#МУРОЖААТ #ОЧИҚ_ХАТ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҲАЙРУЛЛА ҲАЙИТБОЕВИЧ БОЗОРОВГА Бир гуруҳ мактаб кутубхоначилари ва устозлардан ОЧИҚ ХАТ Азиз Ҳайрулла Ҳайитбоевич! Сизга бир дардни айтишга мажбурмиз. Гап «Янги Фарғона» газетаси бошлиғи Шоҳид Аслановнинг фаолияти ва обуначилар ҳақ-ҳуқуқларининг поймол бўлаётгани ҳақида. Биринчидан. Шоҳид Асланов ўз лавозимидан фойдаланиб, мактабларни обуна ташкилотлари орқали эмас, айнан таҳририят билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга мажбурламоқда. Аммо икки йилдан буён пул тўланганига қарамай, газетанинг бирорта ҳам сони мактабларга етказиб берилмаяпти! Иккинчидан. Газетани талаб қилиб, ўз ҳақини сўраган ташкилот раҳбарларини танқидий мақола чиқартириш ва ишдан олдириш билан қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Асланов ўз лавозимидан фойдаланиб, обуначиларга босим ўтказмоқда. Учинчидан. Обуна ташкилотлари орқали обуна бўлсак, газетамиз келмаганида улардан бемалол ҳисоб талаб қиламиз. Тўғридан-тўғри таҳририятга пул тўлаб, газета олмасак эса кимдан талаб қиламиз? Нега бизни ўз ҳақимизни талаб қилиш имкониятидан маҳрум этишмоқда? Тўртинчидан. Ҳурматли ҳоким бува, бизнинг энг катта хавотиримиз — Шоҳид Аслонов Сизнинг ишончингизга кириб, обуна ташкилотлари таҳририят маблағларини бермаяпти, деган гаплар билан ҳақиқий аҳволни бошқача кўрсатаётгани. Илтимос, фақат унинг гапига ишонманг. Обуначиларнинг ўзини эшитинг, мактаб кутубхоналарига кутилмаганда кириб, газеталар бор-йўқлигини ўз кўзингиз билан кўринг. Нафақат мактаблар, кўплаб тиббиёт пунктлари ва тумандаги ташкилот бўлимларига киринг шунда ҳақиқий аҳволни биласиз. Ҳурматли Ҳайрулла Ҳайитбоевич! Сизнинг ишончингиз ва лавозимингиздан фойдаланиб, обуначиларни қўрқитиш ва уларнинг ҳақини талаб қилишга тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Биз Сиздан Аслановнинг фаолиятини тайинланган кунидан бугунгача холис текширтиришингизни сўраймиз. Ишонамизки, тўлиқ молиявий тафтиш натижасида обуна маблағларининг тақдири аниқланиб, устозлар ва болаларнинг поймол бўлган ҳаққи қайтарилади. Биз мажбурий обунага эмас, пули тўланган газеталарнинг етказиб берилмаётганига эътироз билдиряпмиз. Бу устозларнинг маоши, болаларимизнинг маънавий озуқаси! Ҳурматли ҳоким бува, Сизнинг ишончингиздан ким фойдаланаётганини аниқланг! Ҳақиқатни яшираётганлар эмас, ҳақиқатни талаб қилаётган устозлар ҳимоя қилинсин! Мурожаатимизни шахсий назоратингизга олишингизни ўтиниб сўраймиз. 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in TelegramPosts of Молхона | Барча икки оёқлилар - душман…
— Опа, молхонамизни ҳидини ҳам бир ҳидлаб кўрасизми? Балки буни ҳам сотармиз? Ҳиди ёқса, келишамиз… Фақат устига “молхонамизни тоза маҳсулоти” деб ёзиб қўямизми, буни бир маслаҳатлашиб оламиз. Ёки “тоғ ҳавоси” деб ҳам сотаверсак бўлади. Чунки бу ички сир-ку… 😁 https://t.me/r_kholmirzayev/9393 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман…
Open in Telegram— Ҳали ҳам шунақа жойларда мен ишламайман. Шогирднинг ўрнида бўлганимда, ҳее, қанжиқ, йўқол-эй, мендан нима хоҳлаяпсан ўзи? Қўлоқ хоҳлаётган бўлсанг, бор, деб таб тортмай, бўриллатиб сўкар эдим, агар менга шу гапларини айтганида. @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман…
