🔥15 дан ортиқ маҳсулот. Битта ном. Битта характер. Тасаввур қилинг: фабрикангизда кекс, брауни, круассан, шоколад ва бошқа ширинликлар ишлаб чиқарилади. Лекин харидор уларнинг барчаси битта ишлаб чиқарувчига тегишли эканини билмайди. Broko лойиҳасида биз айнан шу муаммога ечим яратдик. Аввал бренднинг ўз тарихига мурожаат қилдик. Ака-укалар асос солган бизнес учун BRO (brothers) + CO (company) сўзларидан BROKO номини яратдик. Кейин эса шу номга мос логотип ва қадоқ дизайнини ишлаб чиқдик. Tаъмларни ажратиб турувчи рангли элементлар ва иштаҳани очадиган маҳсулот тасвирлари орқали 15 дан ортиқ турдаги маҳсулот учун ягона дизайн тизими яратилди. Minim — шунчаки қадоқ эмас, харидор хотирасида қоладиган бренд яратамиз. 🔗 Лойиҳа ҳақида батафсил: Web sayt
Open in TelegramPosts of Minim | Brand Design
🍦Музқаймоқни тишлаб кўрсатдик Урганчдаги доимий мижозимиз «Хоразм Холод» учун Taamin линейкаси қадоғини яратдик. Ғоя: харидор музқаймоқнинг ичини бир қарашда кўрсин. Шунинг учун ҳар бир қадоқ марказида тишланган музқаймоқ. Эскимо (шоколад, банан, қулупнай): тўқ премиум ранглар ва «Crunch in every bite» (ҳар тишламда қарсиллаш) шиори. Вафли стаканча: классик — кўк, шоколадли — жигарранг, крем-брюле — тўқ сариқ. Сиз қайси таъмни танлардингиз? Бизни кузатишда давом этинг:👇🏻 Instagram YouTube Web sayt
Open in Telegram50 дан ортиқ маҳсулот. 50 хил қадоқ. Битта катта муаммо! Gelion Ice ассортиментидаги маҳсулотлар бир брендга тегишли бўлса-да, қадоқлари турлича кўринарди. Харидор эса уларни бир-бири билан боғлай олмасди. Биз барча маҳсулотларни бирлаштирадиган ягона дизайн тизимини яратдик. Бинафша рангни бренднинг асосий визуал кодига айлантириб, таъмларни эса рангли белгилар ва иштаҳани очадиган тасвирлар орқали ажратдик. Натижада ҳар бир қадоқ нафақат ўз маҳсулоти, балки бутун Gelion Ice бренди учун ишлайдиган бўлди. Бизни кузатишда давом этинг:👇🏻 Instagram YouTube Web sayt
Open in TelegramМижоз Тожикистондан. Тожикистонлик мижозимиз аввал Almos пряникларини бизга топширган эди. Энди навбат Idona юмшоқ кексларига келди. Биз нима қилдик: — логотип — 4 таъм учун ягона қадоқ тизими — кесилган кекс: ичидаги таъм бир қарашда кўринади Кузда эса мижозимиз болалар учун Idona Kids линейкасини ҳам бизга топширди. Чегара дизайнга тўсиқ эмас: Minim хизматларини 12 давлатга экспорт қилади. Бизни кузатишда давом этинг:👇🏻 Instagram YouTube Web sayt
Open in Telegram