Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «...Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам пардани ушлаб, кўтардилар. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари бизга кўринган пайтдагидан гўзалроқ манзарани кўрмаганмиз...” Имом Муслим ривояти. 🟢Абдуллоҳ ибн Каъб айтади:«Каъб ибн Моликнинг Табукдан қолиб кетган пайтини сўзлаб, бундай деганини эшитганман: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бердим. У зотнинг юзлари шодликдан яшнар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хурсанд бўлсалар, юзлари ёришиб, худди ойнинг парчасидек бўлиб кетарди. Биз буни шундан билиб олар эдик». Имом Бухорий ривояти. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramPosts of Manfaat_uz | Rasmiy kanal
Оқил инсон солиҳ хонадондан бўлган солиҳа аёлни танлаши лозим. (Шундай хонадонки) уларда камбағаллик устунроқ бўлсин. Шунда у (аёл эри олиб келган) озгина нарсани ҳам кўп деб билади (қаноат қилади). Абул Фараж ибн Жавзийнинг «Сайдул хотир» китоби. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) ⏰ ТОНГ - 05:50 ⏰ ҚУЁШ - 07:08 ⏰ ҚИЁМ - 12-06 ⏰ АСР - 15:15 ⏰ ШОМ - 16:55 ⏰ ХУФТОН - 18:35 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramAссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! Янги тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин! Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram#ЖАННАТ АҲЛИНИНГ УЧРАШУВИ... Уларнинг учрашуви абадий жаннатда бўлади. Унинг кенглиги еру-осмонлар кенглигича бўлади. У ерда кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, башариятнинг қалбига келмаган нарсалар бўлади. #Жаннатда суюкли инсонлар билан учрашиш учун фақатгина битта шарт бор: Бу дунёда Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш. Унинг калити “ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир! #У ерда, жаннатда учрашувдан саодатга тўламиз. Суҳбат ажойиб бўлади, ҳамроҳлик бошқача бўлади. Аллоҳ таоло: “Ким Аллоҳ ва Расулига итоат қилса бас, ўшалар Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардан иборат Аллоҳ неъмат берганлар билан бирга бўлишади. Ва улар билан бирга бўлиш қандай яхши!”, дейди. #Жаннатдаги биринчи учрашувга нафсларимиз муштоқ бўлади. Руҳларимиз унга интилади. У лаҳзалар қанчалар гўзал бўлади! Ундан гўзали бўлмайди. Қанчалар саодатга тўламиз ўшанда! Ундан ошадиган саодат бўлмайди. #Ўшанда бу дунёдаги умримиз мевасини терамиз. Уни қанчалар энтикиб орзу қиламиз! Бу лаҳзаларни қанчалар кутганмиз! #Жаннатдаги илк учрашув биз билан абадий неъматлар учрашувидир. Жаннатдаги илк учрашувда ортда қолган машаққатлардан роҳат бор. Бизга ваъда қилинган муқим неъматлар бор! #Ғам-ташвишсиз илк кун ўша ерда бўлади. У ерда келажак ҳақида фикр қилинмайди. Ҳаётнинг режасини қилмайсиз! #У ерда фақатгина неъмат, неъмат ва абадий неъмат! Дунёда ажралган суюкли инсонларимиз билан илк учрашув ўша ерда бўлади. У лаззатга ҳеч бир лаззат тенг кела олмайди. У ердаги неъматларга ҳеч бир неъмат ўхшамайди! #Ё Раббий! У ерни қанчалар соғиндик! У ерга руҳимиз қанчалар муштоқ! У ерга киришни сабр билан кутамиз! #Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини у ерда жамлашини хабар беради. У ерда оталар, оналар, болалар учрашади. У ерда завжалар учрашади. Бу Аллоҳнинг фазлидир: “Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирадилар. Сўнгра уларнинг ҳузурига ҳар эшикдан фаришталар кирадилар!”. #Яъни, жаннатда аҳли-оила, оталар, ўғиллардан жаннатга муносиблари жамланишади. Кўзлар қувончга тўлади! #Ҳатто улардан даражаси пастларини даражаси юқори бўлганларга қўшилади. Даражаси юқори бўлганлардан ҳеч нарса камайтирилмайди: “Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарса камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз қилмиши гаровидир. Ва Биз уларга истаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик!”