Open in TelegramАрз қилганнинг гапи ҳақиқат бўлиб қоладими? Қўқон шаҳрида “Инсон” ижтимоий хизматлари марказининг маҳалладаги ижтимоий ходими билан фуқаро ўртасида келишмовчилик юзага келган. Натижада фуқаро ижтимоий ходимни ҳақорат қилган ва унга нисбатан босим ўтказган. — Бизнинг шогирд “Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги”га ишга кириб, божам билан расмга тушиб, тинчгина ишлаб юрган эди. Қайсидир шантажёрнинг кўзойнак остидан кўкрагига кўзи тушганми, устидан арз қилиб берибди. — Бизда негадир шаллақи бўлса ҳам, биринчи бўлиб ким арз қилса, ўша томонга ён босилади. Ҳақиқат эса доим ожиз. — Кўрамиз, опанинг оғзидан чиқаётган бу куракда турмайдиган гапларни ҳам судя жаноблари инобатга олса керак, деб умид қиламиз. ❗️Лекин “Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги” раҳбарияти ҳам ўз ходимини ҳимоя қилмай, бир четда қўл қовуштириб ўтирмаса керак? ☝️Аслида, шу каби шаллақилик ортидан кун кўриб, ҳар ерда бақир-чақир билан ишини битиришни одат қилган шаллақи аёлларга ҳам бундай ҳолатларда ўз ўрнини кўрсатиб қўйиш керак. Акс ҳолда, бу одатларини давом эттираверишади. @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман…
Open in TelegramЙПХ ходими оддий фуқарога қаерга ва нима сабабдан кўчиши кераклигини нега тушунтиряпти? Кўчиш керак бўлса, индамай кўчаверса бўлмасмиди? 📝@r_kholmirzayev
Open in TelegramТуркияга борган ўзбекистонликлар сони 10 ойда 257 мингдан ошди Уларнинг 82,5 фоизи саёҳат, 14,8 фоизи эса қариндошларини йўқлаш мақсадида борган. — Энага бўлиб ишлаб юрганлар сони қайси гўрда қолди? @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман…
Open in Telegram🚘 nechpul avto? Bunday avto shouni hali ko’rmagansiz! ⚡️YouTube’da yangi avto shou chiqdi. Ikki yigit 300 mln so’mgacha pul bilan Spark va Gentra o’rniga yangi mashina tanlashadi. Bu shunchaki obzor emas, bu O’zbekiston yo’llaridagi haqiqiy test drayv! Birinchi songa KIA K3'ni olishibdi. Tomosha qiling va kanalga obuna bo’lishni unutmang: https://www.youtube.com/watch?v=XVjl3llUdNY&t=320s
Open in Telegram“Суюқ апирист” 🤣(аферист) Гап эгасини топади … 🤗 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in Telegram— Қайта-қайта кўрибман 🤣 Омолекин гап йўқ😅 бир сўз билан кун муаммосини очиб берибди. 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in Telegram— Шу бола биронта касални юқтириб ўлиб кетмаса бўлгани. @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман…
Open in Telegram🐂 ҲЎКИЗНИ ШОХИДАН, ОДАМНИ — БИЛМАСЛИГИДАН Ота-боболаримиз «Ҳўкизни шохидан, одамни сўзидан ушлайди» дейишган. Замон ўзгарди: энди одамни сўзидан эмас, ўз ҳуқуқини билмаслигидан ушлашяпти😏 Молхонада сигирни сотиб олаётганда тишини, туёғини синчиклаб текширамиз. Квартира, машина, қарз масаласида эса «ака, ишонаман-ку» деб қўя қоламиз. Оқибатда ҳўкиз ҳам, пул ҳам, асаб ҳам — бошқанинг ҳовлисида қолиб кетади. Хуллас, бир оёқли муаммоларга икки оёқли адвокат керак. Telegram’да Advokatim (@meningadvokatimbot) платформаси ишлаяпти: саволингизни ёзасиз — платформа дарҳол жавоб беради. Агар масалангиз жиддий бўлса, сизни 200 дан ортиқ малакали адвокат орасидан шу соҳанинг профессионал адвокати билан боғлаб беради. Муаммо катталашмасидан олдин маслаҳат олсангиз, кейин ҳеч ким сизни «шохингиздан» ушлолмайди. 👉 @meningadvokatimbot
Open in Telegram🚨 ДИҚҚАТ! ЯНГИ ЎЗГАРИШ ЭМИШ! 2027 йил 7 январдан бошлаб ЙПХ ходимларининг ҳайдовчиларга нисбатан жарима расмийлаштириш тартиби тубдан ўзгаради! — Инсон қадри учун, ҳайдовчилар учун бирорта имтиёзни кўрмадим🧐 ёки сизларга кўриняптими?!.😅 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in TelegramНега дўконга битта нарса олиш учун кириб, бир сумка маҳсулот билан чиқамиз? Сизда ҳам шундай бўлганми? Дўконга фақат нон ёки сут олиш учун кирасиз. Аммо дўкондан чиқаётганизда қўлингизда бир қанча маҳсулот бўлади. Энг қизиғи, уларнинг аксариятини сотиб олишни умуман режалаштирмагансиз. Бу — савдо маркетингидаги психологик усуллар натижаси. Груин эффекти — харидорнинг диққати, одатлари, ҳиссиётлари ва қарор қабул қилиш жараёнини ўрганади, кўпроқ маҳсулот сотишга мос муҳит яратилади. Маркетингнинг асосий мақсадларидан бири — харидорни дўконга киритиш эмас, балки уни режалаштирганидан кўпроқ маҳсулот сотиб олишга ундашдир. Дўкондаги маҳсулотларнинг жойлашувидан тортиб, чегирма ва акцияларгача ҳаммаси бизни кўпроқ харид қилишга ундаши мумкин. Бир нарса оламан деб кириб, керак бўлмаган нарсаларни ҳам саватга солиб қўямиз Савдо эгалари эса бизнинг ҳар бир ортиқча харидимиздан фойда кўради. Шунинг учун дўконга борганда рўйхат билан борган маъқул, иложи бўлса рўйхатга етадиган пул билан ҳам. @jurnalistuz
