ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 19 - ноябрь куни Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасида тўловга қобилиятсизлик ишларини юритиш амалиётида учраётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларнинг ечимларига бағишланган амалий семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг вилоят бўлими вакиллари, Қашқадарё вилоят Суд вакиллари, туман ва шаҳар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, Қарши туманлараро иқтисодий суди судьялари, вилоят прокуратураси, Марказий банк, Мажбурий ижро бюроси, солиқ, кадастр органлари, банклар ходимлари ҳамда суд бошқарувчилари иштирок этди.
Семинар давомида вилоятда фаолият юритаётган фермер хўжаликларини молиявий соғломлаштириш, тўловга қобилиятсизлик ҳолатига тушган корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган соғломлаштириш таомилларини самарали қўллаш, шунингдек, суд бошқарувчилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, банкрот деб топилган корхоналарда тугатишга доир иш юритиш жараёнининг ҳолати, қонунчиликда белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда узоқ муддат давомида тугатиш жараёнида қолаётган корхоналар бўйича иш юритишни якунлашга тўсқинлик қилаётган муаммолар таҳлил этилди.
Йиғилишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тегишли ташкилотлар ўртасидаги идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчилик талабларининг ижросини таъминлаш ҳамда тўловга қобилиятсизлик ишларини самарали ва ўз вақтида юритиш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.
Семинар якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олиниб, тўловга қобилиятсизлик жараёнларида иштирок этувчи ташкилотлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимлиги юзасидан келишув ва тушунчалар берилди.
https://t.me/qarshiliklar