Account

Posts of Muslim.uz

newest first

#48883Video
Views6,720−74%vs avg
Forwards—
Reactions39
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h2,520
2 h4,800
4 h6,200
6 h6,720
  1. After 1 hour2,520
  2. After 6 hours6,720
  3. Total to date6,720
#48882Video
Views9,240−64%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h3,510
4 h7,810
6 h9,240
  1. After 1 hour3,510
  2. After 6 hours9,240
  3. Total to date9,240
#48876Photo

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views17,100−34%vs avg
Forwards—
Reactions38
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h6,220
3 h11,000
7 h17,100
  1. After 1 hour6,220
  2. After 6 hours17,100
  3. Total to date17,100
#48873Link preview
Views7,160−72%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h1,950
2 h4,940
4 h6,120
7 h7,160
  1. After 1 hour1,950
  2. After 6 hours7,160
  3. Total to date7,160
#48862Photo

#xabar #Quron_musobaqasi 🌙 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИГА 7 МЛН СЎМГАЧА ПУЛ МУКОФОТИ ВА ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР ТОПШИРИЛДИ 🗣 24 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Қуръон ва қироат илмлари» фан ойлиги доирасида анъанавий Қуръони карим мусобақасининг финал босқичи юқори савияда бўлиб ўтди. 🌙 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, раис ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, «Қуръон илмлари» кафедраси устозлари, таниқли қорилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 💬 Мусобақани очиб берган Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимизда Қуръон илмларини ўрганиш борасида салмоқли ютуқларга эришилаётгани, хусусан, жорий йилда маъҳад тарихида илк бор «Тафсир ва Қуръон илмлари» бўйича магистрлик мутахассислиги очилганини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков йиғилганларни Муфтий ҳазратлари ва идора раҳбарияти номидан табриклади. У юртимизда қориларнинг сон ва сифат жиҳатидан юксалиб бораётгани, бунинг самараси Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда яққол намоён бўлаётганини қайд этиб, мазкур мусобақа моҳир қориларни саралаш ва ёшларни юксак қорилик мақомига рағбатлантиришга хизмат қилишини билдирди. 💬 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов давлатимиз раҳбари томонидан Қуръон аҳли ва ҳофизи каломларга кўрсатилаётган юксак эътибор ҳамда моддий-маънавий рағбат хусусида тўхталиб, маъҳад совғаларидан ташқари Муфтий ҳазратлари номларидан ҳам қўшимча муносиб мукофотлар ажратилганини маълум қилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммад Олим домла Муҳаммадсиддиқов келгуси йилдан 10 та ўрта махсус ва 4 та олий диний таълим муассасаси ўртасида Қуръон мусобақаларини кенг миқёсда қайта жонлантириш режалаштирилаётганини айтиб, устозлар олдида халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарадиган моҳир қориларни тайёрлаш вазифаси турганига урғу берди. 📖 Бу йилги мусобақанинг муҳим янгилиги сифатида тиловат йўналишида илк бор модул таълим тизимида таҳсил олаётган имом ва ноиблар ҳам қатнашди. Беллашувда иштирокчиларнинг Қуръони каримни ёддан ўқиши, тажвид қоидаларига риоя этиши, оятларни тажвидий таҳлил қилиши ҳамда овоз ва тараннум маҳорати синовдан ўтказилди. ⚖️ Иштирокчиларнинг чиқишларини «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов раислигидаги, тажрибали устозлар ҳамда мисрлик Ислом Абдулатий қоридан иборат ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб борди. 🏆 Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб ва совриндор бўлдилар: Ҳифз йўналиши бўйича: 🥇 1-ўрин: Абдулҳай Ҳасанов (101-гуруҳ талабаси) ва Муҳаммад Амин Мусаев (304-гуруҳ талабаси); 🥈 2-ўрин: Шукруллоҳ Абдуллаев (404-гуруҳ талабаси); 🥉 3-ўрин: Билолиддин Иброҳимжонов (202-гуруҳ талабаси). Тиловат йўналиши бўйича (модул таълим талабалари ўртасида): 🥇 1-ўрин: Зоҳиджон Номонов; 🥈 2-ўрин: Абдулбоқий Аҳмедов; 🥉 3-ўрин: Билолиддин Қамардинов. 🎁 Ҳар икки йўналиш ғолибларига Муфтий ҳазратлари номларидан: ▪️ 1-ўрин учун — 7 миллион сўм; ▪️ 2-ўрин учун — 5 миллион сўм; ▪️ 3-ўрин учун — 3 миллион сўм пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, маъҳад ва ҳомийлар томонидан ғолиб ҳамда совриндорларга iPad, планшет, чангютгич ва шарбат чиқаргич каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 🗣 Ушбу мусобақа иқтидорли қориларни кашф этиш, ёшларда Каломуллоҳга муҳаббатни ошириш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир ҳофизи Қуръонларни тайёрлашга хизмат қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views16,300−37%vs avg
Forwards—
Reactions37
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h7,200
4 h11,500
7 h16,300
  1. After 1 hour7,200
  2. After 6 hours16,300
  3. Total to date16,300
#48861Photo
Views12,700−51%vs avg
Forwards—
Reactions50
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h6,670
8 h12,700
  1. After 6 hours12,700
  2. Total to date12,700
#48859Video
Views12,800−51%vs avg
Forwards—
Reactions37
Comments—
#48849Photo

