Account

Posts of Надия Рамазон

newest first

#1321Photo
Views1,870+18%vs avg
Forwards—
Reactions86
Comments—
#1319Photo

Хотимадан парча:   Бир асарни ниҳоясига етказиш ижодкор учун ҳам қувончли, ҳам бироз ўйлантирадиган ҳолат экан. Киши фарзандини олис сафарга кузатаркан, йўли бехатар бўлишини тилайди. Олдинда уни нималар кутаётганини ўйлаб, кўнглида бироз ҳадик ҳам туяди. Ижодкор ҳам асарини ёзиб бўлгач, уни шундай бир сафарга кузатар экан. Бу сафар қанча давом этиши, асар кимнинг кўнглида қанча вақт қолиши энди ўқувчига боғлиқ. Бу китобнинг сўнгги сатрини ёзганимда Саййидадан айрилаётгандек бўлдим. Асарни ёзаётган кезларимда кечаси бўладими, кундузими, қачон илҳом келса, у билан «суҳбатдош» бўлардим. Гоҳ бир воқеани эслаб ўйга толардим, гоҳ у айтган бир оғиз гапни қандай бўлса, шундайлигича қоғозга туширгим келарди. Энди ўша кунларни соғинсам керак. Воқеаларни Саййиданинг ўзидан эшитганимни айтган эдим. Унинг бошидан кечирган айрим воқеалари мени шунчалик ўйлантирдики, улар ҳақида бошқалар билан ҳам гаплашгим келди. Шунинг учун асарни ёзишга киришдим. Бировнинг бошидан ўтган воқеани ўқиб, баъзан ўз ҳаётимиздаги бир кунни эслаймиз. Ўшанда нега шундай йўл тутганимизни ёки ниманинг қадрига кечроқ етганимизни ўйлаб қоламиз. Саййиданинг ҳикоясини тинглаганимда менда ҳам шундай бўлган эди. Китобни очганингизда, асарнинг сўнгги бобларидан бир парчага дуч келдингиз. Камина учун у китобнинг энг қадрли ўринларидан бири. Ҳар гал Соҳиб билан Саййиданинг жарроҳлик олдидан қилган суҳбатини ўқисам, кўзимга ёш келади. Сиз ҳам Саййида билан дастлаб ўша лаҳзада учрашишингизни истадим. Сўнг унинг шу лаҳзагача қандай йўл босиб келганини бирга кузатамиз деб ўйладим. Муқовада тасвирланган «Қамар» китоб дўконига ҳам бироз тўхталай. Асарда Саййида фарзандларини сайрга олиб чиқади. Улар билан ўтказадиган вақти оз бўлса ҳам, шу кундан болаларига бир яхши хотира қолишини истайди. Шунинг учун уларни китоб дўконига ҳам олиб боради. «Қамар» камина учун ҳам қадрли маскан. Муқова ҳақида ўйлаганимда асардаги шу саҳна ёдимга тушди. Уни муқовага олиб чиқар эканмиз, дўконнинг номини ҳам ўз ҳолича қолдирдик. Асар давомида Саййиданинг китобхон аёллар клубидаги муҳокамаларда фаол қатнашганини кўрдингиз. У ерда Саййида бир қанча машҳур асарлар ҳақида гоҳ илиқ фикр айтди, гоҳ кескин гапирди. Унинг қарашлари кўп жиҳатдан меникига яқин. Сиз эса ўша асарларни ўқиб, бошқача фикрга келган бўлишингиз мумкин. Саййиданинг гапларини ўқиганда, у бу китобларни ҳаётининг қайси палласида ўқиганини ҳам ёдда тутсак, айрим ўринлар нега унга бунчалик оғир ботганини яхшироқ тушунамиз. Бошқа бир ўқувчи эса ўша асарда Саййиданинг назари тушмаган жиҳатни кўриши мумкин. Кўпчилик мақтаган асарни биз ҳам яхши китоб бўлса керак деб қўлга оламиз. Баъзан уни ўқиб бўлгач ҳам, ўзимизда қандай таассурот қолганини ўйлаб ўтирмай, эшитган фикримизни такрорлаймиз. Саййида эса машҳур асарларда ҳам ўзига маъқул келмаган ўринлар ҳақида гапирди. Бир китобнинг қадрини билган ҳолда ҳам ундаги айрим фикрларга қўшилмаслик мумкин. Шу ўринларда мен ҳам сиз билан бирга «Бу томондан ҳам қараб кўрсак-чи?» деб ўйладим. Халқимизда китоб кўтарган аёллар кўп, алҳамдулиллаҳ. Шу сабабли Саййидани биров сингли, биров опаси, яна кимдир ўз қизи каби ардоқлаши, меҳри тушиб қолишидан умидворман. Уни сизларга омонат қилдим. Яхши кунларда, янги асарларда сиз билан дийдорлашиш умиди ила сўзимни якунлайман.   Ҳурмат билан, Надия Рамазон Дилшод қизи “Китоб кўтарган аёл” @Nadiya_Ramazon

Open in Telegram
Views1,730+10%vs avg
Forwards—
Reactions67
Comments—
#1317Photo
Views1,770+12%vs avg
Forwards—
Reactions80
Comments—
#1314Text