. #Жаннатда юзта даража бор. Ҳар-бир даражанинг ораси еру-осмон қадардир. Фирдавс энг юқори даражадир. Жаннатнинг анҳорлари ўша ердан бошланади. Унинг тепасида Раҳмоннинг Арши бўлади. #Жаннатда мусаффо асалдан, сутдан, хамрдан бўлган анҳорлар бор. Жаннат аҳли улардан ичиб лаззатланишади. #Жаннат аҳли қаримайди. Кийимлари эскирмайди. У ерда бавл ва ғоит қилиш йўқ. У ерда бурундан ҳеч нарса келмайди. У ерда туфланмайди. У ерда тароқлар олтиндан бўлади. Бадандан чиқадиган терлар мушк каби бўлади. #Жаннатда йиғламаймиз, хафа бўлмаймиз, рашк қилмаймиз, ҳасад қилмаймиз. Бу дунёдаги мўъминларнинг хотинлари жаннат маликалари бўлишади. Улар дунёда қилган ибодатлари сабабли ҳурлардан ҳам гўзалроқ, мукаммалроқ ва афзалроқ бўлишади! #Мўъминлар жаннатда кўрадиган неъматларнинг энг буюги Аллоҳнинг жамолини кўришлари бўлади. #Эй Роббим! Бизни ортида ғазабинг бўлмаган неъматлар ила неъматлантир! #Дуо қилинглар, Аллоҳ барчамизни жаннатида неъматлантирсин, учраштирсин. Бу нарса Унга қийин эмас... Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramФОНИЙ ДУНЁНИНГ МУТЛАҚ ҲАҚИҚАТИ Инсон боласи бу оламга фақатгина меҳмондир. Кўз очиб юмгунча ўтадиган бу қисқа умр давомида тўплаган бойлигимиз, эришган мавқеимиз ва ҳатто жондан азиз яқинларимиз ҳам вақтинчалик омонатдир. Ажал соати келиб, дунё билан хайрлашар эканмиз, тан маҳрамимиз бўлган соғлиқ ҳам, йиллар давомида йиққан мол-давлатимиз ҳам шу ерда қолади. Аслида, ҳеч биримиз бу дунё матоҳларининг чинакам эгаси эмасмиз. Уларни бугун йўқотамизми ёки эртага — бунинг аҳамияти йўқ. Чунки завол топишга маҳкум бўлган нарсанинг муддати барибир чеклангандир. Мана шу ҳақиқатни қалбдан ҳис этиш — бошига мусибат ва айрилиқ тушган ҳар бир банда учун энг катта таскин манбасидир. Эй азиз инсон! Барибир кун келиб қўлингдан чиқиб кетадиган ўткинчи нарсалар учун ўзингни ғам-андуҳ билан қийнама. Сен бу дунёга ҳеч вақосиз келдинг ва ундан ҳеч нарсасиз қайтасан. Сенинг асл келиб чиқишинг ҳам, қайтиш манзилинг ҳам ёлғиз Аллоҳгадир. Ушбу сафардан бизга ҳамроҳ бўладиган ягона нарса — ихлос билан қилинган солиҳ амалларимиздир. Аллоҳ таоло Сени ризқлантирган неъматлардан муҳтожларга улашишинг, қилган хайр-эҳсонларинг ва инфоқларинггина Охиратда сенинг нажотинг бўлади ва асқотадиган асл бойлигингдир. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) ⏰ ТОНГ - 05:49 ⏰ ҚУЁШ - 07:07 ⏰ ҚИЁМ - 12-05 ⏰ АСР - 15:15 ⏰ ШОМ - 16:55 ⏰ ХУФТОН - 18:35 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramAссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! Янги тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин! Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramҚуръон والله لو حاز أخوك ما حاز قارون وحُزتَ أنت القرآن لكان الذي حُزتَه خيراً من الذي حازه". - د. سعيد الكملي 📜Аллоҳга қасамки, агар биродаринг Қорун* эга бўлган (мол-дунё) нарсага эга бўлса-ю, сенга эса Қуръон насиб этган бўлса, шубҳасиз, сен қўлга киритган нарса у қўлга киритган нарсадан хайрлироқдир. *Қоруннинг бойлиги тарихдаги энг катта моддий бойлик тимсоли ҳисобланади. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram#Саҳобалар_ҳаёти Меҳрибонлик ва масъулият туйғуси Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у эса ўз отасидан ривоят қиладилар: «Умар розияллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келди. Умар розияллоҳу анҳу уларни одамларга кийгизди. Ҳамма янги кийим кийиб юра бошлади. Умар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ва минбарлари орасида ўтирар, одамлар эса унинг олдига келиб, салом беришар ва ҳаққига дуо қилар эдилар. Шу пайт Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар кела бошладилар. Икковларининг устиларида ҳалиги кийимлардан ҳеч нарса йўқ эди. Умарнинг қовоқлари осилиб, икки қоши орасида тугун пайдо бўлди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, сизларга кийдирган нарсам менга татимади», деди. «Эй мўминларнинг амири, қавмингизга кийим кийдирдингиз. Яхши қилдингиз!?» дедилар. