Account
MASHAL PFK | Расмий канал

MASHAL PFK | Расмий канал

«Машъал» профессионал футбол клуби Ⓜ️ https://fkmashal.uz/uz 🔴 instagram.com/fcmashaluzbekistan/ Ⓜ️ x.com/PFCMASHAL1984 ⚪️ t.me/Mashal_uzbekistan 🔵 facebook.com/Fc-Mashal-Uzbekistan-488436988227851 📺 youtube.com/channel/UC8AwqARjCA8TMluwYPoRs_A

Username
@mashal_uzbekistan
Category
Sport
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers3,110
Avg views per post, 7d466last 7 days
ERR15.00%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 21, 2026803
Nov 22, 2026847
Nov 23, 2026524
Nov 24, 2026861
Nov 25, 2026735
Nov 26, 2026199

Most viewed this month

  1. 01

    Клуб жонкуяри — Одил Аймаматовни муборакбод этамиз! “Машъал” иштирокидаги ҳар бир учрашувни ўтказмай томоша қилиш, жамоага юракдан муҳаббат ва садоқат билан ёрдам бериш — бу чин маънода фидойиликдир. Ана шундай фидойи мухлисларимиздан бири, “Машъал” Фан-клуби раиси Одил Аймаматов бугун 44 ёшни қарши олмоқда. Шу муносабат билан “Машъал” футбол клуби раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар таркиби, футболчилар ҳамда кўп минг сонли мухлисларимиз номидан Одил акага чуқур эҳтиром билдирамиз. Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий осойишталик, узоқ омадли умр, ишларингизда янада улкан ютуқлар тилаймиз! Жамоамизни қўллаб-қувватлашдаги меҳнатингиз ва меҳрингиз доимо қадрланади. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Одил ака! “Машъал”нинг ғалабалари, меҳри ва руҳи доим сиз билан бўлсин! #MASHALMEDIA #Yo #tarix #yozamiz #yoki #tarixga #aylanamiz @Mashal_uzbekistan 🌐Website 🔵 Telegram | 🔴 Instagram|🎥 YouTube 🟢 Тwitter

    Photo
    Views1.14K
    Forwards—
    Reactions23
    Comments—
  2. 02

    - Ўйин ҳақида фикрингиз? - Бугунги рақибимиз "Машъал" ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиб бизга қийинчилик туғдирди. Бу кутилган ҳолат эди, чунки бундан ортиғига рақибимиз тайёр эмасди. Қачонки рақиб 90 дақиқа ҳимояланар экан, вазият юзага келишини пойлайсан ва бу осон бўлмайди. Бизда шундай вазият бўлди ва гол уриб ҳисобни очдик. Ўйлайманки, бу биз учун муҳим ғалаба бўлди. Агар "Машъал" бизга қарши ўйинини ҳар қандай рақибга кўрсатганида бу аҳволга тушмасди. - "Машъал" Пролигага тушиб кетди. Уларнинг мураббийи бу кетишда клуб ёпилиб кетиши ҳам мумкин деган гапни айтди. Агар "Машъал" ёпилса, ўзбек футболи нималарни йўқотади? - "Машъал" ўзбек футболи учун кўп нарса берган деб айта оламан. Бир қатор ёшларни чиқариб кейинчалик шу ёшлар терма жамоага қадар ўсишга эришди. Юртимизда футбол ривожига катта эътибор берилмоқда ва бундай ҳолатда ҳар қандай клубнинг ёпилиб кетиши катта зарар олиб келади. "Машъал"нинг ҳозирги аҳволи қандай, айниқса академиясида нима гап тўғриси бу ҳақда маълумотга эга эмасман. - "Насаф" ва "Машъал"нинг ўзаро ўйинлари қачон бунчалик жиддий тус олган. Бизга 1997 йил "Машъал" тўлиқ Қаршига кўчирилганди деб айтишган. Бу борада фикрингиз қандай? - Ҳар қандай вилоятда вилоятнинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келса бу нарса футболчиларга қўшимча куч, мотивация беради. 1997 йилни эслайман: "Машъал" тўлиқ Қаршига кўчиб келмаганди. Жамоанинг 6-7 футболчиси чақирилганди. Ўшанда ўзим ҳам 5-6 футболчи билан "Янгиер"дан "Насаф"га келганман. Вилоят раҳбари ташаббуси билан вилоят марказида кучли жамоа тузиш мақсади бўлган. Кейинчалик "Машъал"га ҳам эътибор жуда юқори бўлди. Эътибор юқорилиги сабаб ўзаро ўйинлар воҳа дербиси мақомини олди. - Шала бугунги баҳсда фаоллиги билан ажралиб турди. У кейинчалик ҳам клубда фаолиятини давом эттирадими? - Шала меҳнаткаш футболчи ва мураббий сифатида унинг жамоамизда қолишини хоҳлайман. Билишимча, футболчининг ўзида ҳам "Насаф"да қолиш истаги бор. Менимча, йил якунида у билан келишиб оламиз. - Мавсум охирлаб бормоқда, бундай паллада етакчи футболчиларга "совчилар" чиқа бошлайди. "Насаф" раҳбарияти етакчиларни ушлаб қолишга қанчалик тайёр? - Бу ҳақда ҳали раҳбарият билан гаплашмадик. Лекин бу ҳам муҳим масалалардан бири. Албатта, футболчиларни ҳам тушунамиз: улар қисқа фаолият давомида кўпроқ пул топишни хоҳлайди. Уларнинг ҳам оиласи бор. Аммо ўйлайманки, футболчиларимиз жамоага содиқ. Клубимиз раҳбарияти эса етакчиларни ушлаб қолишга ҳаракат қилади.

    Text
    Views1.01K
    Forwards—
    Reactions9
    Comments—
  3. 03
    Views982
    Forwards—
    Reactions1
    Comments—
  4. 04
    Views861
    Forwards—
    Reactions10
    Comments—

Latest posts

All posts

Connections