☀️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Бошланган ЖУМА куни барчамизга хайрли ва баракали бўлсин.🤲👇 👉 @NavoiyKanalUzB
Open in TelegramPosts of NAVOIY KANAL | НАВОИЙ КАНАЛ
🤲 ЖУМА МУБОРАК, ЯҚИНЛАРИМ! Аллоҳим, ушбу муборак жума куни барчамизнинг қалбимизга хотиржамлик, хонадонларимизга файзу барака, ризқимизга зиёдалик ато этсин. Дуоларимиз ижобат, ниятларимиз холис, йўлларимиз доимо очиқ бўлсин. Яқинларимиз соғ-омон, оиламиз тинч, дастурхонимиз тўкин бўлсин. 🤲 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 👉 @NavoiyKanalUzB
Open in TelegramНавоийликларнинг ўртача ёши 31 ёшни ташкил этмоқда Бу республикада Тошкент шаҳридан (33,6 ёш) кейинги энг юқори кўрсаткич (Ўзбекистон бўйича ўртача — 29,6 ёш, энг «ёш» Сурхондарёда — 27,4 ёш). Бу саноатлашган вилоятда меҳнатга лаёқатли қатлам кўплигини ва туғилиш даражаси мўътадил эканини англатади. @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram#диққат ❗️Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш ўзгаради Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган таклифлар билан танишди. Тақдимотда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда миқдор кўрсаткичларидан сифат кўрсаткичларига ўтилиши маълум қилинди. Бунда ташкил этилган корхоналарнинг барқарор фаолият юритиши, яратилган иш ўринларининг доимийлиги ва тадбиркорлар товар айланмасининг ўсиши асосий мезон бўлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга меҳнат муносабатларини тартибга солиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда давлат меҳнат назоратини яхшилаш бўйича таклифлар киритишни топширди @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram#Диққат ❗️UzAuto Motors 1 январдан автомобиллар учун рассрочкани бекор қилади. 1-январдан Cobalt, Tracker, Onix ва Damas автомобиллари учун завод томонидан банклар иштирокисиз таклиф этилаётган бўлиб тўлаш имконияти бекор қилинади. Автомобилларни аввалги шартлар асосида 2026-йил 31-декабрга қадар харид қилиш мумкин. @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram⚡️ 6 ёшли болалар учун мажбурий мактабга тайёрловни боғчада ҳам ўташ мумкин Бир йиллик мактабга тайёрлов курслари юзасидан берилган саволларга изоҳ берилди: ▫️ Боғчага қатнаётган бола тайёрлов машғулотларини ўша боғчанинг ўзида ўтайди. Машғулотни боғча тарбиячиси олиб боради. ▫️ Мактаб биносида очилган тайёрлов гуруҳи учун эса шу гуруҳ билан ишлайдиган алоҳида педагог ишга олинади. @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in TelegramАсли навоийлик Баҳодир Жураев “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди Навоий вилоятида туғилган Баҳодир Ибрагимович Жураев — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Б.Жураев бунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Янги ва масъулиятли лавозимда унга улкан муваффақиятлар тилаймиз! @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram🏔 Бу Швейцария эмас — бу ўзимизнинг Майданак! Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган Майданак тоғларининг қорли ва мафтункор манзарасига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Ушбу дам олиш маскани ҳали тўлиқ очилмаган, иссиқ ёз кунлари келса очилиб қолар) @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram#Хайрли_тонг 🌤 Ассалому алайкум, Сешанба тонги муборак бўлсин! 🍂Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса, 🍂Гуллар ифори ила шаббода елса. 🍂Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан. 🍂Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲 🍂Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲 Қуйидаги линкни босинг ва Навоийликларга қўшилинг👇 https://t.me/NavoiyKanalUzB
