Швейцария Гулнора Каримованинг яна қанча маблағини Ўзбекистонга қайтаради? ☑️ 24 ноябрь куни Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида Гулнора Каримованинг активларидан яна 252,5 млн доллар маблағни қайтариш бўйича битим тасдиқланди. ▶️Маблағлар «Ишонч - 2030» траст жамғармаси орқали аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилади. 🔥Ушбу маблағлар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш, онкологик касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш учун сарфланади. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramPosts of Narxi Qancha? ⚡️
Синдаров ва Гукеш ўртасидаги баҳс ғолиби қанча пул мукофоти олади? ☑️ Бугун, 24 ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс бошланади. ▶️Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 2,5 млн долларни ташкил этади. 🔵Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) қоидаларига кўра, ҳар бир ғалабали партия учун шахматчи 200 минг доллар олади. 🔥Мукофот жамғармасининг қолган қисми эса икки иштирокчи ўртасида тенг тақсимланади. Агар чемпион тай-брейк орқали аниқланса, ғолиб 1,3 млн доллар, мағлуб эса 1,2 млн доллар олади. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramЯнги алифбо сабабли сўм банкнотлари алмаштириладими? ☑️ Ўзбекистонда келгусида муомалага чиқариладиган янги банкнот ва тангалардаги ёзувлар такомиллаштирилган ўзбек лотин алифбосида бўлади. ▶️Ҳужжат 2027 йил 19 февралдан кучга киради. Бироқ бу санада янги пуллар чиқарилиши ёки амалдаги банкнот ва тангалар алмаштирилиши назарда тутилмаган. 🔥Муомаладаги барча пуллар ўз қийматини сақлаб қолади ва келгусида янги банкнотлар чиқарилганидан кейин ҳам тўловларда ишлатилаверади. Фуқаролардан пулларини алмаштириш талаб этилмайди. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramBeeline Ўзбекистонда ўз банкини очмоқчими? ☑️ Beeline эгаси VEON компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистонда банк лицензиясини олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Компания янги банк ташкил этиш ёки мавжуд банклардан бирини сотиб олишни режалаштирмоқда. ▶️Ҳозирда VEON Ўзбекистонда Beepul электрон ҳамёни орқали тўлов ва микрокредит хизматларини тақдим этмоқда. 🟠Келгусида суғурта хизматларини ҳам йўлга қўйиш учун лицензия олиш ниятида. 🔥Шунингдек, компания Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги пул ўтказмалари бозорини истиқболли йўналишлардан бири деб ҳисобламоқда. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramGTA 6 бир кунда қанча даромад келтирди? ☑️ 13 йиллик танаффусдан сўнг 19 ноябрь куни GTA 6 расман сотувга чиқди. Forbes'га кўра, ўйиннинг сотувларидан тушган даромад илк куннинг ўзида 1,84 миллиард долларга етган. ▶️Sensor Tower таҳлилий компанияси ҳисоб-китобларига кўра, GTA 6'нинг 19 миллиондан ортиқ нусхаси сотилган. 🟠Ўйиннинг стандарт версияси 80 доллар, Ultimate версияси эса 100 доллардан таклиф этилмоқда. 🔥GTA 6 бўйича ҳозирги рақамлар мустақил таҳлилчилар баҳоси бўлиб, Rockstar Games якуний сотув натижаларини ҳали расман эълон қилмаган. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramЎзбекистонда AI-92 бензини нархи қанчага қимматлашди? ☑️Ўзбекистон товар-хомашё биржасида AI-92 бензини нархи яна ошмоқда. 17 ноябрь куни ёқилғининг бир тоннаси 13,54 млн сўмдан сотилди. ▶️AI-92 K2 ва K2-L маркали бензинлар нархи эса мос равишда 14,73 млн ва 14,64 млн сўмни ташкил этди. 🟠Сентябрь ўрталаридан буён нархлар кескин тебраниб, айрим кунларда бир тонна бензин 15,5 млн сўмгача қимматлашмоқда. 🔥Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ёз ойларида бензин импорти сезиларли камайган. Бироқ йил бошидан буён умумий импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошган. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramЎзбекистонда маошни исталган банк картасига олиш мумкин бўлади! ☑️ Марказий банк иш ҳақи ва бошқа тўловларни ходимлар ўзлари танлаган банк картаси ёки электрон ҳамёнига ўтказиш имконини берувчи янги тизимни ишга туширмоқда. ▶️Эндиликда маош олиш учун иш берувчи ҳамкорлик қиладиган банкдан алоҳида карта очиш шарт бўлмайди. 🔥Ходим ўзига тегишли исталган банк картаси ёки электрон ҳамён реквизитларини бухгалтерияга тақдим этиши мумкин. 