Носоз чиққан ноутбук учун тўланган пул қайтарилди Риштон туманида истеъмолчининг ҳуқуқи тикланиб, сотувчи корхона томонидан 951 минг 500 сўм маблағ қайтарилиши таъминланди. Истеъмолчи ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда ўз вақтида мурожаат қилиш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Риштон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Т. нинг мурожаати ҳам бу борада амалий натижага эришиш мумкинлигини кўрсатди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12689
Open in TelegramPosts of Nuqtainazar.uz
Рақамли сакраш: Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида 32-ўринга кўтарилди 2026 йил 19 ноябрда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) томонидан эълон қилинган «Электрон ҳукумат тадқиқоти — 2026» ҳисоботида Ўзбекистон 194 та мамлакат орасида 32-ўринни эгаллади. 2024 йилга нисбатан бир йўла 31 поғона юқорилаган мамлакатимиз «жуда юқори» электрон ҳукумат ривожланиш даражасига эга давлатлар сафидаги мавқеини янада мустаҳкамлади. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12682
Open in TelegramОИВ инфекцияси: бефарқликка ўрин йўқ! Фарғона вилояти ОИТСга қарши курашиш марказида ОИВ инфекциясининг олдини олиш, аҳоли ўртасида тиббий билим ва маданиятни ошириш, касалликни эрта аниқлаш ҳамда ОИВ билан яшаётган инсонларга нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12676
Open in TelegramЯнги ток кучайтиргичнинг биринчи кунданоқ нуқсонли эканлиги билиниб қолди 1 миллион 200 минг сўмга харид қилинган электр қурилмаси ишлатилган заҳоти тутай бошласа, харидор нима қилиши керак? Ёзёвон туманидаги ушбу ҳолат истеъмолчи ҳуқуқларини билиш қанчалик муҳимлигини кўрсатди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12671
Open in TelegramЎзбекистонда нархлар статистикаси бўйича «NarxStat» платформаси ишга туширилди Платформада Ўзбекистондаги истеъмол нархлари индекси, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғининг ҳудудлар ҳамда туманлар кесимидаги ҳафталик ўртача нархлари, уй-жой бозори нархлари индекси ва саноат ишлаб чиқарувчилари нархлари индекси тақдим этилади. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12667
Open in Telegram2 миллион 900 минг сўмлик қарздорлик ҳисобдан чиқарилди: истеъмолчи муаммоси ҳал этилди Истеъмол қилинган ичимлик суви учун ҳисобланган қарздорликка шубҳа туғилса, бефарқ бўлмаслик керак. Чунки ўз вақтида қилинган мурожаат ва қайта ҳисоб-китоб орқали асоссиз қарздорликни бартараф этиш мумкин. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12664
Open in TelegramЭҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2026 йилдаги 601-сон қарори билан аҳолининг айрим эҳтиёжманд тоифаларига бир марталик ёрдам кўрсатиш схемаси тасдиқланди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12659
Open in TelegramОдатдагидан ортиқча шовқин чиқариб ишлаган янги кир ювиш машинаси сотувчига қайтарилди Маиший техника харид қилишда унинг ташқи кўриниши ва нархигагина эмас, балки ишлаш сифатига ҳам эътибор бериш керак. Чунки янги харид қилинган маҳсулотдан фойдаланиш жараёнида кутилмаган муаммолар юзага келиши мумкин. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12655
Open in TelegramҚиш мавсумида иситиш воситаларини харид қилиш: истеъмолчи нималарни билиши керак? Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12650
Open in TelegramИситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам пули берилади Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12646
Open in TelegramИстеъмолчи аукцион савдоларида нималарга эътибор бериши лозим? Бугунги кунда электрон аукционлар орқали кўчмас мулк, транспорт воситалари, ер участкалари ва бошқа мол-мулкларни сотиб олиш имконияти кенгаймоқда. Бироқ аукционда муваффақиятли иштирок этиш учун нафақат нарх таклиф қилиш, балки лот шартларини, тўлов тартибини ва қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни ҳам яхши билиш лозим. Қуйида электрон аукционларда иштирок этишдан олдин ва савдо жараёнида эътибор берилиши керак бўлган муҳим жиҳатлар билан танишамиз. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12643