Open in TelegramБухорода байроқ эстафетаси ўтказилибди — Қойил! Ватанпарварликнинг янги қиёфаси. 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in TelegramАйтдим, шогирд йўқолиб қолди, десам, биздан катталар билан расмга тушиб юрган экан-да. Шуни айтишса керак-да: “Етим бола асрасанг, оғзи-бурнинг қон бўлур, етим қўзи асрасанг, оғзи-бурнинг ёғ бўлур”. 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман…
Open in Telegram— Тошкентдаги Қорасувда энди балиқлар эмас, Нил тимсоҳи сузиб юрибди! 🤣 Африкадан виза ололмаган тимсоҳ Тошкентдан прописка қилдирибди, шекилли! 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in Telegram— Болалигимда тонг отмасидан дадам уйғотардилар. Ҳовлида моллар кўп, яйловлар кенг эди. Мактабга боргунча молларга икки этак ўт ўриб, ғамлаб қўйишга ҳам улгурардик. Ўшанда эрта туришнинг қадрини эмас, меҳнатнинг маъносини ўрганган эканмиз. Дадамнинг уйғотишлари шунчаки уйқудан туриш эмас, ҳаётга тайёргарлик экан. Бежиз айтишмаган: «Эрта турганнинг ризқини Худо ўнглар», деб. Чунки тонгни меҳнат билан қарши олган инсоннинг куни ҳам, кўнгли ҳам баракали бўлади. 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in Telegram— Ўйлаб топилмагани шу қолганди 🧐 — Аҳоли мол боқиш учун яйловга пул тўлар эмиш… — «Яйлов чиптаси» миш 😳 “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини эшитган маҳалламиз аёлларининг реакцияси кўриб қўйинглар, ҚОВУНЧИлар и кечарасиз ҚОНУНЧИЛАР 😅 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in TelegramБИЗ ТЎЛАГАН СОЛИҚЛАР БИЗГА ҚАРШИ ИШЛАТИЛМАЯПТИМИ? Ўзбекистонда ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маоши давлат бюджети ҳисобидан тўланади. Давлат бюджети эса, асосан, қуйидаги манбалардан шаклланади: • Фуқаролар тўлайдиган солиқлар. • Тадбиркорлик субъектлари тўлайдиган солиқлар. • Божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тушумлар. • Давлатнинг бошқа даромадлари. Шу маънода, фуқаролар тўлаган солиқлар ҳам ички ишлар ходимларининг маошини молиялаштириш манбаларидан бири ҳисобланади. Буни қонунчилик ҳам тасдиқлайди. Масалан, ички ишлар органларининг давлат бюджетидан сақланадиган бўлинмалари бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Демак, ички ишлар ходими фуқаролардан устун турган шахс эмас, балки жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун давлат томонидан маош оладиган хизматчи. Унинг вазифаси фуқароларга хизмат қилиш ва қонунни ҳимоя қилишдир. ——- Энди бир ўйлаб кўрайлик: биз, фуқаролар, ўзимиз тўлаётган солиқлар орқали ўзимизга нисбатан куч ишлатаётган айрим ички ишлар ходимларининг чўнтагини қаппайтиряпмизми? Оддий фуқароларга нисбатан куч ишлатадиган, яъни ўзимиз тўлаган солиқлар эвазига маош олиб, кун кўраётган айрим хизматкорлар бизга нима учун керак ўзи? Ахир уларнинг вазифаси фуқароларга куч ишлатиш эмас, балки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш эмасми? 📝@r_kholmirzayev
Open in Telegram— Ҳиндистон аҳолиси сони — ҳар сонияда ўсиш! Фақат бизнинг «ақлли» каллалар кўриб қолмасин-да! Дарров демографияни қўйиб, ҳайвонлар статистикасига ўтиб кетишади. 😅 📱 @molxonauzb | Барча икки оёқлилар — душман… 📱 Instagram
Open in Telegram