Open in Telegram‼️ Семестрда 74 соатдан ортиқ сабабсиз дарс қолдирган талаба ўқишдан четлаштирилиши мумкин Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига кўра шундай тартиб амал қилади, бу тахминан 37 жуфт дарс дегани. Шифокор маълумотномаси билан тасдиқланган дарслар ҳисобга олинмайди. Контракт пулини ўз вақтида тўламаслик ва ички тартибни бузиш ҳам ўқишдан четлаштиришга сабаб бўлиши мумкин. Талаба танишларингизга юбориб қўйинг. @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in TelegramПрезидентнинг набираси Шавкатбекка ёзган хати кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. «Мени ҳамиша йўлимга кўзи тўрт бўлиб кутадиган яқинларимни, дуолар билан қўллаб-қувватлайдиган халқимни ёдга олсам, барча чарчоқларим бир зумда тарқаб кетади», — дейилади мактубда. Ўзбекистон тарихида илк бор содир бўлаётган бу воқеа нафақат набирага, балки бутун халққа йўлланган мурожаат сифатида қабул қилинмоқда. @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram❗️ Кир ювиш машинасида фақат «Тез ювиш» (Быстрая 30) режимидан фойдаланасизми? Бу одат машинангизни тез ишдан чиқаради! Нима учун бу зарарли? 🔸 Кукун эримайди: 30°C ли совуқ сув ва қисқа вақтда кукун тўлиқ эримай, машинанинг ички металл қисмларига ёпишиб қолади. 🔸 Металл чирийди: Йиғилган кимёвий қолдиқлар намлик билан реаксияга киришиб, ички деталларни (крестовинани) емиради. 🔸 Ҳид ва моғор: Совуқ сувда бактериялар ўлмайди, натижада бадбўй ҳид пайдо бўлади. Машинани асраш учун нима қилиш керак? ✅ «Тез ювиш»ни фақат кам кирланган енгил кийимлар учун ишлатинг. ✅ Қисқа режимларда кукун ўрнига суюқ гель солинг. ✅ Ҳафтада 1 марта 60°C ва ундан юқори ҳароратда (масалан, «Хлопок» режимида) кир ювинг. ✅ Ойда 1 марта машинани бўш ҳолатда 90°C да тозалаб туринг. @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram☀️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин 😊👍 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in TelegramШОШИЛИНЧ ХАБАР: Навоийда метан заправкалар "қизил китоб"дан чиқди! Кўпчилик кутган кун келди: Навоий вилоятидаги барча АГТКШ (метан) шохобчалари одатдаги режимда ишламоқда. Энг асосийси — навбатлар йўқ! Об-ҳавонинг илиқлиги ва газ таъминоти яхшилангани ортидан энди навбатда туриб ухлаб қолиш даври вақтинча тугади. Агар иссиқ ҳаво яна бир ҳафта ушлаб турса, заправкалар ҳайдовчиларга бепул кофе ва чой тарқатилса ажаб эмас) @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in TelegramНавоий вилояти, Нурота туманидаги 32-мактабда сотувчисиз «Виждон дўкони» очилди. Сизнингча, бундай дўконларни барча мактабларда ташкил этиш керакми? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг ©️Navoiy_KanalUz @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram📢 «Навоийуран»да бўш иш ўринларига танлов! 🗓 2026 йил 24 ноябрь куни «Учқудуқ» ишлаб чиқариш майдонининг «Зарафшон» геотехнологик конида қуйидаги касблар бўйича танлов ўтказилади: ▪️ Бурғилаш қурилмаси машинисти ▪️ Бурғилаш эритмасини тайёрловчи ▪️ Чилангар ва электрчилангар ▪️ НОА ва автоматика (КИПиА) чилангари ▪️ Токарь ▪️ Кимёвий таҳлил лаборанти ▪️ Автомобиль ҳайдовчиси ⏰ Вақти: 08:00–15:00 📍 Манзил: «Зарафшон» геотехнологик кони (Суғрали) маъмурий биноси 📝 Керакли ҳужжатлар: паспорт ёки ID-карта, касб гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси асли ва нусхаси (мавжуд бўлса) ☎️ Алоқа учун: (79) 507-75-34 @NavoiyKanalUzB 👈🏼
Open in Telegram