Account

Posts of “MunadiyTv”

newest first

#3085Photo

#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажот топиш сабабларидан бири амал билан мағрурланмаслик. Амалингиз нечоқлик кўп бўлса ҳам, турли-туман катта-катта ишлар қилсангиз ҳам, кечалари намозда қоим, кундузлари рўзадор соим, ҳар йили ҳаж-умра қилсангиз, қўли очиқ саховатпеша бўлсангиз, мужоҳид, муҳожир, олиму обид бўлсангиз ҳам амалингиз билан мағрурланиб қолишдан ҳазир бўлинг! Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Қиёмат куни ҳеч ким қилган амали билан нажот топа олмайди”. Саҳобалар: “Сиз ҳамми?” деб сўрашди. “Ҳа, мен ҳам. Фақат Аллоҳ мени Ўз раҳмати ила буркаб қўйса нажот топаман”. (Бухорий ва Муслим ривояти) Шундай бўлгач зинҳор амалингиз билан мағрурланиб қолманг, балки хавф ва ражо ўртасида бўлган ҳолда амал қилишда давом этинг. Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини васф этиб бундай деган: “Яхши ва эзгу ишларда елиб-югурадиган ва қиёмат куни ҳисоб-китоб учун Раббиларининг ҳузурига қайтган пайтларида амаллари улардан қабул қилинмаслигидан ва уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмаслигидан қалблари доим қўрқувда бўлган кишилар”. (Мўминун, 60) Саҳобалар сийратини ўқиган киши ҳайратга тушмай, таъсирланмай қолмайди. Шулардан бири: Абдуллоҳ ибн Равоҳа разияллоҳу анҳу уйда касал бўлиб ётганида йиғлайди. Буни кўрган хотини ҳам йиғлаб юборади. Улуғ саҳобий: “Сен нима учун йиғлаяпсан?” деб сўраганида, хотини: “Сизнинг йиғлаганингизни кўриб мен ҳам йиғладим. Ўзингиз нима учун йиғладингиз”, деди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа разияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таолонинг: “Эй одамлар, ҳар бирингиз сиротдан ўтиш билан дўзахга киради. Бу узил-кесил ҳал қилинган иш бўлиб, Аллоҳ таоло унинг албатта содир бўладиган иш эканига ҳукм қилиб қўйган. Кейин Биз тақво қилган кишиларни қутқарамиз ва Аллоҳга кофир бўлиш билан ўзларига зулм қилган кимсаларни дўзахда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”. (Марям, 71) деган сўзини эслаб қолдим. Мен қайси тоифадан эканимни дўзахдан қутқарилганларданми ё дўзахда қоладиганларданми билмаганимдан йиғлаяпман”. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views107−90%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3084Text

Айримлар отасини қоровул, онасини энага қилиб қолдириб, ўзи хотини билан дам олишга кетади. Ота-онасига сизларни ҳам олиб кетай демайди, озгина инсофи бори тил учида: “Сизларни ҳам олиб кетай”, деб қўяди. Ҳолбуки, ўзи билан хотинига иккита билет олиб қўйган бўлади. Ота-она аҳмоқми, ҳаммасини билиб туради, тил учида айтаётганини гапидан, кўзидан, ўзини тутишидан билади, ўзи туғиб катта қилганку билмайдими. Барибир ота-онада, дили оғриса ҳам яхши бориб келинглар, деб дуо қилиб қолаверади. Сизни катта қилиб, шу ҳолга келтиргунча отангизнинг сочига оқ тушгани, белидаги қуввати кетгани, пешонасидаги ажинни доим ёдда тутинг. Онангизга қаранг, сизга ҳомиладор пайтида сочлари тўкилган, тишлари кетган, ишни бажариб ётганингизда тагингизни тозалаб қўйган, оринмаган, ирганмаган, ўзини ўйламаган, соғ-саломат катта бўлаётганингизга севиниб, чеккан машаққатлари ҳам эсидан чиққан. Энди сиздан роҳат кўраман деганда сиз ўз роҳатингизни ўйлашингиз инсофданми?! Лоақал бир марта бўлса ҳам дам олишга олиб боринг, ота-она абадий эмас, буёғи оз қолган ҳадемай ўтиб кетишади, бир мартага улгуриб қолсангиз ҳам катта гап. Кейин ўлгунингизча хотинингиз билан бораверасиз, ўша дам олишга. Тағин армон бўлиб қолмасин! ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views1,610+54%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#3083Text

