Posts of Xitoy Ozon Wildberries | Mamaev School
Ozon Ўзбекистонда ўз логистика мажмуасини очди! 🚀 Бу ерда товарларни 2027 йил 1 сентябргача мутлақо БЕПУЛ сақлаш мумкин. Тошкентда Ozon’нинг биринчи фулфилмент-маркази иш бошлади. У 500 000 дан ортиқ товар сиғимига эга ва кунига 10.000 тагача буюртмани қайта ишлай олади. Энди тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ушбу омборга топширишлари мумкин, уларни сақлаш, буюртмаларни йиғиш ва мижозга етказиб беришни эса Ozon ўз зиммасига олади. Яна қандай қулайликлар бор? 💰 Ишлаб топилган пулларни ҳар уч кунда бир марта, ҳеч қандай комиссиясиз ечиб олиш мумкин. Доимий савдо бўлганда эса пулларни ҳар куни олиш имконияти мавжуд. 📉 Сотув учун комиссия 3% дан бошланади — бу бозордаги энг паст кўрсаткичлардан биридир. 🌍 Маҳсулотларни ҳам Ўзбекистон ичида, ҳам Россияга сотиш мумкин.
Open in TelegramOzon «под ключ» ўқувчимизнинг натижаси бугун 500 000₽ га етди! Яна бир кишини шогирдликка қабул қилишимиз мумкин. Фақат бир киши учун жой ⬇️бор: https://t.me/marketbox_2026
Open in TelegramБир неча соат олдин дронлар Ростовдаги Ozon омборига ҳужум қилди, жабрланганлар йўқ, ёнғиннинг олди олинди, бироқ склад ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди.
Open in TelegramКыргызстонда ИП орқали FBS тизимида ишлаш: бир кунлик буюртмалар ҳажми ошмоқда. Ҳозирда Wildberries FBS тизимига кўпроқ СПП (Харидорнинг шахсий чегирмаси) ва кенг имкониятлар бермоқда. FBS билан ишлашда давом этинг, тўхтаб қолманг 🚀
Open in TelegramКризис — бу янги имконият! 🧠 Бугун ушбу ибора ҳақида шахсий фикримни бўлишмоқчиман. Кўпчилик учун инқироз — бу фақат йўқотиш ва муаммо. Лекин тадбиркорлик мантиқи билан қарасак, бу янги нишаларни эгаллаш учун энг зўр вақт ҳисобланади. Рақобатчилар тўхтаб қолган вақтда сиз ҳаракат қилсангиз, бозорни эгаллаб олиш анча осон кечади. Бу шунчаки чиройли сўз эмас, бу — бизнес стратегияси. Сиз бу фикрга қўшиласизми? Инқироз пайтида таваккал қилишга арзийдими ёки кутиб турган маъқулми? Фикрларингиз жуда қизиқ!
Open in TelegramWildberries ва Ozon’да янгилик: 1 сентябрдан Рақамли рубль кириб келмоқда! Бу нима ўзи ва оддий одамлар ҳамда тадбиркорларга нима беради? 🤷♂️ Рақамли рубль ўзи нима? Бу — пулнинг янги (учинчи) шакли. Энг асосий фарқи: бу пуллар тижорат банкларида эмас, тўғридан-тўғри Марказий банк платформасида хавфсиз сақланади. 1 сентябрдан Россиянинг барча йирик банклари бу тизимни жорий этмоқда. 💰 Бу назоратми? Ҳа, рақамли рубль пул айланишини шаффоф қилади. Лекин агар сиз қонуний фаолият юритаётган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ — пулларингизни ҳеч ким асоссиз музлатиб қўймайди. 💡 Маркетплейслар ва харидорлар учун қандай фойдаси бор? Маркетплейслар учун (WB ва Ozon): Банк комиссиялари (эквайринг) кескин камаяди. Карта билан тўловдаги 1-2% ўрнига, рақамли рублда комиссия бор-йўғи ~0.3% ни ташкил этади. Бу эса нархлар ошишини ушлаб туришга ёрдам беради. Харидорлар учун: Иловалар ўртасидаги пул ўтказмалари мутлақо бепул ва лимитларсиз бўлади. Келажакда ҳатто интернетсиз (офлайн) тўлов қилиш имкони ҳам яратилади. Хулоса: Бу тизим молиявий назоратни кучайтирса-да, бизнес ва оддий одамлар учун қўшимча қулайликлар ва харажатларни тежаш имкониятини беради. 💬 Сиз янги тизимга қандай қарайсиз?
Open in Telegram