#Кун_дуоси
Бозорга кирганда айтиладиган дуо
رَوَينَا فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ» وَغَيْرِهِ عَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ دَخَلَ السُّوقَ، فَقَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ... كَتَبَ اللهُ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ، وَمَحَا عَنْهُ أَلْفَ أَلْفِ سَيِّئَةٍ، وَرَفَعَ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ دَرَجَةٍ» [ت 3428].
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бозорга кираётганда:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илааҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, йуҳйии ва йумийт, ва ҳува ҳайюн лаа йамуут, биядиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр»* деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади, ундан миллионта ёмонликни ўчиради, миллион даражага кўтаради».
Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ, мулк Уникидир, ҳамд Унга хосдир, У тирилтиради ва ўлдиради, У тирикдир, ўлмайди, яхшилик Унинг қўлидадир, У ҳар нарсага қодирдир».