Одамларни алдаш вақтинчаликдир Мунофиқлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ўз жонлари ва молларини сақлаб қолишлари мумкин бўлган. Улар ташқи томондан мусулмон эканликларини кўрсатиб, одамлар орасида юришган. Аммо бу уларга ҳақиқий нажот бермади. Чунки инсон одамларни алдаши мумкин, лекин Аллоҳ таолони алдай олмайди. Одамлар олдидаги вақтинчалик обрў ёки ўзини оқлашнинг нима фойдаси бор? Инсон Аллоҳнинг ҳузурига ёлғон ва хиёнат билан борса, унинг ҳақиқий ҳолати, башараси ўша ерда очилади. Дунёда инсон ўзини оқлаб олиши мумкин. Аммо охиратда барча пардалар кўтарилади ва яширин ҳақиқатлар ошкор бўлади. Унда нима қилади?! Шунинг учун мўминнинг мақсади аввало Аллоҳ таолонинг розилигини излаш бўлиши керак. 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views204−80%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3082Text
Views216−79%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3081Photo

#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажот топиш сабабларидан бири бир кун келиб Аллоҳ ҳузурида туришни, ҳисоб-китобга тутилиш ҳақ эканини ёдда тутиш. Ўйламанг қутулиб қоламан деб, хомхаёл бўлманг. Аллоҳнинг олдига борасиз, ҳузурида туриб, ҳар бир қилган ишингиз учун жавоб берасиз. Қандай ҳаёт кечиргансиз, ёшлигингизни нима билан ўтказгансиз албатта сўраласиз. “Аллоҳ таоло гуноҳ ва ёмон ишларни қилган кимсаларни қилган гуноҳларига ва ёмонликларига яраша жазолайди, яхшилик қилган, яхши амал қилган кишиларни жаннат билан мукофотлайди” (Нажм, 31). Ким охиратни ўйласа, охират ғамида бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида туриши муқаррар эканини хис қилиб яшаса, яхши амаллар қилиб ҳаёт кечиради. Яхши амаллари эса қиёмат куни нажот топишига, Аллоҳнинг ҳузурида юзи ёруқ бўлишига сабаб бўлади.Номаи аъмоли ўнг томонидан берилганлар: “Кимга номаи аъмоли ўнг томонидан берилса у хурсандлигидан: “Ҳой одамлар. Менинг номаи аъмолимни ўқинглар. Мен дунёдалик пайтимда Қиёмат куни ўз жазойю мукофотимга йўлиқишимга албатта иймон келтирган эдим”, деб айтади. Нажот топишининг сабабига қаранг-га?! Қиёмат куни ҳисоб-китобга рўбарў бўлишини билган ва шунга яраша амал қилган. Бошқа бир оятда эса: “Биз дунёда аҳли-оиламиз ҳузурида эканимизда Раббимиздан қўрқиб, Унинг Қиёмат кунида бўладиган азоби ва жазосидан қўрқар эдик. Аллоҳ бизга ҳидоят ва тавфиқ ато этди ва бизни жаҳаннамнинг шиддатли оташи азобидан сақлади”. (Тур, 26,27) ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views2,400+130%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3080Video
Views2,770+165%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3079Video
Views3,420+228%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3077Photo