🔥Дастлаб янги тизим хусусий сектор ташкилотлари ва уларнинг ходимлари учун мўлжалланган. Тўловлар ягона реестр асосида ходимлар танлаган банкларга тақсимланади. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramUzcard ва Humo карталарини ҳам Apple Pay’га улаш мумкин бўлди! ☑️ 17-ноябрдан бошлаб Халқ банкининг Uzcard ва Octobank’нинг Humo карталарини Apple Pay тўлов тизимига улаш имконияти яратилди. ▶️Эндиликда мижозлар ушбу карталарни Apple Wallet иловасига қўшиб, iPhone ва Apple Watch орқали контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин. 🔥Келгусида бошқа банкларнинг Uzcard ва Humo карталарини ҳам тизимга улаш имконияти кенгайтирилади. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramТошкентда эски уй эвазига 1,5 баравар каттароқ хонадон бериладими? ☑️ Президентнинг 10 ноябрдаги фармонига кўра, Тошкентда реновация ҳудудларида яшовчи аҳолига Янги Тошкентдан аввалги уйининг 150 фоизигача бўлган майдонда янги хонадон таклиф этилиши мумкин. ▶️Масалан, 50 квадрат метрли уй эгасига 75 квадрат метргача, 70 квадрат метрли хонадон эгасига эса 105 квадрат метргача бўлган уй ёки иккита алоҳида хонадон таклиф қилиниши мумкин. 🔥Бироқ ҳокимлик бу барча учун кафолатланган шарт эмаслигини таъкидлади. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилади, янги уйнинг майдони ва бошқа шартлар мулкдорлар билан келишилади. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramOnix ва Tracker автомобилларига қанча чегирма берилмоқда? ☑️ UzAuto Motors Onix ва Tracker автомобиллари учун навбатдаги чегирмаларни эълон қилди. Айрим комплектацияларни аввалги нархидан анча арзонроқ харид қилиш мумкин. 🔥Хусусан, Tracker'нинг энг юқори комплектациясига 47 млн сўмгача, Onix'нинг юқори комплектацияларига эса 25 млн сўмгача чегирма таклиф этилмоқда. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramЎзбекистон – Россия ўйинидан қанча даромад олиниши мумкин? ☑️ Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви чипталари савдосидан 19,4 млрд сўмгача даромад олиниши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Forbes нашри хабар берди. ▶️Тошкентдаги 35 минг томошабинга мўлжалланган «Пахтакор» стадионида ўтадиган ўйинга ҳозиргача 30 мингдан ортиқ чипта сотилган. 🟠Чипталар нархи 75 минг сўмдан 1 млн сўмгача белгиланган. 🔥Forbes ҳисоб-китобларига кўра, 30 мингта чипта савдосидан 16,6 млрд сўм, барча ўринлар сотилса эса 19,4 млрд сўм тушум олиниши мумкин. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramТошкент аэропортида телефонларни IMEI рўйхатидан ўтказиш нега тўхтатилди? ☑️ Тошкент халқаро аэропортида хориждан олиб кирилаётган телефонларни IMEI рўйхатидан ўтказиш вақтинча тўхтатилди. ▶️Божхона қўмитаси бунга IMEI кодларини сохталаштириш ва бошқа қурилмалар идентификаторларидан фойдаланиш ҳолатлари сабаб бўлганини билдирди. 🔵Йил бошидан буён Тошкент-АЭРО божхона комплексида 8,8 млрд сўмлик 1185 та телефоннинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилган. 🔥Ҳозирда масъул идоралар IMEI кодларини текшириш ва расмийлаштириш тартибини аниқлаштирмоқда. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramТошкентда квартира ижараси қанча туради? ☑️ 2026 йил октябрь ойида Тошкентда бир хонали квартираларнинг медиан ижара нархи 500 доллар, икки хонали - 650 доллар, уч хонали - 800 доллар, тўрт ва ундан ортиқ хонали уйларники эса 1000 долларни ташкил этди. ▶️Энг қиммат ижара нархлари Яккасарой туманида қайд этилди. Бу ерда бир хонали квартиралар 600 доллар, икки хонали 800 доллар, уч хонали 1100 доллар, тўрт ва ундан ортиқ хонали уйлар эса 1500 доллар атрофида баҳоланган. 🔥Энг арзон ҳудудлар Бектемир ва Янгиҳаёт туманлари бўлди. Бектемирда икки хонали квартира ижараси 400 доллар, Янгиҳаётда эса бир хонали 400 доллар, икки хонали 450 доллар атрофида бўлган. Маълумотлар kvadro² сервиси томонидан 5908 та эълон таҳлили асосида тайёрланган. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramЎзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қанчага камайди? ☑️ Ўзбекистоннинг халқаро захиралари кетма-кет иккинчи ой қисқариб, 1 ноябрь ҳолатига 63,63 млрд долларни ташкил этди. Бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 2,96 млрд долларга ёки 4,45 фоизга кам. ▶️Захиралардаги олтин қиймати 3,39 фоизга пасайиб, 58,04 млрд долларга тушди. Бироқ олтиннинг жисмоний ҳажми 454 тоннага етган. 🟠Шунингдек, валюта захиралари 15,52 фоизга камайиб, 5,01 млрд долларни ташкил этди. 🔥Марказий банк балансидаги хорижий қимматли қоғозлар ҳажми эса 32,1 фоизга қисқариб, 1,15 млрд долларга тушган. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramInstagram блогерларга нима учун 500 минг долларгача тўламоқчи? ☑️ Instagram YouTube'да фаолият юритаётган видеоблогерларни ўз платформасига жалб қилиш учун 50 минг доллардан 500 минг долларгача бир марталик тўлов таклиф қилмоқда. ▶️Компания янги Features формати орқали 90 дақиқагача бўлган видеоларни жойлаш имкониятини яратмоқда. 🔵Бу Instagram'нинг узун видеолар сегментида YouTube билан рақобатини кучайтиришга қаратилган. 🔥Янги формат октябрь охиридан айрим фойдаланувчилар орасида синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирча ушбу имконият барча блогерлар учун очиқ эмас. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramUzAuto Motors фойдаси нега кескин камайди? ☑️ UzAuto Motors 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида 1,87 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,9 фоизга ёки 1,65 трлн сўмга кам. ▶️Шу даврда компаниянинг автомобиллар сотувидан тушуми 13,2 фоизга қисқариб, 30,12 трлн сўмни ташкил этди. Операцион фойда эса 56,2 фоизга камайган. 🔥Компаниянинг сотиш харажатлари 14,3 фоизга ошган. Шунингдек, товар-моддий захиралар 17,57 трлн сўмга етган, пул маблағлари эса 257,2 млрд сўмгача камайган. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramАсосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди ☑️ Марказий банк 4 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолишга қарор қилди. ▶️Регуляторга кўра, ички талаб, энергия нархлари ва ташқи инфляцион хатарлар сақланиб қолаётгани сабабли шундай қарорга келинган. 🔵Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йилнинг 20 март санасида 0,5 фоиз бандга кўтарилиб, 14 фоиз даражасига етказилганди. 🔥Ундан кейинги даврда бу кўрсаткич ўзгаришсиз қолмоқда. Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш жорий йилнинг 16 декабрига белгиланган. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramFIFA ЖЧ–2026 чипталари савдосидан қанча даромад олди? ☑️FIFA 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати чипталари ва VIP хизматлар савдосидан қарийб 5 миллиард доллар даромад олган. ▶️The Times маълумотига кўра, бу 2022 йил Қатардаги чемпионатда қайд этилган 929 миллион доллардан 5,4 баробар кўп. 🟠Рекорд даромадга мусобақада иштирокчилар сонининг 32 тадан 48 тага, ўйинлар сонининг эса 64 тадан 104 тага оширилиши ҳамда чипталар нархининг талабга қараб ўзгариши таъсир қилган. 🔥Шунингдек, ЖЧ–2026 давомида FIFAнинг умумий даромади 15 миллиард долларга етгани тахмин қилинмоқда. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramЎзбекистонда Google Pay ва Apple Pay ишлай бошлади ☑️ 27 октябрдан бошлаб Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard карталарини Google Wallet ва Apple Wallet иловаларига қўшиш имконияти пайдо бўлди. ▶️Google Pay ҳозирча 9 та банк — AVO Bank, Octobank, Uzum Bank, TBC Bank, Алоқабанк, Капиталбанк, Ипак йўли банки, Ўзмиллийбанк ва Orient Finans Bank карталарини қўллаб-қувватламоқда. 🟠Apple Pay эса 8 та банк — Uzum Bank, Orient Finans Bank, Ўзмиллийбанк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Ипак йўли банки, TBC Bank ва Octobank карталари билан ишламоқда. 🔥Энди фойдаланувчилар смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга оширишлари мумкин. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in TelegramЎзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди ☑️Марказий банк Openbank акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берди. ▶️Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия ҳисобланади. 🔥Қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 2026 йил 23 октябрда қабул қилинган. @NarxiQancha — Нархлар ҳақидаги #1 блог!
Open in Telegram