Open in Telegram6 миллион сўмдан ортиқ жарима бекор қилинди: фуқаро ҳуқуқи судда ҳимояланди Текширувдаги камчиликлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига оид саволлар фуқарога нисбатан қўлланилган жариманинг бекор қилинишига асос бўлди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12638
Open in Telegram«Юксалиш» ҳаракатининг ташаббуси билан Фарғона вилоят қон қуйиш маркази биносида жорий йилнинг 22-октябрь куни “Биз — донормиз!” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12614
Open in TelegramТуристик хизмат кўрсатилмаса, тўланган маблағ тақдири нима бўлади? Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Х.П. туристик сафарни амалга ошириш мақсадида туристик компанияга 600 АҚШ доллари тўлаган. Фуқарога кўра, томонлар ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича ёзма шартнома расмийлаштирилмаган, хизматни бажариш ва маблағни қайтариш шартлари ҳақида эса истеъмолчига етарлича маълумот берилмаган. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12611
Open in TelegramСиз кредитга олган товар нуқсонли чиқса-чи? Тасаввур қилинг: сиз узоқ кутган смартфонни кредитга харид қилдингиз. Ойма-ой тўлов қилишни режалаштирдингиз. Аммо бир неча кундан сўнг телефонда жиддий носозлик аниқланди. Ёки кредитга олинган музлаткич совутмай қолди, кир ювиш машинаси ишламай қўйди. Бундай вазиятда харидорни иккита савол ўйлантиради: нуқсонли товарни қайтариш мумкинми ва товар учун тўлов ҳали давом этаётган бўлса, нима қилиш керак? Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12607
Open in TelegramКонтракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12603
Open in TelegramҲисоблагичда юзага келган носозлик сабаб қарздорлик қайта кўриб чиқилди Фарғона туманида яшовчи фуқаро Ш. Ш. хонадонидаги электр энергияси ҳисоблагичи билан боғлиқ муаммо туфайли истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, хонадонга ўрнатилган электр ҳисоблагичи маълум вақт давомида носоз ҳолатда бўлганига қарамай, электр энергияси учун тўловлар амалга ошириб келинган. Кейинчалик эса фуқаро зиммасига қарздорлик ҳисобланган. Мурожаатда ҳисоблагичнинг техник ҳолатини ўрганиш ва қарздорликнинг қонуний асосларини аниқлаш сўралган. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12598
Open in TelegramТўланган пул ўз вақтида ҳисоб рақамига киритилмагани оқибатида истеъмолчида қарздорлик келиб чиққан Уй-жой коммунал хизматлари билан боғлиқ тўловларда кичик бир хатонинг ўзи ҳам истеъмолчи ҳисобида қарздорлик пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Учкўприк туманида яшовчи фуқаро Б.А. билан боғлиқ ҳолат ҳам шундай масалалардан бири бўлди. Фуқаро хонадондан маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати учун тўловларни амалга оширганига қарамай, кейинчалик унинг ҳисоб рақамида қарздорлик акс этганидан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12594
Open in TelegramЎзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12588
Open in TelegramХарид қилинган автомобилдаги нуқсонлар кафолат асосида бепул бартараф этилди Янги автомобил харид қилган истеъмолчи ундан, аввало, сифатли ва техник жиҳатдан соз ҳолда фойдаланишни кутади. Бироқ Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Н.П. 2026 йил 3 сентябр куни кредит шартларида 344 миллион 900 минг сўмга харид қилган CHERY 7 Pro Premium русумли автомобилида қисқа вақт ичида турли техник муаммолар кузатилгани сабабли истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12585
Open in Telegram