#Нажот_сабаблари Фарз амалларни вақтида бажариш, диний мажбуриятларни адо этиш ва гуноҳи кабиралардан сақланиш, қиёмат куни нажот топишга, азобдан саломат қолишга сабаб бўлади. Исломдаги фарз амаллар Аллоҳ ҳар бир мусулмонга буюрган, бўйнига юклаган бурч ва вазифаларидир. Вазифасини бажармаган банда азобга лойиқ бўлади. Гуноҳи кабиралар эса уларни қилган кишига лаънат йўллаш, Аллоҳнинг раҳматидан қувилиш, жаннатдан мосуво бўлиш, иймони йўқ ёки иймони оз ё биздан эмас деган сўз айтилиш каби турли азоб-уқубатлар тайин қилинган ишлардир. Бу саналганларнинг ҳар бири одамни сескантириб, хушёр торттиради. Аллоҳнинг лаънатига гирифтор бўлиш, Унинг раҳматидан ҳайдалиш... Бизда фалончи ўлибди дейилса, эшитганлар: “Аллоҳ раҳмат қилсин”, дейдилар. Аллоҳ раҳмат қилсин дейилса-ю, лекин Аллоҳ раҳмат қилмаса... Аллоҳ сақласин, бу тамом дегани, энг бадбахт одам шу бўлади, бахтсизликнинг энг чўққиси шу бўлади. Жаннатдан мосуво бўлиш, иймонсизлик, Пайғамбар алайҳиссалом: “Биздан эмас”, дейишлари... Бу сўзни эшитишдан, шу баҳога лойиқ бўлишдан кўра ёмонлик, бахтсизлик борми?! Шунинг учун, каттаю кичик гуноҳлардан узоқ бўлишга ўзимиз-у фарзандларимиз биргаликда ҳаракат қилайлик. Бир-биримизни яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб яшаш барчамизга насиб этсин. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views399−62%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3076Photo

#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажотга эриштирувчи сабабларнинг энг катталаридан бири фарз амалларга, диний мажбуриятларга риоя қилиш. Фарз амаллар ичида хоссатан намозга катта аҳамият қаратиш, вақтида адо этишга ҳаракат қилиш. Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳар кун беш вақт намоз ўқишни фарз қилган. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни мусулмон билан кофир ўртасини фарқловчи амал эканини баён қилганлар. Қиёматда ҳам энг биринчи намоздан сўралади. Катта аҳамият қаратиш зарур бўлган ишлардан яна бири ҳаромдан узоқ бўлиш, гуноҳга қўл урмаслик. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ саҳиҳида келтирган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумо айтади: Нўъмон ибн Қавқал разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, мен беш вақт намоз ўқисам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам, жаннатга кираманми?” деб сўраган эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, кирасан”, деб жавоб бердилар. Фарз амалларни вақтида бажариш, диний мажбуриятларни адо этиш ва гуноҳи кабиралардан сақланиш, қиёмат куни нажот топишга, азобдан саломат қолишга сабаб бўлади. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views338−68%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#3075Text
Views1,070+2%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3074Photo

