❗️Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳам Ўзбекистонда солиқ тўлаши шартми? Ижтимоий тармоқларда чет элда ишлаётган фуқаролар хорижда топган даромадлари учун ҳам Ўзбекистонда декларация топшириши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу талаб барчага бирдек тааллуқли эмас. Солиқ кодексининг 393-моддасига кўра, Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари хорижий манбалардан олган солиқ солинадиган даромадлари бўйича декларация тақдим этиши шарт. Бунда солиқ резидентлигини аниқлашда 12 ойлик даврда Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ бўлиш каби мезонлар ҳисобга олинади. Шунингдек, хорижда кетма-кет 12 ой давомида 183 кун ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг норезидентлик даврида хорижда олган даромадлари Ўзбекистонда солиққа тортилмайди. Хулоса: хорижда ишлаётган барча ўзбекистонликлар Ўзбекистонда ҳам солиқ тўлаши шарт, деган хабар нотўғри. Асосий масала — фуқаронинг солиқ резиденти ёки норезиденти эканлиги. 📌 Батафсил: Солиқ кодекси. Канал👉 @MrDoppi
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 1,470 |
| 3 h | 2,680 |
- After 1 hour1,470
- Total to date2,680