Account

Posts of Нақшбандия

newest first

#3752Text

Тасаввуф ва тариқат адабиётида тарбиявий маънога эга бўлган кўплаб ибратли қиссалар бор. Мана шулардан бири: Мурид ва устоз Бир мурид устозига келиб деди: — Устоз, нега қалбим ҳеч сокинлик топмаяпти? Зикр қиламан, ибодат қиламан, аммо ором йўқ. Устоз уни дарё бўйига олиб борди. Қўли билан лойқа сувни аралаштириб: — Энди сувдан ич, — деди. Мурид: — Бу сув лойқа, ичиб бўлмайди, — деди. Устоз ҳеч нарса демади. Бироз вақт ўтиб яна: — Энди қара, — деди. Мурид қараса, лойқа тубига чўкиб, сув тиниқлашган эди. Устоз шундай деди: — Қалб ҳам худди шу сувга ўхшайди. Уни ҳар хил ҳавойи нафс, ғазаб ва ташвишлар билан аралаштирсанг, ҳақиқат кўринмайди. Агар сабр қилиб, Аллоҳни зикр қилишда давом этсанг, қалб ўз-ўзидан тиниқлашади. Ана шунда Аллоҳнинг раҳмати ва ҳикмати унда акс этади. Ҳикмати: Тариқатнинг асоси — нафсни тарбиялаш, сабр, ихлос ва Аллоҳ таолога муҳаббат билан яқинлашишдир. @naqishbandiya

Open in Telegram
Views630−31%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#3750Video
Views550−40%vs avg
Forwards—
Reactions19
Comments—
#3748Text

​Ҳамма жон бир жон, ҳар жон ҳар танда меҳмон... ​Кўпчилик бунинг мағзига тушуна олмайди, аммо билганимизча тушунча берамиз. ​Олам бошқаруви тўрт подшолик орқали амалга оширилади: ​Аллоҳнинг подшолиги – бу Аллоҳнинг исм ва сифатлар подшолигидир. ​Пайғамбаримиз подшолиги – Аллоҳ таолонинг «Нур» исми сифатидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак нурлари пайдо бўлган ва бу «Нури Муҳаммад» — пайғамбаримиз подшолиги деб аталади. ​Руҳоният олами подшолиги – Пайғамбаримизнинг нуридан жамики нарсалар пайдо бўлган. Буларга шакл бериш, биз билганимиздек кўринишга шаклланиши ҳамда моддий кўринишга ўтказишга руҳоният олами хизмат қилади ва шу боис у руҳоният олами дейилади. ​Моддий олам подшолиги. ​Шу тариқа тўртта подшолик юзага келган: ​Аллоҳнинг подшолиги ​Пайғамбаримиз подшолиги ​Руҳоният подшолиги ​Моддий олам подшолиги. ​«Ҳамма жон бир жон» — яъни асл манбаига қайтадиган бўлсак, ҳамма жон Нури Муҳаммаддан пайдо бўлгани учун, ҳамма нарсани — хоҳ қурт-қумурсқа бўлсин, хоҳ ҳайвон ёки одам бўлсин — уларнинг барининг асли бир демоқчимиз. ​«Ҳар жон ҳар танда меҳмон» эса — Нури Муҳаммаднинг руҳоният оламида парчаланиб, турфа хил кўринишларда намоён бўлишидир. ​Яъни, ҳамма нарсанинг жони бир, фақат кўриниши ҳар хилдир. Ҳамма жон бир жон, ҳар жон ҳар танда меҳмон @naqishbandiya

Open in Telegram
Views1,430+57%vs avg
Forwards—
Reactions63
Comments—
#3744Video
Views2,760+202%vs avg
Forwards—
Reactions39
Comments—
#3742Link preview
Views2,570+181%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#3735Link preview
Views2,420+165%vs avg
Forwards—
Reactions32
Comments—
#3734Link preview
Views1,990+118%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#3733Text