#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажотга сабаб бўладиган бир қанча амални ўзида жамлаган оятлардан бири Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидир: “Ким Аллоҳ ва Расулининг буйруқларига итоат қилса, Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилса, ана ўшалар ҳақиқий бахт-саодатга, жаннатда ноз-неъматларга эришадилар”. (Нур, 52) Аллоҳ бу оятда қиёмат куни нажот бўладиган тўрт амални зикр қилди. Биринчиси: Аллоҳга итоат этиш. Аллоҳга итоат Унинг шариатига эргашиш ва буйруқларига бўйсуниш билан бўлади. Қил деганини бажариб, қилма деганидан ҳазир бўлинади. Иккинчиси: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этиш. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга ва умуман башариятга Аллоҳнинг амр-фармонларини, шариатини, динини етказиш учун юборилганлар. Аллоҳ таоло айтади: “Пайғамбар нафси ҳавосидан гапирмайди. У ўқиётган оятлар ва айтаётган ҳадислар яъни Қуръон ва суннат фақатгина Аллоҳнинг унга бераётган ваҳийдир холос”. (Нажм, 3) Бу дегани Расулуллоҳга итоат Аллоҳга итоатдир: “Ким Пайғамбарга итоат қилиб, унинг йўлига амал қилса, Аллоҳ таолога итоат қилган ва буйруқларига бўйсунган бўлади”. (Нисо, 80) Учинчиси: Аллоҳдан қўрқиш. Яширину ошкор, хилватда ва одамлар кўз ўнгида, умуман ҳар қандай ҳолатда ва ҳар вақтда қўрқиш. Банданинг қалбида Аллоҳдан қўрқув мустаҳкам ўрин олган бўлса, амали солиҳ бўлади, яхши ишлар қилади, ҳоли-ҳаёти ўнгланади, мунтазам равишда Аллоҳга тоатда, ибодатда, итоатда бўлади ҳамда гуноҳ-маъсиятлардан узоқ юради. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши, то сут елинига қайтмагунича (яъни асло) дўзахга кирмайди ҳамда Аллоҳ йўлидаги чанг-ғубор билан жаҳаннам тутуни бир бандада асло жамланмайди”. (Термизий ва Насоий ривояти) Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо деди: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтганларинини эшитдим: “Икки хил кўзга дўзах ўти ҳеч қачон тегмайди: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўзга”. (Термизий ривояти) Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Икки томчи ва икки оёқ изидан кўра Аллоҳга суюкли нарса йўқ: Аллоҳдан қўрқув сабаб оқиб чиққан кўз ёш томчиси, Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси. Икки из эса: Аллоҳ йўлида юрилган оёқ изи ва фарз амаллардан бирини бажариш учун босилган оёқ изи”. (Термизий ривояти) Тўртинчиси: Тақво. Аллоҳга ёки Аллоҳдан тақво қилиш. Аллоҳдан бўлган нур билан, савоб умидида Аллоҳга итоат этиш ва Аллоҳдан бўлган нур билан, Унинг азобидан қўрқиб, итоатсизлик қилишдан, гуноҳу маъсиятлардан тийилиш – тақводир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ë Расулуллоҳ, одамларнинг энг ҳурматга сазовори ким?” деб сўрашганида. Ҳабибимиз: “Уларнинг энг тақводори”, деб жавоб берганлар”. (Бухорий ва Муслим ривояти) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Парвардигоро, Сендан ҳидоят, тақво, поклик ва (нафс бойлиги, одамлардан) бехожатлик сўрайман”, деб дуо қилар эдилар. (Муслим ривояти) Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу: “Тақво – Аллоҳ таолодан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, (ризқнинг) озига рози бўлиш ва кетар кунга (ўлимга) ҳозирлик кўришдир”, деб тақвога таъриф берган эди. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views333−68%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#3073Photo

#Нажот_сабаблари Қиёмат куни нажот топтирадиган сабабларнинг иккинчиси пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига амал қилиш. Зеро у зотнинг йўлларини тутмай туриб нажотга эришиб бўлмайди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ жуда гўзал сўз айтган эди: “Суннат Нуҳ пайғамбарнинг кемасидир. Ким кемага мингса нажот топади, кемага мингмаган чўкиб кетади”. Бидъатлар нажот сабаби эмас. Афсуслар бўлсин, одамлар қилаётган кўпгина амаллар бидъат-хурофот ва ҳавои нафсдан келиб чиққан амаллардир. Бундай бидъат ва ҳавои нафсга қурилган амалларни Аллоҳ субҳонаҳу қабул қилмайди. Банданинг амали Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ бўлсагина Ҳақ таоло қабул қилади. Шунинг учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким динимизда бўлмаган ишни қилса, қабул қилинмайди, ўзига қайтарилади”, деб огоҳ этганлар. Қиёмат куни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳавзларидан ҳайдаладиган кишилар ҳақида: “Сиз уларни сиздан кейин қандай бидъатлар чиқаришганини билмайсиз-да”, деб айтилади. Салафлар бидъатдан ўта ҳазир бўлишган ва бошқаларни ҳам қаттиқ огоҳ этишган. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: “Оз бўлса ҳам суннатга амал қилиш жон-жаҳд билан бидъатга амал қилишдан яхшидир”, деб айтганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига чекланиш яъни оз бўлса ҳам у зотнинг суннатларига бардавом амал қилиш, кўплаб бидаът ишларга зўр бериб, тиришиб амал қилгандан яхшидир. Чунки, гарчи оз бўлса ҳам суннатга мувофиқ тарзда қилинган амал мақбул, бидъат амаллар қанчалик кўп бўлмасин мардуддир, эгасига қайтарилади, қабул қилинмайди. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views304−71%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#3072Text

