Account

Posts of MuslimShosh.uz

newest first

#42813Photo

МЕҲР УЛАШИШНИНГ КЎПДИР САВОБИ 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни арафасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Учтепа туманида истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган фуқаролар хонадонларига ташриф буюрди. Ташриф давомида Абдуқаҳҳор домла хонадон соҳиблари билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар, ташвишларига шерик бўлдилар. Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга ногиронлик аравачалари, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган хайр-саховат тўпламлари ҳадя қилинди. Учрашув давомида инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётига қувонч ва умид бағишлаш халқимизнинг қадимий қадриятлари ҳамда Ислом динининг эзгу таълимотларидан экани алоҳида таъкидланди. Зеро, динимизда заифлар, беморлар ва ёрдамга муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш энг савобли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминнинг дунёвий ғамларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ғамларидан бирини аритади», дея марҳамат қилганлар. Бундай хайрли ташаббуслар жамиятда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ўзаро кўмак муҳитини мустаҳкамлашга, ҳар бир инсон ўзини эътибор ва ғамхўрлик оғушида ҳис этишига хизмат қилади. Зеро, инсонга кўрсатилган меҳр, унинг қалбига улашилган эътибор ва қилинган эзгулик ҳеч қачон унутилмайди. Энг муҳими, бундай хайрли амаллар жамиятимизда инсон қадри ҳамиша улуғ эканининг амалий ифодасидир. Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати 📲Улашинг | @MuslimShosh

Open in Telegram
Views613−61%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#42812Video
Views1,080−32%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#42810Photo
Views1,690+6%vs avg
Forwards—
Reactions19
Comments—
#42808Photo
Views1,840+16%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—