз тижорат таклифини беради. 3. Маъқул келса шартнома тузилади. Маъқул келмаса — ҳеч қандай мажбурият йўқ, корхона бошқа аккредитациядан ўтган лабораторияни танлаши мумкин. 4. Мутахассислар махсус ускуналар (газ анализатор, аспиратор) билан жойига чиқиб, ташламаларни ўлчайди. 5. Намуналар лабораторияда текширилиб, расмий баённома берилади. Нарх масаласига келсак, ҳаммаси шаффоф формулага асосланган: Нарх = битта кўрсаткич нархи × кўрсаткичлар сони × манбалар сони × ўлчаш даврийлиги. Масалан, битта манбадан чиқадиган битта моддани бир марта ўлчаш ўртача 400 минг сўм атрофида. Иккита модда бўлса — 800 минг сўм. Ҳеч қандай яширин тўловлар йўқ, барчаси тасдиқланган прейскурант бўйича ҳисобланади. 🌟@nurbekalimov
Open in TelegramРоссияда Claude нейротармоғида шахсни тасдиқлаш учун мигрантлардан фойдаланиш бошланибди «База» маълумотларига кўра, воситачилар Россия ҳужжатларини қабул қилмайдиган ушбу тизимда верификациядан ўтиш учун 4-5 минг рубль олмоқда. Бунинг учун Claude расман ишлайдиган Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларини тўғридан-тўғри қурилиш майдонларидан топишмоқда. Улар озроқ ҳақ эвазига ўз ҳужжатларини тақдим этиб, россияликлар ўрнига текширувдан ўтиб беришяпти экан. 🤣ўла 🌟@nurbekalimov
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 22 h | 3,670 |
| 24 h | 3,890 |
- After 24 hours3,890
- Total to date3,890
Тожикистон халқаро жиноят судидан чиқишга қарор қилди Тожикистон БМТга расмий мурожаат қилиб, Халқаро жиноят судидан чиқиш жараёнини бошлади. Энг қизиғи, қарор Россия президенти Владимир Путин Душанбе шаҳрига ташриф буюрган куни расмийлаштирилган. 20 ноябрь куни БМТ Тожикистоннинг тегишли хабарномасини қабул қилди. 23 ноябрь куни эса бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилинди. Буни Reuters хабар бермоқда. Лекин бу воқеанинг ортида анча катта геосиёсий жараён бор. Аввало, Халқаро жиноят суди (ICC) нима эканини тушуниб олайлик. 2002 йилда иш бошлаган бу суд Нидерландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган. У геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ва агрессия жинояти бўйича алоҳида шахсларни жавобгарликка тортиш учун ташкил этилган. Бу суддавлат раҳбарлари ва генералларни ҳам жиноий жавобгарликка тортиши мумкин. 2023 йил март ойида айнан шу суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берганди. У Украинадан болаларни ноқонуний депортация қилиш билан боғлиқ эҳтимолий ҳарбий жиноятларда гумон қилинмоқда. Энди Тожикистонга қайтамиз. Душанбе 1998 йилда Халқаро жиноят судининг Рим статутини имзолаган, 2000 йилда эса ратификация қилган. Яъни суд билан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини ихтиёрий қабул қилган. Шу сабаб Путин 2025 йил октябрида Тожикистонга келганида жиддий ҳуқуқий муаммо юзага чиққан эди. Рим статутига кўра, Тожикистон суд ордерини ижро этиб, Путинни ҳибсга олиши керак эди. Аммо Душанбе бундай қилмади. 2026 йил 19 мартда Халқаро жиноят суди Тожикистон ўз мажбуриятини бажармагани ҳақида қарор қабул қилди. Май ойида эса бу масала судга аъзо давлатлар ассамблеясига юборилди. Орадан бир неча ой ўтиб, Тожикистон суддан чиқишга қарор қилди. Қизиғи, Путин 19 ноябрь куни Хитойда Трамп ва Си Цзиньпин билан учрашганидан кейин яна Душанбега келди. Айнан унинг ташрифи вақтида, 20 ноябрда Тожикистон БМТни суддан чиқиши ҳақида расман хабардор қилди. Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Идибек Қаландар октябрь ойида суд фаолияти тобора сиёсийлашиб, халқаро адолатни давлатларга босим ўтказиш воситасига айлантираётганини айтган. Халқаро жиноят судига қарши фақат Россия эмас, Дональд Трамп маъмурияти ҳам фаол кураш олиб бормоқда. АҚШ умуман бу судга аъзо эмас ва ҳеч қачон аъзо бўлмаган. Вашингтон Халқаро жиноят суди Америка фуқаролари ва ҳарбийларини ўз ваколати доирасида жавобгарликка тортишига қарши чиқиб келади. 2024 йилда суд Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳам ҳибсга олиш учун ордер берган. У Ғазодаги эҳтимолий ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда гумон қилинмоқда. Исроил бу айбловларни рад этади. Трамп маъмурияти эса судга нисбатан санкциялар жорий қилди. 2026 йил 13 июлда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Халқаро жиноят судини дипломатик жиҳатдан яккалаш кампаниясини бошлаганини эълон қилди. Вашингтон бошқа давлатларни ҳам суддан чиқишга ундай бошлади. Шундан кейин Чад, Венесуэла ва Тинч океанидаги кичик Наоэро давлати суддан чиқиш жараёнини бошлади. Энди уларга Тожикистон ҳам қўшилди. Яъни Душанбе АҚШнинг июлдаги дипломатик кампаниясидан кейин чиқиш жараёнини бошлаган тўртинчи давлат бўлди. Бундан аввал, 2025 йилда Буркина-Фасо, Мали ва Нигер ҳам шундай қарор қабул қилган эди. Улар судни неоколониал босим воситаси деб атаган. Хўш, Тожикистон энди суд қарорларига бўйсунмайдими? Йўқ, ҳали эрта. Рим статутининг 127-моддасига кўра, давлат суддан чиқиш ниятини билдирганидан кейин яна бир йил давомида аъзо бўлиб қолади. БМТнинг расмий ҳужжатига кўра, Тожикистоннинг чиқиши фақат 2027 йил 20 ноябрда кучга киради. Бундан ташқари, суддан чиқиш аввалги аъзолик даврида юзага келган ҳуқуқий мажбуриятларни автоматик равишда бекор қилмайди. Европа Иттифоқи Тожикистон қароридан афсусдалигини билдирди ва Душанбени бу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди. Яна бир қизиқ маълумот. Тожикистон Марказий Осиёда Халқаро жиноят судига аъзо бўлган ягона давлат эди. Ўзбекистон Рим статутини имзолаган, аммо ратификация қилмаган. Энди Душанбе ҳам расман чиқса, Марказий Осиёда судга аъзо давлат қолмайди. 🌟@nurbekalimov
Open in TelegramСаноат шаҳри учун тоза ҳаво: Ангренда йирик истироҳат боғи қайта тикланмоқда Ангрен каби саноатлашган шаҳарларда яшил ҳудудларнинг кўпайиши шунчаки ободончилик эмас, балки аҳоли саломатлиги ва микроиқлим учун ҳаётий заруратдир. Бугун шаҳардаги 22,6 гектарлик улкан истироҳат боғини реконструкция қилиш ишларига старт берилди. Лойиҳа Экология қўмитаси, «Zamin» фонди, «Eco School» ва маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, бу ерда нафақат 6,2 мингдан зиёд янги дарахт ва буталар экилади, балки уларнинг қуриб қолмаслиги учун тўлиқ суғориш тизими ва сув ҳавзаси ҳам барпо этилади. Шунингдек, шаҳарликлар оилавий ҳордиқ чиқариши учун иккита пикник зонаси, пиёдалар йўлаклари ва тежамкор ёритиш тизимлари қурилади. Мавжуд дарахтларга тегмасдан, уларни асраб-авайлаган ҳолда янги яшил макон яратилаётгани қувонарли ҳол. 🌟@nurbekalimov