Ёшларимиз кўзлари билан фақат кино ва cериялларни кўрмоқдалар. Қулоқлари билан фақатгина мусиқа ёки қизиқчиларни эшитадиган бўлиб қолдилар. Оғизлари билан эса фақат фаҳш ва мункар гапларни гапирадиган бўлдилар. Биз қўлларимиз, оёқларимиз ва телефонларимиз билан Аллоҳга очиқ, ошкор жанг қиладиган бўлдик. Сиздан ва бошқа минглаб одамлардан сўрамоқчиман? Ичида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган кўплаб махфий суратлар, видеолар ёки рақамлар бўлган бу телефонларимиз, динга ҳизмат қилишга ишлаяптими ёки динни бузишгами? Телефонингиз динга ҳизмат қиляптими ёки динни бузяптими? Агар сиз Аллоҳнинг каломи Қуръонни ёки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ё бошқа яхши нарсаларни тарқатаётган бўлсангиз унда сиз бу телефон билан динга ҳизмат қилаётган бўласиз. Агар сиз бу телефон билан Аллоҳни рози қилмайдиган ёмон видео ва расмларни тарқатаётган бўлсангиз, унда сиз динни бузаётган, Қуръонга қарши чиқаётган бўласиз. Ёмон ва фаҳш суратлар юборишдан кўра динингизни, Расулуллоҳнинг ҳадисларини ва яхши нарсаларни юборсангиз бўлмайдими?! Сиз ўзингизга савол беринг: “Мен кимман ўзи? Мусулмонманми ё дин душманиманми?”. Телефонингиз билан, ёмон нарсаларни, бемаъни клип ва мусиқаларни тарқатиш билан динни бузишга ўз ҳиссангизни қўшяпсиз, шуни биласизми?! Бу телефонни Аллоҳга қарши ишлатишнинг мисолларидан биридир. 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙

Open in Telegram
Views3,790+263%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#3071Photo

#Нажот_сабаблари Ла илааҳа иллаллоҳнинг етти шарти қуйидагилардир: 1- Илм. Илм – жаҳолатнинг тескариси. 2- Ишонч. Ишонч – шак ва гумоннинг тескариси. 3- Қабул қилиш. Қабул қилиш – рад этишнинг тескариси. 4- Инқиёд, эргашиш. Инқиёд – тарк этишнинг тескариси. 5- Сидқ, ростлик. Сидқ – ёлғоннинг тескариси. 6- Ихлос. Ихлос – ширк ва риёнинг тескариси. 7- Муҳаббат. Муҳаббат – ёмон кўришнинг тескариси. “Илмдир, сўнгра ишонч, сўнг қабулдир. Бўйсунмоқ яна бир шарти булдир. Яна шарт сидқу ихлосу муҳаббат. Сени Раббим муваффақ этсин албат”. Шу ўринда эслатиб ўтиш зарурки, бу шартлар қалб ишидир. Тавҳид калимасини айтган киши гоҳида бу шартларни ёддан билмаслиги мумкин, лекин қалби билан тасдиқ этади, амали билан кўрсатади. Бундай кишини ёддан билмаслигини сабаб қилиб, ла илааҳа иллаллоҳни айтгани фойдасиз деб ҳукм қилинмайди. Қалбга тааллуқли ишларда эҳтиёт бўлиш керак. Лекин ла илааҳа иллаллоҳ деб тили билан айтса, аммо унинг маъносини, нима деётганини билмаса, охират бормикин ўзи дея шак, гумонда бўлса, шариат аҳкомларини рад этса, динга эргашмаса, ширк амаллар қилса, мусулмонларни ёмон кўрса, бундай кимсанинг ла илааҳа иллаллоҳ калимасини тили билан қуруқ айтганининг фойдаси бўлмайди. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views360−66%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#3070Text

