Account

Posts of MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI

newest first

#5113Audio
Views1,160−71%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#5112Text
Views3,110−22%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#5111Link preview

Бир кун аёз туғар, бир кун туғар ёз, Бир кун ёмғир ёғар, қор бўлар бир кун. Ўйнаб яшасанг ҳам ўйлаб қадам бос, Оёқости арқон дор бўлар кун бор. Товуснинг патидан қўлида қалам, Ҳар қадамдан огоҳ сарвари олам. Одамдай яшаса ҳазрати Одам Йўқдан йўқлагани бор бўлар кун бор. Тоғлар нураб бир кун кўкка ёндошган, Жилғага айланар дарёлар тошган, Бир ҳафта бек бўлиб,хаддидан ошган, Халқни хўрлаганлар хор бўлар кун бор. Тўрга чиқиб бир кун пойда ётганлар, Йўлбарсга йўлиққай жайрон отганлар. Тузлиғин унутиб,юртин сотганлар- Парча тупроғига зор бўлар кун бор. Кўзингда ёш қалқиб деганда-Ватан, Жонинг қалқиб тушса,жимирлаб бадан. Чорлаганда учиб келсанг Каъбадан, Интилганга толе ёр бўлар кун бор. Кўпдир айтилмаган кўнгил баёзи, Машшоқ юрагининг ипакдир сози. Ҳали дунёларни тутар овози, Шоир ҳам қаторда нор бўлар кун бор! Муҳаммад Юсуф T.me/Muhammad_Yusuf_ijodi

Open in Telegram
Views3,610−10%vs avg
Forwards—
Reactions36
Comments—
#5110Link preview

Forwarded from Зоҳид Остон

Ассалому алайкум, азизлар! Қадрли ижодкорлар, санъатсевар мухлислар! Сизларни "МАРВАРИД 🕋 КАЛБ" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 3 ноябрь куни кеч соат   👇👇    21:00 да яна бир ижодий дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони: САЙЁРА ЭРНАЗАРОВА Сайёра Эрназарова. Шоира 1966 йил 9 -майда Сирдарё вилояти Боёвут туманида таваллуд топган.1973-83 йиллар 1-Боёвут марказидаги 13-ӯрта мактабни тамомлаган. Оилали.Уч фарзанд , икки ӯгил ва бир қизнинг меҳрибон онаси. Илк фаолиятини  "Нодира" номли марказий кутубхонада бошлади. 2011-йилда " Дилкаш наволар" номли 2-китоби Тошкент."Муҳаррир" нашриётида чоп этилди. 2014- йилларда "шогирди билан муаллифликда Ӯзбекистон Ҳалқ ёзувчиси Устоз Худойберди Тӯхтабоевнинг тавсия ва шоира учун ёзилган сӯзбошиси билан " Янги аср авлоди "нашриётидан "Укам чолча бӯб қолди" китоби чиқди.Шу йилнинг ва шу нашриётдан " Зарралардан яралган Дунё"ва" Севгизорлар макони" номли китоблари нашр этилди. 2016-йил "Адабиёт ғунчалари" Нашриётидан " Мақтанчоқнинг аҳволи" китоби ва 2018 -йили  шогирдларининг шеърлари киритилган " Қувноқ болалар" номли, "Турон" нашриётидан 5 та "Эртак "китоблари чиқди. 2018 -йил бир гуруҳ ӯқувчилари билан Ӯзбекистон Ҳалқ шоираси Ҳалима Худойбердиева  билан "Дугоналар" журнали нашриётига келиб, ижодий ишларини танишиши учун берди ва шоира билан ижодий суҳбат ӯтқазди. 2014 йилларда "Янги аср авлоди" томонидан йилнинг энг фаол ношири ва Республика биринчи эртакчи аёли" номинациясига эга бӯлди. Дастурни олиб боради: Ижодкор: 🎤 КЎҲИНУР Бош админ: КЎҲИ☀ НУР                       Муҳаррир - ЧАРОС.⭐ Барчангизни дастурда кутамиз. 👥 Барча дўстларингизни таклиф қилинг! Бизнинг манзил: https://t.me/+PfJcvysri6A1YmEy Ижодкор манзили: https://t.me/Sayyora_Rahimiy_ijodi Ҳурмат билан,   Гуруҳ раҳбари: ЗОҲИД ОСТОН Ҳурмат билан,   Гуруҳ раҳбари: ЗОҲИД ОСТОН

Open in Telegram
Views6,000+50%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#5107Photo
Views9,210+130%vs avg
Forwards—
Reactions103
Comments—
#5106Link preview

