Account
MUSAFFO.UZ

MUSAFFO.UZ

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Username
@musaffouzb
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers15,700
Avg views per post, 7d2,713last 7 days
ERR17.28%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 25, 20263,272
Nov 26, 20262,393

Most viewed this month

  1. 01
    Views4.63K
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—
  2. 02
    Views3.74K
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—
  3. 03
    Views3.7K
    Forwards—
    Reactions8
    Comments—
  4. 04

    #Макка #Маълумот 🕋 Макка ва Бакка: улар орасида қандай фарқ бор? 🗣 Нима учун Қуръони карим оятида “Макка” сўзи ўрнига “Бакка” сўзи қўлланган? Бу икки сўз орасида фарқ борми? 📚 Бакка – Қуръони Каримнинг 3-сураси Оли Имрон 96-оятида зикр қилинган: “Одамларга муборак, оламларга ҳидоят қилиб қўйилган биринчи уй Баккадаги уйдир”. 📖 Уламоларнинг фикрича, Бакка Макканинг қадимий номидир. Қуръонда Макка сўзи бир марта Фатҳ сураси 24-оятида келган: “У зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафар қозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлингизни улардан тўсган зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир”. ▫️Мусулмонлар Макка ва Баккани синоним сўз деб ҳисоблашади, лекин олимлар бу икки ном ўртасида фарқ борлигини айтадилар. Бакка Каъба ва унинг атрофидаги ҳарам ҳудудини англатади. Макка эса Бакка ва Макка шаҳри жойлашган жойнинг номидир. ✅️ Ибн Мунирнинг “Лисанул Араб” асарига кўра, Каъба жойлашган жой ва унинг атрофи гавжум бўлгани учун “Бакка” деб номланган. Арабчада “بَكَّة” сўзи бозорларда бўлгани каби “гавжум оломон” деган маънони англатади. Лекин уни бошқа “بَكَّ” – йиғламоқ феъли билан адаштирмаслик керак. ▫️Яна ўша асарда шундай дейилган: “Иккаласи ҳам, Макка ва Бакка бир хил шаҳарнинг номлари бўлиб, “ба” ва “мим” бир-бирини ўрнида ишлатилади”. Яъни, “мим” ҳарфи ўрнига араблар “ба”ни ишлатадилар ва аксинча. 📚 “Муҳарарул вожиз”да қуйидаги маълумот келган, Имом Заҳҳок ва бир гуруҳ уламолар айтдилар: “Бакка Макка деган маънони англатади ва Мазин каби араб лаҳжаларида “ба” “мим” билан ўрни алмаштирилиб қўлланилади”. ▫️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Тафсири ҳилол”да шундай дейди: “Бакка” Маккаи Мукарраманинг исмларидан биридир. “Бакка” сўзининг луғовий маъноси, “тақиллатиб урмоқ” бўлиб, Маккада ҳар қандай мағрурнинг ҳам бўйни эгилади, шунинг учун уни "Бакка" ҳам деб аталади. t.me/musaffouzb

    Link preview
    Views3.43K
    Forwards—
    Reactions11
    Comments—

Latest posts

#41152Photo
Views693−74%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h434
3 h693
  1. After 1 hour434
  2. Total to date693
#41151Link preview
Views1,150−58%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h951
4 h1,150
  1. After 1 hour951
  2. After 6 hours1,150
  3. Total to date1,150
#41150Video
Views1,640−40%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
1 h623
7 h1,640
  1. After 1 hour623
  2. After 6 hours1,640
  3. Total to date1,640
#41149Link preview

Ажойиб насиҳат Ривоят қилинишича, иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайхнинг олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга: “Борингдан эҳсон қилиб тургин”, – дебди. Йигит уйига келиб шайх билан бўлган суҳбатини онасига айтибди. Шунда йигитнинг онаси: “Ўғлим биз бир камбағал одамлар, ўзимиз эҳсонга муҳтож бўлсак, нимани эҳсон қилишимиз мумкин”, – дебди. Ўғил: донишманд шайх бекорга бир нарсани гапирмайди, – деб фақирона бўлсада эҳсон қила бошлабди. Орадан бир муддат вақт ўтиб шайхни бир чиройли бино соҳиби зиёфатга чақирибди. Зиёфатга борган шайхни бир вақтлар ундан насиҳат сўраган камбағал, йигит кутиб олиб: “Сизнинг насиҳатингиз туфайли Аллоҳ ризқимизни мўл-кўл қилиб берди, яна менга насиҳат қилинг”, –дебди. Шунда донишманд шайх: “Молингга ҳаром аралашмасин, молингни ҳаромга сарфламагин, молингни доимо тозалаб тургин ва жамият олдидаги масъулиятингни ёддан чиқармагин”, – деб насиҳат қилибди ва сахий йигитни ҳаққига дуо қилибди. Дўстларингизга ҳам улашинг! t.me/musaffouzb

Open in Telegram
Views2,210−19%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
2 h1,570
7 h2,210
  1. After 6 hours2,210
  2. Total to date2,210
#41148Text

