#ибрат_вақти
🕌 Исломга амал қилиб яшаш – ўрта асрларга қайтиб кун кечириш дегани эмас.
✍🏻 Миср муфтийси
📚Дунё уламолари мурожаати китобидан
🔬 Дин биздан бугунги ўзлигимиздан воз кечишни ҳам талаб қилмайди. (Ислом илм-фан, кашфиёт ва тараққиётга ҳеч қачон қарши бўлмаган, аксинча, доимо изланишга ундаган. Диндорлик — замон ва макондан узилиб қолиш эмас.)
🌍 Ислом ўз эътиқод қилувчиларидан ўз маданиятини унутишни ва маълум бир бошқарув шаклини мажбурият қилиб олишни талаб қилмайди. (Шариат маҳаллий халқларнинг ислом ақидасига зид бўлмаган урф-одатлари ва маданиятини инкор қилмайди, балки уларни ҳурмат қилади.)
🎙 Хулоса: Ислом — бу тараққиётдан қолиш эмас, балки замонавий билим ва миллий қадриятларни эътиқод билан уйғунлаштириб, олдинга интилишдир.
✅Бизни кузатинг.