Forwarded from MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI

ОДДИЙ  МУАЛЛИМ Қадри билинади энди менга гоҳ, Оддий мактабимнинг ўша беҳашам, Навоий-ку бизга устоздир бироқ, Кимдир ўқитган-ку Алишерни ҳам, Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким? Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Тупроқдай хокисор безовта жонлар, Аммо қаноатда тоғдек улуғвор. Ҳатто Темурдайин соҳибқиронлар, Пирим деб этагин тутган зотлар бор. Қайсар жаҳонгирга йўл кўрсатган ким, Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Аяган ҳаётнинг санчиқларидан, Йиқилса кўтарган тўсиқларидан, Отадек эзилган ғуссага ботса, Боладек қувонган ютуқларидан. Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким? Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Йўқдан Берунийни бинолар қилган, Ҳусайнни ибн Синолар қилган, Машрабни машҳур-у дунёлар қилган. Абдуллонинг тилин бурролар қилган, Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким? Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Улфат кўп-у аммо бир дўсти ҳамроҳ — Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ. Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ, Олим тополмадим ундан олимроқ. Бола юрагимда бебаҳо тилсим — Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Юзга кираман мен Худо хоҳласа, Эҳтимол юздан ҳам ўтарман бир кун. Қайноқ қучоғида ҳурлар чорласа, Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун. Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим, Оддий муаллим-да, оддий муаллим! © Муҳаммад Юсуф https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI

Open in Telegram
Views8,000+100%vs avg
Forwards—
Reactions50
Comments—
#5104Photo

Forwarded from MUHAMMAD YUSUF SHE'RLARI

ОТАБЕК ҚЎШИҒИ Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман, Сен аччиғу мен ҳам наввот эмасман. Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни, Сен дилхуну мен ҳам дилшод эмасман… Бошга неки тушса кўкдан атомиш, Биз бир қафас аро гирён бир жуфт қуш. Бир гўшада сен хомушсан, мен хомуш — Сен вайрону мен ҳам обод эмасман. Биз бир динда муридлар икки пирга, Йўлатмасман сени мен билган сирга, Биз на дўстмиз, биз на ғаним бир-бирга, Сен жайрону мен хам сайёд эмасман. Сенга қўйсин суймаганни суйишни, Шундай яшаш айтгил, кўнглингга хушми?.. Сени қучиб, соғинаман Кумушни; Жон омону ўзим ҳаёт эмасман. Эй гул, суйиб не топдинг мен ёмондан, Бекман, сенга ёр тилайман султондан, Кўз узмасман мен Марғилон томондан, Сенга кет ҳам, сенга қол ҳам демасман.. Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман, Сен аччиғу мен хам наввот эмасман, Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни, Сен вайрону мен ҳам обод эмасман! © Муҳаммад Юсуф

Open in Telegram
Views13,200+229%vs avg
Forwards—
Reactions89
Comments—
#5102Photo
Views13,400+234%vs avg
Forwards—
Reactions71
Comments—
#5101Photo

ЁЛҒОНЧИ ЁР Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон, Ёлғон йиғлаб, куйганларинг тугар қачон, Қачон менга бир илтифот айлагайсан, Қачон тугар ситамларинг карвон-карвон, Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон?.. Мажнун бўлдим саҳроларда бир соя йўқ, Менга офтоб — қароқчидан ҳимоя йўқ. Ўнгимда чўғ, сўлимда чўғ, кўнглимда чўғ. Жоним сайёд қўлидаги жайрон-жайрон, Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон?.. Узун тунлар бекорга мен тўлғонмасман, Паризодим, сени севдим, ҳеч тонмасман, Минг бир кеча эртагинг айт — ишонмасман, Ишонмай ҳам кўзимда ёш маржон-маржон, Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон? Жаннат ишвасига учиб ким чопмаган, Тақдир менинг пешонамга қил ёпмаган, Ношуд қулман чаман кезиб гул топмаган, Ўз ҳолимга энди ўзим ҳайрон-ҳайрон, Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон?.. Тушунмадим муҳаббатнинг шевасига, Кўнгил бердим сендай қизнинг нимасига, Нега миндим омонат ишқ кемасига, Ўз умримни ўзим қилдим вайрон-вайрон, Ёлғончи ёр, ёлғонларинг тугар қачон!.. © Муҳаммад Юсуф https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI

Open in Telegram
Views13,100+227%vs avg
Forwards—
Reactions52
Comments—
#5099Video

Forwarded from Сойиб Мирзо

No text

Open in Telegram
Views13,000+224%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#5098Link preview
Views13,500+237%vs avg
Forwards—
Reactions75
Comments—
#5097Text