#xabar #fatvo #anjuman #istanbul 🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ФАТВО АНЖУМАНИДА НУТҚ СЎЗЛАБ, МУҲИМ ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР    📍Туркияда бўлиб ўтаётган «Уммат бирлиги ва глобал муаммолар қаршисида фатво кенгашлари» мавзусидаги халқаро маслаҳат йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари долзарб мавзуда маъруза қилдилар. 🗣Муфтий ҳазратлари ўз нуқтларида дунёда таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлигини таъминлаш тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омили экани, фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши, рақамли асрда интернет орқали тарқатилаётган илмсиз ва асоссиз фатволарнинг олдини олиш ниҳоятда зарурлигини қайд этдилар. 💬Шунингдек, маърузадаги Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, жумладан, Миср Фатво уйининг «Имом Қарофий» мукофотига сазовор бўлган Фатво маркази фаолияти, унинг иш услублари ва тажрибалари ҳақидаги маълумотлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. ⏺Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фатво идоралари фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурдилар. Айниқса, фатво ҳайъатлари тасдиқлаган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернет тармоғида фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш кабилар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views26,500+2%vs avg
Forwards—
Reactions48
Comments—
#48839Photo

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #Диний_таълим_муассасалари_фаолияти 🏆 Термизда Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган халқаро кураш мусобақаси ...Буюк аллома Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрида қарийб 20 та давлат полвонлари иштирокида «Мардлар майдони» халқаро кураш турнири ўтказилди. Муросасиз беллашувлар якунида сурхондарёлик полвонлар — Жавоҳир Аҳмедов (-73 кг), Иброҳим Қурбонназаров (-81 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (мутлақ вазн) ўз тоифаларида ғолибликни қўлга киритдилар... ➡️ Батафсил: (Termiziy.uz) 🤝 Илмий-маърифий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди ...Имом Термизий номидаги ислом институти ректори Камол домла Исламов ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори Азизхўжа домла Иноятов ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ҳужжат доирасида ислом илмлари, тасаввуф ва ҳадисшунослик бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш, нодир қўлёзмаларни ўрганиш ҳамда зиёрат туризмини ривожлантириш режалаштирилган... ➡️ Батафсил: (imomtermiziy.uz) 📢 Тошкент ислом институти Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ...23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ректор Уйғун Ғафуров раислигида Кенгашнинг 02-сонли йиғилиши ўтказилди. Унда қабул натижалари, магистрлик диссертациялари мавзулари, талабаларнинг фан олимпиадаларидаги иштироки ва педагогик амалиётни ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди... ➡️ Батафсил: (oliymahad) 🗣 IV Республика «Тарғиботчилар» форумида фаол иштирок ...19–20 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан «Виждон эркинлиги – ҳуқуқий кафолат ва жамият барқарорлигининг асоси» мавзусида IV Республика «Тарғиботчилар» форуми бўлиб ўтди. Унда Хадичаи Кубро таълим муассасаси директори М.Абдуллаева иштирок этиб, бағрикенглик ва маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигини ошириш масалалари муҳокамасида қатнашди... ➡️ Батафсил: (xadichaikubrouz) 💬 Ота-оналар билан очиқ мулоқот ва танишув ...Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида 1-курс талабаларининг ота-оналари ва вакиллари иштирокида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди. Унда оила ва билим юрти ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан самимий мулоқот ўтказилиб, меҳмонлар ўқув хоналари ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар... ➡️ Батафсил: (alberuniy.uz) 🏅 «Бағрикенглик кубоги»да талаба-қизларнинг муваффақияти ...«Бағрикенглик кубоги» доирасидаги спорт мусобақалари ва «Заковат» беллашувларида Хадичаи Кубро таълим муассасаси талабалари муносиб иштирок этдилар. Жумладан, шахматда Фотима Қутбиддинова ва стол теннисида Дилдора Болтаева 2-ўринни, шашкада Зуҳра Қутбиддинова ва стол теннисида Мушарраф Юлдашева 3-ўринни, «Заковат» ўйинида эса жамоа 4-ўринни эгаллади... ➡️ Батафсил: (xadichaikubrouz) 📍 Мадрасаларда дуал таълим машғулотлари изчил давом этмоқда ...Мир Араб ва Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари дуал таълим дастури доирасида амалий машғулотларни давом эттирмоқдалар. Талабалар масжид ва маҳаллаларда имом-хатиблар ҳамда бириктирилган мутахассислар билан биргаликда касбий тажриба орттириб, аҳоли ўртасида маърифий суҳбатлар ўтказмоқдалар... ➡️ Батафсил: (mirarabmadrasa) | (xojabuxoriy) 📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌 Баҳром Икромов ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views10,900−58%vs avg
Forwards—
Reactions39
Comments—