АҚШ тарихидаги энг муваффақиятсиз тажриба: «Қуруқ қонун» Суратда — 1920-йилларда АҚШ полицияси томонидан мусодара қилинган ноқонуний спиртли ичимликлар бочкалари. 1920 йилда АҚШ ҳукумати жиноятчиликни тугатиш ва жамиятни соғломлаштириш мақсадида алкоголь савдосини бутунлай тақиқлади. Аммо натижа бутунлай тескари бўлди: талаб йўқолмади, аксинча, яширин ишлаб чиқариш авж олди. Қора бозордан тушган миллионлаб долларлар Аль Капоне каби мафия етакчиларини мисли кўрилмаган даражада кучайтирди, сифатсиз қўлбола ичимликлар эса минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Суратдаги каби рейдларда тонналаб ичимликлар кўчаларда оммавий равишда оқизиб юборилар, аммо бу вазиятни ўнглай олмас эди. Охир-оқибат, 13 йил давом этган бу тажриба ўзини оқламаслигини тан олган ҳукумат 1933 йилда қонунни бекор қилишга мажбур бўлди. Каналга обуна бўлинг👇👇👇 https://t.me/mushtumjurnali
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 2 h | 1,570 |
| 4 h | 1,810 |
- Total to date1,810