Open in TelegramЎзбекистонлик оила депортациядан қочиб, 730 кун черковда яшабди Нидерландияда Ўзбекистондан кўчиб борган олти кишилик оила икки йил давомида черковдан ташқарига чиқмасдан яшади. Уларни депортациядан ҳимоя қилиш учун руҳонийлар 730 кун давомида, кечаю кундуз тўхтовсиз диний ибодат ўтказган. 21 ноябрь куни эса бу ғаройиб тарихда янги саҳифа очилди. Бабаянцлар оиласига черковни тарк этиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Нидерландиянинг NL Times нашри хабар берди. Ҳаммаси 2014 йилда бошланган. Александр ва Карина Бабаянц икки фарзанди билан Ўзбекистондан Нидерландияга кўчиб бориб, сиёсий бошпана сўрайди. Оила бошлиғи ватанида таъқибга учрашдан қўрқишини билдирган. Бироқ Нидерландия миграция идоралари уларнинг бошпана сўраб берган аризаларини бир неча марта рад этади. Оила эса мамлакатда яшашни давом эттиради. Шу йиллар ичида яна икки фарзанд дунёга келади. 2024 йилда оилани Ўзбекистонга депортация қилиш хавфи яна пайдо бўлади. Уларга ёрдам бериш учун Кампен шаҳридаги Open Hof протестант черкови эшикларини очади. Нидерландия қонунчилигига кўра, полиция давом этаётган диний маросимни тўхтатиш учун черковга бостириб кира олмайди. Черков руҳонийлари айнан шу ҳуқуқий қоидадан фойдаланишга қарор қилади. 2024 йил 21 ноябрда ибодат бошланади. Руҳонийлар, кўнгиллилар ва черков аъзолари навбатма-навбат диний маросимни давом эттиради. Бири чиқса, бошқаси киради. Қўшиқлар айтилади, дуолар ўқилади, диний матнлар мутолаа қилинади. Ибодат бир дақиқага ҳам тўхтамаслиги керак эди. Акс ҳолда оилани депортация қилиш хавфи қайта пайдо бўларди. Шу тариқа бир кун бир ҳафтага, бир ҳафта бир ойга айланади. Орадан бир йил ўтади. Кейин иккинчи йил ҳам. Диний маросим жами 17 520 соат давом этади. Al Jazeera маълумотига кўра, оилани ҳимоя қилиш учун икки мингдан ортиқ кўнгилли жалб қилинган. Улар Нидерландиянинг турли шаҳарларидан, ҳатто хориждан келиб, ибодатларни давом эттиришган. Шу икки йил давомида Бабаянцлар оиласи черков ҳудудидан ташқарига чиқа олмаган. Болалар оддий мактабга бора олмагани учун ўқитувчилар черковнинг ўзига келган. Улар дўстлари билан учраша олмаган, кўчада бемалол ўйнамаган. Адвокат Инге Зёйдхук оиланинг Нидерландия билан боғлиқлиги ва болаларнинг шу мамлакатда улғайганига доир қўшимча далилларни тўплаб, яшаш рухсатномаси учун янги ариза топширади. Энди ариза кўриб чиқилаётган вақтда оила Нидерландияда қонуний қолиши мумкин. Шу сабаб 21 ноябрь куни черковдаги тўхтовсиз ибодат ниҳоят якунланди. Оила яқин кунларда давлат томонидан ажратиладиган бошпанага кўчиши кутилмоқда. Биздан нимага қочиб кетишганини сабаблари жуда мутний. Лекин энг қизиғи, нима сабаб кетган бўсаям ўша сабаблар ўз исботини топмагани учун шунча йил кутишибди. Энди шунчаки "болалари шу Голландияни юртим деб билишади уже" деган мотивда химоя тарафи ишлаятгани учун аризалари яна қабул қилинибди. 🌟@nurbekalimov
Open in TelegramРАСПУТИН: ИМПЕРИЯНИ ҚУЛАТГАН ОДАММИ? 1916 йил декабри. Петербургдаги Юсуповлар саройининг ертўласида Григорий Распутинни ўлдиришади. Кейин бу қотиллик ҳақида ғаройиб ҳикоя тарқалади: гўё заҳар таъсир қилмаган, ўқлар уни тўхтатмаган, ҳатто дарёга ташланганида ҳам тирик бўлган. Аммо бу ҳикоянинг катта қисми қотилларнинг ўзидан етиб келган. Жасад экспертизаси ҳақидаги маълумотлар эса машҳур афсоналар билан ҳар доим ҳам мос келмайди. Демак, аслида нима бўлган? Янги кўрсатувда Сибир қишлоғида туғилган саводсиз деҳқон қандай қилиб Николай Иккинчи оиласига яқинлашганини, ўлим ёқасига келган тахт вориси билан боғлиқ воқеани, императрица ҳақидаги миш-мишларни ва Распутиннинг урушга қарши чиқишларини бирма-бир кўриб чиқамиз. У ҳақиқатан ҳам Россияни бошқарганми? Уни ким ва нима учун ўлдирган? Энг муҳими, Распутиндан халос бўлиш учун қотиллик уюштирган зодагонлар нега империяни сақлаб қола олишмади? Расмий ҳужжатлар, замондошлар гувоҳликлари ва тарихчилар тадқиқотлари асосида афсона билан фактни ажратишга ҳаракат қилдик. Якунда эса қотил Феликс Юсуповнинг ўз оғзидан айтган гапларини эшитасиз. 🎬 Янги кўрсатув YouTube каналимизда. https://youtu.be/vUUsSP8Qr_E