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) ⏰ ТОНГ - 05:48 ⏰ ҚУЁШ - 07:06 ⏰ ҚИЁМ - 12-05 ⏰ АСР - 15:15 ⏰ ШОМ - 16:55 ⏰ ХУФТОН - 18:35 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramАссалому алайкум ! Мехри дарё, забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват қадрли дилга яқинларим! Бугунги кун муборак! Сизга ва яқинларингизга Аллохимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, рахмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало Аллохим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилаган холда қалбимиздан чиқаётган хар бир сўзимиз тилакларимиз сиз азизлар учундир! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram«Бу (мағлубият) ўзингиздан», деб айтинг! Оли Имрон сураси, 165-оят. Бошингиздан ғам-андуҳ аримай қолдими, ўзингизни тафтиш қилинг. Гоҳида Аллоҳ мусибатдан бошқачасига тузатиб бўлмайдиган айбингизни тўғрилашни ирода қилади. Тарих уламолари зикр қилади: «Сулаймон алайҳиссалом замонида ёмғир ёғмай қўйибди. У зот одамлар билан чиқиб, Аллоҳдан ёмғир сўрабди. Қараса, битта чумоли икки қўлини дуога очиб: «Раббим, биламан, бало-офатлар фақат гуноҳ сабабли келади. Фақат тавба билан арийди. Биз ҳам махлуқотларингдан бир махлуқотмиз. Қулларингдан бир қулмиз. Одам боласининг гуноҳи деб бизни ўлдириб юборма», деётган экан. Шунда Сулаймон алайҳиссалом одамларга: «Бўлди, қайтаверинглар, анави чумолининг ноласи сабаб сизларга ижобат қилинди», дебди». Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramМИНГ ОЯТГА ТЕНГ АМАЛ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан: «Сизлардан кимингиз ҳар куни минг оят ўқий олади?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Ҳар куни минг оят ўқишга кимнинг ҳам кучи етарди?» — дейишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биронтангиз “Алҳаакумут такасур” (Такасур сураси)ни ўқишга қодир эмасми?!» — дедилар (Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий ривояти). Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) ⏰ ТОНГ - 05:46 ⏰ ҚУЁШ - 07:04 ⏰ ҚИЁМ - 12-04 ⏰ АСР - 15:15 ⏰ ШОМ - 16:55 ⏰ ХУФТОН - 18:35 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramAссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! Янги тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин! Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramСен кўнглингдан ўтказган киши, сени кўнглидан ўтказади. Руҳлар тили ишончлидир... ✍️Шамс Табризий Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in TelegramНамоз 📜 Бугун (ўқишга эринганингдан) сенга оғир туюлаётган бир ракат намозингга охиратда қанчалик хурсанд бўлишингни билмайсан. Намозга маҳкам бўлинглар, чунки у дунёда нур, қиёмат кунида эса нажотдир. Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий. 📝"Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир", Бақара сураси, 45 - оят Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram✅ ИЛМНИНГ 12 ФОЙДАСИ 1⃣. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади. 2⃣. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир. 3⃣. Илм талаб қилиш ибодатдир. 4⃣. Илм жаннатга етиш йўлидир. 5⃣. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради. 6⃣. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади. 7⃣. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади. 8⃣. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади. 9⃣. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради. 1⃣0⃣. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади. 1⃣1⃣. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради. 1⃣2⃣. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) ⏰ ТОНГ - 05:46 ⏰ ҚУЁШ - 07:04 ⏰ ҚИЁМ - 12-04 ⏰ АСР - 15:20 ⏰ ШОМ - 16:55 ⏰ ХУФТОН - 18:35 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Open in Telegram