ОНАМГА  ХАТ Мен сизни ўйлайман шому саҳарда, Она, соғинсам ҳам бора олмайман, Тунлари чароғон шундай шаҳарда, Ҳеч кимга кўнглимни ёра олмайман. Мен сиз айтгандайин ҳаммани севдим, Ҳаммага ишондим, мана оқибат: Ўз дўстим уйига кўмилди севгим, Кун бўлиб кўксимни куйдирди нафрат. Бошимдан ўтгани кўкка ҳам аён, Юлдузлар қиқирлаб кулар оқбадан: Мен — зангор яйловда олис, бепоён, Уюридан ажраб қолган қулунман... Мана, кетаяпман тош йўлда кўзим, Қадамим мошинлар йўрғасига мос. Йиғласам юпатиб ўзимни ўзим, Пишқириб қўяман тойчоқларга хос. Ва сизни ўйлайман шому саҳарда, Она, соғинсам ҳам бора олмасман. Тунлари чароғон шундай шаҳарда Ҳеч кимга кўнглимни ёра олмасман... Ҳа, севги ҳақида. У дилга не зеб, Куйинманг, не илож қилмаса насиб. Бахтимга ҳамиша Сиз соғ бўлинг деб, Соғинган ўғлингиз - Муҳаммад ЮСУФ! © Муҳаммад Юсуф https://t.me/MUHAMMAD_YUSUF_IJODI

Open in Telegram
Views13,000+224%vs avg
Forwards—
Reactions57
Comments—
#5095Text

Меҳр-муҳаббат кўтарилган жойда “эрмак экан энди лайлолар, мажнун ғариб кезган саҳролар, эртак экан тоҳир-зуҳролар” бўлишини гўзал тасвирларда ифодалаб ўтади. “Қон йиғлатди қайси бағритош, жайрон нега кўзинг тўла ёш”. Жайрон ўзи ожиз, беозор. Шунга ҳам озор етказган “бағритош”ни оқлаб бўладими. Ёки бўлмаса “капалаклар одамлардан меҳрибон” шеърида ожизлик тимсоли бўлган капалакда бугунги кунда танқис бўлиб борётган меҳр муҳаббатни кўрсатиб беради. Шоир шеърларига эътибор берсак энг ожиз, инсон кўнглидек нозик тимсоллар (жайрон, капалак, райҳон, қизғалдоқ)да кучли меҳр, оқибат, муҳаббат тасвирини  чиройли бера олган. Муҳаммад Юсуф чинакамига инжа туйғулар куйчиси эди. Ҳа, бугун шоир жисман орамизда йўқ. Шоир ўзи башорат қилганидек “Гул ўпиб, гул ёпиниб ҳар дилда мозори” қолди. “Қабри узра ҳилпиллаб қизғалдоқ” қолди. Лекин у халқимизнинг қалбида, ардоғида яшайди. Унинг қолдирган ижодий мероси Муҳаммад Юсуфга энг муносиб ҳайкал бўлди. Бу ҳайкал халқимизнинг қалбига, юрагига “ўрнатилган”. Ўзбек халқи чинакамига бахтиёр халқ, чунки унинг Муҳаммад Юсуфдек шоири бор.   ✍️ Ихтиёр ЭРМАТОВ

Open in Telegram
Views11,700+192%vs avg
Forwards—
Reactions18
Comments—
#5094Text