Ростгўйликнинг самараси Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ростгўйлар билан бирга бўлинглар”. (Тавба, 119) Табук ғазотидан қолиб кетган уч саҳобанинг қиссаси ростгўйликнинг буюк самарасига яққол мисолдир. Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳу ва у билан бирга қолиб кетган икки саҳоба ўзларини турли баҳоналар билан оқлашлари мумкин эди. Лекин улар ёлғон гапиришдан бош тортдилар ва ҳақиқатни айтдилар. Аввалига бу ростгўйлик улар учун жуда оғир синовга сабаб бўлди. Аммо охир-оқибат Аллоҳ таоло уларнинг тавбаларини қабул қилди ва ростгўйликлари уларни ҳалокатдан қутқарди. Бу воқеа мусулмонларга шуни ўргатадики, ростгўйлик баъзан инсонга вақтинча қийинчилик олиб келиши мумкин, аммо оқибати хайрлидир. Ёлғон эса инсонни вақтинча қутқаргандек кўринса-да, охир-оқибат уни шарманда қилади. 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙

Open in Telegram
Views357−66%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#3069Photo

#Нажот_сабаблари Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар шуни кўрсатадики, тавҳид калимаси бўлмиш ла илааҳа иллаллоҳни айтувчи киши, қачонки бу калиманинг Қуръон ва суннат далолат қилган барча шартларини маромига етказган, тўлиқ қилган ҳолда айтган бўлсагина, унга нафи етади ва қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида нажот топишига сабаб бўлади. Тобеинлар олимларидан бўлган Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳдан: “Ла илааҳа иллаллоҳ жаннат калити эмасми?” деб сўралганида, “Ҳа, шундай. Лекин калитни тишлари бўлади. Тишлари бор калитинг бўлса эшик очилади, йўқса очилмайди”, деб, ла илааҳа иллаллоҳнинг шартларига ишора қилган эди. Қуръон ва ҳадислар ла илааҳа иллаллоҳнинг еттита шарти бор эканига далолат қилади. Мана шу шартлар топилсагина бу калима қабул қилинади. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views951−9%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3067Text
Views1,120+7%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#3066Photo

#Нажот_сабаблари Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар шуни кўрсатадики, тавҳид калимаси бўлмиш ла илааҳа иллаллоҳни айтувчи киши, қачонки бу калиманинг Қуръон ва суннат далолат қилган барча шартларини маромига етказган, тўлиқ қилган ҳолда айтган бўлсагина, унга нафи етади ва қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурида нажот топишига сабаб бўлади. Тобеинлар олимларидан бўлган Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳдан: “Ла илааҳа иллаллоҳ жаннат калити эмасми?” деб сўралганида, “Ҳа, шундай. Лекин калитни тишлари бўлади. Тишлари бор калитинг бўлса эшик очилади, йўқса очилмайди”, деб, ла илааҳа иллаллоҳнинг шартларига ишора қилган эди. Қуръон ва ҳадислар ла илааҳа иллаллоҳнинг еттита шарти бор эканига далолат қилади. Мана шу шартлар топилсагина бу калима қабул қилинади. ➡️➡️➡️➡️ 🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙 📺📺📺📺📺📺              ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻

Open in Telegram
Views548−48%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—