МУЗОРАБАНИНГ ЯКУНЛАНИШИ #музораба ❓ 2297-САВОЛ: Мен бир одамдан музорабага пул олиб, тижорат билан шуғулландим. Ҳозирда музорабани тугатмоқчи бўлиб турибмиз. Лекин товар сотиб олган айрим харидорлардан пулни олишнинг деярли имкони йўқ. Шу сабабли ҳозирда ҳамкорим тиккан пул камомад билан чиқмоқда. Мен у тиккан пулнинг барчасини қайтаришим керакми ёки бор пулни олади холосми? Шу кунгача фойдадан деб, ўртадан анча-мунча пул ҳам олганмиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар шу вақтгача олган пул фойда дейилмайди, балки қарз сифатида олган бўласизлар. Чунки фойда иш якунига етгач аниқ бўлади. Киритилган сармояни иккингиз фойда деб олган маблағингиз билан тўлдириб қўйиб, ортган маблағни тақсимлайсизлар. Мана шу тўғри йўл ҳисобланади. “Мажмаул анҳур” номли китобда бу ҳақда шундай дейилган: (وَإِنْ اقْتَسَمَاهُ مِنْ غَيْرِ فَسْخِ) ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ كُلُّهُ أَوْ بَعْضُهُ (تَرَادَّاهُ) أَيْ الْمُضَارِبُ وَالْمَالِكُ الرِّبْحَ الْمَقْسُومَ (حَتَّى يَتِمَّ رَأْسُ الْمَالِ) لِأَنَّ الرِّبْحَ تَابِعٌ فَلَا يَسْلَمُ بِدُونِ سَلَامَةِ الْأَصْلِ (فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ) مِنْ الرِّبْحِ بَعْدَمَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ (اقْتَسَمَاهُ) أَيْ مَا فَضَلَ لِأَنَّهُ رِبْحٌ “Агар иккаласи шартномани бекор қилмай фойдани тақсимлаб олишса, сўнгра молнинг ҳаммаси ёки бир қисми ҳалок бўлса, фойдани қайтарадилар. Яъни сармоя тўлиқ қоплангунга қадар иш юритувчи ва мол эгаси тақсимлаб олинган фойдани қайтариб берадилар. Чунки фойда тобе бўлиб, асл (сармоя) саломат бўлмасдан туриб фойда соф бўлмайди. Агар сармоя тўлиқ қопланганидан сўнг бирор нарса ортиб қолса, уни (келишувга кўра) тақсимлаб оладилар, чунки у соф фойдадир”. Шунингдек, харидорлардан қарзларни ундиришга ҳам имкон қадар ҳаракат қилинг. Агар кимдир қарзини берса, сармоядан ортиқча қисмини ўзаро келишув асосида бўлишиб оласизлар. Агар улардан кимдир қарзини тўламаса, сизларнинг ҳаққингиз унда қолган бўлади, қиёматда жавоб беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @musaffouzb

Open in Telegram
Views2,290−16%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#41144Link preview

Ғийбат ва унга қулоқ солиш (Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғийбатдан ва ғийбатга қулоқ солишдан қайтардилар». Ғийбат мўминнинг обрўсини тўкишдир. Ҳолбуки, бир мўминнинг обрўсини сақлаш барча мўминларнинг зиммасидадир. Мўминда тавҳид борлиги боис унинг ҳурмати каттадир. Зеро, динимизда мўминнинг қони, моли, обрўсини тўкиш ҳаром қилинган. Чунки молу давлат мўминнинг диёнати ва обрўсини тутиб турувчидир. Тавҳид аҳлининг ҳам диний, ҳам инсоний жиҳатлари тавҳид пардаси ичида бўлади. Агар бирон ёмон нарса ҳақида гапирсанг Аллоҳнинг пардаси ортида бўлган бир нарса ташқарига чиққан бўлади. Зикр қилган киши эса Аллоҳ ёпган парданинг ичидаги бир нарсани ташқарига чиқарган бўлади. Бу билан у Аллоҳ таоло тутган пардани йиртган бўлади. Гапга қулоқ тутган кимса ғийбатчига шерикдир. Зеро, қулоқ тутувчи бўлмаганида бу гап ғийбат бўлмасди. Чунки бу сўзларни қулоқ тутувчининг олдида айтди, унинг ҳузурида бировнинг пардасини йиртди, обрўсини тўкди. Ғийбат қилиб пардани йиртгани - қулоқ тутувчининг ҳузурида айбларни зоҳир қилганидир. Дунё подшоҳларидан бири ўзининг эшигига парда тутиб қўйган бўлса, бирон киши келиб ўша пардани тортиб, йиртиб юборса, унинг бундай журъати учун нималар юз беришини тасаввур қила оласанми? Яна бир жиҳат борки, қулоқ тутувчи эшитувчи эмас, яъни қулоқ тутувчи ва эшитувчи кишилар бошқа-бошқадир. Чунки баъзида бехосдан бировнинг ғийбати қулоққа чалиниб қолиши мумкин. Лекин эшитувчи бу ишга рози бўлмайди. Аммо қулоқ тутувчи эса, рағбат қилиб ғийбатчига шерик бўлади. Чунки у бутун вужудини қулоққа айлантириб, қулоқ солади ва унинг ғийбатига рози бўлади. «Қайтарилган амаллар» китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг! t.me/musaffouzb

Open in Telegram
Views2,600−4%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#41142Photo
Views2,440−10%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—

All posts

Connections