Muhammadali Ahmad Gazeta: Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад ЮСУФ  хотираси  куни  (шоир 2001 йил 29 июлда вафот этган) элдошимиз,  филология фанлари доктори, профессор Ихтиёр  ЭРМАТОВ ул зотнинг қабрини зиёрат қилибдилар.   САДАФДЕК ОППОҚ, ОҚКЎНГИЛ ИЖОД СОҲИБИ   Муҳаммад Юсуф биллурдек ярқироқ, садафдек оппоқ, оқкўнгил ижод соҳиби эди. Мустақиллак даври ўзбек адабиётининг порлоқ қуёши. Бу даврда Ватан мадҳини, истиқлолни ҳеч ким Муҳаммад Юсуфчалик куйлай олмаган. Ўзбек адабиёти шундай чаманзорки, унинг бўстонида гул кўп, чаман кўп. Бир-бирини такрорламайдиган шоирлар ҳақиқий истеъдод соҳибларидир. Ана шундай бетакрор шоирлардан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг севимли фарзанди Муҳаммад Юсуф эди. Муҳаммад Юсуф ўз шеърларида миллатнинг руҳини, яшаш тарзи, урф-одатлари, бир сўз билан айтганда ўзлигини шундай сингдириб юборганки, бир мисра шеърини ўқир экансиз бир олам маъно оласиз. Шоир айтаётган фикр гўё Сизнинг фикрингиз. Сиз айтмоқчи бўлгансиз-у, озгина фурсат кеч қолгансиз, Муҳаммад Юсуф айтиб қўйган. Шоир қўллаган ҳар бир сўз у ўқувчининг айтар сўзи бўлган, ҳар бир детал ёки ҳар бир ўринлатган тасвир ўқувчи фикрида тайёр ҳолда туради. Жўн ва оддий тасвирларда катта образ ярата олган. Муҳаммад Юсуф фавқулодда истеъдод соҳиби. Бу кўпгина шоирларга насиб этавермайди. Шоирнинг бошқа шоирлардан фарқи ҳам шунда бўлса керак. Шоирнинг шеърларини бир марта ўқир экансиз иккинчи марта ўқишга эҳтиёж қолмайди. Содда, равон, жўн ва оддий. Бир ўқилганда ёд олинади. Шеърларида кўтарилаётган мавзулар гўёки бугунги ўқувчининг муаммолари, муҳаббати, ори, номуси. Шоир билан ўқувчи ёнма-ён туради. Иккиси ҳам айтилаётганларда бир хил фикрда. Энг муҳими мисралардаги бирор сўзни бошқасига алмаштириб бўлмайди. Қуйма сатрлар. Дилдаги сатрлар, тилдаги сатрлар. Муҳаммад Юсуф кўп ёзмади. Оз ёзди, лекин соз ёзди. Бир мисра шеърига бир олам маъно юклай олди. Кўп сўзда айтиладиган фикрларни бир сўзга юклай олади. Бу бир сўз ҳам шундай сўзки ёзса қоғозни, айтса дилни,  сўзласа тилни “куйдиради”. Шоир сўзни “чайнамайди”, “чайнаш”га йўл қўймайди. Сўзга масъулият билан қарайди. Сўзни увол қилмайди. Бир шеърида айтади “сўз менга қаллиқ, мен сўзга қаллиқ”. Муҳаммад Юсуф ижоди ҳақида шунчаки ёзиб бўлмайди. Шунчаки ёзган  кимса Муҳаммад Юсуф кимлигини билмайди. Севса юракдан севади. Севмаса юрагини йўлбарсларга едиради. Ватан дея айю ҳаннос солмайди. Ватанни иддаолар қилмай севади. Борича севади. Бори шу - гўзал ва мафтункор, “О отамдан қолган бўстон-ЎЗБЕКИСТОН”. Муҳаммад Юсуф деса дил яйраб кетар, эл яайраб кетар. Шоир ҳақида гап кетса, бирор кимса эътиборсиз бўлмайди. Шоир шеърлари ўқилганда ёки куйланганда диққат билан тангланади. Йўл юрган кимса йўлидан, сўзлаётган одам сўзлашдан тўхтаб тинглайди. Тинглайди, тўймайди. Яна тинглагиси келаверади. Шоирни соғинаверади. Шеърни соғинаверади. Муҳаммад Юсуф шундай серқирра ижод соҳиби эди. Ўқувчиларнинг кўнглига йўл топа олган шоир эди. Муҳаммад Юсуф қалби қуёш меҳри дарё шоир эди. Шоирдан меҳр қолди, муҳаббат қолди. Бу “бевафо дунё”да “ёлғончи ёр”нинг “ёлғонлари”ни гўзал бадиий фонда ишонарли тарзда тасвирлаб бера олган. “Қон дили”дан шоир “ёлғончи ёр”ига бахт тилайди. “Қўчқорларни сўйдирган сулувларни” суймайди. “Гул юзлар кўп” бўлса-да шоир “юзи сўлғинларни” соғинади.  “Далаларда ўйнаб юрган қулунларни” соғинади. Безиб “тилла бармоқлар”дан “қўли қадоқларни” соғинади. “Сигир соғар саҳарлаб келинларни” соғинади. Шоир ташна шоирга ташна “ялангоёқларни” соғинади. Муҳаммад Юсуф китоблари кириб бормаган хонадон қолмади. Ҳеч бўлмаса шоир шеърларидан икки мисра билмаган кимса қолмади. Етти ёшдан етмиш ёшгача ҳамма билади. Муҳаммад Юсуф деса кўксинг ифтихорга тўлиб, кўзларинга ёш келади. Бу қувонч ёшлари. Муҳаммад Юсуф бизга шеър нималигини, шеърият нималигини эслатиб кетди. Шоир Ватанни, диёрни, ёрни, ота-онани, борингки борлиқни “севаман” сўзини айтмасдан севишни ўргатиб кетди.

Open in Telegram
Views10,700+167%vs avg
Forwards—
Reactions19
Comments—