Тасаввуф ва тариқат адабиётида тарбиявий маънога эга бўлган кўплаб ибратли қиссалар бор. Мана шулардан бири: Мурид ва устоз Бир мурид устозига келиб деди: — Устоз, нега қалбим ҳеч сокинлик топмаяпти? Зикр қиламан, ибодат қиламан, аммо ором йўқ. Устоз уни дарё бўйига олиб борди. Қўли билан лойқа сувни аралаштириб: — Энди сувдан ич, — деди. Мурид: — Бу сув лойқа, ичиб бўлмайди, — деди. Устоз ҳеч нарса демади. Бироз вақт ўтиб яна: — Энди қара, — деди. Мурид қараса, лойқа тубига чўкиб, сув тиниқлашган эди. Устоз шундай деди: — Қалб ҳам худди шу сувга ўхшайди. Уни ҳар хил ҳавойи нафс, ғазаб ва ташвишлар билан аралаштирсанг, ҳақиқат кўринмайди. Агар сабр қилиб, Аллоҳни зикр қилишда давом этсанг, қалб ўз-ўзидан тиниқлашади. Ана шунда Аллоҳнинг раҳмати ва ҳикмати унда акс этади. Ҳикмати: Тариқатнинг асоси — нафсни тарбиялаш, сабр, ихлос ва Аллоҳ таолога муҳаббат билан яқинлашишдир. @naqishbandiya

Open in Telegram
Views2,620+187%vs avg
Forwards—
Reactions64
Comments—
#3730Text

Аллоҳ сизни гуноҳ қилаётганингизни кўради 🌟. Кейин қалбингизга пушаймонлик солади. Сўнг истиғфор қилишни илҳом этади ва гуноҳларингизни кечиради 🤲. Кейин савобингизни янада кўпайтиради, ҳатто гуноҳларингизни яхшиликларга айлантиради ✨. Унинг буюк лутфидан яна бири шуки, сизни табассум қилаётганингизни кўриб, сизга ажр ёзади. Сизни дард чеккан ҳолингизда кўриб, гуноҳларингизни кечиради 💖. Гуноҳ билан савоб ўртасида сиз доимо Аллоҳнинг меҳру лутфи ичидасиз. Агар Аллоҳ бир нарсани ирода қилса, ҳаёт қонунлари ҳам ўзгаради: денгиз чўктирмайди, олов ёндирмайди, тоғ итоатсизлик қилмайди, балиқ ҳам ҳазм қилмайди, азоб ҳам тўхтайди ⛔. Шунинг учун бу мумкин эмас деманг, мен сизга Аллоҳ ҳақида гапиряпман. Агар Аллоҳ сизни яхши кўрса, осмон аҳли ҳам, ер аҳли ҳам сизни яхши кўради 🌍. Жаннат эса унга киришингиздан олдин қалбингизга жойлашади. Аллоҳ ягона суянч ва паноҳдир, У бизга бўйин томиримиздан ҳам яқинроқдир. У бизни кўради, биз эса Уни кўрмаймиз 👁️. Шундай бўлса-да, У бизни шарманда қилмайди, балки айбларимизни ёпади, гуноҳларимизни кечиради ва Ўзига чиройли тарзда қайтаришни хоҳлайди. Инсонлар қонунига кўра, агар сиз 99 марта тўғри иш қилиб, агар битта хато қилсангиз, кўпчилик ана шу битта хатони эслатади. Аммо Аллоҳнинг раҳмати шундайки, агар сиз 99 марта хато қилиб, бир марта чин дилдан яхшилик қилсангиз, 99 марта қилган хатоингизни кечириб, Аллоҳ ўша битта яхшилигингизни қабул қилади ✅. Эй Аллоҳ, Сен нақадар карамли ва меҳрибонсан! *"Ар-Роҳману ъал-ъаршистава"*. Бу ерда Аллоҳ таоло *"Ал-Жаббор"* ёки *"Ал-Қовий"* демади, балки *"Ар-Роҳман"* деб зикр қилди. Ҳолбуки, азоб ҳам, жазо ҳам, касаллик ҳам, синов ҳам Унинг қўлида. Бу эса Унинг раҳмати кенглигини англатади. У сизни қўрқитишни эмас, қалбингизга хотиржамлик солишни истайди. Сизни Ўзидан узоқлаштишни эмас, Ўзига яқинлаштишни хоҳлайди 🤗. Ўз карами билан сизга мол-дунё беради, кейин садақа қилишни қалбингизга солади. Сўнг муҳтож бандага рўпарангизга чиқаради, Ўзи берган молдан садақани қабул қилади ва Ўзи ризқингизга барака беради 💰. Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда марҳамат қилади: *"Агар бандам гуноҳ қилишни истаса, уни қилмагунча ёзманглар. Агар қилса, бир гуноҳ қилиб ёзинглар. Агар Мен учун уни тарк этса, унга бир яхшилик ёзинглар. Агар яхшилик қилишни ният қилиб, уни амалга оширмаса ҳам, унга бир яхшилик ёзинглар. Агар уни бажарса, 10 баробардан 700 баробаргача савоб ёзинглар"* 📜✨. @naqishbandiya

Open in Telegram
Views2,930+221%vs avg
Forwards—
Reactions65
Comments—