Account

Posts of Namoz vaqti

newest first

#5938Text

– Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! – Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир», деб айтганлар. Имом Муслим ривояти.

Open in Telegram
Views40,400−56%vs avg
Forwards—
Reactions808
Comments—
#5934Text

ЖУДА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР САЛОМАТЛИК: 1. Кўп сув ичинг. 2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин. 3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг. 4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг. 5. Кўп китоб ўқинг. 6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг. 7. 7 соат ухланг. 8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг. ШАХСИЯТ ҲАҚИДА: 1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз. 2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг. 3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг. 4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг. 5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг. 6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг. 7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор. 8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади. 9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг. 10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди. 11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади. 12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин. 13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. ОДАМЛАР БИЛАН: 1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг. 2. Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг. 3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг. 4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг. 5. Одамларга кулиб боқинг. 6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас. 7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг. ҲАЁТ: 1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг. 2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради. 3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг. 4. Яхшиси ҳали олдинда. 5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

Open in Telegram
Views98,000+7%vs avg
Forwards—
Reactions1,260
Comments—
#5930Text
Views98,100+7%vs avg
Forwards—
Reactions1,050
Comments—
#5926Text
Views123,000+35%vs avg
Forwards—
Reactions1,230
Comments—
#5922Text
Views124,000+36%vs avg
Forwards—
Reactions1,230
Comments—