Account

Posts of Mumina.uz

newest first

#21359Photo

#mutolaa 📿 АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ ЗИКР ҚИЛИШИНГИЗНИ ИСТАДИ 🤲 Сиз ўзингизча Аллоҳни зикр қила олмаслигингизни, фақат Унинг Ўзи изн берсагина зикр қилишингиз мумкинлигини биласизми? ☪️ Сиз Аллоҳни зикр қиляпсизми, билингки, Аллоҳ таоло сиз Уни зикр қилишингизни истади. Бас, Аллоҳга ҳамд айтинг, фурсатни ғанимат билинг. Фақат сиз Уни зикр қилишингизни эмас, балки У ҳам сизни зикр қилишни истади. ☝️ Ишонинг, Аллоҳ таоло шу топда сизни исмингизни Ўзининг ҳузуридаги фаришталар олдида эсламоқда. 📕 Қуръони каримда айтади: "Мени зикр қилинглар, шунда Мен ҳам сизларни эслайман" (Бақара сураси, 152-оят). 🌙 Ҳадиси қудсийда айтилади, Мусо алайҳиссалом: "Эй Роббим, бандаларинг орасида Сен яхши кўрадиган бандангни билсам эдим, мен ҳам уни яхши кўрар эдим", дедилар. Аллоҳ таоло деди: "Қачон бир бандамни Мени кўп зикр қилаётганини кўрсанг билгинки, Мен унга Мени зикр қилишига изн берганман. Ана ўша бандамни мен яхши кўраман. Агар банда мени зикр қилмаётганини кўрсанг билгинки, Мен уни зикримдан тўсиб қўйганман. Мен у бандани ёмон кўраман". 📝 Ҳомиджон домла Ишматбеков 🚀@muminauz 🌺 📱muminauzportali

Open in Telegram
Views823−63%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
#21356Photo
Views1,640−26%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#21354Photo

#mutolaa 💚 Сен нимани қўйиб юборолмаяпсан? Ўтмишдаги воқеами, инсонми, орзумиди ёки ўша пайтдаги ўзингми? 💚Баъзан биз инсонни эмас, у билан боғлиқ хотираларни; орзуни эмас, амалга ошмаган умидларни; ўтмишни эмас, ўша пайтдаги ўзимизни қўйиб юборолмаймиз. 💚Кимдир қайтишини, кимдир кечирим сўрашини, ҳаёт эса бир кун келиб биз кутгандек ўзгаришини кутаверамиз. Шу орада эса бугунги ҳаётимизни ҳам ўтмишга бой берамиз. 💚Аммо сен ўтмишни ўзгартира олмайсан. Фақат унинг оғриғи билан бугун қандай яшашингни танлай оласан. ✅️ Ўша пайтдаги ўзингни ҳам кечир. Сен ҳам бахтни истагансан, ишонгансан, қўлингдан келганича ҳаракат қилгансан. Қўйиб юбориш — унутиш эмас, ўтмишни келажагингни бошқаришдан озод қилишдир. 📌 Қалбдошим, йўқотган нарсанг билан бирга ўзингни ҳам йўқотма. Ўтмишинг — ҳикоянгнинг бир қисми, аммо бутун ҳикоянг эмас. ❕Ўзингдан сўра: сен нимани қўйиб юборолмаяпсан — ўша нарсанинг ўзиними ёки усиз яшашдан қўрқаётганингними? 🪶 Ra‘no Xolmurodova, Şayxontohur tumani otinoyisi 🚀@muminauz 🌺 📱muminauzportali

Open in Telegram
Views2,920+32%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#21348Photo

#xabar #muftiy #hamkorlik 🤝 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР    📍Туркия сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор, доктор Сафий Арпагуш ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мезбонни Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши юксак савияда ва муваффақиятли ўтгани билан муборакбод этдилар. 🌙 Муфтий ҳазратлари икки қардош мамлакат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб, айниқса, уламолар ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, мазкур нуфузли анжуман мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлгани, унда қабул қилинган баёнот ва тавсиялар барча мусулмон халқлари учун манфаатли бўлиши таъкидланди. 💬 Ўз навбатида, профессор, доктор Сафий Арпагуш Ўзбекистон муфтийсининг халқаро йиғилишдаги фаол иштироки ва сермазмун нутқи учун катта миннатдорлик изҳор этди. Ушбу маслаҳат йиғилиши уммат бирлигини мустаҳкамлаш ва замонавий муаммоларга жамоавий ижтиҳод асосида мўътадил ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлар экан, ҳамкорликда фатволар ишлаб чиқишни ривожлантириш, уларда ижтимоий воқеликни ҳисобга олиш, ахборот асридаги фатво тарқоқлигининг олдини олиш мақсадида рақамли майдонда расмий фатволарни кенг ёйиш ҳамда сунъий интеллектдан фақат тадқиқот воситаси сифатида фойдаланиб, уни фатво бериш манбаига айлантирмаслик зарурлигини алоҳида баён этди. 🚀@muminauz 🌺 📱muminauzportali

Open in Telegram
Views1,870−15%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#21345Photo
Views2,680+21%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#21343Photo

#kun_hikmati ЭЙ, ФАРЗАНД! ⁉️ Ота-онанг билан бирга ўтиришинг ҳаётингда шунчаки ўтиб кетувчи оддий бир нарса деб ўйлайсанми? ⁉️ Ёлғиз онангнинг хонасида унга ҳамроҳ бўлиб ўтиришинг Аллоҳнинг ҳузурида арзимас нарса деб ўйлайсанми? ⁉️ Ундан олисда бўла туриб телефон қилишинг, уни кулишга ва хурсанд бўлишга ундашинг, ўтмиш хотиралари ва ўтган умри ҳақида гапириб берганида уни эшитиб ўтиришинг арзимас нарса деб ўйлайсанми? ✅️ Ота-онага яхшилик қилиш — Аллоҳдан мукофот ва охират диёрини умид қилган киши учун фарздир. Эй порлоқ келажак ва муваффақият умидида бўлган инсон! Эй фарзандларидан яхшилик ва оқибат кутаётган инсон! Эй ҳаёти чигаллашиб, сирини билмай ҳайрон бўлаётган инсон! Онангга яхшилик қил, отангга яхшилик қил! ✅️Аллоҳга қасамки, уларнинг биргина дуосини Аллоҳ қабул этса, ҳаётингни жаннатга айлантиришга, ҳар бир ҳаракату сукунатингга тавфиқ ва тўғрилик беришга, ҳеч қачон узилмайдиган хайр ва ризқ келтиришга кифоя қилади. ✅️Қатъий ишонгинки, Аллоҳнинг розилиги — ота-онанинг розилигида, Аллоҳнинг ғазаби эса — ота-онанинг ғазабидадир. Бу сен учун асосий мезондир, шуни билиб қўй. 🪶 Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари 🚀@muminauz 🌺 📱muminauzportali

Open in Telegram
Views6,060+174%vs avg
Forwards—
Reactions30
Comments—