Account
Muslimun.uz

Muslimun.uz

Андижон вилоят вакиллиги www.muslimun.uz саҳифасининг расмий-диний-маърифий канали ГУВОҲНОМА: 📑 № 1290 https://taplink.cc/muslimun.uz

Username
@muslimunuzportal
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers2,804
Avg views per post, 7d707last 7 days
ERR25.20%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 25, 2026479
Nov 26, 2026530
Nov 27, 20261,430
Nov 28, 202668

Most viewed this month

  1. 01
    Views4.2K
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—
  2. 02
    Views869
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—
  3. 03
    Views826
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—
  4. 04

    #xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

    Photo
    Views595
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—

Latest posts

#24602Video

#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha 🗓 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (27.11.2026) 00:00 Хабарлар 01:13 Ўзбекистон делегациясининг Истанбулдаги фатво кенгашлари халқаро йиғилишидаги иштироки 03:03 Иорданиянинг «Ad-Dustur» нашрида Ўзбекистон–Иордания ҳамкорлигига бағишланган махсус сон чоп этилди 04:32 Куала-Лумпурда Ислом молияси бўйича шариат олимларининг 21-халқаро форуми бошланди 05:32 Покистондаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртимиз Абдулазиз қори Сўпиев иштирок этди 06:36 Ислом цивилизацияси марказида интернет орқали радикаллашувнинг олдини олишга бағишланган анжуман ўтказилди 07:24 Мир Араб олий мадрасаси ва «Нур Муборак» университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди 08:07 Хўжа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртида Уламолар кенгаши аъзолари иштирокида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди 09:09 Фарғонада «Бағрикенглик ҳафталиги» доирасида «Яшил макон» лойиҳасида 250 туп кўчат экилди 09:47 Сурхондарёда диний соҳа ходимларининг масъулияти ва ижро интизомини мустаҳкамлашга бағишланган учрашув ўтказилди #yangiliklar ✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views73−90%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#24600Video
Views191−73%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
12 h148
27 h191
  1. After 24 hours191
  2. Total to date191
#24599Text
Views4,200+494%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
13 h2,290
24 h4,200
  1. After 24 hours4,200
  2. Total to date4,200
#24598Video
Views462−35%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
15 h384
24 h462
  1. After 24 hours462
  2. Total to date462
#24596Video
Views279−61%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#24595Link preview

НАРХ ЎЙИНИ #нарх ❓ 2300-САВОЛ: Ички туризм соҳасида ишлайман, одамларни табиат қўйнига саёҳатга олиб чиқамиз. Ҳозирда бошқа сайёҳлик фирмалари ўзаро тил бириктириб, саёҳатлар учун энг паст нарх чегарасини белгилашмоқда ва ундан арзон хизмат кўрсатмасликка келишиб олишмоқда. Бу иш шаръан жоизми? Яна бир тадбиркор рақобатчиларини синдириш мақсадида « Мендаги нархдан арзонини ҳеч ким таклиф қила олмайди» деб видео мурожаат қилмоқда. Шу йўл билан топган пули ҳалолми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Фиқҳ китобларимизда баён қилинадики, ҳақ олиб хизмат кўрсатувчиларнинг нархни ошириш учун ўзаро тил бириктириши дуруст эмас. Чунки улар бирлашса, нарх қимматлашади, бирлашмаса, ҳар бири мижозни қўлдан бой бермасликка ошиқади ва нарх арзонлашади. Фирмаларнинг энг паст нархни белгилаб, ундан арзон қилмасликка келишиб олиши ҳам шу ҳукмда. Бунда ҳам нарх сунъий равишда ушлаб турилади. Шариатга кўра, нарх эркин рақобат билан белгиланади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларни қўйинглар, Аллоҳ уларнинг баъзисини баъзисидан ризқлантиради», деганлар (Имом Муслим ривояти). “Фиқҳул буюъ” китобида айтилади: وَيَنْبَغِي أَنْ يَكُونَ فِي حُكْمِ الِاحْتِكَارِ مَا شَاعَ فِي أَسْوَاقِنَا الْيَوْمَ مِنْ أَنَّ أَصْحَابَ صَنْعَةٍ وَاحِدَةٍ أَوْ تُجَّارَ سِلْعَةٍ وَاحِدَةٍ يُكَوِّنُونَ جَمْعِيَّةً (cartel) تَتَحَكَّمُ فِي أَسْعَارِ تِلْكَ السِّلَعِ، وَبِمَا أَنَّهُمْ لَيْسَ بَيْنَهُمْ مُنَافَسَةٌ فِي الْأَسْعَارِ فَإِنَّ النَّاسَ لَا يَبْقَى لَهُمْ خِيَارٌ إِلَّا بِأَنْ يَشْتَرُوا تِلْكَ السِّلَعَ بِتِلْكَ الْأَسْعَارِ الْمُرْتَفِعَةِ الَّتِي اتَّفَقَتْ جَمْعِيَّةُ التُّجَّارِ عَلَيْهَا، فَيَحْصُلُ بِذَلِكَ ضَرَرٌ مِثْلُ ضَرَرِ الِاحْتِكَارِ “Бугунги кунда бозорларимизда кенг тарқалган ҳолат ҳам эҳтикор (монополия) ҳукмида бўлади. Бунда бир соҳадаги ишлаб чиқарувчилар ёки бир турдаги мол савдогарлари уюшма (картель) тузадилар ва бу уюшма ўша маҳсулотлар нархини ўз измида тутади. Улар ўртасида нарх бўйича рақобат бўлмагани сабабли одамларнинг ўша молларни савдогарлар уюшмаси келишиб олган баланд нархларда сотиб олишдан бошқа иложи қолмайди. Шу тариқа монополия зарари каби зарар юзага келади”. Шунинг учун бундай келишувга қўшилиш жоиз эмас. Агар ваъда берилган бўлса ҳам у шаръан эътиборга олинмайди. Иккинчи саволга келсак, арзон нарх қўйишнинг ўзи жоиз, бу орқали топилган пул ҳалол. Аммо бунда қуйидаги уч нарсадан сақланиш керак: – Зарар этказиш нияти. Мақсад мижозга яхши нарх бериш бўлса, бу савобли иш. Бировни синдириш, даромадини қасддан қирқиш нияти эса гуноҳ. – Ёлғон реклама. “Мендан арзон ҳеч ким қилолмайди” деган гап рост бўлиши керак. – Монополия вужудга келтиришни кўзлаш. Аввал жуда арзон сотиб, рақобатчилар бозордан кетгач, нархни кескин кўтаришни мақсад қилиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Muslimun.uz @muslimunuzportal @andijonhanafiylari

Open in Telegram
Views551−22%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#24593Photo
Views462−35%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
45 h448
67 h462
  1. Total to date462

All posts

Connections