Open in TelegramАҚШда дипломсиз усталар ойига 100 миллион сўмгача пул топиши мумкин. Сабабчи сунъий интеллект Ҳамма сунъий интеллект одамларни ишсиз қолдиради деб қўрқаётган бир пайтда, Америкада тескари жараён бошланди. Сунъий интеллект туфайли оддий электриклар, кабель монтажчилари ва техник мутахассисларга талаб кескин ошмоқда. Энг қизиғи, айрим мутахассислар йилига 100 минг доллар, яъни 1 миллиард 200 миллион сўмгача даромад топиши мумкин. Бу ойига 8300 доллардан кўпроқ ёки қарийб 100 миллион сўм дегани. Бунинг учун эса тўрт йил университетда ўқиш шарт эмас. 20 ноябрь куни Американинг Fortune нашри шу ҳақда қизиқ мақола эълон қилди. Американинг энг йирик телекоммуникация компанияларидан бири AT&T раҳбари Жон Стэнкининг айтишича, 2032 йилгача АҚШ телекоммуникация соҳасига қарийб 200 минг нафар янги техник ва қурилиш мутахассиси керак бўлади. ChatGPT ва бошқа сунъий интеллект тизимларининг ишлаши учун улкан дата-марказлар керак. Уларда минглаб серверлар жойлашади. Бу серверларни электр энергияси билан таъминлаш, совитиш, интернетга улаш ва узлуксиз ишлатиб туриш лозим. АҚШда ҳозир шундай марказлар жадал қурилмоқда. Fortune маълумотига кўра, 2026 йилнинг ўзида дата-марказлар инфратузилмасига қарийб 800 миллиард доллар сарфланиши кутилмоқда. Бироқ миллиардлаб долларингиз бўлгани билан, унинг ўзи кабель тортмайди, трансформатор ўрнатмайди ва совитиш тизимини созламайди. Бу ишларни малакали усталар бажаради. Муаммо шундаки, Америкада айнан шундай мутахассислар етишмаяпти. AT&T раҳбари суҳбатда ҳатто янги офис қурилишида ҳам энг катта хавф электр ва совитиш тизимлари бўйича малакали ишчиларни вақтида топиш эканини айтган. Fortune келтирган маълумотларга кўра, телекоммуникация соҳасидаги тегишли техник лавозимларда йиллик ўртача маош 70 минг доллар атрофида. Бу йилига 840 миллион сўм ёки ойига 70 миллион сўм дегани. Қўшимча иш соатлари ва мукофот пуллари билан айрим ходимларнинг йиллик даромади 100 минг долларга, яъни 1,2 миллиард сўмга яқинлашиши мумкин. AT&T айрим ҳудудларда ишга кирган мутахассисларга 10 минг доллар, яъни 120 миллион сўмгача бир марталик бонус ҳам таклиф қилмоқда. Компания кўплаб бошланғич техник лавозимларда университет дипломини талаб қилмайди. Янги ходимларни ўзи ўқитади. Масалан, оптик толали кабелларни улаш бўйича мутахассисларга тўрт ҳафталик, линия техникларига эса беш ҳафталик амалий тайёргарлик берилади. Компаниянинг расмий маълумотига кўра, AT&Tдаги лавозимларнинг атиги 5 фоизида тўрт йиллик олий маълумот талаб этилади. Сунъий интеллект замонида ҳамма дастурчи бўлиши шарт эмас экан. 🌟@nurbekalimov
Open in TelegramConnections
Similar channels
Erkinjon Oqbo'tayevich Turdimov 🇺🇿@eo_turdimovPolitics19.5K
QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI@uzagroministryPolitics17.3K
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee@raqobatgovuzPolitics19.7K
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi@qonunchilikpalatasiPolitics17K
Komil Allamjonov@allamjonov_kiPolitics16.1K
Özbekiston yoşlar diplomatiya markazi@yoshlardiplomatiyamarkazi_uzPolitics15.6K
Fikrat@fikratPolitics14.9K
Ziroat Mirziyoyeva@ziroat_mirziyoyeva_first_ladyPolitics14.2K