«Ўқинг, эй аёллар» китоби номи топилиб, ғояси бор ҳолда анча ўйланган. Ёзиш услуби, баён шакли ҳақида кўп бош қотирдик. Устозлар билан маслаҳат қилдик, машқлар қилиб кўрдик. Кейинроқ, Ўзининг изни билан, сўзлар қуйилиб келаверди. Олдинги китобимиздан фарқли бир услубда, гўзал китоб битилди, алҳамдулиллаҳ. Китоб кутганимизда аъло ҳолда қарши олинди, ҳамон тарғиб қилиб келинмоқда, доимий илиқ фикрлар, раҳматлар келтирмоқда, алҳамдулиллаҳ. Яна бир хурсандчилик шундаки, каминага китобни турли тилларга таржима қилиш бўйича тез-тез таклифлар тушиб туради. Хусусан, қирғиз, қозоқ, инглиз ва турк тилларига таржима қилиш бўйича мурожаатлар келди. Бу бизни жуда қувонтиради, албатта. Бизнинг ҳам мақсадимиз китоб кенгроқ тарқалиб, кўпчилик учун манфаатли бўлсин. Аммо камина заифа ҳолида бу каби ишларга масъул бўлишни истамайди. Таржима ва нашр ишларининг ўз қоидалари, талаблари бор. Шунинг учун бу вазифани нашриётга топширишни ихтиёр қилдим. Мен кўпроқ оила, ўқиш ва албатта, янги ижодий ишлар билан бандман. «Ўқинг, эй аёллар» каби сизларга манзур асарлар битиш учун ўзим ҳам кўпроқ ўқишим, изланишим зарур. Бунинг учун диққат бўлинмаслиги, ошиқча масъулият бўлмаслиги лозим деб ўйлайман. @Nadiya_Ramazon

Open in Telegram
Views2,380+51%vs avg
Forwards—
Reactions56
Comments—
#1313Text

Банда тадбир қилаверадию тақдир қилгани бўлади. Биз ҳам анчадан бери «Китоб кўтарган аёл» асаримни нашр қилдириш учун елиб-югураётган бўлсак-да, нашрга доир сўнгги ишлар ҳали якунига етмади. Шу кунларда китобнинг муқоваси устида иш олиб борилмоқда. Умид қиламанки, дизайнерлар мени ёмон кўриб қолмайди — муқова танлашда инжиқроқман. Бу ҳам бўлса, сиз азиз китобхонларга китобни гўзал шаклда тақдим қилиш, кўрганда кўзингиз қувнаши учун. Янги ижодий ишлардан ҳам бир неча қораламаларимиз бор. Улар ҳам илм ўрганиш мавзусида бўляпти. Албатта, мавзу ва услуб такрорланмаган ҳолда. Янги ишлар бадиий асарлар эмас, улар ҳақида ҳам ҳали алоҳида тўхталаман, иншааллоҳ. Кундалик юмушлар, ўқиш-ўрганиш, ижод билан банд бўлганим боис, саҳифадаги фаолиятимиз бироз сусайиб қолди. Биздан янгиликлар, фойдали маълумотлар кутиб шу ерда бўлганларга алоҳида ташаккурлар айтаман. Шу йилнинг охиригача «Китоб кўтарган аёл» китобини кўтариб юришимиздан умидворман. Яна тақдимотлар, учрашувларда дийдорлашамиз, иншааллоҳ. #Ижод @Nadiya_Ramazon

Open in Telegram
Views2,190+39%vs avg
Forwards—
Reactions76
Comments—
#1310Text
Views4,500+185%vs avg
Forwards—
Reactions85
Comments—
#1301Photo

Кеча устозимиз Шавкат Ҳасан асос солган @Nikohapp — муносиб жуфт топиш учун ташкил қилинган лойиҳанинг ёпиқ тақдимотида бўлдик. “Илова” дейилганда, кўпинча кўзга чиройлию, амалда фойдаси кам нарсалар кўз олдимга келади. Бу сафар бошқача бўлди. ) Бизда кўпинча оила қуриш учун номзодларни ким таклиф қилгани, орада қандай танишлар борлигига қараб жавоб айтилади. Киши ўзи нимани хоҳлаши, қандай ҳаёт кечиришни орзу қилиши эса одатда кейинги планда қолиб кетади. “Никоҳ” иловасида эса ёшлар замонавий, айни пайтда қадриятларимизга асосланган ҳолда ўз жуфтини топиши учун катта имкониятлар мавжуд экан. Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлашни истардим: хавфсизлик ва одобга жиддий ёндашилгани, ноўрин суҳбатларга йўл қўйилмаслиги лойиҳанинг энг катта ютуқларидан деб биламан. Тақдимот ҳам ўзгача руҳда ўтди, таклиф учун ташаккурларимиз… Шубҳасиз, бу лойиҳа ортида устозимизнинг ва ташкилотчиларнинг кўп машаққатлари турибди. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Лойиҳалари икки дунёда ҳам хайр-манфаат келтирсин! @Nadiya_Ramazon

Open in Telegram
Views5,020+218%vs avg
Forwards—
Reactions48
Comments—